Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 19.09.2018 йилдаги 745-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.09.2018 йилдаги 745-сон
Date of entry into force
21.09.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналардан бехатар фойдаланишга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда автотранспорт воситаларини экологик тоза ёқилғи турлари, шу жумладан сиқилган табиий газ билан таъминлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларининг сони 670 тага етди ва автотранспорт воситаларининг 50 фоиздан ортиғи муқобил ёқилғи сифатида сиқилган табиий газдан фойдаланмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу соҳада хавфсизлик масалаларини тартибга солиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичли ўтказиш, ҳамда уларда газбаллон асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 октябрдаги 815-сон қарори ва «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1010-сон қарори қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида газ баллонларини тўлдиришда, газ баллони ускуналарининг бириккан жойлари зичлиги ва ишончлилигини даврий синовдан ўтказишда, шунингдек, жисмонан ва маънан эскирган газ баллонларидан фойдаланиш оқибатида белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари учрамоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд этилган қоидабузарликлар инсонлар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказадиган, шу жумладан кўпинча ўлим билан тугайдиган бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, 2018 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилоятининг Когон туманида «Ғузор-Бухоро-Нукус» А-380 автомобиль йўлининг 201-километрида «Исузу» йўловчи автобусида ўрнатилган газ баллони портлаган. Бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 21 киши жароҳатланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозонхона ускуналаридан фойдаланиш ишончлилигини ўрганиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларни табиий газ билан таъминлаш тизими замонавий талабларга жавоб бермайди, энергия таъминоти ва энергия самарадорлиги масалаларига етарлича эътибор қаратилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сиқилган табиий газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларидан янада хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, улардан фойдаланишда бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик, шунингдек, иссиқлик энергияси ишлаб чиқарадиган қозонхоналардан фойдаланиш ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари ва газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини, шунингдек, табиий газда ишлайдиган марказлаштирилган қозонхоналарни хатловдан ўтказиш ҳамда уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлигини оширишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича 1-иловага* мувофиқ Республика комиссияси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг (А.Ж. Раматов) асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стандартлар ва техник регламентлар талабларига жавоб берадиган ҳамда сертификатланган сиқилган табиий газ баллонларидан фойдаланилиши юзасидан уларни ялпи хатловдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар ҳар бир юридик шахс ва жисмоний шахслар автомобиль транспортининг техник ҳолатини босқичма-босқич кўрикдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир автомобиль транспортининг техник кўрик талаблари, уларда фойдаланилаётган газ баллонларининг ишончлилиги ва хавфсизлиги талабларига мос келиши юзасидан далолатнома тузилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилаётган технологик ускуналар (компрессорлар) ва бошқа воситаларнинг лойиҳа ҳужжатлари талабларига, айниқса, ёнғин ва портлаш хавфсизлигини таъминлаш талабларига, шунингдек, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан уларни ялпи хатловдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари улардан фойдаланишда саноат хавфсизлиги курсларида ўқиган малакали мутахассислар ва ишчи-ходимлар билан таъминланганини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилларни газ билан тўлдирадиган ҳар бир компрессор станциясининг саноат хавфсизлиги, лойиҳа параметрлари, лицензия талаблари ва шартларига риоя этиш талабларига мос келиши юзасидан далолатнома тузилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) марказлаштирилган қозонхоналар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий қозонхоналар ва уларни табиий газ билан таъминлаш тизимлари, шу жумладан газ тақсимлаш пунктларининг ёнғин хавфсизлиги техник талабларига мос келиши юзасидан ялпи хатловдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёқилғи-энергетика ресурсларини истеъмол қилиш борасида фойдаланилаётган ускуналарнинг ишончлилиги ва самарадорлигини, талаб этилган малакага эга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг мавжудлигини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мараказлаштирилган ҳар бир қозонхонанинг саноат ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мос келиши, шунингдек, айниқса куз-қиш мавсумида узлуксиз ишлашга тайёрлиги бўйича далолатнома тузилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари, шунингдек, марказлаштирилган қозонхонларни хатловдан ўтказиш бўйича 2, 2а ва 2б-иловаларга* мувофиқ ҳудудий комиссиялар ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 2б-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика комиссияси ишчи органининг функциялари, ўтказилган хатлов натижалари бўйича далолатномаларни расмийлаштирган ҳолда ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мулкчилик шаклидан қатъи назар, газ баллонлари билан жиҳозланган ва йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автобуслар, микроавтобуслар ва енгил автотранспорт воситалари (таксилар) 2018 йил 1 декабргача, жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари ҳамда ташкилотларнинг газ баллонлари билан жиҳозланган ҳамда ишлаб чиқариш жараёнида ва юкларни ташишда фойдаланиладиган махсус техникаси — техник кўрикни ўтказишнинг белгиланган муддатларида хатловдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситалари ва уларда ўрнатилган газ баллонлари техник кўрикдан Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва йўл ҳаракати хавфсизлиги вилоят бошқармалари томонидан белгиланган жойларда, шу жумладан «Ўзстандарт» агентлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган республика ҳудудларидаги капот ичидаги ускуналарни ўрнатиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш сервис марказларида ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаларини хатловдан ва техник кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра, ҳудудий комиссиялар томонидан тегишли далолатнома тузилиб, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича тегишли бошқармасига берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2018 йил 15 ноябргача бўлган муддатда автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари хатловдан ўтказилади ва ҳудудий комиссиялар томонидан тегишли далолатномалар тузилиб, «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциясига тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекцияси хатлов натижалари асосида лицензиат лицензия талаблари ва шартларига, шу жумладан саноат хавфсизлиги талабларига риоя этмаганда автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларининг лицензияларини белгиланган тартибда тўхтатиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2018 йил 1 ноябргача бўлган муддатда саноат корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва республика аҳолиси эҳтиёжлари учун иссиқлик энергияси ишлаб чиқарадиган марказлаштирилган қозонхоналар хатловдан ўтказилади ҳамда ҳудудий комиссиялар томонидан тегишли далолатномалар тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир шошилинч чоралар кўриш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов) ўтказилган хатлов натижаларига кўра 2018 йил 15 декабргача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларидан ва газ баллонлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларидан бехатар фойдаланилишини, шунингдек, хатлов давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш бўйича «йўл харитаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган қозонхоналардан самарали ва бехатар фойдаланилишини, шу жумладан улардан фойдаланишда содир бўлган авария ҳолатларининг зудлик билан бартараф этилишини, шунингдек, хатлов давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилишини таъминлаш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзнефтгазинспекция» масъулиятни бевосита лицензиатга юклаган ҳолда, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари томонидан автотранспорт воситаларидан фойдаланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган газ баллонлари сиқилган табиий газ билан тўлдирилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 520-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзстандарт» агентлиги 2018 йил 15 ноябргача бўлган муддатда сиқилган газ баллонларини ишлаб чиқарувчиларнинг технологик жараёнларини, уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиб чиқсин ва натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Республика комиссиясига ҳамда ҳудудий комиссияларга автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситаларини хатловдан ўтказиш давомида уларга юкланган вазифаларнинг сифатли бажарилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекцияси бошлиғи Н.Т. Агзамов, «Саноатгеотехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б.В. Гулямов, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев ҳамда «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
745-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/745/1918-сон; 25.06.2019 й., 09/19/520/3332-сон)