Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022 13.04.2001 йилдаги 173-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.04.2001 йилдаги 173-сон
Date of entry into force
13.04.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022
Ҳужжат 28.02.2003 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАВОИЙ ДАВЛАТ КОНЧИЛИК ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия саноати учун юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 12 апрелдаги ПФ-2829-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Навоий давлат кончилик институтининг юқори малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш ва «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни корхоналарини ҳамда республика кон-металлургия ишлаб чиқаришларини мутахассислар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2001 йил 1 июлгача белгиланган тартибда Навоий давлат кончилик институтини техника коллежи, бизнес-мактаб ва лицей-интернат билан биргаликда «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни таркибига бепул ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифаларини рўёбга чиқариш юзасидан Навоий давлат кончилик институтининг ўқув-методика таъминоти Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги олий ўқув юртларини молиялаштиришнинг тасдиқланган нормативлари бўйича ҳар йили Навоий давлат кончилик институтининг бюджетдан маблағ билан таъминланишини сақлаб қолсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Навоий давлат кончилик институти, «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000-2001 ўқув йили тугагандан сўнг институт, унинг факультетлари ва кафедралари тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсинлар, институт уставини тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда, «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни корхоналари ҳамда республика кон-металлургия тармоғининг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат ва магистратура таълим дастурлари бўйича соҳа мутахассисликлари рўйхатини қайта кўриб чиқсинлар, ўқув режалари ва дастурларини қайта тасдиқласинлар, илғор педагогика технологияларини, шу жумладан ўқитишнинг дуал тизимини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнининг ташкил этилишига ўзгартиришлар киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ўқув йили бошлангунга қадар институт кафедралари ва факультетларини юқори малакали педагог кадрлар билан, шу жумладан «Қизилқумнодирметаллолтин» концернининг кон ишлари ва металлургия бўйича тажрибали ишлаб чиқариш мутахассисларини, шунингдек хорижий давлатларнинг етакчи ўқув ва ишлаб чиқариш марказларидан мутахассислар таклиф этиш ҳисобига бутлаш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий давлат кончилик институти, кон-металлургия йўналишидаги касб-ҳунар коллежлари педагог кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий мамлакатларнинг кон-металлургия йўналишидаги етакчи олий ўқув юртлари, илмий ва ишлаб чиқариш марказлари билан ҳамкорлик қилиш, талабалар, ўқитувчилар ва илмий ходимлар айирбошлашни ривожлантириш дастурини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни раиси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда аттестация комиссияси ташкил этсин ҳамда 2001 йил 1 сентябргача Навоий давлат кончилик институтининг профессор-ўқитувчилар таркибини аттестациядан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ва республика кон-металлургия тармоғининг буюртманомаларини ҳисобга олган ҳолда 2001-2002 ўқув йилида Навоий давлат кончилик институтига талабалар қабул қилиш режаси юзасидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Навоий кон-металлургия комбинати ва «Қизилқумнодирметаллолтин» концернининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий давлат кончилик институтини комбинат маблағлари ҳисобига замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва компьютер техникаси, янги дарсликлар ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йилда ва кейинги йилларда комбинат маблағлари ҳисобига Навоий давлат кончилик институтини жорий ва мукаммал тузатиш, институт ўқув корпуслари ҳамдa ётоқхоналарини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, шунингдек таклиф этилган ўқитувчи-профессорлар таркибига уй-жой бериш тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий давлат кончилик институти профессор-ўқитувчилари ва ходимларига Навоий кон-металлургия комбинати ходимларини моддий рағбатлантириш ҳақидаги амалдаги қоидани жорий этиш, ушбу мақсадлар учун комбинат ихтиёрида қоладиган фойдадан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Навоий давлат кончилик институтининг 2 минг талабага мўлжалланган ўқув-лаборатория корпуси ва Навоий шаҳрида 400 ўринли ётоқхона қурилиши ва жиҳозланишиши 2002 йилдан бошлаб Республика инвестиция дастурларига киритишни назарда тутсинлар, ушбу объектлар қурилиши 2004 йил 1 августгача тугалланади ва фойдаланишга топширилади.
(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июлдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қизилқумнодирметаллолтин» концерни кўрсатиб ўтилган объектларнинг тегишли техник қисми мавжуд бўлган тендер ҳужжатларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва ушбу объектлар қурилиши бўйича бажарувчини аниқлаш юзасидан тендер ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти ҳокимлиги ушбу объектлар қурилиши учун белгиланган тартибда бир ой муддатда ер участкаси ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Марказий банк билан биргаликда концерн йўлланмалари бўйича чет мамлакатлар олий ўқув юртларида ўқишни хоҳловчи шахсларни танлов бўйича танлаш ва уларни ўқитиш ҳақини тўлаш тартибини, шунингдек ўқишни тугатгач уларнинг концерн корхоналарига ишга қайтиб келишини кафолатловчи шартларни икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни йўлланмалари бўйича ўқиган ва концерн корхоналарида ишлайдиган мутахассисларга чет мамлакатларда берилган олий маълумот тўғрисидаги дипломларни Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарорига 2-илованинг 7-бандига мувофиқ тан олиш ва нострификациялашни белгиланган тартибда амалга оширсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Навоий, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари олий ўқув юртларини тугатганларга, МДҲ мамлакатларидан таклиф этилган юқори малакали мутахассисларга ва уларнинг оила аъзоларига уларнинг «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ишлаш даври учун республикада бўлишига рухсатномаларни ва уларни рўйхатдан ўтказишни кўпи билан уч ой муддатда расмийлаштирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ҳ.С. Кароматов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 13 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
173-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 20-сон, 236-модда)