Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022 12.04.2001 йилдаги ПФ-2829-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 12.04.2001 йилдаги ПФ-2829-сон
Date of entry into force
12.04.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ УЧУН ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 мартдаги ПФ-94-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қизилқумнодирметаллолтин» концерни ҳамда республика кон-металлургия тармоғи корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлаш, таълим дастурларида ватанимиз ҳамда хорижий кончилик ва металлургия корхоналари томонидан тўпланган илғор тажрибадан кенг кўламда фойдаланган ҳолда замонавий ўқитиш услубларини жорий этиш, таълим жараёнининг ишлаб чиқариш билан алоқасини кучайтириш асосида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Навоий давлат кончилик институти ўзининг юридик шахс мақоми ҳамда бюджетдан молиялаш манбаларини сақлаб қолган ҳолда «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни таркибига ўтказилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Навоий давлат кончилик институти «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни корхоналари ҳамда республика кон-металлургия тармоғи учун юқори малакали мутахассислар, шунингдек кончилик ва металлургия ихтисосидаги касб коллежлари учун муҳандис-педагог кадрлар тайёрлаш бўйича базавий олий таълим муассасаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Қизилқумнодирметаллолтин» концернининг пенсия ёшидаги юқори малакали мутахассисларини Навоий давлат кончилик институтида ўқитувчилик фаолиятига жалб этишни рағбатлантириш учун уларга тўланадиган пенсия миқдори тўла ҳажмда сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Қизилқумнодирметаллолтин» концернига ўқишни тугатгач асосий ишлаб чиқаришларда мутахассислиги бўйича ишга келувчи ёш мутахассисларга корхоналар ихтиёрида қоладиган фойда ҳисобидан қуйидагиларни беришга рухсат этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бериладиган суммани кейинчалик солиққа тортиладиган даромадга қўшмаган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравар миқдоригача йўл пули;
(4-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой сотиб олиш учун 10 йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 баравари миқдорида фоизсиз ссуда. Ёш мутахассис корхонада 5 йил ишлагандан кейин қолган сумма (кўпи билан 50 фоизи корхона томонидан тўланиб, ссуданинг шу қисми кейинчалик солиққа тортиладиган даромадга қўшилмайди.
(4-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда ўқув юртларини тамомлагандан кейин концерн корхоналарига ихтисоси бўйича ишга келувчи ёш мутахассисларга йўл пули в уй-жой сотиб олиш учун фоизсиз ссудалар бериш тартибини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги «Қизилқумнодирметаллолтин» концернининг асосли буюртманомалари бўйича юқори малакали ишчиларни, мутахассисларни ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларни «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни корхоналаридаги асосий ишлаб чиқаришда ишлаб турган даврда муддатли ҳарбий хизматга чақириш муддатини кечиктирсин, зарур ҳолларда эса муқобил хизматни ўташга рухсат берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Навоий давлат кончилик институти фаолиятини ташкил қилиш масалалари ҳамда «Қизилқумнодирметаллолтин» концерни корхоналарини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 12 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-2829-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 67-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)