17.10.2018 йилдаги ПҚ-3978-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 17.10.2018 йилдаги ПҚ-3978-сон
Date of entry into force
18.10.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг қуйидаги тартибни белгилаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари — мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПҚ-417-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2022 й., 07/22/417/1004-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари — мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритиладилар;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 ноябрдаги ПҚ-417-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2022 й., 07/22/417/1004-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда якка тартибдаги тадбиркорларнинг мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди, божхона қонун ҳужжатлари бузилиши хавфи белгилари аниқланган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилиги, шунингдек, товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтиш учун экспорт қилувчи жавобгардир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Тадбиркорлик субъектларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда мазкур қарорнинг 1-банди талабларини ҳисобга олган ҳолда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими такомиллаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари ваколатли давлат органларига товар-йўл ҳужжатларидаги мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ҳақиқатда амалга оширилган экспорт операциялари юзасидан ишончли маълумотлар тақдим этганликлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушадиган тушумлар муддатларини бузганликлари учун жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салоҳиятли ҳамкорлар излаш, анъанавий ва янги сотиш бозорларига чиқиш учун имкониятлар яратиш, шунингдек, зарурат бўлганда экспорт шартномаси бажарилишини услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга оширишга амалий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи бозорларда мева-сабзавот маҳсулотларининг нарх конъюнктурасини тизимли асосда ўрганиш, шу жумладан, ҳудудларга чиққан ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар билан ҳар ойда учрашувлар ўтказиш, шунингдек, ўрганиш натижалари, хусусан, мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт нархлари даражаси тўғрисидаги маълумотларнинг ўз расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ташкиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчиларга асосий сотиш бозорлари бўйича таҳлил натижалари ва прогнозларини, хусусан, нарх конъюнктурасининг ўзгаришлари, белгиланган пунктлар кесимида юклаш ҳажмлари ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишда техник талаблар тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш орқали тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил икки ҳафта муддатда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар ҳамда экспорт қилувчиларга Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмасини ташкил этишларига кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2019 й., 07/19/4337/3182-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига экспорт қилувчининг ҳудудий мансублигига қараб тўсқинлик қилганлиги учун шахсан жавобгарлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар етакчи хорижий компаниялар билан музокаралар олиб борсин ва якунлари бўйича республика бўйлаб ҳамда чет элда маҳаллий мева-сабзавотларни реализация қилиш замонавий транспорт-логистика мажмуалари — «хаб»ларни ўз ичига олган савдо майдончаларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида яратиш бўйича дастлабки лойиҳасини ишга тушириш борасида аниқ таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда 2018 йил якуни бўйича экин майдонларини оптималлаштириш доирасида, жумладан, қисқартирилаётган пахта ва дон экинлари майдонлари негизида яратилаётган, мева-сабзавотларни етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспортга йўналтиришга мўлжалланган кластерларнинг манзилли рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республикада мева-сабзавот етиштириш бўйича кластер тизимининг ҳолатини, жумладан, илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, чуқур таҳлил қилсин, натижаси юзасидан 2019 йил 1 декабрга қадар кластерлар самарали фаолият юритишида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва ушбу соҳани янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзстандарт» агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Global GAP», «Нalal» ва «Organic» стандартлари талабларига мувофиқликка сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бўлган органик ва бошқа маҳсулотларни етиштиришни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 мартга қадар мамлакатда «Global GAP», «Нalal» ва «Organic» стандартлари талабларига мувофиқ мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий корхоналарни сертификатлаш бўйича мутахассисларни тайёрлашни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқариш бўйича замонавий логистика менежменти механизмларини жорий этиш чораларини кўрсин, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2019 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ягона дарча» тамойили асосида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича темир йўл ҳужжатларини жўнаш станциясида расмийлаштириш ишларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларини юклаш ва тушириш бўйича тариф ва хизматларни маҳсулот хусусиятларини инобатга олган ҳолда соддалаштириш юзасидан қайта кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк жўнатувчилари ва юк эгалари буюртмалари асосида юк етиб бориш муддати ва ҳаракатланиш чоғида вагоннинг жойлашган ерлари тўғрисидаги маълумотларни узатиш бўйича механизмни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари учун тегишли буюртма келиб тушган кунидан бошлаб уч суткадан ошмаган муддатда вагон ажратиш тартибини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2019 йил 1 июнга қадар мева-сабзавот маҳсулотларини вақтинчалик сақлаш жойларини тагликда қадоқлашнинг халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ва уларнинг ўтказиш қобилиятини таъминлайдиган замонавий музлатгич ва сканерловчи ускуналар билан қайта жиҳозласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «Ўзагроэкспорт» АЖ фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиб, унинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ҳафта муддатда мазкур қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, жумладан, ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар реестрини юритиш тартибини назарда тутувчи Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги янгиланган низомнинг тасдиқланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 январига қадар мамлакатнинг чегара ҳудудларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари учун замонавий ишлаб чиқариш, муҳандислик-коммуникация, йўл-транспорт, ижтимоий инфратузилмалар, шунингдек, «ягона дарча» тамойили асосида зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва логистика хизматлари мавжуд бўлган махсус зоналарни тузиш масаласи ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар товар омборхоналари томонидан бериладиган омборхона гувоҳномаларига мувофиқ мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар ва етиштирувчилар учун тижорат банклари томонидан кредитлар бериш механизмини жорий этиш масаласи ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар хорижда мева-сабзавот маҳсулотлари реализация қилиниши борасидаги реал ҳолатнинг, экспорт қилувчилар учун мавжуд ноқулай шароитларнинг, жумладан, улар билан мулоқот ўрнатиш орқали чуқур ўрганилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 мартга қадар ўтказилган ўрганишлар якуни бўйича экспорт қилувчилар учун мавжуд ноқулай шароитларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2019 й., 07/19/4337/3182-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари (Отажонов) — тармоқнинг жадал ривожланишига ҳамда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчиларнинг барқарор фаолият юритишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари (Мирзаев) — рақобатбардош мева-сабзавот маҳсулотлари етиштиришни, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишнинг диверсификация қилинишини таъминлаш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири (Умурзаков) — маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича экспорт қилувчиларга кўмаклашиш, шунингдек, мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтириш учун;
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири (Юсупов) — табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва инновацион технологияларни жорий этиш, жумладан, интенсив етиштириш технологияларини қўллаш асосида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш ҳажмини оширишни таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси (Азимов) — экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотларини божхона ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштириш, шунингдек, ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар реестри юритилишни таъминлаш учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори — экспорт қилинувчи мева-сабзавот маҳсулотларининг лаборатория экспертизаси ва карантин текширувини ўз вақтида таъминлаш учун;
(15-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (Сагдуллаев) ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК (Ҳакимов) раҳбарлари — мева-сабзавот маҳсулотларини ўз вақтида ва сифатли чет элга етказиб бериш учун халқаро стандартларга мос инфратузилма яратиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари — мева-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва экспорт қилувчилари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиш, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва экспортга жўнатиш кластер тизимини жорий этишга кўмаклашиш учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур қарор талаблари ижросини тизимли назорат қилиб борсин ва айбдор шахсларга нисбатан қатъий жавобгарлик чораларини қўлласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.С. Отажонов ва З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3978-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2018 й., 07/18/3978/2067-сон; 25.05.2019 й., 07/19/4337/3182-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 09.11.2022 й., 07/22/417/1004-сон)