30.08.2018 йилдаги ПҚ-3925-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.08.2018 йилдаги ПҚ-3925-сон
Date of entry into force
03.09.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига неврологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтган даврда аҳолига кўрсатилаётган ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг ҳаммабоплиги ва тезкорлигини ошириш бўйича комплекс ишлар амалга оширилди, ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усуллари жорий этилмоқда, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати сезиларли даражада ошди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, неврологик касалликларга ташхис қўйиш, уларни профилактика қилиш ва даволаш, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдамнинг ҳаммабоплигини таъминлаш соҳасидаги айрим муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, сўнгги ўн йилда ўлим билан якунланиш даражаси юқорилиги билан ажралиб турадиган айрим неврологик касалликлар билан хасталаниш барқарор ортиб бормоқда, реабилитация тадбирларининг даражаси пастлиги эса аҳоли ўртасида ногиронликнинг кўпайишига олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профилактика ва даволаш ишларини ташкил этиш, неврологик касалликларни эрта аниқлаш хамда бу йўналишда илмий-амалий тадқиқотлар ўтказишни таъминлайдиган ягона марказлашган тизим мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замон талабларига жавоб берадиган нейрореабилитация тадбирлари ва неврологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш, шунингдек, ихтисослаштирилган ёрдам турларини кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва ҳаммабоплигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт марказини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПҚ-254-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 07/25/254/0763-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий вазифа ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
неврологик касалликлар профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволашнинг ягона вертикал тизимини ташкил этиш ва давлат тиббиёт муассасаларининг ихтисослаштирилган неврология бўлимларига ташкилий-услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспериментал ва клиник неврология соҳасида, шу жумладан компьютер, стимуляция ва роботлаштирилган технологиялардан фойдаланган ҳолда неврологик касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш учун янги усулларини жорий этишга қаратилган комплекс илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман республика бўйича ва ҳар бир ҳудудда неврологик касалланиш тенденцияларини ўз вақтида аниқлаш бўйича илмий-тадқиқот ва таҳлилий ишларни амалга ошириш, соғлиқни сақлаш муассасалари учун мазкур касалликларни профилактика қилиш, эрта аниқлаш ва даволаш схемаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
скрининг-сўров усулидан фойдаланган ва неврологик касалликлар ривожланиши хатарининг якка тартибдаги даражасини ҳисобга олган ҳолда ушбу касалликлар ривожланиш хавфи бўлган беморларни, шунингдек, касалликнинг эрта босқичларидаги беморларни фаол аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
неврологик касалликларнинг ҳужайра ва ген терапиясига доир инновацион ёндашувларни ишлаб чиқиш, давлат тиббиёт ташкилотларининг ушбу йўналишдаги ихтисослаштирилган бўлимларида инсульт, тутқаноқ ва бошқа кенг тарқалган неврологик касалликлар билан хасталанган беморларни скрининг текширувлари ҳамда популяция регистрини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
неврология ва нейрореабилитология соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, давлат тиббиёт муассасалари неврология бўлимларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда соғлиқни сақлаш тизими бирламчи бўғини мутахассислари иштирокида неврология ва нейрореабилитология бўйича семинар-тренинглар, маҳорат сабоқлари, вебинарлар ва телекўприклар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
неврология ва нейрореабилитология соҳасидаги хорижий илмий-тадқиқот марказлари, клиникалари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, улар билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда хорижий грантларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд тиббиёт техникаси ва аппаратлари паркини мунтазам янгилаш ва модернизация қилишни таъминлаш, Марказни жаҳоннинг илғор ютуқлари даражасида неврология соҳасида ихтисослаштирилган юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, давлат тиббиёт ташкилотларининг ихтисослаштирилган неврология бўлимлари Марказнинг ташкилий-услубий бўлинмалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Чора-тадбирлар дастурида белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул ижрочиларнинг мазкур қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг ўз вақтида, сифатли ва самарали ижросини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига неврологик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги илм-фан ва техника ютуқларини, замонавий технологиялар ва илғор тажрибани татбиқ этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ олдига қўйилган вазифаларни бажаришда юзага келаётган муаммоларни ва уларни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни аниқлаш, неврологик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
неврология хизмати фаолиятини, тиббиёт ходимлари зиммасига инсульт ва неврологик касалликлар билан хасталанган беморларга юқори малакали ёрдам кўрсатиш бўйича юкланган мажбуриятларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
неврологик ёрдам кўрсатишни амалга ошираётган тиббиёт муассасалари томонидан беморларнинг ишлаб чиқилган стандартлар асосида даволаниши жараёнини, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб олий тиббиёт таълим муассасаларида «нейрореабилитология» мутахассислиги бўйича янги магистратура ва клиник ординатура йўналишларини очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, С. Машҳадий кўчаси, 217-уйда жойлашган Тошкент давлат стоматология институти қошидаги академик лицей (кейинги ўринларда — Академик лицей) бинолари Марказга оператив бошқариш ҳуқуқи билан берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Академик лицейнинг жойлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Академик лицей ўқувчилари лицей жойлаштирилгунга қадар Марказга берилган биноларда ўқишни давом эттиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият тури бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик ва хайрия маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги «Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 264-сон қарори билан тасдиқланган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш тўғрисидаги низом;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг амал қилиши Марказга татбиқ этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантиришда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ Марказ бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш, шунингдек, уни тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш лойиҳаларини белгиланган тартибда уларга киритсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Марказ Низоми ва тўзилмасини тасдиқласин ҳамда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Марказни олдига қўйилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажаришга қодир бўлган малакали мутахассислар билан таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 1 декабрга қадар муддатда даволаш-диагностика хизматларини кўрсатишнинг исботловчи тиббиётга асосланган замонавий технология ва усулларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда неврологик касалликлар диагностикаси ва уларни даволаш стандартлари ҳамда клиник протоколларни қайта кўриб чиқсин ва янгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2018 йилда Давлат бюджетининг «Соғлиқни сақлаш» соҳаси бўйича харажатлар параметрлари доирасида ушбу қарор ижросини таъминлаш учун зарур бюджет маблағларини ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур маблағларни назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Марказни юқори технологияли тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун хорижий давлатлар, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари (заёмлари) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш бўйича зарур чоралар кўрсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига — назарда тутилган барча тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши, шунингдек, Марказ биноси ва хоналари реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши, замонавий илмий ва лаборатория ускуналари, зарур бутловчи қисмлар ва сарф материаллари билан таъминланиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков зиммасига — Марказни замонавий юқори технологик тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг техник кўмаклашиш маблағлари ва грантлари жалб этилиши;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига — Марказ ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг ихтисослаштирилган неврология бўлимлари фаолиятининг самарали ташкил этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувохитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3925-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 августдаги ПҚ-3925-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т\р

Чора-тадбирлар номланиши

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддатлари

Нархи

Молиялаштириш манбалари

Бажарувчилар

I. Неврология соҳасида тиббий хизматлар сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда — Марказ) низоми ва тузилмасини тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил сентябрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Қудбиев)

2.

Марказ фаолиятини ташкил этишда, замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, неврология хизмати муассасалари фаолиятини тартибга солувчи идоравий меъёрий ҳужжатларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва қайта кўриб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари

2019 йил январь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3.

Неврология соҳасида даволаш-диагностика хизматлари кўрсатишнинг замонавий ва илмий тасдиқланган услублари ва технологияларини ҳисобга олган ҳолда, неврологик касал беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 йил декабрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), «Ўзстандарт «(Ж. Шукуров)

4.

Марказнинг низоми, тузилмаси ва моддий-техник таъминлаш меъёрларини тасдиқлаш, шунингдек, уни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2018 йил декабрь

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш. Қудбиев)

II. Неврологик касалликларни, шу жумладан инсультантни барвақт диагностика қилиш ва олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш

5.

Шаҳар (туман) тиббиёт бирлашмаларида неврология бўлимлари (кейинги ўринларда –Марказ бўлинмалари) фаолиятини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

6.

Неврологик касалликлар ва унинг асоратлари билан оғриган беморларнинг ягона электрон базасини яратиш.

Маълумотлар базаси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

7.

Марказнинг барча бўлинмаларида инсультни бошдан кечирган ҳамда эпилепсия билан касалланган беморларнинг популяция регистрини жорий этиш, кенг тарқалган неврологик касалликлар бўйича скрининг тадқиқотларни такомиллаштириш ва босқичма-босқич жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

8.

Санатория-курорт даволаш-профилактика муассасалари базасида неврологик касалликларни бошдан кечирган беморларга реабилитация ёрдамини кўрсатишни ташкил этиш ва амалга ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши (К. Рафиков)

9.

Неврология касалликлари бўйича санитария-тарғибот ишларини, шу жумладан аҳоли орасида неврологик касалликлар профилактикаси бўйича ишларни, қуйидагилар орқали амалга ошириш:

ижтимоий теле ва радио кўрсатувларнинг қамрови ва сонини кенгайтириш;

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида материалларни эълон қилиш;

неврологик касалликлар, шу жумладан инсультантлар ривожланиши омиллари хатарлари тўғрисида мавзуга оид семинарлар ўтказиш;

хавф-хатарлар ривожланишини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

олиб борилган ахборот-тарғибот чора-тадбирлари натижаларини мониторинг қилиш ва баҳолаш.

Ахборот-тарғибот чора-тадбирлари комплекси

Доимо

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), МТРК (А. Ходжаев), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев)

III. Неврология соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

10.

Марказ ва унинг бўлинмалари шифокорлари, неврологлари ва илмий ходимларини замонавий клиника диагностикаси ва лаборатория таҳлиллари натижаларини изоҳлаш, шу жумладан юқори технологик асбоб-ускуналарда неврологик касалликларни даволаш бўйича замонавий методларга ўқитиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

11.

Аҳолига амалий тиббий ёрдам кўрсатиш билан бир қаторда, Марказ мутахассислари томонидан республика ҳудудларида невролог шифокорлар учун неврология касалликлари ва инсульт билан оғриган беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг янги методларини жорий этиш бўйича маҳорат дарсларини ташкил этиш.

Маҳорат дарслари дастурлари

Доимий, дастурга мувофиқ

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Етакчи хорижий тиббиёт марказлари ва клиникалари билан шерикликни мустаҳкамлаш орқали неврологик касалликлар ва инсульт билан оғриган беморларни диагностика қилиш ва даволашнинг миллий амалиётига илмий тадқиқотларнинг замонавий жаҳон тажрибасини жорий этиш.

Хорижий давлатларнинг етакчи клиникалари мутахассислари иштирокида неврология ва инсульт бўйича илмий конференциялар, тренинг ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиш.

Меморандум ва келишувлар

2019 — 2021 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ТИВ (А. Комилов)

13.

Неврология ва нейрореабилитология мутахассисликлари бўйича клиник ординатурада ҳар йили 15 нафар невролог ва
10 нафар нейрореабилитологларни тайёрлаш йўли орқали Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

14.

Хорижий марказлар ва клиникалар билан ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама тузилган шартномалар асосида ҳар йили камида 10 та Марказ мутахассислари малакасини ошириш.

Ҳамкорлик шартномаси

2019-2020 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ТИВ (А. Комилов)

15.

Инсультни бошдан кечирган шахслар ва неврологик беморларни парвариш қилиш бўйича патронаж ҳамширалар тайёрлашни ўз ичига олган Австриянинг «AUREUS» реабилитологлар жамияти билан бирга кейинчалик жойларда мутахассисларни тайёрлашни кўзда тутган ҳолда 5 йил давомида миллий нейрореабилитологларни Австриянинг неврология клиникаларида ўқитишни назарда тутиш масалаларини ўрганиш.

Ҳамкорлик шартномаси

2018 — 2022 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), ТИВ (А. Комилов)

IV. Неврологик касалликлар ва инсультни олдини олиш, диагностика қилиш ва даволашнинг янги методларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар олиб бориш

16.

Неврологик касалликлар ва инсультларда биринчи ва реабилитацион ёрдам кўрсатишни яхшилаш бўйича ишлаб чиқилган илмий платформага мувофиқ, неврологик касалланишни прогнозлаш ва даволашнинг замонавий қарашларини ишлаб чиқиш.

Илмий тадқиқотлар натижалари

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)

17.

Неврология касалликларини даволашнинг клиник кечиши ва даволаш натижаларининг нейроиммунологик, молекуляр-биологик, молекуляр-генетик, итогенетик ва молекуляр-генетик хусусиятларини ўрганиш.

Илмий лойиҳалар

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

18.

Марказ амалиётига қуйидаги замонавий даволаш методларини жорий қилиш:

тизимли тромболизис ва тромбоэкстракция;

эпилепсиянинг VNS — терапияси;

инсултдан кейинги барвақт реабилитация усуллари;

паркинсонизм билан касалланганларни ультратовушли абляция услублари;

эрготерапия, кинезиотерапия ва роботлаштирилган техника ёрдамида неврологик беморларни реабилитация қилиш услублари;

умуртқа поғонаси ва орқа мия ҳосилаларини жарроҳлик даволаш;

магнит ва электр стимуляциянинг терапевтик усуллари;

ботулинотерапия;

тана ҳужайралари ёрдамида инсульт ва эпилепсияни даволаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

19.

Марказ бўлинмалари амалиётига даволашнинг замонавий услубларини жорий этиш, шу жумладан:

инсультдан кейинги барвақт реабилитацияси;

неврологик беморларни кинезиотерапия ва роботлаштирилган техника ёрдамида реабилитация қилиш, эрготерапия;

магнит ва электр стимуляция терапия билан даволаш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2022-2023 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

V. Неврология хизмати моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

20.

Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Академик лицей биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

2018 йил декабрь

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Қурилиш вазирлиги (А. Тухтаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров)

21.

Тошкент давлат стоматология институти ҳузуридаги Академик лицей биноларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш.

Давлат ривожлантириш дастурлари доирасида

2019-2020 йй.

Лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ

Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев)

24.

Ҳар бир ҳисоб бирлигининг техник ҳолатини хатловдан ўтказган ҳолда, неврология хизмати муассасаларининг тиббиёт асбоб-ускуналаридан фойдаланиш самарадорлиги бўйича ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш.

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

2019 — 2021 йй.

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: харажатларнинг якуний миқдори лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши натижасида аниқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПҚ-254-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 07/25/254/0763-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 августдаги ПҚ-3925-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига ихтисослаштирилган неврологик ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастурини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.А. Абдуҳакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси

2.

Б.К. Юсупалиев

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи комиссияси раиси ўринбосари

3.

Лавозим бўйича

Ўзбекистон Республикаси инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси

4.

Г.В. Урманова

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

5.

Р.Р. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шуъба мудири

6.

Ф.Р. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи

7.

У.С. Исмаилов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи

8.

А.А. Каримов

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази директори

9.

Б.Г. Гафуров

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти кафедра мудири

10.

Г.С. Рахимбаева

Тошкент тиббиёт академияси кафедра мудири

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2018 й., 07/18/3925/1822-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 07/22/103/0070-сон; 22.08.2025 й., 07/25/254/0763-сон)