Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг қарори, 05.09.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3064
Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
03.12.2021
28.07.2021
06.12.2018
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3064]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А. АБДУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 6 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 6 июндаги 47, 20, 101, 5-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3281-сон «2018 йилда қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари — давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган бошоқли дон экинлари, шоли ва пахта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги корхоналари — қишлоқ хўжалигини юритиш учун белгиланган тартибда ажратилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экин майдонлари — мунтазам равишда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёки чорва учун табиий ем-хашак манбаи сифатида фойдаланиладиган ерлар, уларнинг таркибига суғориладиган ва суғорилмайдиган ҳайдов ерлар, кўп йиллик дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевазорлар, резаворзорлар ва бошқа мевали дарахтлар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинлари — асосий майдонларга экиладиган ғўза, бошоқли дон, шоли, сабзавот, полиз, картошка, ем-хашакбоп илдиз мевали ўсимликлар, бир йиллик ўтлар, беда, маккажўхори, тамаки ҳамда такрорий майдонларга ва «тўқсонбосди» усулида экиладиган экинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лалмикор ерлар — суғориш имконияти мавжуд бўлмаган ва суғориш тармоғига эга бўлмаган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерлар — қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ балл-бонитети — қишлоқ хўжалиги экинлари агротехникаси ўртача даражада бўлганидаги тупроқ сифати ҳамда табиий унумдорлик қувватига бериладиган қиёсий баҳо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда деҳқон хўжаликлари, илмий-тадқиқот институтлари, уларнинг филиаллари ер участкалари ва илмий тажриба станциялари майдонларига татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини белгилаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги ПФ-3226-сон «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги Фармонига асосан қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолият ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ер ижара шартномаси ва контрактация (фьючерс) шартномаларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экинларини мустақил равишда жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги экинлари унумдор (40 бонитет баллдан юқори бўлган) ер майдонларига контур яхлитлиги сақланган ҳолда жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришган фермер хўжаликларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2518, 2013 йил 18 октябрь) мувофиқ пахта хом ашёсини етиштиришда юқори ҳосилдорликка (40 ц/га) эришган қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта экиладиган жами ер майдонининг камида 5 фоизига қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини экишга рухсат берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда ер майдонларининг географик жойлашиш ўрни, геоморфологик-литологик тузилиши, гидрологик ва иқлим шароитлари, гидромелиоратив тизимлари ва ер ости сувларининг ҳолати, сув билан таъминланганлиги, тупроқнинг шўрланиш даражаси ва унумдорлиги ҳамда хўжаликларнинг ихтисослашуви ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тасдиқланган ҳолда тақдим этилган тумандаги мавжуд ер майдонлари, суғориладиган экин ерлар, лалмикор ерлар ва янги экилган кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, токзорлар, тутзорлар, мевали дарахт кўчатзорлари, мевазорлар ва бошқалар) ҳамда уларнинг ердан фойдаланувчилар кесимида тақсимланиши, балл-бонитети тўғрисидаги маълумотлар асосида туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалиги корхоналари ва туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашидан ҳар йили 1 августга қадар таклифларни олиб, келгуси йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишган ҳолда 3 иш кунида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими томонидан тақдим этилган ер майдонларининг балл бонитети тўғрисидаги маълумотлар асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 18 августдаги 235-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган асосий қишлоқ хўжалиги экинлари, боғлар ва токзорларнинг тупроқлари бир бонитет баллига нисбатан норматив ҳосилдорлигидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни 3 иш кунида туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифлар тақдим этилган кундан эътиборан 20 иш кунида контурлар ва қишлоқ хўжалиги корхоналари кесимида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тумандаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг асосий майдонларига экиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тумандаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бошоқли дон экинларидан бўшайдиган ерларида такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини турлари бўйича жойлаштириш 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тумандаги қишлоқ хўжалиги корхоналари экин майдонларида «тўқсонбосди» усули билан август ойида пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда сабзавот экинларини жойлаштириш 3-иловага мувофиқ жадваллар асосида жойлаштириб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қишлоқ хўжалиги корхоналари экин майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини контурлар кесимида жойлаштиришда фермер хўжаликларининг ихтисослашуви ва ер майдонининг контур яхлитлиги, тупроқнинг мелиоратив ҳолати, сув билан таъминланганлиги, охирги 3 йилда олинган ҳосилдорлик, ўтмишдош экин, тупроқ балл бонитети ҳамда бошқа омиллар инобатга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) ирригация бўлимларидан экин майдонларининг сув билан таъминланганлик даражаси тўғрисида хулоса олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар кесимида жойлаштирилиб, ҳудуд (массив)нинг 1:10000 миқёсдаги харитасига ҳар бир экин тури бўйича тегишли шартли белгилар асосида тушириб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг экин майдонларида қишлоқ хўжалиги экинлари контурлар кесимида ҳудуд (массив)нинг 1:10000 миқёсдаги харитага туширилган экинларни жойлаштириш натижалари туман қишлоқ хўжалиги бўлими, ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда «Ўздаверлойиҳа» институтининг ҳудудий бўлинмаси масъул ходими томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими билан биргаликда 5 иш кунида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқади. Лойиҳага қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги прогноз ҳажмлари, шунингдек ҳудуднинг (массив) 1:10000 миқёсдаги харитасига экинларни жойлаштириш натижалари илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Туманда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш натижалари туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида тасдиқлангандан кейин «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари 15 иш кунида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхоналарида контурлар кесимида жойлаштирилган экин турлари ва майдонлари тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базасини яратади, шунингдек экинларнинг экилиши ва ҳолатини доимий мониторингини юритиш мақсадида «электрон харита»га туширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тугатилган ёки янгидан ташкил этилган ёхуд ер майдонлари мақбуллаштирилган, қўшимча ер майдони ажратилган ҳолларда қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги реестрини туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлими ҳар йили 5 августга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармаларига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги реестрини туманлар кесимида умумлаштирган ҳолда ҳар йили 15 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан тақдим этилган қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги реестрларини Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида умумлаштирган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича экинларни жойлаштириш ва уларнинг ҳосилдорлиги бўйича таклифларни ҳар йили 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш (қайта ишлаш корхоналарига етказиб бериш, ички бозорлар ва ярмаркаларда сотиш, экспорт қилиш, бюджет ташкилотларини таъминлаш ва бошқалар) ишлари тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишда ҳисоб-китоблар қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тегишли хизмат кўрсатувчи банклар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ, хизмат кўрсатувчи банкларда очилган ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш бўйича ўрнатилган талабларга амал қилиниши, қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ ва ўз вақтида экилиши ҳамда уларнинг ҳолати юзасидан туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, «Ўздаверлойиҳа» институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, туман (шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан доимий мониторинг юритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Шартнома мажбуриятларини бажаришда харид қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ва миқдорини баҳолаш, маҳсулот учун ҳақ ўз вақтида ва тўғри тўланиши бўйича томонлар ўртасида низоли масалалар ва келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда, бундай масалалар ва келишмовчиликлар туман қишлоқ хўжалиги бўлими томонидан судгача бўлган тартибда ёки иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув хўжалиги вазири Ш. ХАМРАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 31 июль

Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
___________ туман (шаҳар) ида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларида 2018 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Фермер хўжаликлари номи
Контур рақами
Балл бонитети
Жами суғориладиган экин майдони, га
Шу жумладан:
пахта
бошоқли дон
сабзавот
картошка
полиз
соя
шоли
озуқа экинлар
шундан:
бошқалар
янги боғлар
шундан:
беда
лавлаги
маккажўхори (дон учун)
интенсив боғлар
узумзорлар
тутзорлар
1.
_____ фермер хўжалиги
Жами
2.
_____ фермер хўжалиги
Жами
Туман жами
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
__________ туман (шаҳар) да 2018 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон майдонларидан бўшаган майдонда такрорий экинларни жойлаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Фермер хўжаликлари номи
Контур рақами
Бошоқли дон экилган майдон, га
Такрорий экин майдони, га
Шундан, га
сабзавот
шундан:
картошка
полиз
кунгабоқар
соя
дуккакли
шундан:
шоли
озуқа экини
кунжут ва тариқ
супурги
ерёнғоқ
бошқалар
сабзи
карам
помидор
шолғом
турп
бодиринг
бақлажон
кўкат
ширин қалампир
ош лавлаги
бошқалар
мош
ловия
фасол
1.
_____ фермер хўжалиги
Жами
2.
_____ фермер хўжалиги
Жами
Туман жами
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, ер балансига риоя этиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг оқилона жойлаштирилиши бузилганлиги учун фермер хўжаликлари ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, етиштирилган маҳсулот сотилишининг ҳисобини юритиш, шартнома мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
__________ туман (шаҳар) да _____ йил ҳосили учун фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларида август пиёзи ва саримсоқпиёз ҳамда «тўқсонбосди» сабзавот экинларини жойлаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Фермер хўжаликлари номи
Контур рақами
Жами _____ йил куз ойларида экиладиган сабзавот экинлари майдони, га
Шу жумладан:
Август-сентябрда экиладиган пиёз ва саримсоқ пиёз майдони, га
шундан:
ноябрь ва декабрда тўқсонбости сабзавот экиладиган майдон, га
шундан:
пиёз
саримсоқ пиёз
пиёз
саримсоқпиёз
сабзи
ош лавлаги (карам)
кўкатлар
бошқалар
1.
_________ фермер хўжалиги
Жами
1.
_________ фермер хўжалиги
Жами
Туман жами
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 10/18/3064/1832-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)