29.08.2018 йилдаги 699-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.2018 йилдаги 699-сон
Date of entry into force
30.08.2018
Ҳужжат 30.08.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, автомобилда халқаро юк ташиш бозорини янада ривожлантириш, автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши, бўлиши, юк олиб ўтиши ва ундан чиқиб кетиши устидан назорат қилиш механизмини такомиллаштириш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ва фойдаланиш ҳолатини таъминлаш, йирик габаритли ва оғир юкли транспорт воситалари ўтишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.А. Абдувалиев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
699-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 августдаги 699-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «оғир юкли ва» сўзлари «рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоиздан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, шунингдек» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Рухсат берилган юк ҳажмлари беш фоиздан ортиқ бўлганда бундай автотранспорт воситаларининг ўтказилиши давлат автомобиль йўллари бошқармасининг ваколатли органи томонидан бериладиган махсус рухсатномасиз тўлов ундириш йўли билан амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Хорижий давлатлар оғир юкли ва катта ҳажмли транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб юриши учун тўловлар тўғрисидаги Низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6. Транспорт воситасининг умумий ҳақиқий массаси рухсат берилганига нисбатан ошганлиги учун тўланадиган тўлов 1-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-жадвал
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Умумий ҳақиқий вазннинг йўл қўйиладиган вазнга нисбатан ортиқчалик миқдори, t

Юриладиган 1 км масофа учун тариф, АҚШ доллари

0 дан 5 гача

5 дан 10 гача

10 дан 15 гача

15 дан 20 гача

20 дан 25 гача

25 дан 30 гача

30 дан 35 гача

35 дан 40 гача

40 дан 45 гача

45 дан 50 гача

50 ва ундан юқори

0,04

0,06

0,12

0,20

0,30

0,46

0,66

0,92

1,26

1,70

2,00

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оғир юкли транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтишида ўққа тушадиган ҳақиқий оғирликнинг (Оф) рухсат берилганга (Од) нисбатан ошганлиги учун тўлов ҳар бир ортиқча юкланган ўқ учун 2-жадвалда келтирилган тарифларга мувофиқ ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-жадвал
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ғилдирак ўқи ҳақиқий юкламасининг йўл қўйиладиган юкламага нисбати (Оф/Од)

Ҳар бир ўқнинг йўл қўйиладиган юкламадан ортиқча юклама билан юрилган масофа учун тариф, АҚШ доллари

1,01 дан 1,05 гача

1,05 дан 1,10 гача

1,10 дан 1,15 гача

1,15 дан 1,20 гача

1,20 дан 1,25 гача

1,25 дан 1,30 гача

1,30 дан 1,35 гача

1,35 дан 1,40 гача

1,40 дан 1,45 гача

1,45 дан 1,50 гача

1,50 дан 1,55 гача

1,55 дан 1,60 гача

1,60 дан 1,65 гача

1,65 дан 1,70 гача

1,70 дан 1,75 гача

1,75 дан 1,80 гача

1,80 дан 1,85 гача

1,85 дан 1,90 гача

1,90 дан 1,95 гача

1,95 дан 2,00 гача

2,00 ва ундан юқори

0,11

0,12

0,28

0,36

0,42

0,50

0,60

0,70

0,82

0,96

1,10

1,28

1,46

1,70

1,90

2,16

2,44

2,76

3,08

3,46

4,00

»;

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Оғир юкли ва йирик габаритли транспорт воситалари ўтиши учун аризаларни кўриб чиқиш, йўналишни келишиш ва рухсатнома бериш учун тўланадиган тўловнинг миқдори йўл органлари томонидан қуйидаги тарзда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100 км га қадар — 25 АҚШ доллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир кейинги километр учун — 0,11 АҚШ доллари».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 81-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги «йўналтирувчи устунчалар» сўзларидан кейин «ташқи ёритиш» сўзлари қўшилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«автомобиль йўллари, сунъий иншоотлар (кўприклар, йўл ўтказгичлар, айланма транспорт ечимлари)ни панно, стеллалар ва уларни ёритиш тизимларини қуриш билан бирга меъморий-ландшафтли конструкциялаш)».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш ва ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 декабрдаги 342-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаси — метрологик текширишдан ўтган, фото ва видео суратга олувчи, автоматик режимда ишловчи, автотранспорт воситаларининг тури, русуми, рўйхатдан ўтган давлат рақами белгисини, вазн ва (ёки) габарит параметрларини қайд этувчи сертификацияланган махсус назорат-ўлчаш техник ускунаси»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи — ўн бешинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«II. Махсус рухсатномаларни бериш ва ҳаракатланиш йўналишини келишиш тартиби»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«5. Ушбу қоидаларга 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган ўлчамларнинг бирортасидан юқори ўлчами билан фарқ қиладиган транспорт воситаси (юк билан ёки юксиз) катта ҳажмли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситасининг габарит ўлчамлари ҳақиқий кўрсаткичлари чизиқли-ўлчаш асбоби ёрдамида, тўлиқ масса ва ўққа тушадиган оғирлиги эса турғун ёки кўчма турдаги автомобиль тарозилари ёрдамида ёхуд махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари орқали ҳаракатланиши пайтида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чизиқли-ўлчаш асбоби, шу жумладан, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситалари ва автомобиль тарозилари соз ҳолатда бўлиши ва сертификатларга ва (ёки) метрологик текшириш ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат тамғасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автотранспорт воситаларининг габарит ва вазн параметрларини аниқлашда ўлчаш асбобининг икки фоизли фарқ билан ишлашига йўл қўйилади ва у юк ташувчи фойдасига талқин қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ташиладиган юкнинг габарит ўлчамлари ва (ёки) унинг вазни белгиланган кўрсаткичлардан ўта юқори бўлганлиги ёхуд автомобиль тарозилари, махсус автоматлаштирилган ўлчаш воситаларининг йўқлиги (носозлиги) сабабли Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситасининг умумий массасини ва ўқларга тушадиган оғирлигини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, зарур бўлган параметрлар товар-транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлар асосида аниқланиши мумкин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«17. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ташқарига ёки Давлат чегараси ташқарисидан мамлакат ҳудудига юкларни ташишда, шунингдек, мамлакат ҳудудидан юкларни транзит ташишда ваколатли органлардан олинган ва келишилган рухсатнома ҳамда йўналиш чизмалари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг берилиши билан бир вақтда катта ҳажмли ва оғир вазнли автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш учун йўлга эгалик қилувчи юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига реал вақт режимида электрон шаклда киритилади ва уларга асосан белгиланган тартибда ҳаракатланишни бошлашга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органлари томонидан автотранспорт воситасининг махсус рухсатномада кўрсатилган оғирлик габарит параметрларидан ортиқ эканлиги аниқланган тақдирда бундай автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказишга йўл қўйилмайди ва унинг келгусидаги ҳаракатланиши янги махсус рухсатномага мувофиқ амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган габаритлари*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Узунлиги

якка автотранспорт воситаси

12 m

тиркама

12 m

мингашмали автопоезд

20 m

тиркамали автопоезд

20 m

юкнинг чиқиб туриши**

2 m

Кенглиги

автотранспорт воситалари

2,55 m

изотермик кузовли автотранспорт воситаси

2,6 m

Баландлиги

автотранспорт воситалари

4 m

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган ўлчамлари олиб қўйиладиган кузовларни ва юк учун тараларни, шу жумладан, контейнерларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Автотранспорт воситаси габаритининг юк билан узунлик бўйича чиқиб туриши (юкнинг ортиқ чиқиб турганлиги автотранспорт воситасининг узунлигини аниқлашда ҳисобга олинади)»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автотранспорт воситаларининг рухсат этилган массаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Транспорт воситаси тури

Кўрсаткич (t)

Якка автотранспорт воситалари:

икки ўқли

18

уч ўқли

26

тўрт ўқли

32

Мингашмали ва тиркамали автопоездлар:

уч ўқли

28

тўрт ўқли

36

беш ўқли

40

олти ва ундан ортиқ ўқли

44

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Автотранспорт воситаларининг ўқларига тушувчи рухсат этилган оғирлиги автотранспорт воситаларининг умумий рухсат этилган массасига риоя қилинганда якка етакчи ўққа тушувчи оғирлик 11,5 тоннадан, бошқа ўқларга эса 10 тоннадан ортиқ бўлмаслиги керак».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/699/1818-сон)