01.08.2018 йилдаги ПҚ-3892-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.08.2018 йилдаги ПҚ-3892-сон
Date of entry into force
02.08.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда маданият ва санъат соҳасини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, маданият ва санъат муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини яратиш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, маданият ва санъат муассасалари биноларини қуриш ва таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, аҳолининг маданий эҳтиёжларини қондириш борасидаги ишлар талаб даражасида эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш, ушбу соҳадаги муассасалар тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техник аҳволини мустаҳкамлаш, аҳолига сифатли хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ҳамда давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Кинематография агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун давлат шеригига доимий фойдаланишга берилган ер участкаларини бепул асосда ижарага бериш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат-хусусий шериклик шаклига қараб хусусий шерикка қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юкланиши мумкинлиги белгилаб қўйилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий хизмат кўрсатишда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига имтиёзлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Кинематография агентлиги томонидан ўтказиладиган танлов натижалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тузилади. Бунда ушбу қарорнинг 1-банди саккизинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда танлов ўтказилмайди;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ёки «Ўзбеккино» Миллий агентлиги тегишли равишда ўз тизимларида давлат томонидан хусусий шерик билан битим тузади ва битим шартларини хусусий шерик қандай бажараётгани бўйича мониторинг олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикликни рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасида очиладиган алоҳида ҳисобварақда (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб юритилади) жамлаш тўғрисидаги;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил қилинган шундай муассасаларга давлат маданият ва санъат муассасасининг йиллик даромадлари ва харажатларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар махсус ҳисобварақни шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ажратиладиган эквиваленти 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ва санъат муассасалари негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида тижорат банкларидан ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг 7 фоиздан ошган қисмини қоплаб бериш учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мақсадли маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳисобварақнинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳисобварақдаги маблағлар туман ва чекка қишлоқ жойлардаги театрлар, кинотеатрлар, маданият марказлари, маданият ва истироҳат боғлари, концерт заллари, ҳайвонот боғлари ва бошқа маданий объектлар негизида маданият ва санъат нодавлат муассасаларини ташкил этиш мақсадида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашга имтиёзли кредит бериш учун тижорат банкларига тақдим этилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан кредитлар тижорат банклари томонидан маданият ва санъат соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга, жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, 2019 йил 31 декабрга қадар йиллик 7 фоиз ставкада, 2020 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан — тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ажратилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг қуйидаги муддатлари белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасаларнинг биноларини қуриш учун бепул асосда ижарага ер участкалари ажратиш битими — камида 30 йил;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд давлат маданият ва санъат муассасалари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан маданият ва санъат йўналишидаги нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер участкаларини тақдим этиш битими — камида 30 йил;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган биноларини (ёки уларнинг бир қисмини) текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга бериш битими — 30 йилгача;
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш битими — 15 йилгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган маданият ва санъат нодавлат муассасаларини моддий-техник, молиявий ва методик таъминлаш битими — камида 10 йил;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш битими — камида 1 йил.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олинган имтиёзли кредит асосида ёки давлат-хусусий шериклик шартларида тадбиркорлик субъектларига топширилган объектларда маданият ва санъат нодавлат муассасаси фаолияти ташкил этилган кундан бошлаб давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар амал қилишининг муддатлари мобайнида уни қайта ихтисослаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат-хусусий шериклик шартларида ташкил этилган маданият ва санъат нодавлат муассасалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий фаолияти бўйича барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларининг эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган техник воситалар ва бошқа жиҳозлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 3 йил муддатга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ушбу бандда кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзлари маданият ва санъат соҳасида кўрсатилаётган хизматлардан олинадиган соф тушум улуши умумий реализация ҳажмида ҳисобот (солиқ) даври якунларига кўра камида 80 фоизни ташкил этадиган маданият ва санъат нодавлат муассасаларига нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда бўш турган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат маданият ва санъат муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини тузсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шериклик шартларида маданият ва санъат нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратилиши мумкин бўлган ер участкаларини аниқлаб, уларнинг тасдиқланган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлигига тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда қисқа муддатларда маданият ва санъат нодавлат муассасасини ташкил этиш учун ер участкаси ажратилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат нодавлат муассасаларини қуришда уларни маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобига лойиҳа харажатлари ҳамда барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида низомни тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида бериладиган давлат мулки объектлари рўйхатини тасдиқласин ва унинг ҳар йили янгилаб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳисобварақ маблағларидан фойдаланиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фаолият юритадиган маданият ва санъат муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбеккино» Миллий агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан мониторинг олиб борилишини таъминласин ҳамда бажарилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда маданият ва санъат соҳасига хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўрсин.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги давлат-хусусий шериклик битимини амалга ошириш доирасида белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси маданият вазири, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги бош директори, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши ҳамда хусусий шериклар томонидан ўз зиммаларига олинган мажбуриятларга риоя қилиниши учун шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси мазкур қарорда назарда тутилган имтиёз ва преференциялар, маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмлари ҳақида тадбиркорлик субъектлари орасида кенг қамровли тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари мазкур қарорнинг мазмуни ва аҳамияти кенг ёритилишини ҳамда аҳолига етказилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х.М. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3892-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 07/18/3892/1610-сон, 20.12.2018 й., 07/18/4068/2349-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4086/2354-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 03.02.2022 й., 07/22/112/0099-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)