Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2529-2]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сон «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 58-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2529, 2013 йил 22 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 624-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. АХМЕДХАДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 июль,
176-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2018 йил 12 июлдаги 176-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадаги «2015 йил 10 апрелдаги 87-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» деган сўзлар «2018 йил 1 майдаги 318-сон «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 15-банднинг бешинчи хатбошисидаги «ва спорт ишлари вазирлиги» деган сўзлар «вазирлиги» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
2018 йил 11 июль
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 11 июль
Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
2018 йил 11 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.08.2018 й., 10/18/2529-2/1609-сон)