Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
07.07.2023
13.10.2022
11.07.2018
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]

Ташқи бозорларда талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар етиштиришни таъминлайдиган замонавий иссиқхона, боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини ташкил этишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитларни шакллантириш, шунингдек, Бухоро вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли даромадларини ошириш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 июлдаги ПҚ-214-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 07/23/214/0457-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХКнинг Бухоро вилоятида «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда «Бухоро-агро» ЭИЗ деб юритилади) 1-иловага мувофиқ ҳудудлар чегаралари доирасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бухоро вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда «Бухоро-агро» ЭИЗ таркибига киритиладиган ер майдонларининг чегаралари аниқ белгиланишини ва ерларнинг белгиланган тартибда ажратилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор идоралар билан биргаликда илғор технологияларни қўллаган ҳолда замонавий иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар ва жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган маҳаллий корхоналар ташкил этиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар «Бухоро-агро» ЭИЗнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий иссиқхона, боғдорчилик ва узумчилик хўжаликларини, жумладан гидропоника технологияларини қўллаган ҳолда, кластер усули асосида ташкил этиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар қуриш учун конструкциялар, жиҳозлар ва бошқа бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 июлдаги ПҚ-214-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 07/23/214/0457-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг уруғдан то маҳсулотни бозорга етказиб беришгача бўлган тўлиқ жараёнини ташкил этишни рағбатлантириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчатзорлар, шунингдек, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш учун шароитлар яратиш орқали иссиқхона хўжаликларини талаби катта, юқори ҳосилдорликка эга бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғ ва кўчатлари билан таъминлашнинг самарали механизмларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан етиштирилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона хўжаликларини ташкил этишда замонавий ресурс тежовчи технологияларни, муқобил иссиқлик энергиялардан фойдаланишни кенг жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.02.00 Метрология / 09.07.02.01 Умумий қоидалар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказлари ташкил этиш ва уларнинг хулосалари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқхона хўжаликлари соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлашда, жумладан, улар томонидан «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида фаолият юритаётган корхоналарда ишлаб чиқариш амалиётини ўташда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» ЭИЗнинг фаолият кўрсатиш муддати у ташкил этилган кундан бошлаб, мазкур муддатни кейинчалик узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил қилади;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» ЭИЗнинг фаолият кўрсатиши муддати мобайнида унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона режимлари амал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» ЭИЗ иштирокчиси мақоми электрон онлайн-аукцион савдо натижасига кўра «Бухоро-агро» ЭИЗ дирекцияси томонидан берилади.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 октябрдаги ПФ-233-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бухоро вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда «Бухоро-агро» ЭИЗ дирекциясини ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК ва тижорат банклари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида лойиҳалар амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектлари жалб этилишини, улар билан тизимли ишлар олиб борилишини, шунингдек, лойиҳаларни «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудига жойлаштириш бўйича инвестицион буюртмаларнинг сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда кўмаклашишни таъминласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Бухоро-агро» ЭИЗ дирекцияси эркин иқтисодий зонанинг бутун фаолият кўрсатиши даврида асосий фаолият тури бўйича солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Бухоро-агро» ЭИЗ қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4853-сон Фармонининг 3, 4 ва 5-бандлари қоидалари татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг (С. Холмуродов) асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу тадбирларнинг самарали, сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, донор мамлакатларнинг, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида лойиҳалар амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторлар излашга ҳамда жалб этишга кўмаклашиш, улар билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, уларга ўз фаолиятини ташкил этишда зарур ёрдам ва кўмак кўрсатиш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш халқаро молия институтлари, лойиҳа ташаббускорлари маблағлари, жумладан, тўғридан-тўғри инвестициялар, шунингдек, тижорат банклари кредитлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда лойиҳа ташаббускорининг лойиҳани амалга ошириш учун жалб этилаётган ўз маблағлари миқдори тегишли лойиҳа умумий қийматининг 25 фоизидан кам бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида ташкил этилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 январдаги «Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2718-сон қарорида белгиланган кредитлар тақдим этиш тартиби ва шартлари татбиқ этилиши белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ, «Асака» АТБ ва бошқа тижорат банкларига лойиҳа ташаббускорларида гаров таъминоти етарли бўлмаган ёки мавжуд бўлмаган ҳолларда уларга технологик ускуналарни лизинг асосида харид қилиш имкониятини бериш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ «Бухоро-агро» ЭИЗ дирекцияси билан биргаликда «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудини, шунингдек, унинг иштирокчилари ишлаб чиқариш майдонларини ташқи йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан кафолатли таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш дастурини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастури параметрларини шакллантиришда «Бухоро-агро» ЭИЗнинг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаси асосида транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда зарур марказлаштирилган инвестициялар ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва Бухоро вилояти ҳокимлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини «Бухоро-агро» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖни «Бухоро-агро» ЭИЗнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳалаш ташкилоти этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бухоро вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси «Қишлоқ қурилиш лойиҳа» МЧЖ билан биргаликда икки ой муддатда «Бухоро-агро» ЭИЗнинг бош режаси лойиҳаси ишлаб чиқилишини ҳамда Бухоро вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Давлат божхона қўмитаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда «Бухоро-агро» ЭИЗ иштирокчиларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш учун логистика марказларини ҳамда божхона постларини қуриш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикаси, Корея Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Испания Қироллиги, Исроил давлати, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикасидаги элчихоналар ҳамда республиканинг хорижий давлатлардаги бошқа дипломатик ваколатхоналари зиммасига «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида лойиҳалар, жумладан, замонавий энергия тежовчи иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга ошириш учун хорижий инвесторлар, шунингдек, хорижий кредит линияларини жалб этишга кўмаклашиш мажбуриятини юкласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртмаларига биноан «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида яратиладиган замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича ишга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртмаларига биноан «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида яратиладиган замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш бўйича ишга жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бухоро вилояти ҳокимлигининг буюртмаларига биноан «Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида ташкил этиладиган корхоналарда, жумладан, иссиқхона хўжаликларида ишлаш мақсадида республикага хорижий мутахассисларни жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, уларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда замонавий энергия тежовчи иссиқхона комплексларини (иссиқхоналарни) улар жойлашган ҳудуднинг (жойнинг) ўзига хос хусусиятларидан, иссиқхонанинг ихтисослашувидан ҳамда иссиқхона хўжалиги самарадорлигига таъсир этувчи бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда мақбул шароитларда ташкил этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Тошкент давлат аграр университети билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари учун иссиқхона хўжаликларини бошқариш, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилиш масалалари юзасидан туркум ўқув семинарларини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини ҳамда инновацион ишланмаларни рағбатлантириш, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг мазкур йўналишдаги илғор тажрибаси асосида мутахассисларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда иссиқхона хўжаликларида энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ва оқилоналигини ўрганиш мақсадида уларни жойига чиққан ҳолда вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) кесимида атрофлича инвентаризациядан ўтказсин, унинг натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш бўйича таклифлар билан бирга ҳисобот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С.Р. Холмуродов, З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов ва Бухоро вилояти ҳокими Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 10 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3843-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасига кирувчи ҳудудлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухоро тумани «Галаосиё» ва «Асад Шокиров» массивларидаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Асад Шокиров» массиви ер майдонлари; ғарбий томондан — Бухоро марказий коллектори; шимолий томондан — 4Р68 «Галаосиё-Ромитан-А380 автойўли» автомобиль йўли (7-8 км қисми);
жанубий томондан — А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўли (235-236 км қисми).
500
2.
Жондор тумани «Мустақиллик» массивидаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — ички хўжалик коллектори;
ғарбий томондан — 4К198 «Қоракўл-Мирзақалъа-Жигачи» автомобиль йўли (13-14 км қисми);
шимолий томондан — «Аслиддин Муҳаммад» фермер хўжалиги ер майдонлари;
жанубий томондан — 4К198 «Қоракўл-Мирзақалъа-Жигачи» автомобиль йўли (12-13 км қисми).
100
3.
Когон тумани «Зиёқобил» массивидаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — ички хўжалик коллектори;
ғарбий томондан — 4К153 «Бухоро-Новметан-Юқори Чукат-Когон» автомобиль йўли (27 — 33 км қисми);
шимолий томондан — «Бухоро-Хўжадавлат» темир йўли (3975-3976 км участкаси);
жанубий томондан — «Параллел» дренаж коллектори.
900
4.
Пешку тумани «Туркистон» массивидаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Агро Трайд» МЧЖ ер майдонлари; ғарбий томондан — Ромитан тумани ер майдонлари; шимолий томондан — К3 ички коллектор;
жанубий томондан — А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўли (258 — 260 км қисми).
400
5.
Ромитан тумани «Боғитуркон» массивидаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Ҳафизработ» МФЙ ер майдонлари;
ғарбий томондан — «Ҳазортут» 2 МФЙ ер майдонлари;
шимолий томондан — А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўли (241 — 249 км қисми);
жанубий томондан — «Дўстлик» МФЙ ер майдонлари.
600
6.
Ромитан тумани «Қаҳрамон», «Чандир», «Хосса» ва «Тошработ» массивларидаги ер майдони, қуйидаги чегаралар билан:
шарқий томондан — «Калайчорбоғ» МФЙ ер майдонлари; ғарбий томондан — 4Р48 «Зарафшон тракти» автомобиль йўли (333 — 340 км қисми);
шимолий томондан — Бухоро марказий коллектори;
жанубий томондан — А380 «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» автомобиль йўли (241 — 249 км қисми).
500
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Зарур ҳолларда. «Бухоро-агро» эркин иқтисодий зонасига кирувчи ҳудудларга ва уларнинг чегараларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан тегишли туманлар ҳокимликлари билан биргаликда аниқланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 июлдаги ПҚ-3843-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бухоро-агро» ЭИЗ ҳудудида замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил этишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга кўмаклашиш бўйича комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси
Ў.И. Барноев
—
Бухоро вилояти ҳокими, Комиссия раисининг ўринбосари
Б.Т. Юсупов
—
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири
И.Ю. Абдурахманов
—
Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири
Ж.А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири
М.М. Мирзаев
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари
А.Я. Хайдаров
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
Б.З. Асадов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
Ш.А. Вафаев
—
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори
Ш.А. Абидов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари АТД мудири
Б.Б. Камалов
—
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги директори в.б.
Ш.А. Турсунов
—
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раиси
У.М. Мустафоев
—
«Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси
А.К. Мирсоатов
—
Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси
К.К. Муллажанов
—
«Асака»АТБ бошқаруви раиси
А.Б. Воитов
—
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси в.б.
Н.К. Холмуродов
—
Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Комиссия котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифалар зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2018 й., 07/18/3843/1488-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.10.2022 й., 06/22/233/0915-сон; 07.07.2023 й., 07/23/214/0457-сон)