Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2024 05.07.2018 йилдаги 504-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.07.2018 йилдаги 504-сон
Date of entry into force
06.07.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 25.10.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги 700-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва чегара режимини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара муаммоларини ҳал этиш, ноқонуний миграцияга, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга қарши курашиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда ҳудудий комиссиялар деб аталади) 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ туманлар, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар, овуллар, темир йўл станциялари, аэропортлар ва ҳудудида чегара зонаси белгиланадиган бошқа объектлар рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларнинг физик-географик шароитлари ва рельефига қараб, уларда Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғидан чегара минтақасининг чегарасини белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳудудий комиссиялар ишларининг якунлари бўйича 2019 йил 15 январгача бўлган муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг жами узунлигида чегара минтақаси ва чегара зонасининг чизмасини тушунтириш хати билан биргаликда акс эттириш ишларининг бажарилишини таъминласин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун материаллар тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини муҳандислик-техник жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларининг жами узунлигидаги чегара минтақаси доирасида беғараз асосда доимий фойдаланиш учун ерлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг бюджетдан ҳар йили ажратиладиган маблағлари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низомнинг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 25 октябрдаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2004 йил 6 июндаги қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
504-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 504-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чегара зонаси ва чегара минтақасида чегара режимини таъминлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасини (қуруқликда, сувда, ер остида ва ҳаво бўшлиғида) белгиловчи чизиқ ва бу чизиқ бўйича ўтувчи вертикал сатҳ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара зонаси — Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси туташ ҳудуднинг бир қисми бўлиб, унинг доирасида чегара режими жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара минтақаси — чегара зонасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғига бевосита туташ қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари — Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг чизиғи ўтган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасига бевосита туташган ва чегара минтақасида жойлашган сув объектлари, гидрография элементлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тозалаш минтақаси — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб, шунингдек, чегара дарёлари ва сув ҳавзаларининг қирғоқларида унинг техник тавсифларига мувофиқ сувини муҳофаза қилиш зонасининг ташқи чегараси бўйлаб ўтган жойнинг 5 метр кенгликдаги минтқаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профилактика минтақаси — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси бўйлаб, шунингдек, чегара дарёлари ва сув ҳавзаларининг қирғоқларида унинг техник тавсифларига мувофиқ сувини муҳофаза қилиш зонасининг ташқи чегараси бўйлаб ўтган жойнинг 100 метр кенгликдаги минтқаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара зонасидаги чегара режими — чегара зонасига кириш (чиқиш), ундан ўтиш, бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва хўжалик ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайдиган қоидалар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара минтақасидаги чегара режими — алоҳида режим чекловлари ўрнатиладиган чегара минтақасига кириш (чиқиш), ундан ўтиш, бўлиш, ҳаракатланиш ва хўжалик ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайдиган қоидалар тўплами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилаш ҳамда жиҳозлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Чегара зонаси ва чегара минтақасининг доираси, шунингдек, чегара зонасига кирадиган туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, темир йўл станциялари, аэропортлар ва бошқа объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг таклифлари асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини делимитация, демаркация ва редемаркация қилиш, чегара муаммоларини ҳал этиш, ноқонуний миграцияни, республика ҳудудига товарлар ва контрафакт маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга қарши курашиш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги ҳудудий комиссиялар томонидан тегишли ҳудудлар бўйича аниқланади ва белгиланади (ўзгартириш киритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ҳудудий комиссиялар томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара зонаси чизиғини, унинг таркибига кирадиган мамлакат маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, темир йўл станциялари, аэропортлар ва бошқа объектлар рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси чизиғидан жойларнинг физик-географик шароитлари ва рельефига қараб, чегара минтақасининг чегарасини белгилаш бўйича қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий комиссияларнинг чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилаш тўғрисидаги қарорлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига тасдиқлаш учун киритилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 735-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Чегара зонасининг чизиғи Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ёки (ва) чегара минтақасига туташ бўлган мамлакат маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларнинг маъмурий чегараси ёки жойларда ўзгармас топоэлементлар бўйлаб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара зонаси рўйхатига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси ёки чегара минтақасига туташ бўлган туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овуллар маъмурий-ҳудудий тузилишига мувофиқ тўлиқ ёки қисман, темир йўл станциялари, аэропортлар ва бошқа объектлар яхлитлигича киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Чегара минтақасининг кенглиги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини бузишга бўлган жисмоний уринишларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара минтақасида фуқароларнинг турар жойлари бўлишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Чегара минтақаси ўз ичига тозалаш минтақаси ва профилактика минтақасини олади, шунингдек, унинг таркибига давлат захира ерлари ва чегара минтақасида фаолият олиб бориш тақиқланмаган бошқа ерлар ҳам киритилиши мумкин.
(31 — 33-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 735-сонли қарорига асосан киритилган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Чегара минтақаси Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси бўйлаб, жойнинг табиий географик жойлашувидан келиб чиқиб, муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар ва бошқа объектларни барпо этиш имконини берадиган кенглиги 50 метрдан кам бўлмаган ўтиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараларини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар ва бошқа объектларни қуриш учун чегара минтақасининг мамлакат ичкарисидаги чегарасидан эни 50 метргача бўлган ер участкалари доимий фойдаланишга ажратилади (айрим ҳолларда жойнинг физик-географик шароитларидан келиб чиққан ҳолда ажратиладиган ер участкасининг эни кенгайтирилиши мумкин).
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 735-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Чегара зонасига киришда огоҳлантирувчи белгилар, ахборот доскалари ўрнатилади ва ички ишлар ҳудудий органи навбатчисининг пультига ахборот чиқариб берадиган техник воситалар жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара зонасига киришни техник жиҳозлаш (кузатув ва назорат воситалари) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Хизмат фаолияти ва ўрнатилган режимга риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари қонунчиликка мувофиқ чегара зонаси ва чегара минтақасида ҳамда уларнинг ташқарисида жанговар-хизмат (тезкор) фаолиятини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Профилактика минтақасида ветеринария-санитария режимига риоя этилиши Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан назорат қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Чегара зонасига келадиган ва шу ерда яшайдиган шахсларнинг ҳужжатлари, зарур бўлганда ушбу зонада ҳаракатланадиган транспорт воситалари ва юклар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва ички ишлар органлари томонидан текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Чегара зонасига кириш (чиқиш) назорати ички ишлар органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, Давлат чегарасида вазият мураккаблашганда эса шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан ҳам амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида унинг айрим участкаларидаги чегара зонаси ҳамда чегара минтақасида шахсларнинг бўлишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан назорат постлари қўйилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Чегара зонаси ва чегара минтақасида ўрмондан фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 717-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/717/1869-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Чегара зонасига кириш (ўтиш), бу ерда бўлиш (яшаш), ҳаракатланиш ва ишларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Чегара зонасида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортларига ички ишлар органлари тегишли махсус штамп қўяди. Бундай белгига эга паспорти бўлган фуқаролар чегара зонаси доирасида рўйхатга олиш карточкасини олмасдан, яшаш жойидаги туман ва вилоят ҳудудида ҳаракатланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чегара зонасида доимий яшамайдиган ва бу ерга беш кундан ортиқ муддатга келадиган фуқароларнинг паспорти ва шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлардан (хизмат гувоҳномаси, ҳарбий билети, туғилгани ҳақида гувоҳнома) ташқари чегара зонасида бўлиш учун ички ишлар органлари томонидан бериладиган алоҳида рўйхатга олиш карточкаси ҳам бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди ҳудудида жойлашган чегара зонасига ўрмондан фойдаланиш мақсадида келадиган шахсларда юқорида қайд этилган рухсат берувчи ҳужжатлардан ташқари ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси/розилиги ҳам бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Чегара зонасига беш кундан ортиқ муддатга келадиган барча шахслар белгиланган пунктга келгандан сўнг дам олиш ва байрам кунларидан ташқари, ички ишлар органларига рўйхатдан ўтиш ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгач ёзиб бериладиган алоҳида рўйхатга олиш карточкасини олиш учун келиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўқишга кетгунича чегара зонасидаги аҳоли пунктларида яшаган олий, ўрта махсус ва бошқа таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда талабалари ушбу пунктларда уларнинг таълим муассасаларида ўқишини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳамда чегара зонасидаги аввалги доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи бўйича бўлади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Чегара зонасига ота-онаси ёки ҳамроҳлик қилувчи шахслар билан келадиган 16 ёшгача бўлган шахслар ота-онаси ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларнинг рўйхатга олиш карточкаларига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Чегара зонасига қишлоқ хўжалиги ишларини амалга ошириш, чорва молларини боқиш, қурилиш, қидирув ва бошқа ишларни бажариш учун келган бир гуруҳ фуқаролар, шунингдек, сайёҳлар гуруҳлари, артистлар бригадаси ва чегара зонасида яшамайдиган бошқа фуқаролар жамоасига рўйхатга олиш карточкалари бундай гуруҳ раҳбари номига у билан келган шахсларнинг сони кўрсатилган ҳолда берилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда рўйхатга олиш карточкасига чиқиш жойидаги манфаатдор якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан имзо билан тасдиқланган гуруҳнинг номма-ном рўйхати илова қилинади. Рўйхатда кўрсатилган шахслар чегара зонасида уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Чегара зонасида рўйхатга олиш карточкалари чегара зонаси белгиланган битта маъмурий туман доирасида бўлиш учун берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Чегара зонасига вақтинча яшаш учун келадиган шахсларга рўйхатга олиш карточкалари бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ташкилотларнинг фаолият тури бўйича кўпинча узоқ вақт чегара зонасида бўладиган ходимларига рўйхатга олиш карточкалари олти ойгача бўлган муддатга берилади ва улар ҳар ой ички ишлар органларида рўйхатдан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шахсларга вақтинча яшаш даврида ёки чегара зонасида бир неча марта бўлиши зарурлиги туфайли бериладиган рўйхатга олиш карточкалари амал қилиш муддати тугагандан сўнг ҳақиқий ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатга олиш карточкаларининг амал қилиш муддатини узайтириш учун юридик ва жисмоний шахслар ички ишлар органларига уларнинг амал қилиш муддати тугашидан беш кун аввал мурожаат қилишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилган ва аввал чегара зонасида яшаган ҳамда доимий яшаш учун қайтиб келган шахсларга рўйхатга олиш карточкалари уларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ва паспортини расмийлаштириш учун белгиланган муддатга берилади. Бундай ҳолатларда жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти ушбу шахслар озодликка чиқишидан бир ой аввал ички ишлар органларига тегишли ахборот ва уларнинг аризаларини юборади. Ҳар бир аризага ариза берувчининг судлангани тўғрисидаги, унинг қамалишидан олдин чегара зонасида яшаганини тасдиқловчи маълумотлар илова қилинади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси давлат органлари ва Қуролли Кучларининг чегара зонасида рўйхатга олиш карточкасиз, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бўлиш ҳуқуқига эга мансабдор шахслари рўйхатини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларига хизмат сафарига юбориладиган шахслар ушбу пунктларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ва хизмат сафари ҳужжатлари бўйича бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитасининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари чегара зонасига уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича келади ва бўлади. Қайд этилган тоифадаги шахсларнинг оила аъзолари чегара зонасида улар хизмат қилаётган жойдан бериладиган маълумотнома асосида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари хизматга ушбу жойлардан чақирилган ёхуд бу ерларда яқин қариндошлари бўлса, чегара зонасига хизмат кўрсатмалари ёки ўтиш гувоҳномалари бўйича киради ва бўлади. Ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилган шахслар эса чегара зонасида илова қилинадиган номма-ном тузилган рўйхатлар ва мудофаа ишлари бўйича тегишли бўлимлар кўрсатмалари бўйича борадиган пункти кўрсатилган ҳолда ҳаракатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Чегара зонасида жойлашган санаторий, дам олиш уйлари, пансионатлар, туристик базалар ва бошқа даволаш-соғломлаштириш муассасаларига борадиган фуқаролар ушбу зонада шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, санатория ва туристик йўлланмалар ёки ушбу муассасалар томонидан бериладиган маълумотномалар бўйича бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Болалар чегара зонасида жойлашган дам олиш оромгоҳлари ва болалар учун бошқа муассасаларда йўлланмалар асосида бўлади. Ушбу болалар муассасаларидаги болаларнинг ота-оналари фарзандларини кўриш учун чегара зонасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича беш кун давомида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Чегара зонасига беш кундан ортиқ муддатга келадиган фуқаролар рўйхатга олиш карточкаларда кўрсатилган маъмурий туман доирасида яшаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Чегара зонаси доирасида маъмурий марказ, мактаб, шифохона, корхона, ташкилот ва бошқа муассасалар жойлашган бўлса ва уларга хизмат кўрсатадиган шахсларнинг бир қисми чегара зонаси ташқарисида яшаса, бу шахсларга чегара зонасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар, чегара зонаси доирасида жойлашган тегишли муассасалар ва ташкилотларда уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатлар бўйича бўлишига рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Чет элга чиқувчи ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ҳаракатланадиган шахслар давлат чегарасидан ўтиш ҳуқуқини берадиган тегишли ҳужжатлар бўлгандагина чегара зонасидан ўтадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилган шахслар транзит ҳаракатланаётган чегара зонаси пунктларида умумий асосларда тўхташ ва бўлиш ҳуқуқига эга. Чегара зонаси орқали транзит ҳаракатланаётган ушбу шахслар тўхташга мажбур бўлган ҳолатларда, бу ҳақида ички ишлар органларига зудлик билан хабар беришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-боб. Чегараолди зонасида ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
301. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) доимий фойдаланишида бўлган чегараолди зонаси ва чегараолди минтақасидаги яйлов ерлардан (кейинги ўринларда — яйлов ерлар) Қўмита томонидан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва ички ишлар органларига календарь йилда бир марта тақдим этиладиган рўйхатга киритилган шахслар (кейинги ўринларда — ердан фойдаланувчилар) фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
302. Яйлов ерлардан ижара ҳуқуқи асосида ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
303. Ердан фойдаланувчилар яйлов ерлардан фақат куннинг ёруғ вақтида фойдаланади, тунда чегара минтақаларида қолишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
304. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёси ўсимликлар ресурслари нобуд бўлишига йўл қўймаган ва яйлов хўжалигига зарар етказмаган ҳолда тегишли восита ва усуллар орқали йиғиб-териб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
305. Ердан фойдаланувчилар яйлов ерлардан самарали ва мақсадли фойдаланиши, шунингдек, экинларга ва ҳайвонот дунёсига зарар етказилишига, яйлов ерларнинг маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланишига йўл қўймаслиги ҳамда ёнғин хавфсизлигига ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларга риоя этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
306. Яйлов ерларда ёнғин юзага келганда ва уларни бартараф этиш вақтида ердан фойдаланувчиларнинг яйлов ерларга кириши чекланади ҳамда транспорт воситаларининг умумий фойдаланишда бўлган автомобиль йўлларидан бошқа йўлларда ҳаракатланиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
307. Қўмита ердан фойдаланувчининг яйлов ерлардан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларини ва ички ишлар органларини 10 кун муддат ичида хабардор қилади.
(41-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 октябрдаги 534-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 09/23/534/0762-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Чегара зонаси ва чегара минтақасида белгиланадиган режим чекловлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Чегара зонаси ва чегара минтақаси доирасида бўладиган шахслар қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзлари билан шахсини тасдиқловчи, шунингдек, чегара зонаси ва чегара минтақасида бўлиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларини олиб юришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати вакилларининг талабига биноан ҳужжатлари, транспорт воситалари ва товарларни текшириш учун тақдим этишга, чегара зонаси ва чегара минтақасида бўлишининг сабабини тушунтиришга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Чегара зонасида жойлашган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарларига чегара зонасида бўлиш ва яшаш учун рухсатномаси бўлмаган шахсларни ишга қабул қилиш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Чегара зонасидаги давлат ўрмон фонди ерларида ҳайвонларни тутиш учун ўрмон хўжалиги органлари томонидан бериладиган йўлланма ва варақлар, бошқа ҳудудларда эса Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг рухсатномаси бўйича ов қилинади. Барча ҳолатларда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда махсус ажратилган жойларда ов қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Чегара зонасида чегара режимига риоя этилишини таъминлаш ва назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорликда профилактика тадбирларини ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Чегара зонаси ва чегара минтақаси доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геодезия, топография, геология, гидрогеология, йўлсозлик ва бошқа изланишлар, шунингдек, чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзалари сув режимини ўзгартириш билан боғлиқ гидротехник, мелиорация, чорва молларини боқиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлар — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари (рухсатномаси бўйича) ва ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда ҳамда давлат ўрмон фонди ёки Қўмитанинг доимий фойдаланишида бўлган яйлов ерлар тегишлича ўрмон хўжалиги органлари ёки Қўмита билан келишилган ҳолда;
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 октябрдаги 534-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 09/23/534/0762-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги ҳаво кемалари, шу жумладан учувчисиз учиш аппаратларининг парвозлари, аэрофото суратга олиш — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларини парвозлар бошланишидан 10 кун аввал хабардор қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг рухсатномаси бўйича амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Чегара минтақасида қуйидаги режим чекловлари белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ва ҳаваскорлик ови, балиқ овлаш, табиат қўйнида дам олиш, шунингдек, шахсларнинг бирон-бир заруратсиз бўлиши ман этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларни ва объектларни кинофото суратга олиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг рухсатномаси билан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонлар сонини тартибга солиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишилган ҳолда ов қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахслар ва транспорт воситаларига фақат ишлаб чиқариш ёки хизмат зарурати билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Давлат чегарасидаги вазият мураккаблашганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари чегара минтақасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқарув органларини хабардор қилган ҳолда қуйидаги вақтинчалик қўшимча режим чекловларини жорий қилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара минтақасига шахсларнинг киришини тўлиқ ман этиш ёки чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлар амалга ошириладиган, чорва моллари боқиладиган ҳудудларни ва бошқа фаолиятни чеклаш, сузувчи воситаларнинг чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларига чиқишини ман этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара минтақасида шахсларнинг бўлиш вақтини қисқартириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тозалаш минтақасида Давлат чегарасини жиҳозлаш, қўриқлаш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай фаолият ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хавфли юқумли касалликларнинг тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида профилактика минтақасида чорва молларини боқиш ва сақлаш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Давлат чегарасига туташ ҳудудлар ва чегарадош қўшни ҳудудларда барқарор эпизотик вазият бўлганда, чегара минтақасида чорва моллари бунинг учун махсус ажратилган жойларда фақат кундузи боқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Чорва молларини боқадиган юридик ва жисмоний шахслар чегара минтақасида чорва молларини боқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан белгиланган талабларни сўзсиз бажариш чораларини кўришга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чегара зонасига белгиланган тартибда киради ҳамда бўлади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари уларнинг кириши ва бўлиши учун рухсат этилгани билан боғлиқ барча ҳолатлар тўғрисида Давлат хавфсизлик хизмати органларини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ чегара зонаси ва чегара минтақасида бошқа режим чекловлари ҳам жорий этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Чегара минтақасига кириш (бўлиш) учун рухсатномалар олиш ва уларни расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Юридик ва жисмоний шахслар чегара минтақасига киришга (бўлиш, ишларни амалга ошириш) рухсатнома олиш учун ушбу шахслар тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, иш жойи, мутахассислиги, эгаллаб турган лавозими, яшаш жойи, шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг серияси ва рақами, ишлар амалга ошириладиган жой, уларнинг вақти ва хусусияти) акс эттирилган ҳамда паспортларининг нусхалари илова қилинган рўйхатлар уч нусхада ариза-хатига илова қилиниб, ишлар (фаолият) бошланишидан 30 сутка аввал кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бўлинмаларига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ариза-хатини йўллаган юридик ва жисмоний шахсларга чегара минтақасида бўлиш учун рухсатномалар бериш қуйидаги асослар бўйича рад этилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза-хатида ахборот тўлиқ кўрсатилмагани ёки атайлаб ёлғон маълумотлар маълум қилингани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайд этилган бўлиш ҳудудида (жойида) ҳарбий ва бошқа ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари томонидан амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайд этилган бўлиш ҳудудида (жойида) техноген ва табиий тусдаги фавқулодда вазият эълон қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тегишли ҳудудий органларининг рад этиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Чегара минтақасига кириш (бўлиш, ишларни амалга ошириш) рад этилган сабаблар хат йўллаган юридик ва жисмоний шахсларга маълум қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ёки вақтинча бўладиган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар чегара минтақасига Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг рухсатномаси билан киради ва унда бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Чегара дарёлари, кўллари ва бошқа сув ҳавзаларида кемаларни рўйхатга олиш ва уларнинг бўлиш тартиби, причалларни жиҳозлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Чегара минтақасида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган балиқ овлаш, ов қилиш, илмий-тадқиқот, ўзи юрар ва ўзи юрмас кемалар белгиланган тартибда рўйхатга олинади ҳамда тўхташ учун ажратилган доимий жойлар билан бирга пристанлар, причаллар, тўхташ пунктларига рўйхатга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланмаган пристанлар, причаллар, тўхташ пунктлари ва бунинг учун ажратилмаган бошқа жойларда ўзи юрар ва ўзи юрмас кемаларни сақлаш, уларнинг туриши, одамларни чиқариш ва тушириш, юкларни ортиш ҳамда тушириш ман этилади, табиий офатлар ва авария ҳолатлари бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Сузиш воситаларининг Ўзбекистон Республикасига тегишли чегара дарёлари, кўллари ёки бошқа сув ҳавзаларига чиқиши учун рухсатномаларни расмийлаштириш тартиби, уларнинг ушбу сувларда бўлиши ва ҳаракатланиш тартиби, шунингдек, қайд этилган кемалар ва уларни назорат қилиш воситалари учун пристанлар, причаллар ҳамда тўхташ пунктларини жиҳозлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кемаларни давлат рўйхатидан ва техник назоратдан ўтказиш органларининг мансабдор шахслари ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажариш учун пристанлар, причаллар ва тўхташ пунктларини, шунингдек, сув объектларини Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан келишган ҳолда бориб кўриш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Юридик ва жисмоний шахслар тегишли пристанлар, причаллар ва ўзларига қарашли кемалар тўхташ пунктларини белгиланган тартибда жиҳозлаши, уларнинг қўриқланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бўлинмалари билан алоқани таъминлашга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Чегара режимини бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Чегара зонаси ва чегара минтақасида чегара режими қоидаларини бузган шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган маъмурий таъсир чоралари қўлланилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/504/1459-сон, 12.09.2018 й., 09/18/717/1869-сон, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2023 й., 09/23/534/0762-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)