Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 09.10.2000 йилдаги 389-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.10.2000 йилдаги 389-сон
Date of entry into force
09.10.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1999—2005 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ИШЛАРИ ДАСТУРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожлантириш бўйича Миллий комиссияси томонидан Барқарор ривожлантириш миллий стратегияси ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Бош вазир ўринбосари Т.Х. Холтоевга тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «XXI аср учун кун тартибига» миллий дастурини ишлаб чиқишни 2001 йил 1 июлгача тугалласин, унинг амалга оширилиши бўйича аниқ тадбирларни белгиласин ва ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Барқарор ривожлантириш миллий стратегияси индикаторларини ишлаб чиқсин ва уни амалга ошириш мониторингини ташкил қилсин ҳамда ўтган йилдаги фаолият якунлари бўйича ҳар йили 1 мартгача Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТнинг Барқарор ривожлантириш бўйича комиссияси, БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаменти, БМТнинг Ривожлантириш дастури билан келишган ҳолда, миллий институтларни жалб этиб, БМТнинг атроф муҳит ва ривожлантириш бўйича Конференциясининг 1992 йилда Рио-де-Жанейрода қабул қилинган қарорини бажаришни таъминлаш учун «Рио-10» халқаро саммитига ва Ўзбекистон томонидан эришилган Тараққиёт шарҳига доир тадбирларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга ва амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясининг Асосий қоидалари ва уни амалга ошириш бўйича тадбирлар 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясининг бажарилишини ва мониторингини ташкил этиш вазифалари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига юклансин.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари иқтисодиётни ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқишда кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга амал қилсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 9 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
389-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2000 йил 9 октябрдаги 389-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегияси
(асосий қоидалар)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси 1993 йил 20 июндан бошлаб БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича Изоҳли конвенцияси аъзоси ҳисобланади ва Конвенция Томони сифатида ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитга антропоген таъсир натижасида юзага келган, Монреал протоколи билан назорат қилинмайдиган парник газлари антропоген чиқиндилари ва оқоваси миллий кадастрларини ишлаб чиқиш, вақти-вақти билан янгилаш, эълон қилиш ва Томонлар Конференциясига тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган миллий дастурни шакллантириш, амалга ошириш, чоп этиш ва мунтазам равишда янгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парник газларининг антропоген чиқиндиларини чеклаш, камайтириш ёки тўхтатишга олиб келадиган технологиялар, усуллар ва жараёнларни ишлаб чиқиш, қўллаш ва ёйишда ёрдам кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ ва сув хўжалигини юритиш, чўлга айланиш ва қурғоқчиликдан зарар кўрган туманларни муҳофаза қилиш ва тиклаш бўйича комплекс режаларни ишлаб чиқиш ва ривожлантириш, барқарор ривожлантиришни таъминлайдиган ижтимоий, иқтисодий ва экологик сиёсатни амалга ошириш натижасида иқлим ўзгариши мумкинлигини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томонлар Конференциясига Конвенция мажбуриятлари амалга оширилишига доир ахборотни тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон томонидан 1999 йил ноябрь ойида ратификация қилинган иқлим ўзгариши ҳақидаги Конвенцияга Киото Протоколи 1-иловага киритилган Томонлар учун мажбуриятларнинг 2008 йилдан 2012 йилгача амал қилиш даврида парник газларининг жами чиқиндиларини 1990 йилдаги даражага қараганда камида беш фоизга қисқартириш бўйича миқдорий мажбуриятларни, шунингдек қабул қилинган мажбуриятлар (Киото Механизмлари)ни амалга ошириш усулини белгилаб берди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Иқлим ўзгариши бўйича БМТнинг Изоҳли конвенцияси (ИЎИК)нинг 1-иловасига кирмаган мамлакат сифатида ЙЎИКнинг Киото протоколи бўйича миқдорий мажбуриятга эга эмас. Шундай бўлса-да, Республика Ҳукумати иқтисодиётнинг муҳим соҳаларида аниқ мақсадни кўзлаб парник газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган сиёсатни олиб бормоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конвенция бўйича қабул қилинган мажбуриятлар доирасида парник газларини хатловдан ўтказиш ва «Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегиясини ўрганиш» лойиҳаси доирасидаги ишланмалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олдинги йиллари иқтисодий фаолликнинг пасайганлиги ҳисобига эмиссиянинг ўсиши эҳтимоли учун захиралар тугаганлиги (2000 йилда эмиссия 1990 йилдаги даражага етади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг барча соҳаларида энергияни тежаш сиёсатини ва тенг тариф сиёсатини ўтказиш зарурлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётни эҳтимол тутилган иқлим ўзгаришларига мослаштириш ва иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш дастурларини ишлаб чиқиш зарурлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий бошқариш воситаларини қўллаш (1); табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун масъул бўлган тузилмаларни институционал мустаҳкамлаш (2); маҳсулот ишлаб чиқаришга энергия сарфини пасайтиришга, ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини оширишга, энергияни тежашга (3) ва бошқаларга қаратилган техник чора-тадбирларни амалга ошириш йўли билан аниқ бир мақсадга йўналтирилган фаолият олиб борилган тақдирда иқтисодиёт тармоқларида парник газлари эмиссиясини камайтиришнинг катта имкониятлари мавжудлиги ҳақидаги хулосаларга олиб келди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парник газлари эмиссиясини камайтириш миллий стратегияси олиб борилаётган миллий сиёсатга ва парник газлари эмиссиясини камайтиришга қаратилган ва эмиссияни қисқартириш бўйича кам харажат билан юқори самарани таъминлашга имкон берадиган аниқ чора-тадбирларга қўйиладиган асосий талабларни белгилаб беради ва ўз ичига қуйидагиларни олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИҚТИСОДИЙ ВОСИТАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тариф сиёсатини тартибга солиш. Энергияни сақлаш, энергия тежаш тадбирларини ўтказиш ва энергия сарфи жиҳатидан самарали асбоб-ускуналарни татбиқ этиш билан боғлиқ ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида энергия манбалари учун амалдаги тўлов тизимини такомиллаштириш. Айни пайтда табиий монополияларни давлат томонидан тартибга солиш ва аҳоли даромадларининг ўсиши билан бир вақтда табиий газ, сув, электр энергияси ва бошқа энергетика ресурсларидан фойдаланганлик учун аҳоли ва ташкилотларга мўлжалланган тарифларни уларнинг амалдаги қийматига мувофиқ ҳолга келтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларни ҳисобга олиш приборлари билан таъминлаш. Энергия манбаларини истеъмол қилиш харажатларини тартибга солиш мақсадида коммунал хўжалигида табиий газ, иссиқлик энергияси, иссиқ ва совуқ сув истеъмоли устидан назорат қилиш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Углерод икки оксиди ва метан эмиссиясига миллий стандартларни жорий этиш ва уларни йиллик статистика ҳисоботларига киритиш табиатни муҳофаза қилиш органларига корхоналар, вазирликлар, идоралар даражасида уларнинг эмиссияси устидан янада самарали назорат олиб бориш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир қанча мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, аҳоли ўртасида энергияни тежаш сиёсатини энергияни тежаш натижалари ва уни амалга ошириш усулларини кўргазмали намойиш қилиш орқали тарғиб қилиш энергия манбалари истеъмолини 10-15 фоизга қисқартириш имконини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИНСТИТУЦИОНАЛ ЖИҲАТДАН МУСТАҲКАМЛАШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парник газлари эмиссияси ва оқоваларини мунтазам равишда хатловдан ўтказиш. Парник газлари эмиссияси ва оқовалари кадастри миллий даражада парник газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича халқ хўжалигининг айрим тармоқлари фаолиятини баҳолаш учун негиз ва парник газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича лойиҳаларнинг базавий линияларини халқаро органлар томонидан текшириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий иқтисодиёт тармоқлари ўртасида СО2 ва метан чиқиндиларига квотани тақсимлаш меъёрий чиқиндиларни, йиллик ҳисобот ва меъёридан ортиқ чиқиндилар учун тўловларни белгилаш имконини беради. Киото Протоколининг янада ривожлантирилиши, парник газлари эмиссияси савдосининг шаклланаётган бозорига кириш учун асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқ лойиҳаларни амалга ошириш негизида эмиссиянинг қисқартирилган ҳажмларини узатиш бўйича бозор инфратузилмасини яратиш Соф ривожлантириш механизмини амалга оширишнинг энг илк босқичида инвесторларни жалб қилишга ёрдам беради. Бунинг учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва миллий даражада эмиссиянинг қисқартирилган ҳажмларини узатиш билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатлар ва тартибга солувчи қоидаларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парник газлари эмиссиясини камайтириш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш миллий маркази (Соф ривожлантириш механизми маркази)ни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
парник газлари эмиссияси билан боғлиқ маълумотларнинг электрон базасини ва лойиҳаларни ҳисобга олиш бўйича рўйхатга олиш марказини тузиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Парник газлари эмиссиясини қисқартириш билан боғлиқ кичик дастлабки лойиҳаларни маблағ билан таъминлашга йўналтирилган Соф ривожлантириш механизми бўйича Миллий жамғармаларни ташкил этишни рағбатлантириш зарур. Бундай жамғармаларга соф ривожлантириш механизми (СРМ) бўйича бажариладиган йирик лойиҳалар даромадидан ажратиладиган маблағлар ва хусусий компанияларни жалб қилиш ҳисобига улуш қўшилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Киото Протоколи бўйича музокаралар жараёнида қатнашиш учун ҳужжатларни тайёрлаш ва парник газлари эмиссиясини камайтириш билан боғлиқ лойиҳаларни экспертиза қилиш Барқарор ривожлантириш бўйича миллий комиссия ҳузуридаги мустақил экспертлар гуруҳи томонидан бажарилиши керак. Бундан ташқари, Барқарор ривожлантириш бўйича миллий комиссия миллий даражада Изоҳли Конвенция ва Киото Протоколи билан боғлиқ қарорлар қабул қилиш учун ҳужжатлар тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЕХНИК ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СО2 эмиссиясини 2010 йилга бориб 16,4-33,5 млн тоннага, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газ-турбина қурилмаларини жорий этиш ҳисобига 3,6-4,8 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик ва электр энергиясини биргаликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ҳисобига 1,9-3,1 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик ва ўрта буғ қозонларини замонавийлаштириш ҳисобига 2,4-3,9 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик гидроэнергетикани ривожлантириш ҳисобига 0,9-3,0 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик таъминоти учун ёпиқ тизимлардан фойдаланиш ҳисобига 0,9-2,1 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд иссиқлик трассаларини изоляция қилиш ҳисобига 0,9-3,0 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газни ҳисоблаш приборлари ва назорат асбоб-ускуналарини жорий этиш ҳисобига 1,8-4,5 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори самарали ёритиш асбобларини жорий этиш ҳисобига 1,0-1,7 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кондиционерлашнинг самарали тизимини жорий этиш ҳисобига 1,5 млн тоннага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспортни суюлтирилган газга ўтказиш ҳисобига 3,0-5,9 млн тоннага камайтириш мақсадида комплекс чора-тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 7-сон, 113-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 15-сон, 179-модда)