20.06.2018 йилдаги ПҚ-3794-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 20.06.2018 йилдаги ПҚ-3794-сон
Date of entry into force
21.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини жадал амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, давлат активларини ва давлат стратегик корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, миллий иқтисодиётнинг муттасил ўсишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 07/22/332/0677-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда Агентликнинг давлат органлари ва ташкилотлари жорий фаолиятини тартибга солувчи функциялари такрорланишига йўл қуймаслик, уларни чиқариб ташлаш, Агентликнинг бошқа давлат органлари ва ташкилотлари, айниқса, жойлардаги давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, лойиҳа бошқаруви, лойиҳаларни экспертиза қилиш ва аккредитация, кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш соҳасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Агентлик олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилишини унинг ваколатлари ва функцияларини аниқлаштиришни инобатга олган ҳолда чуқур таҳлил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ҳисоб палатаси ва бошқа идоралар билан биргаликда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тўлиқ амалга оширишга ҳамда тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга тускинлик килаётган тизимли камчиликларни аниклаш максадида мазкур лойихалар шакллантирилиши ва амалга оширилишининг боришини ўргансин, якуни бўйича мазкур йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан аник таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки хамда бошқа халқаро молия институтлари экспертларини жалб қилган холда икки ҳафта муддатда умумқабул қилинган баҳолаш, экспертиза, тасдиқлаш, харид қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш тартиб-таомиллари асосида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни тайёрлаш хамда амалга оширишнинг такомиллаштирилган механизмини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлашнинг янгиланган тартибини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Садиков, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 20 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3794-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3794-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартишлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тўғрисидаги низомнинг 71-банди, 8-банди «к», «л», «м» кичик бандлари ва 101-банди уз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПҚ-332-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 07/22/332/0677-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3720-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) муқаддима, 1 — 4 ва 6 — 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «Лойиҳа офисига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.06.2018 й., 07/18/3794/1378-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 07/22/332/0677-сон)