22.06.2018 йилдаги 463-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 22.06.2018 йилдаги 463-сон
Date of entry into force
01.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл, авиация ва дарё ўтказиш пунктлари орқали товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан Интернет ахборот тармоғини кенг жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини мунтазам ҳамда ҳар томонлама ёритиш тавсия этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу қарор 2018 йил 1 июлдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 22 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
463-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорига
1-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Товарнинг номи

Сони

Даврийлик

1.

Совутгич

1 дона

6 календарь ой

2.

Музлатгич

1 дона

6 календарь ой

3.

Кондиционер

1 дона

6 календарь ой

4.

Кир ювиш машинаси

1 дона

6 календарь ой

5.

Чанг ютгич

1 дона

6 календарь ой

6.

Газ плитаси

1 дона

6 календарь ой

7.

Электр плита

1 дона

6 календарь ой

8.

Телевизор

1 дона

6 календарь ой

9.

Микротўлқинли печь

1 дона

6 календарь ой

10.

Духовкали печь

1 дона

6 календарь ой

11.

Электр гўшт қиймалагич

1 дона

6 календарь ой

12.

Дазмол

1 дона

6 календарь ой

13.

Фен

1 дона

6 календарь ой

14.

Ошхона комбайни

1 дона

6 календарь ой

15.

Телефон аппарати, шу жумладан мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар ва қурилмалар

1 дона

6 календарь ой

16.

Компьютер техникаси

1 дона

6 календарь ой

17.

Принтер ва кўп функцияли офис қурилмаси

1 дона

6 календарь ой

18.

Планшет компьютер

1 дона

6 календарь ой

19.

Ноутбук

1 дона

6 календарь ой

20.

Ошхона идиши

1 тўплам

6 календарь ой

21.

Бошқа товарлар**

ҳар бир номдаги товардан 2 кг (бўлинмайдиган товарлар бундан мустасно), аммо умумий оғирлик

10 кг дан ошмаслиги керак

1 календарь ой

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорида белгиланган чекланган нормаларга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдор нормалари жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг ўтказиш пунктидан белгиланган даврда фақат биринчи марта ўтишида қўлланилади. Чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг божхона органига тақдим этиладиган паспортига қўйиладиган белги Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан ўтказиш пунктидан ўтишини аниқлаш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида қайд этилган ҳар қандай товарни белгиланган норма ва/ёки даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Ушбу тоифага Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорига 1-иловада белгиланган товарлар кирмайди.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 463-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормалари*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Товарнинг номи

Сони

Даврийлик

1.

Телефон аппарати, шу жумладан, мобил алоқа модулига эга бўлган мобил телефонлар ва қурилмалар

2 дона

чегарани ҳар бир кесиб ўтишда (келишда)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу товарлар қиймати республикага жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг авиация ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган товарларни олиб ўтишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 6 февралдаги ПҚ-3512-сон қарорида белгиланган чекланган нормаларга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда мазкур товарлар белгиланган нормадан ортиқ олиб ўтилганда белгиланган тартибда божхона тўловлари ундирилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 2023 йил 26 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан киритилган — 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон — 2024 йил 28 январдан кучга киради)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.06.2018 й., 09/18/463/1384-сон, 17.10.2018 й., 09/18/828/2059-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2023 й., 09/23/563/0800-сон)