Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 21.06.2018 йилдаги ПҚ-3796-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 21.06.2018 йилдаги ПҚ-3796-сон
Date of entry into force
22.06.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар маблағларини фаол жалб этиш бўйича изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодий жиҳатдан асослантирилган инвестиция лойиҳаларининг уларни молиялаштириш манбалари аниқ белгиланган ҳолда самарали амалга оширилишини таъминлайдиган, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича маблағларнинг нооқилона сарфланишини истисно этадиган, мамлакатни ривожлантириш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг сифат жиҳатдан янги тартиби жорий этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлил натижалари халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари (кейинги ўринларда ХМИ ва ХҲМТ деб юритилади) иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини бошқариш тизимида мазкур соҳадаги ишларни самарали ташкил этишга тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, инвестиция лойиҳаларини мувофиқлаштириш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назоратни ташкил этишга доир тизимли ёндашувнинг мавжуд эмаслиги сансалорликка, ажратилаётган қарз ва грант маблағларининг ўз вақтида ўзлаштирилмаслигига, шунингдек, лойиҳаларни якунлаш муддатлари асоссиз равишда чўзиб юборилишига олиб келмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул бўлган тегишли тузилмалар фаолиятини ташкил этиш масалалари лозим даражада тартибга солинмагани лойиҳаларни амалга оширишга доир мажбуриятларнинг такрорланишига ҳамда бу учун зарур ресурс ва имкониятларга эга бўлмаган ташкилотлар зиммасига юкланишига олиб келмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдаги тор идоравий ёндашувлар лойиҳаларни амалга ошириш (мувофиқлаштириш) гуруҳларининг (кейинги ўринларда — ЛАОГ) иши самарасиз ташкил этилишига, шунингдек, ЛАОГ ходимлари инвестиция лойиҳаларининг асосий вазифа ва мақсадлари билан боғлиқ бўлмаган фаолиятга чалғишига сабаб бўлмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, бир ижро этувчи агентлик доирасида кўплаб тарқоқ ЛАОГлар мавжудлиги инвестиция лойиҳаларини бошқариш учун харажатларнинг асоссиз равишда ортишига олиб келмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, ЛАОГлар учун ходимлар танлаб олиш ишлари талаб даражасида эмаслиги ЛАОГларни улар зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш имконини бермаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛАОГларнинг ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир фаолияти самарадорлигини ошириш, қарз ва грант маблағларининг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш, шунингдек, инвестиция лойиҳалари доирасида кўзланган мақсадларга эришиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш соҳасидаги ижро этувчи агентликлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ваколатига эга бўлган Лойиҳа офиси (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) функцияларини Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига юклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ЛАОГларни ижро этувчи агентликлар бўйсунувидан чиқариш ва Лойиҳа офиси бўйсунувига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тегишли лойиҳалар доирасида белгиланган ижро этувчи агентликлар зиммасига қуйидагилар учун масъул бўлган инвестиция лойиҳаси буюртмачиси функцияларини юклаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳасининг натижаларига доир асосий талабларни белгилаш ва уни амалга ошириш самарадорлигининг муҳим кўрсаткичларига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер (танлов) ҳужжатлари қонун ҳужжатларида, зарур ҳолларда эса, ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офиси билан биргаликда инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг боришини таъсирчан мониторинг қилиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларида тасдиқланган параметрларга эришиш устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг оралиқ ва якуний натижаларини қабул қилиб олишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Лойиҳа офисининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛАОГлар фаолиятини тизимли равишда танқидий ўрганишни ҳамда мувофиқлаштиришни амалга ошириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди, лойиҳа ва тендер (танлов) ҳужжатлари қонун ҳужжатларида, зарур ҳолларда эса, ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ва тартиб-таомилларида белгиланган тартибда ўз вақтида ишлаб чиқилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛАОГларга раҳбарлар танлаш ва уларни тасдиқлаш ҳамда ЛАОГлар таркибини малакали мутахассислардан шакллантириш бўйича ишларни ташкил этиш, шунингдек, улар малака даражасининг инвестиция лойиҳаларини бошқариш соҳасидаги талабларга мослигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган тендер (танлов) ҳужжатларига мувофиқ тендер (танлов) савдоларининг ташкил этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида молиялаштирилишини ҳамда қарз ва грант маблағларининг ХМИ ва ХҲМТ билан келишувларга мувофиқ ўзлаштирилишини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари буюртмачилари билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини ҳамда лойиҳа ҳужжатлари билан тасдиқланган параметрларга эришишни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛАОГларнинг ХМИ ва ХҲМТ, инвестиция лойиҳалари буюртмачилари, шунингдек, ваколатли вазирлик ва идоралар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасидаги ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛАОГлардан инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг бориши тўғрисида ҳисоботлар ва зарур ахборот олиш ҳамда, зарур ҳолларда, тақдим этилган ахборотнинг ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида жойларга чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларини самарали ва ўз вақтида амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал этишда, жумладан, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш орқали кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМИ ва ХҲМТ иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш шартлари бўйича музокаралар олиб бориш ҳамда уларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМИ ва ХҲМТ иштирокида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари бўйича ХМИ ва ХҲМТнинг баҳолашолди ҳамда баҳолаш миссиялари ишини ташкил этишда кўмаклашиш, шунингдек, ХМИ ва ХҲМТ делегациялари, миссиялари, вакилларига ташкилий, ахборот ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офиси қонун ҳужжатларига, шунингдек, ХМИ ва ХҲМТ қоидалари ҳамда тартиб-таомилларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офиси инвестиция лойиҳалари амалга оширилишининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ахборот киритиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офисининг ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир қарорлари ижро этувчи агентликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда ХМИ ва ХҲМТ иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш бўйича, жумладан, ижро этувчи агентликларнинг лойиҳаларни амалга ошириш учун жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида халқаро консультантларни жалб этишни таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир ой муддатда амалдаги ЛАОГлар фаолиятини, унинг самарадорлигини, ЛАОГлар фаолиятини ташкил этишда қонун ҳужжатларига риоя этилиши, шунингдек, улар зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ҳолатини ўргансин ҳамда чуқур таҳлил қилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2018 йил 1 сентябрга қадар муддатда халқаро консультантлар иштирокида ишлаб чиқилган таклифлар ва ЛАОГлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштирувчи ХМИ ва ХҲМТ билан келишилган ҳолда ЛАОГлар сонини уларни бирлаштириш ёки тугатиш орқали қисқартиришни, шунингдек, уларда меҳнат қилаётган ходимлар сонини мақбуллаштиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХМИ ва ХҲМТ иштирокида кўриб чиқилатёган ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини идоралараро мувофиқлаштириш тартибини белгилашни, шунингдек, лойиҳаларни бошқариш, жумладан, давлат харидларини амалга ошириш ҳамда бухгалтерия ҳисобини юритиш соҳасида халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутувчи қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 4-банди «в» кичик бандида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори қабул қилингунга қадар ЛАОГлар ва ижро этувчи агентликларнинг инвестиция лойиҳалари бўйича жорий тадбирларни бажаришга доир функциялари аввал белгиланган тартибга мувофиқ сақланиб қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3796-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.06.2018 й., 07/18/3796/1379-сон)