16.06.2018 йилдаги 454-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.06.2018 йилдаги 454-сон
Date of entry into force
18.06.2018
Ҳужжат 18.06.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 22 мартдаги 209-сон қарорига мувофиқ, давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштириш, уларни сотиш механизмлари ва тартиботлари самарадорлигини ошириш, шунингдек, давлат мулки объектларига доир битимларни содир этишда оммавийлик ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 16 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
454-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июндаги 454-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом электрон шаклда ўтказиладиган аукционлар ва танловлар воситасида масъулияти чекланган жамиятларнинг устав фондларидаги (устав капиталларидаги) давлат улушларини, давлат кўчмас мулк объектларини сотиш тартибини ҳамда давлат мулкини нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга ижарага бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидаги ҳолатларда юзага келадиган муносабатларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат мулки объектларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суднинг қарори асосида сотишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудларида жойлашган давлат мулки объектларини сотишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкини чет эл инвесторларига сотишда Тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда Давлат тендер комиссияси деб аталади) қарори асосида, агар унинг қарорида бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида сотишда, агар ушбу қарорларда бошқача ҳолат назарда тутилган бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектларини нол ставка бўйича ижарага беришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари ҳудудида жойлашган давлат мол-мулкини ижарага беришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчар мулкни ижарага беришда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Президентнинг «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 майдаги ПҚ-3720-сон қарорига мувофиқ 2018 — 2020 йилларда давлат корхоналарини ва устав фондида давлат улуши устувор бўлган бошқа юридик шахсларни трансформация қилиш дастурида иштирок этувчи давлат компанияларининг мулки юзасидан, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг қарорида бошқача ҳолат белгиланган бўлмаса, татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарачи — давлат мулкининг ижара шартномасини ушбу Низомда белгиланган шартлар асосида ва тартибда тузган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчи — Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг вилоят ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мулкини ижарага бериш маркази;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион рақами — савдода иштирок этиш учун электрон буюртманома мавжуд бўлганда аукционда иштирок этиш учун иштирокчига бериладиган рақам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда сақловчи — сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти унга бириктирилган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олиш тўлови — харидор томонидан сотиб олинадиган давлат мулки объекти учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш фондига бирйўла ёки бўлиб-бўлиб тўланадиган миллий валютадаги пул маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган закалат (кейинги ўринларда закалат деб аталади) — электрон савдоларда иштирок этиш учун талабгорлар томонидан киритиладиган пул миқдори, қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектларини сотишда — бошланғич қўйилган нархининг 5 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилганда — ижарага бериладиган объект ижара тўлови йиллик таянч ставкасининг 5 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«нол» харид қиймати бўйича сотишда — инвестиция мажбуриятлари белгиланган минимал қийматнинг 5 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки — давлат корхоналари ва бюджет ташкилотларига бириктирилган мол-мулк, шунингдек, оммавий мулкни тасарруф этувчи ёхуд ваколатли давлат органи томонидан юридик шахсларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз (давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари ва бошқа мажбуриятлар билан сотиш ҳоллари бундан мустасно) берилган юридик шахсларнинг мол-мулки (шу жумладан технопарклар ҳудудидаги давлат мулки);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдоларни ўтказиш санаси — аукционни ўтказиш ёки танлов якунларини чиқариш санаси ва вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция мажбуриятлари — пул билан баҳоланадиган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган давлат мулки объектини сотишда давлат мулки объектига инвестицияларни амалга ошириш бўйича харидор томонидан қабул қилинадиган мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизими — ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ва ундан фойдаланишни амалга ошириш имконини берувчи ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситаларининг ташкилий тартибга солинган мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов ҳужжатлари — давлат мулки объектининг техник тартиботи, тижорат, ташкилий ва бошқа хусусиятлари ҳақида ҳамда танловнинг шартлари ва тартиботи ҳақида бошланғич маълумотни ўз ичига олган, веб-порталда сотувчи томонидан эълон қилинадиган танловни ўтказиш қоидалари, танлов таклифининг шаклларидан иборат бўлган ҳужжатлар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов таклифи — танлов ҳужжатларида белгиланадиган шартларда шартномани тузиш таклифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нарх — давлат мулки объектини савдоларга қўйишда сотувчи томонидан қўйилган нарх;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улушнинг номинал қиймати –давлат улушини баҳолаш санасида балансда акс эттирилган давлат улушининг қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектлари — давлатга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулк, мулкий ҳуқуқлар ва давлат улушлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон савдо майдончасининг оператори (кейинги ўринларда оператор деб аталади) — «E-IJRO AUKSIO№» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционларни (танловларни) ташкил этиш ва ўтказишни амалга ошириш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолдиқ қиймат — объектни баҳолаш санасида балансда акс эттирилган унинг қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолиб — давлат мулки объекти учун энг юқори нархни таклиф этган ёки унинг танлов таклифи танловнинг шартларига энг юқори даражада мос бўлган савдолар иштирокчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор — сотувчи билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини (кейинги ўринларда олди-сотди шартномаси деб аталади) тузган савдолар ғолиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгор — савдоларда иштирок этиш ниятини билдирган ва операторнинг ихтисослаштирилган веб-порталида ушбу Низом билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган нодавлат юридик ёки жисмоний шахс (Ўзбекистон Республикасининг резиденти ёки норезиденти);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) ёки унинг ҳудудий органи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий мажбуриятлар — давлат мулки объектини сотишда харидор томонидан қабул қилинадиган, пул баҳосига эга бўлмаган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шаклларда амалга ошириладиган мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган веб-портал (кейинги ўринларда веб-портал деб аталади) — Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида жойлашган, сотувчининг (ижарага берувчининг) ва сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектларининг электрон ахборот базасига (кейинги ўринларда ахборот базаси деб аталади) ягона кириш нуқтасини тақдим этадиган ресурс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон савдо майдончасининг техник узилиши — электрон онлайн-аукцион тартиботида иштирокчилардан бирининг иштирок этиши имкониятини истисно этувчи ёки оператор ходимига электрон онлайн-аукцион ўтказилишига хизмат кўрсатишнинг техник имкониятини таъминламайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектлари савдолари (кейинги ўринларда савдолар деб аталади) — сотувчи (ижарага берувчи) томонидан давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича аукцион ёки танлов шаклларида ташкил этиладиган савдолар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо майдончаси — аукцион (танлов) ўтказилиши учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва унга ишлов бериш имкониятини таъминлайдиган ихтисослаштирилган веб-порталнинг бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов шартлари — танловни ўтказиш тартиби, давлат мулки объектларининг сони ва ўлчамлари, улар бўйича мажбуриятлар, иштирокчиларга қўйиладиган инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар ҳамда талаблар юзасидан сотувчи томонидан белгиланадиган шартлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи — танловда ёки аукционда иштирок этишга қўйилган талабгор;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) — давлат мулки объектларини сотиш ва ижарага бериш бўйича аукционлар ва танловларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва унга ишлов бериш имкониятини ҳамда манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар (танловлар) жараёнларига бевосита кириш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) — харидорни (ижарачини) мусобақа асосида аниқлаш бўйича веб-порталда ўтказиладиган савдолар шакли, бунда давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш ҳуқуқига оммавий тарзда энг катта нархни таклиф этган иштирокчи эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) билан тасдиқланган ахборот. Электрон ҳужжат битимни амалга оширишнинг исботи сифатида қўлланиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) — ихтисослаштирилган веб-порталда иштирокчилар томонидан танлов ҳужжатларининг мезонлари ва шартларига мувофиқ тақдим этилган энг яхши таклифларни танлаш йўли билан харидорни аниқлаш бўйича савдоларнинг шакли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Балансда сақловчи савдоларда сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектидан фойдаланиш имконини ва унинг харидорга (ижарачига) ўтиши пайтигача сақланишини таъминлайди ва у ҳақдаги маълумотнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат мулки объектларини сотиш, сотишга тайёрлаш ва савдоларга қўйиш ва уларни сотиш шартларини белгилаш тартиби ҳамда олди-сотди шартномаларини тузиш, бажарилишини назорат қилиш ва бекор қилиш ҳамда савдоларда сотилмаган давлат мулки объектларини тасарруф этиш тартиби, ушбу Низомга зид келмайдиган қисми юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат мулкини ижарага бериш ташаббуси билан чиқиш, ижарага беришга тайёрлаш, бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақини (ижара ҳақининг таянч ставкасини) ҳисоблаш тартиби ҳамда ижара шартномасини тузиш, шу жумладан, шартнома тузишнинг устувор ҳуқуқини сотиш тартиби, ижара шартномаларини тузиш, бажарилишини назорат қилиш ва бекор қилиш тартиби, ушбу Низомга зид келмайдиган қисми юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Оператор савдоларни ўтказиш қоидалари ва регламентини белгилайди ва унинг барча манфаатдор шахсларнинг танишиб чиқиши учун, шу жумладан, веб-порталда танишиш учун доимий очиқлигини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш юзасидан хизматлари учун оператор миқдори шартномада белгиланадиган, бироқ мулкни сотиш миқдори ёки йиллик ижара ҳақи миқдорининг бир фоизидан ошмайдиган миқдорда ҳақ олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни «нол» харид қиймати бўйича сотишда оператор ўз хизматларини бепул амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бошланғич нарх сотиб олиш қиймати бўйича — давлат мулки объекти (улуши) қийматини баҳолаш тўғрисида баҳолаш ташкилотининг ҳисоботида ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш натижалари ҳақидаги эксперт хулосасида белгиланган миқдорда сотилган тақдирда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларни «нол» харид қиймати бўйича сотишда инвестицион мажбуриятларининг энг кам қийматининг миқдори Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Савдоларни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Савдоларни ўтказиш учун сотувчи (ижарага берувчи):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор билан веб-порталда савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатилиши бўйича шартнома тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион (танлов) санасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ аукцион (танлов) ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин, объектларни ижарага бериш ҳолатларида эса — аукцион ўтказилишидан камида 15 кун олдин «Биржа» газетасида ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг даврий матбуот нашрларида ҳамда ўзининг расмий веб-сайтида очиқ аукцион (танлов) тўғрисидаги билдиришномани эълон қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектлари тўғрисидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операторга тақдим этиладиган электрон ҳужжатларнинг намуналари тақдим этилишини таъминлайди ва уларни веб-порталда жойлаштириш учун уларни расмийлаштириш тартибини тушунтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Оператор сотувчи ёки ижарага берувчи билан тузилган веб-порталда савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматларни кўрсатиш тўғрисида шартномага мувофиқ қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга мувофиқ талабгорлар ичидан аукцион (танлов) иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кафолатланган закалатларни қабул қилиш ва савдоларнинг иштирокчиларига қайтариш ва сотувчига (ижарага берувчига) савдоларда ғолиб бўлган иштирокчининг кафолатланган закалатини ўтказиш (савдолар операторининг хизмат ҳақи чегирилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни, шу жумладан, электрон савдолар иштирокчиларининг хабарларини сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон савдолар иштирокчиларининг кириши имкониятларини ва тўловлари ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
веб-порталнинг барча ташриф буюрувчиларига савдоларнинг боришини кузатиш учун очиқ кириш имконини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
веб-порталда аукцион (танлов) тўғрисида билдиришнома эълон қилинган пайтдан бошлаб нодавлат юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг сўровлари бўйича сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти тўғрисида қўшимча маълумотни бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
веб-порталда аукцион (танлов) якунлари тўғрисидаги ахборотни аукцион (танлов) ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJRO AUKSION» веб-порталида электрон савдолар тўғрисидаги билдиришномани — объектларни сотиш ҳолатларида — аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин, объектларни ижарага бериш ҳолатларида эса — аукцион ўтказилишидан камида 15 кун олдин эълон қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон савдоларни ўтказишда электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг айланиши билан боғлиқ бўлган бошқа функциялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оператор сотувчи (ижарага берувчи) ва харидор (ижарачи) ўртасида савдоларнинг баённомаси асосида тузиладиган шартноманинг томони ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Оператор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатларга, электрон хабарларга ва шахсий маълумотларга рухсат этилмаган киришдан ҳимояланиш чораларини кўришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни учинчи шахсларга бермасликка, операторнинг муассиси ва қонун ёки савдоларни ўтказиш бўйича электрон хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот тизимларида мавжуд бўлган ахборотнинг бутунлиги ва махфийлигини таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Оператор унинг томонидан узатиладиган электрон савдолар субъектларининг электрон ҳужжатлари ва электрон хабарлари мазмуни билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий оқибатлар учун жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Электрон аукционда (танловда) иштирок этиш учун буюртманомалар операторнинг веб-порталида автоматик режимда билдиришнома жойлаштирилган кундан бошлаб қабул қилинади ва буюртманомаларни қабул қилиш электрон аукцион (танлов) ўтказилиши кунидан икки иш куни олдин (соат 13:00 гача) якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Буюртманомаларни қабул қилишнинг белгиланган муддатидан кейин тушган буюртманомалар қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Буюртманома электрон шаклда берилади ва ЭРИ билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Оператор савдоларда иштирок этиш юзасидан электрон буюртманомаларнинг (кейинги ўринларда электрон буюртманома деб аталади) ва уларга илова қилинадиган электрон ҳужжатларнинг сақланишини ҳамда уларнинг махфийлигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аукцион (танлов) давомида электрон савдо майдончасининг техник узилиши юзага келган ҳолда оператор ушбу техник узилиш мавжудлиги ҳолатини қайд этади ва веб-портал саҳифасида техник узилиш мавжуд бўлганда барча аукцион (танлов) иштирокчиларини веб-порталда ахборотни жойлаштириш орқали электрон почта ва (ёки) СМС-хабарлар орқали бу ҳақда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчининг компьютер ва (ёки) телекоммуникацион жиҳозида техник узилиш бўлганда аукцион давом эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион (танлов) ўтказилишига тўсқинлик қиладиган веб-портал техник узилиши ҳолати мавжуд бўлган тақдирда, оператор бу ҳақда сотувчини (ижарага берувчини) хабардор қилади ва аукцион (танлов) техник узилиш бартараф этилган куннинг иккинчи иш кунига кўчирилади, аукционда (танловда) иштирок этган иштирокчиларни ушбу аукционни (танловни) давом эттириш санаси ва вақти тўғрисида веб-порталда ахборотни жойлаштириш орқали электрон почта ва (ёки) СМС-хабарлар орқали мажбурий тартибда олдиндан хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Савдоларни ўтказишга тайёргарлик сотувчининг (ижарага берувчининг) ички тартиботларига ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномани эълон қилишдан олдин сотувчи (ижарага берувчи) ҳар бир сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бўйича қуйидаги ахборотни операторга веб-порталдаги ахборот базасига киритиш учун тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) сотиш (ижара) объекти юзасидан маълумот, ушбу Низомга 2 — 4-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сотиш (ижара) объектининг балансда сақловчиси ҳақидаги маълумот (почта ва электрон манзил, телефон, факс);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ижарага бериладиган бинолар ва иншоотлар бўйича ижара ҳақини ҳисоблаш (ижара ҳақининг таянч ставкаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мавжуд юклатилган мажбуриятлар тўғрисидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) сотиш объекти бўйича белгиланган тартибда тузилган қуйидаги ҳужжатларнинг сканер қилинган нусхалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган давлат мулки объектини баҳолаш ҳисоботи — сотиб олиш қиймати эвазига сотишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушини сотишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хатлов комиссиясининг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган жамиятнинг мол-мулк хатлови ва молиявий мажбуриятлари далолатномалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият ижроия органининг биринчи раҳбари томонидан имзоланган ва жамият муҳри билан тасдиқланган охирги йил учун молиявий ҳисоботларнинг нусхалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;

давлат кўчмас мулк объектини сотишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг бинолари ва иншоотларининг фотосуратлари, камида 4 дона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусийлаштириш бўйича комиссиянинг аъзолари ва раҳбари томонидан имзоланган хатлов далолатномалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатлари, шу жумладан, кадастр харитаси (режаси) ва бошқа ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига (ер ости бойликлари ва бошқа табиий ресурсларга — мавжуд бўлганда) бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) фаолиятнинг ихтисослигини сақлаб қолиш зарурлиги ҳақида кўрсатма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) фаолиятнинг ихтисослиги сақланиши муддати (агар унинг сақланиши назарда тутилган бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) сотиладиган давлат кўчмас мулк объектини тасарруф этиш ҳуқуқига таъсир этадиган мавжуд юкланган мажбуриятлар ёки чеклашлар тўғрисида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича органнинг хулосаси (зарур бўлганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотувчининг қарорига биноан веб-порталдаги ахборот базасига қўшимча маълумот киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Оператор сотувчи (ижарага берувчи) томонидан ахборот базасига маълумот киритилиши пайтидан бошлаб бир иш куни мобайнида уларни хатолар йўқлиги ва ушбу Низом билан белгиланган талабларга мувофиқлик юзасидан текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ахборот базасига киритилган маълумотларни текшириш натижаларига кўра оператор веб-порталда ушбу Низомга 2 — 4-иловаларга мувофиқ савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномани ва сотиш (ижара) объекти ҳақидаги маълумотни эълон қилади ёхуд сотувчига (ижарага берувчига) — унинг томонидан оператор аниқлаган хатолар тузатилмаган ҳолатида, уларни эълон қилишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришнома веб-порталда савдоларни ўтказишдан камида ўттиз календарь кун олдин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришнома эълон қилинганидан кейин оператор барча истаган шахсларнинг веб-порталда жойлаштирилган сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти ҳақидаги маълумотга эркин кириши имкониятини, балансда сақловчи эса — барча истаган шахсларнинг сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объектига эркин кириши имкониятини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Савдолар иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш веб-порталда билдиришнома эълон қилинган кундан бошлаб веб-порталда амалга оширилади ва савдолар бошланишидан икки иш куни олдин, соат 13:00 да якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Аукционда иштирок этиш учун талабгор мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш кафолати сифатида закалатни савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган операторнинг ҳисоб рақамига киритиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Аукцион иштирокчилари томонидан операторнинг ҳисоб рақамига муайян давлат мулки объекти бўйича белгиланган закалат миқдоридан ортиқ бўлган ҳар қандай закалат миқдорининг киритилишига йўл қўйилади. Бунда закалат фақат ушбу объект бўйича савдоларда иштирок этиш учун иштирокчи томонидан ушбу закалат киритилган объектни сотиб олиш (ижарага олиш) ҳуқуқини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Савдоларда иштирок этиш учун талабгорлар қуйидагиларни кўрсатган ҳолда олдиндан веб-порталда рўйхатдан ўтиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), фамилияси, исми ва отасининг исми (мавжуд бўлганда) ва паспортга оид маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (кейинги ўринларда СТИР деб аталади) (Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун), юридик шахснинг тўлиқ номи, биринчи раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми (мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалатни қайтариш учун банкдаги банк ҳисоб рақамининг реквизитлари (аукцион иштирокчилари учун);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоқа қилиш учун маълумотлар (почта ва электрон манзиллар, мобил телефон рақами, факс рақами (мавжуд бўлганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқоридаги маълумотлар ўзгарганда иштирокчи бир иш куни мобайнида веб-порталга киритилган маълумотларга ўзгартириш киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчи тўғрисидаги маълумотлар веб-порталда акс эттирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Аукцион (танлов) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун веб-порталда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда савдоларда иштирок этиш учун буюртманомани рўйхатдан ўтказиш лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманома ЭРИ билан тасдиқланади ва унга закалат киритилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов ҳужжатининг тўлов мақсади катагида ушбу лот бўйича закалат киритилган лотнинг рақами кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир нечта аукцион (танлов) объектлари бўйича закалатни киритиш алоҳида тўлов ҳужжатлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Иштирокчи ўзининг савдоларда иштирок этиш учун буюртманомасини веб-портал орқали савдоларда иштирок этиш учун буюртманомаларни тақдим этишнинг охирги муддати (соати) тугашидан олдин исталган муддатда қайтариб олиши мумкин. Бу ҳолатда иштирокчидан олдин тушган закалат буюртманомани қайтариб олиш тўғрисида билдиришнома тушган кундан бошлаб кечи билан беш банк куни мобайнида қайтарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Буюртманомалар ва уларга илова қилинган савдолар иштирокчиларининг электрон ҳужжатлари ахборот базасида сақланади ва савдолар ўтказилиши тўғрисида билдиришномада кўрсатилган сана ва вақтгача учинчи шахслар томонидан юклаб олиш ва кўриб чиқиш имконияти бўлмайди, ушбу буюртманомани берган иштирокчидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Савдоларда иштирок этиш учун буюртманома тушганидан кейин оператор томонидан ахборот базасида унинг юзасидан буюртманома берилган сотиладиган (ижарага бериладиган) давлат мулки объекти бўйича закалат тушганлиги ҳақидаги маълумот мавжудлигини автоматик текшириш ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ахборот базасида операторнинг ҳисоб рақамига закалатнинг тўлиқ ҳажмда тушиши ҳақидаги маълумот бўлмаган тақдирда веб-портал иштирокчининг буюртманомасини рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Танловда иштирок этиш учун талабгор веб-порталда ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ шаклни тўлдириш йўли билан танлов ҳужжатларига мувофиқ тузилган танлов таклифини (инвестицион мажбуриятларнинг таклиф этилган миқдори, уларни киритиш шакллари, муддати ва шартларини) тақдим этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Сотиладиган давлат мулки объектини камида бир йил ижарага олувчи ижарачи буюртманомага Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари асосий фондларни модернизациялаш ва капитал таъмирлаш амалга оширилганлиги ҳақидаги экспертизаси хулосаларини, бандлик ва меҳнат муносабатлари органининг сотиладиган давлат мулки объектини ижарага бериш даврида яратилган янги иш жойлари ҳақидаги маълумотномасининг электрон (сканер қилинган) нусхаларини илова қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Веб-портал буюртманомаларни автоматик текшириш натижалари бўйича электрон почтага ва СМС-хабарлар бериш орқали, буюртманоманинг қабул қилинганлиги ҳақида ёхуд буюртманомани қабул қилишни рад этиш сабаблари тўғрисида хабарни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Талабгорнинг ушбу Низомнинг 27 ва 29-бандлари талабларига риоя қилмаганлиги веб-портал томонидан буюртманомани қабул қилишни рад этиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Иштирокчилар учун электрон савдоларда иштирок этиш регламенти оператор томонидан электрон савдоларни ўтказишда фойдаланиладиган дастурий-техник воситалардан ҳамда ушбу Низомдан келиб чиқиб белгиланади ва веб-порталда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Савдоларга қўйилган иштирокчига веб-портал томонидан берилган буюртманома рақамига мувофиқ электрон аукционга (танловга) кириш имконияти берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иштирокчиларнинг ҳар бирига иштирокчининг аукцион рақами автоматик тарзда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда савдоларнинг иштирокчисига ҳар бир рўйхатга олинган буюртманома бўйича савдолар бошланганлиги ҳақидаги хабар электрон почта ва СМС-хабар бериш орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Савдоларда ғолиб бўлган иштирокчининг закалати оператор томонидан савдоларнинг ғолибини аниқлаш санасидан бошлаб уч иш куни мобайнида сотувчининг (ижарага берувчининг) ҳисоб рақамига ўтказилади (савдолар операторининг хизмат ҳақи чегирилган ҳолда). Бунда ғолиб томонидан киритилган закалат сотиб олиш (ижара) тўловлари миқдорига киритилади, қолган савдолар иштирокчиларига эса киритилган закалат оператор томонидан беш банк куни мобайнида қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Сотувчи савдоларнинг шартларига тўлиқ мос бўлган буюртманомани берган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар буюртманома бериш вақти якунланган пайтга келиб фақат бир иштирокчи томонидан буюртманома берилган бўлса, оператор электрон аукцион (танлов) ўтказилиши кунида ушбу иштирокчига электрон хат орқали аукцион (танлов) объектини бошланғич нархи (ижаранинг таянч ставкаси) бўйича сотиб олиш (ижарага олиш) тўғрисидаги таклифни (офертани) юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар иштирокчи беш иш куни мобайнида операторнинг таклифига жавобан сотиб олиш (ижарага олиш) тўғрисидаги жавобни (акцептни) юборса, у аукцион ғолиби эътироф этилади, бу ҳақда ушбу Низом билан белгиланган тартибда аукцион (танлов) натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион (танлов) иштирокчиси, агар у таклиф юборилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида операторга аукцион (танлов) объектини сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида хабар берса ёки ушбу муддат мобайнида операторга сотиб олиш (ижарага олиш) тўғрисида ёзма равишда ёки электрон хат орқали хабар бермаса, аукцион (танлов) объектини сотиб олишни рад этган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Олди-сотди (ижара) шартномасини тузишдан бош тортган ёки уни рад этган аукцион (танлов) ғолибига унинг томонидан киритилган закалат миқдори қайтарилмайди. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат миқдорининг 50 фоизи операторнинг тасарруфида қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат миқдорининг 50 фоизи Давлат рақобат қўмитасининг бюджетдан ташқари фондига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Электрон савдолар баённомаларининг шакли оператор томонидан Давлат рақобат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Савдолар ўтказилгандан кейин 20 кундан кечикмай электрон савдоларнинг баённомаси асосида сотувчи, балансда сақловчи ва (аукцион, танлов) савдоларининг ғолиби ўртасида давлат мулки объектининг олди-сотди (ижара) шартномаси тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда олди-сотди (ижара) шартномаларини рўйхатдан ўтказиш сотувчи (ижарага берувчи) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Савдоларнинг ғолиби олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашни рад этган тақдирда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда сотилганда — сотувчи (ижарага берувчи) веб-портал томонидан нарх таклифининг мезонларидан келиб чиқиб автоматик тарзда аниқланадиган, шартномани имзолашдан бош тортган ёки рад этган биринчи ғолиб томонидан таклиф этилган нархдан бир қадам пастроқ бўлган аукцион иштирокчиси билан олди-сотди (ижара) шартномасини тузишни таклиф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловда сотилганда — сотувчи веб-портал томонидан энг яхши таклиф мезонларидан келиб чиқиб автоматик тарзда аниқланадиган, шартномани имзолашдан бош тортган ёки рад этган биринчи ғолибнинг таклифидан кейинги энг яхши таклиф бўлган танлов иштирокчиси билан олди-сотди шартномасини тузишни таклиф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бу иштирокчи ҳам олди-сотди (ижара) шартномасини имзолашдан рад этса, аукцион ёки танлов натижалари бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Аукцион (танлов) ғолиби олди-сотди (ижара) шартномасини тузишдан бош тортиши ёки рад этиши ва давлат мулки объектини сотиб олиш (ижара) шартномасининг шартларини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги ҳамда ғолибнинг аниқланган тил бириктириш ҳолати ва аукцион (танлов) жараёнини бузадиган бошқа ҳаракатларда иштирок этиши ҳолатида бундай ғолиб ушбу давлат мулки объектини сотиш (ижарага бериш) бўйича кейинги савдоларда иштирок эта олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Савдоларнинг натижалари тўғрисидаги электрон баённома аукцион ёки танловнинг натижаларини ҳамда ғолибнинг ва сотувчининг (ижарага берувчининг) давлат мулки объекти юзасидан сотиш (ижара) нархи бўйича ёки инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши шарти билан олди-сотди (ижара) шартномасини имзолаш мажбуриятларини қайд этувчи ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион (танлов) натижалари тўғрисидаги баённомада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган электрон аукцион (танлов) санаси тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объекти электрон аукционга (танловга) қўйилганлигининг асослари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион (танлов) ғолиби ва аукционнинг (танловнинг) бошқа иштирокчилари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион (танлов) объекти тўғрисидаги, жумладан, уни тавсифловчи маълумотлар (кўчмас мулкнинг умумий ва фойдали майдони, ижарага олинадиган бинонинг ёки унинг бир қисмининг майдони, юклатилган мажбуриятлар ва мулкий ҳуқуқнинг муддатлари, давлат улушининг миқдори ва бошқа хусусиятлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномани тузиш учун зарур бўлган бошқа шартлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Объектнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ёзма шаклда, ҳозир бўлиш тартибида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Савдолар якунлари улар бўйича бекор қилинган ёхуд олди-сотди шартномалари бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган давлат мулки объектларининг савдоларга қўйилиши қуйидаги тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг бошланғич нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланганда давлат мулки объектларини давлат мулки объектининг охирги савдоларга қўйилиши санасига келиб унинг шакллантирилган нархи бўйича сотиб олиш қиймати эвазига сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки уларни савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат бир йилдан ошмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага бериладиган давлат мулки объектининг ижара ҳақи таянч ставкасининг йиллик миқдори бўйича ижарага беришда — агар савдолар натижалари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб тан олиш санаси ўртасидаги муддат жорий йил учун охирги тасдиқланган энг кам ижара ставкасидан бошлаб бир йилдан ошмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулки объектларини «нол» харид қиймати бўйича Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарорида белгиланган инвестицион мажбуриятларнинг энг кам қиймати бўйича сотишда — агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб тан олиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошмаса амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Агар савдолар якунлари бекор қилинган санадан бошлаб ёки уларни савдоларга қўйиш санаси ва шартномаларни бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб эътироф этиш санаси ўртасидаги муддат икки йилдан ошган бўлса, давлат мулки объекти такрорий баҳоланиши ва белгиланган тартибда савдоларга қўйилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат мулки объектларини аукционда сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аукцион тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчининг (ижарага берувчининг) номи ва почта манзили, унинг алоқа қилиш учун телефон рақами, телефакс, электрон почта манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг номи, хусусиятлари ва тавсифи ва у жойлашган жой ҳамда балансда сақловчининг номи, унинг фаолиятининг ихтисослиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг номи, жойлашган манзили, фаолиятининг ихтисослиги ва аукционга қўйилган давлат улушининг миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган давлат мулки объектининг бошланғич нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ўтказиладиган сана, вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олди-сотди шартномаси тузилишининг якуний муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат киритиш миқдори, муддати ва тартиби, уни киритиш учун банк реквизитлари;

буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва соати кўрсатилган ҳолда);

қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа қилиш учун телефон рақами.

53. Аукцион иштирокчилари аукцион бошланишидан олдин бир соат мобайнида ЭРИдан фойдаланиб виртуал савдоларнинг савдо майдончасига киришни амалга оширади. Аукцион савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган вақтда, савдо майдончасида сотиладиган давлат мулки объектини бошланғич нархи бўйича автоматик тарзда жойлаштириш орқали бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Аукцион мусобақа асосида, нархини ошириш тамойили бўйича, буюртманомалар бўлмаганда эса — сотувчи билан келишилмаган ҳолда қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган тартибда нархни босқичма-босқич пасайтириш механизми автоматик тарзда қўлланилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Аукционлар иш куни давомида, соат 09:00 дан соат 18:00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Агар лотнинг нархини ошириш ҳақидаги таклифни охирги тасдиқлаш иштирокчи томонидан электрон аукцион ўтказилиши вақти тугашигача ўн дақиқадан кам вақт қолганда амалга оширилган бўлса, аукционни ўтказиш муддати таклифни охирги тасдиқлаш пайтидан бошлаб ўн дақиқа муддатгача узайтирилади. Ҳар бир кейинги таклиф электрон аукцион ўтказилиши муддатини ўн дақиқага узайтиради. Бунда электрон аукцион ўтказилиши муддати кўпи билан уч соатга узайтирилади ва аукцион соат 21:00 гача якунланиши лозим. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб соат 21:00 гача тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукционда иштирок этиш учун бирорта аукцион иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун бирорта буюртманома тушмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиларидан бирортаси мулкни аукцион жараёнида таклиф этилган нарх бўйича сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этишга фақат битта иштирокчи қўйилган бўлса ва у аукцион объектини сотиб олишни ушбу Низомнинг 42-бандида белгиланган тартибда рад этган бўлса, давлат мулки объектлари бўйича аукцион бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Аукцион босқичи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи тўрт босқичда — аукцион объекти бошланғич қийматининг беш фоизини;

бешинчи ва кейинги босқичларда — аукцион объекти бошланғич қийматининг уч фоизини ташкил этади.

Истисно тариқасида бошланғич қиймати электрон аукцион ўтказилиши тўғрисида билдиришномани жойлаштириш пайтига келиб белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки минг бараваридан ортиқ бўлган давлат мулки объектини сотишда, аукцион босқичи эса аукцион объектининг бошланғич қийматидан икки фоизни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Электрон аукцион аукцион иштирокчиларидан лотнинг бошланғич нархидан бир босқичга оширилган лотнинг нархи тўғрисида таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Агар аукцион иштирокчиларидан бири таклифни сўраш пайтидан бошлаб ўн дақиқа ичида лотнинг белгиланган босқич миқдорига оширилган нархни тасдиқласа, лот нархи тўғрисидаги кейинги таклифни тасдиқлаш вақти ўн дақиқага узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Агар охирги тасдиқланган таклиф пайтидан бошлаб ўн дақиқа ичида лотнинг нархини ошириш тўғрисида кейинги таклиф бирорта иштирокчи томонидан тасдиқланмаса, электрон аукцион аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани автоматик шакллантириш билан якунланади. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар давлат мулки объекти электрон аукцион бўлиб ўтмаган деб эътироф этилиши туфайли сотилмаган бўлса, такрорий аукцион электрон аукцион бўлиб ўтмаган деб эътироф этилиши кунидан бошлаб кўпи билан ўн беш иш кунидан кейин, билдиришномада кўрсатилган санада ва вақтда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Такрорий электрон аукцион аукционга қўйилган иккита ва ундан ортиқ иштирокчилар мавжуд бўлганда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Сотувчи ягона иштирокчидан тушган, савдоларнинг шартларига тўлиқ мос бўлган буюртманомани рўйхатга олишда ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Электрон аукцион аукцион иштирокчиларидан сотиш объектининг бошланғич нархидан бир босқичга оширилган лотнинг нархи тўғрисидаги таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар аукцион бошланиши пайтидан бошлаб йигирма дақиқа мобайнида савдо майдончасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчилардан бирортаси сотиладиган давлат мулки объектини бошланғич нархни белгиланган босқичга ошириш йўли билан сотиб олиш истагини тасдиқламаган бўлса, аукцион бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади ва сотувчи веб-порталда белгиланган тартибда савдоларнинг шартларига тўлиқ мос бўлган буюртманомани биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказган иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчилардан бири сотиш объектининг бошланғич нархини бир белгиланган босқичга ошириш йўли билан сотиш объектини сотиб олиш ниятини тасдиқласа, бошланғич нарх белгиланган босқичга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий нарх оширилганидан кейин бирорта иштирокчи жорий нархни бир белгиланган босқичга ошириш йўли билан сотиш объектини сотиб олиш ниятини тасдиқламаса, сотиладиган давлат мулки объектини сотиб олиш истагини охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи ғолиб деб эътироф этилади ва аукцион бўлиб ўтган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Таклифномада белгиланган талабгорлар таклифларини қабул қилиш якунланиши санасига келиб талабгорларнинг таклифлари мавжуд бўлмаса, талабгорлар таклифларини қабул қилиш санаси яна икки ойга узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда аукционлар биринчи аукцион ўтказилиши санасидан бошлаб ўн беш иш кунида бир марта даврийлик билан ўтказилади ва билдиришномада кўрсатилган сана ва вақтда бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Ушбу Низомнинг 65-бандида белгиланган узайтирилган муддатда таклифлар мавжуд бўлмаганда, ушбу муддат тамом бўлгандан сўнг кейинги кунда давлат мулки объектларини қўйиш нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланади ва аукционга қўйилган бошланғич нархининг 50 фоизига етгунча, ҳар бир 15 кунда аукционга қўйилган бошланғич нархдан 10 фоизга камайтирилади, бироқ бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улушини сотишда — баҳолаш санасига келиб номинал қийматидан паст бўлмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат кўчмас мулк объектларини сотишда — баҳолаш санасига келиб қолдиқ қийматидан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Ушбу Низомнинг 66-бандида кўрсатилган механизм қўлланганидан кейин давлат кўчмас мулк объектлари сотилмаган тақдирда улар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг таклифлари асосида Давлат тендер комиссиясининг қарори бўйича «нол» харид қиймати бўйича, инвестицион мажбуриятларни қабул қилиш ва янги иш жойлари яратиш шарти билан сотилиши ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервация қилиниши ёки бўшатиладиган ер участкалари захира ерлар тоифасига киритилган ҳолда бузиб ташланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ҳар бир сотилган давлат мулки объекти бўйича аукцион натижалари веб-портал томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган электрон баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор махсус бланкада аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилиги билан уни почта орқали юборади). Баённоманинг нусхаси белгиланган тартибда сотувчига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённома давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш ёки такрорий аукцион ўтказилиши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Ушбу аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни берган барча иштирокчиларга автоматик тарзда аукцион натижалари тўғрисидаги билдиришнома электрон почта ва (ёки) СМС-хабар бериш орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат мулки объектларини танлов асосида «нол» харид қиймати бўйича сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Танлов тўғрисидаги билдиришномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчининг номи ва почта манзили, алоқа қилиш учун унинг телефон рақами, телефакс, электрон почта манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танловга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг номи, тавсифи ва хусусиятлари ва унинг жойлашган жойи ҳамда балансда сақловчининг номи, унинг фаолиятининг ихтисослиги (давлат кўчмас мулкини сотишда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолиятининг ихтисослиги ва танловга қўйилган давлат улушининг миқдори (давлат улушини сотишда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестицион (киритиш шакли ва шартлари батафсил кўрсатилган ҳолда) ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам ҳажми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд юклатилган мажбуриятлар ҳақидаги маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдоларни ўтказиш шартлари, санаси ва вақти (иштирокчиларнинг танлов таклифларини баҳолаш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олди-сотди шартномасини тузишнинг охирги муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа қилиш учун телефон рақами.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Танлов шартлари оператор томонидан веб-порталда 7-иловага мувофиқ шакл бўйича эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Оператор томонидан веб-порталда танлов ўтказилиши тўғрисида билдиришнома эълон қилинганидан кейин танлов шартларини ўзгартиришга фақат уни савдодан ечиб ва савдоларга такрорий қўйилиши ҳолатидагина йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов бошланиши пайтига келиб ҳеч ким буюртманома бермаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона иштирокчи мавжуд бўлса ва у танлов объектини сотиб олишни рад этган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
танлов иштирокчиларидан бирортаси таклиф этилган танлов шартлари бўйича давлат мулки объектини сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса, давлат мулки объектлари бўйича танлов бўлиб ўтмаган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Олди-сотди шартномаси тузилганидан кейин харидор ёки унинг ваколатли вакили инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни тузилган олди-сотди шартномаси шартларига мувофиқ бажаради. Бунда танловда ютиб чиқилган тақдирда танлов ғолиби ва бошқа иштирокчилар томонидан киритилган закалат умумий асосларда беш банк куни ичида қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ягона иштирокчи рўйхатдан ўтказилган тақдирда унинг танлов таклифлари танлов шартларига мувофиқлик ёки номувофиқлик жиҳатидан таққосланади ва унинг якунлари бўйича электрон баённома расмийлаштирилади, у веб-портал томонидан автоматик тарзда шакллантирилади ва электрон ҳужжат ва ягона танлов иштирокчиси билан давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Иштирокчиларнинг танлов таклифларини баҳолаш веб-портал орқали автоматик тарзда, савдолар ўтказилиши тўғрисида билдиришномада кўрсатилган савдоларнинг санаси ва вақти келгач амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Танлов таклифларини баҳолашда танловда иштирок этиш шартларига ва тартиботларига риоя этилиши, танлов шартларида кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Танлов таклифларини баҳолаш ва танлов ғолибини аниқлаш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ баллар тизими бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Танлов таклифи танлов шартларига энг кўп даражада мувофиқ деб эътироф этилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Икки ва ундан ортиқ танлов таклифларининг баллари тенг бўлганда сотиладиган давлат мулки объектини камида бир йил давомида ижарага олган ижарачи бўлган иштирокчи (иштирокчи томонидан ушбу ҳолат буюртманомада кўрсатилиши шарти билан ва ушбу Низомнинг 36-бандида кўрсатилган тегишли электрон (сканер қилинган) ҳужжатлар илова қилинган ҳолда), бундай иштирокчи бўлмаганда эса, унинг буюртманомаси аввалроқ рўйхатдан ўтказилган иштирокчи ғолиб деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Таклифномада белгиланган талабгорлар таклифларини қабул қилиш якунланиши санасига келиб талабгорларнинг таклифлари мавжуд бўлмаганда талабгорлар таклифларини қабул қилиш санаси яна икки ойга узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Танловлар, биринчи танлов ўтказилиши санасидан бошлаб икки ой мобайнида ўн беш иш кунида бир марта даврийлик билан ўтказилади ва унинг якунлари билдиришномада кўрсатилган сана ва вақтда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ҳар бир сотилган давлат мулки объекти бўйича танлов натижалари барча тушган танлов таклифлари кўрсатилган, веб-портал томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган электрон баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор махсус бланкада танлов натижалари тўғрисидаги баённомани уч нусхада расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва улардан бири танлов ғолибига топширилади (ёхуд танлов ғолибининг розилиги билан уни почта орқали юборади) ва бир нусхаси сотувчига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённома давлат мулки объектининг олди-сотди шартномасини тузиш ёки такрорий танлов ўтказилиши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Ушбу танловда иштирок этиш учун буюртманомаларни берган барча иштирокчиларга автоматик тарзда танлов натижалари тўғрисидаги билдиришнома электрон почта ва (ёки) СМС-хабар бериш орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Давлат мулкини ижарага бериш бўйича аукционнинг ўтказилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Ижарага бериш бўйича аукцион тўғрисидаги билдиришнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчининг номи ва почта манзили, алоқа қилиш учун унинг телефон ва факс рақами, электрон почта манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционга қўйилган давлат кўчмас мулк объектининг номи, тавсифи ва хусусиятлари ва унинг жойлашган жойи ҳамда балансда сақловчининг номи, унинг фаолиятининг ихтисослиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижаранинг муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат мулкини ижарага бериш шартлари, шу жумладан, ундан фойдаланиш шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ўтказиладиган сана ва вақт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара шартномасини тузишнинг охирги муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат киритиш миқдори, муддати ва тартиби, уни киритиш учун банк реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати (куни ва соати кўрсатилган ҳолда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча маълумотларни олиш мумкин бўлган манзил ва алоқа қилиш учун телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчининг ихтиёрига кўра бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Давлат мулкини ижарага бериш бўйича аукцион ўтказилишида бинолар ва иншоотлар бўйича йиллик ижара ҳақининг бошланғич нархи ушбу объект бўйича белгиланган тартибда аниқланган ижара ҳақининг йиллик таянч ставкасига тенг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мол-мулкнинг бошқа турлари учун ижара тўлови ставкасининг бошланғич нархи қуйидаги миқдорда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ижарага топширилаётган мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлмаса ёки ушбу муддатга тенг бўлса ёки амалда фойдаланилган муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса — мол-мулк тикланиш қийматининг 30 фоизи миқдорида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ижарага топширилаётган мол-мулкдан амалда фойдаланилган муддат ундан самарали фойдаланиш муддатидан ортиқ бўлса — мол-мулк тикланиш қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Аукцион иштирокчилари аукцион бошланишидан олдин бир соат мобайнида ЭРИ дан фойдаланиб виртуал савдоларнинг савдо майдончасига киришни амалга оширади. Аукцион савдолар ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган вақтда, савдо майдончасида давлат мулки ижара ҳақининг бошланғич нархини автоматик тарзда жойлаштириш орқали бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Аукцион мусобақа асосида давлат мулки ижара ҳақининг нархини ошириш тамойили бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Аукционлар иш куни давомида соат 09:00 дан соат 18:00 гача бўлган вақт оралиғида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Агар лотнинг нархини ошириш ҳақидаги таклифни охирги тасдиқлаш иштирокчи томонидан электрон аукцион ўтказилиши вақти тугашигача ўн дақиқадан кам вақт қолганда амалга оширилган бўлса, аукционни ўтказиш муддати таклифни охирги тасдиқлаш пайтидан бошлаб ўн дақиқа муддатгача узайтирилади. Ҳар бир кейинги таклиф электрон аукцион ўтказилиши муддатини ўн дақиқага узайтиради. Бунда электрон аукцион ўтказилиши муддати кўпи билан уч соатга узайтирилади ва аукцион соат 21:00 гача якунланиши лозим. Лотнинг нархи ҳақидаги таклифни охирги бўлиб соат 21:00 гача тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион бошланиши пайтига келиб савдо майдончасида ҳеч ким буюртманома бермаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиларидан бирортаси мулкни аукцион жараёнида таклиф этилган нарх бўйича сотиб олиш истагини билдирмаган бўлса, давлат мулки объектлари бўйича аукцион бўлиб ўтмаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Сотувчи савдоларнинг шартларига тўлиқ мос бўлган буюртманомаси рўйхатдан ўтказилган ягона иштирокчи билан олди-сотди шартномасини тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Аукцион босқичи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи тўрт босқичда — аукцион объекти бошланғич қийматининг беш фоизини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи ва кейинги босқичларда — аукцион объекти бошланғич қийматининг уч фоизини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истисно тариқасида йиллик ижара ҳақининг бошланғич қиймати электрон аукцион ўтказилиши тўғрисидаги билдиришномани жойлаштириш пайтига келиб белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан ортиқ бўлган давлат мулки объектини ижарага беришда аукцион босқичи аукцион объектининг бошланғич қийматининг икки фоизни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Агар аукцион бошланиши пайтидан бошлаб йигирма дақиқа давомида савдо майдончасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчилардан бирортаси бошланғич нархни белгиланган босқичга ошириш йўли билан давлат мулкини ижарага олиш истагини тасдиқламаган бўлса, аукцион амалга ошмаган деб эътироф этилади ва сотувчи веб-порталда белгиланган тартибда савдоларнинг шартларига тўлиқ мос бўлган буюртманомани биринчи бўлиб рўйхатдан ўтказган иштирокчи билан ижара шартномасини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчилардан бири ўзининг ушбу объектнинг бошланғич нархини бир белгиланган босқичга ошириш йўли билан давлат мулкини ижарага олиш ниятини тасдиқласа, бошланғич нарх белгиланган босқичга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий нарх оширилганидан кейин бирорта иштирокчи ўзининг жорий нархни бир белгиланган босқичга ошириш йўли билан давлат мулкини ижарага олиш ниятини тасдиқламаса, давлат мулкини ижарага олиш истагини охирги бўлиб тасдиқлаган иштирокчи ғолиб деб эътироф этилади ва ушбу объект бўйича аукцион амалга ошган деб эътироф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Ҳар бир ижарага бериладиган давлат мулки бўйича аукцион натижалари веб-портал томонидан автоматик тарзда шакллантириладиган электрон баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор махсус бланкада аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани уч нусхада расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилиги билан уни почта орқали юборади) ва баённоманинг бир нусхасини ижарага берувчига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённома давлат мулки объектининг ижара шартномасини тузиш ёки такрорий аукцион ўтказилиши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
96. Ушбу аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни берган барча иштирокчиларга автоматик тарзда аукцион натижалари тўғрисидаги билдиришнома электрон почта ва (ёки) СМС-хабар бериш орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Таклифномада белгиланган талабгорлар таклифларини қабул қилиш якунланиши санасига келиб талабгорларнинг таклифлари мавжуд бўлмаганда, талабгорлар таклифларини қабул қилиш санаси ҳар гал объектни ижарага беришгача 15 кунга узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Аукционлар биринчи аукцион ўтказилиши санасидан бошлаб доимий тартибда ўн беш иш кунида бир марта даврийлик билан ўтказилади ва билдиришномада кўрсатилган сана ва вақтда бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Оператор ва Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар регламенти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро этиш бюроси ва Давлат рақобат қўмитасининг биргаликдаги қарори билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Назорат қилиш ва савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахсларнинг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Ушбу Низомнинг талабларига риоя қилиниши устидан назорат Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро этиш бюроси вакиллари орасидан тузиладиган арбитраж комиссияси томонидан амалга оширилади, унинг регламенти уларнинг биргаликдаги қарори билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
101. Оператор сотувчи билан давлат кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан тузилган шартнома шартларининг бажарилиши учун, савдоларнинг иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлигини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
102. Балансда сақловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиладиган давлат кўчмас мулк объектлари янги мулкдорга топширилиши пайтигача сақланишини таъминлаш, давлат кўчмас мулк объектини қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида расмийлаштириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомга мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Савдоларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этувчи шахслар талабгорлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг сақланиши ва махфийлиги таъминланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Давлат мулки объектларини сотишда ёки ижарага беришда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

1-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари

Баҳолаш ташкилотининг объектнинг қийматини баҳолаш ҳисоботида ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботининг ишончлилигини экспертизасини ўтказиш натижалари тўғрисида эксперт хулосасида аниқланган миқдорда объектларни сотиш тўғрисида буйруқ чиқариш.

Объектларни «ноль» харид қиймати бўйича сотиш ҳолатларида, инвестицион мажбуриятларнинг минимал қиймати миқдори Давлат тендер комиссияси ёки ҳудудий танлов комиссиясининг қарори билан белгиланади.

Объектни ижарага бериш ҳолатларида, таянч ставкаси белгиланган тартибда аниқланади.

Давлат мулк объектларини хусусийлаштириш тўғрисида ҳужжатлар тўпламини ижобий кўриб чиқишдан кейин 10 кун ичида.

Объектни ижарага берувчи ва балансда сақловчи томонидан имзоланган хатловдан ўтказиш далолатномаси асосида 5 кун ичида.

2-босқич

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари

Оператор билан савдоларни ташкил этиш хизматлари кўрсатиш юзасидан шартномани тузиш.

Хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари, савдолар оператори

ОАВ да ва Давлат рақобат қўмитаси веб-сайтида электрон савдоларни ўтказиш (аукцион ёки танлов) тўғрисида эълонни чоп этиш, сотиш (ижарага бериш) учун таклиф этилган объектлар тўғрисида маълумотни ошкор этиш.

Объектларни сотиш ҳолатида — электрон савдолар, аукцион (танлов) ўтказилишидан камида 30 кун олдин, объектларни ижарага бериш ҳолатида эса — аукцион ўтказилишидан камида 15 кун олдин.

Савдолар оператори

Савдолар ташкилотчиси томонидан электрон савдоларда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш.

Савдоларни ўтказиш тўғрисида эълонда кўрсатилган муддатларда.

3-босқич

Савдолар оператори

Электрон савдоларни ўтказиш.

Савдолар биринчи аукцион (танлов) ўтказилиши санасидан бошлаб 2 ой ичида ўн беш иш кунида бир марта даврийлиги билан ўтказилади.

Савдолар оператори

Танлов иштирокчиларини унинг натижалари тўғрисида хабардор қилиш.

Ушбу танловда (аукционда) иштирок этиш учун аризалар берган иштирокчиларга, электрон почта ва (ёки) СМС-хабар бериш орқали танлов (аукцион) натижалари тўғрисида хабарнома автоматик тарзда юборилади.

Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари, давлат мулк объектини ижарага берувчи, балансда сақловчи

Олди-сотди (ижара) шартномасини расмийлаштириш.

20 кундан кеч бўлмаган муддатда электрон савдолар баённомаси асосида сотувчи, балансда сақловчи ва (аукцион, танлов) савдоларини ғолиб ўртасида давлат мулк объектининг олди-сотди (ижара) шартномаси тузилади.

4-босқич

Савдолар оператори, Давлат рақобат қўмитаси, унинг ҳудудий органлари

Узайтирилган муддат давомида, таклифномада белгиланган сотиб олиш қиймати эвазига сотиладиган объектлар бўйича таклифларни қабул қилиш якунланиши санасига келиб, талабгорлардан таклифлар бўлмаганда, ҳар 15 кунда 10 фоиз қадами билан, танловга (аукционга) қўйилган бошланғич нархидан 50 фоизигача нархни қадам-бақадам камайтириш механизми қўлланади, лекин қуйидагилардан паст бўлмайди:

давлат улушини сотишда — баҳолаш санасидаги номинал қиймати;

давлат кўчмас мулк объектини сотишда — баҳолаш санасидаги қолдиқ қиймати.

Ҳар 15 кунда, 10 фоиз камайтириш қадами билан.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Сотиладиган давлат улуши тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Жамият номи

2.

Жамият СТИР

3.

Жамият манзили

4.

Устав капитали (млн сўм)

5.

Жамиятнинг устав фондидаги давлат улуши (%)

6.

Жамиятнинг устав фондидаги сотиладиган давлат улуши (%)

7.

Сотиладиган улушнинг нархи (минг сўм)

8.

Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га)

9.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)

9.1.

шу жумладан қурилиши тугалланмаган

10.

Асосий фондларнинг баланс қиймати (млн сўм)

11.

Асосий фондларнинг эскириши (%)

12.

Айланма активлар (млн сўм)

13.

Дебиторлик қарздорлиги (млн сўм)

14.

Кредиторлик қарздорлиги (млн сўм)

15.

Соф фойда (зарар) (+/- млн сўм)

16.

Ишчиларнинг ўртача йиллик сони (киши)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Сотиладиган кўчмас мулк объекти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Номи

2.

Жойлашуви

3.

Балансда сақловчининг номи

4.

Ер участкасининг эгаллаган умумий майдони (га)

5.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)

6.

Қурилган йили

7.

Асосий фаолият тури

8.

Коммуникациялар билан таъминланганлиги

8.1.

Сув

8.2.

Газ

8.3.

Электр энергияси

8.4.

Канализация тармоғи

9.

Сотиладиган объектнинг нархи (минг сўм)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Ижарага бериладиган давлат кўчмас мулк объекти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪЛУМОТ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткич

Ҳақиқий қиймати

1.

Номи

2.

Жойлашуви

3.

Балансда сақловчининг номи

4.

Бинолар ва иншоотларнинг эгаллаган умумий майдони (кв.м)

5.

Ижарага бериладиган объектнинг майдони (кв.м)

6.

Қурилган йили

7.

Асосий фаолият тури

8.

Коммуникациялар билан таъминланганлиги

8.1.

Сув

8.2.

Газ

8.3.

Электр энергияси

8.4.

Канализация тармоғи

9.

Ижара ҳақининг таянч ставкаси

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА

Электрон савдоларда иштирок этиш учун
АРИЗА

‎1. _______________________________________________________________________________________________
(жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (мавжуд бўлганда) ёки юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда)

СТИР ___________________
Манзили:
___________________________________________________________________________________________
Электрон почта манзили: ___________________________________________________________________________
Телефон (факс) рақами, мавжуд бўлганда: __________________________________________________________________

(давлат ва шаҳар коди кўрсатилган ҳолда)

Мобил телефон рақами: ___________________________________________________________________‎______

(СМС-хабарни олиш учун давлат коди ва оператори кўрсатилган ҳолда)

2. Ушбу ҳужжат билан, юридик шахс ________________________________________________________

(юридик шахснинг номи)

тугатиш ёки банкрот деб тан олиш босқичида эмаслигини тасдиқлайман.

‎3. Давлат мулки объектларини сотиш (ижарага бериш) тўғрисида эълонни кўриб чиқиб, Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисида низом билан ва давлат мулки объектининг намунавий олди-сотди (ижара) шартномаси билан танишиб чиқиб:

‎20___ йил ___ ___ да веб-порталда бўлиб ўтадиган‎‎.
‎(аукцион ёки танлов ўтказилиши санаси кўрсатилсин)

Аукционда
Танловда ‎‎

‎иштирок этишни истайман (истаймиз).
Лот рақами _________________________

4. Киритилган закалатлар тўғрисида маълумот:

Унинг юзасидан савдоларда иштирок этиш учун кафолат закалати киритилган объектнинг номи

Тўлов ҳужжати рақами

Тўлов ҳужжати санаси

Кафолат закалатининг миқдори (сўм)

‎‎‎‎ ‎‎

‎‎Кафолат закалатини қайтариш учун банк ҳисобрақамининг реквизитлари:
‎_________________________________________________________________________________________________

5. Ушбу ҳужжат билан қуйидагиларга розилик билдираман:
‎а) иштирокчига қўйиладиган талабларга номувофиқлиги ҳолатида, савдоларда иштирок этиш ҳуқуқи берилмайди;
‎б) савдоларнинг ғолиби деб эълон қилинганда, савдоларнинг якунлари бўйича электрон баённомани тасдиқлаш кунидан бошлаб йигирма тақвим куни ичида олди-сотди (ижара) шартномасини тузиш мажбуриятини ўз зиммамга оламан (оламиз);
в) белгиланган муддатда олди-сотди (ижара) шартномасини тузишни рад этиш ёки ундан воз кечиш ҳолатида, киритилган кафолат закалатининг миқдори қайтарилмайди.
Бунда:
закалат миқдорининг 50 фоизи оператор тасарруфида қолади;
закалат миқдорининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари фондига йўналтирилади;
г) аукцион (танлов) ғолиби олди-сотди (ижара) шартномасини тузишдан воз кечиши ёки рад этиши ва давлат мулки объектини сотиб олиш (ижара) шартномасининг шартларини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги ҳамда ғолибнинг аниқланган тил бириктириш ҳолати ва аукцион (танлов) жараёнини бузадиган бошқа ҳаракатларда иштирок этиши ҳолатида, бундай ғолиб ушбу давлат мулки объектини �отиш (ижарага бериш) бўйича кейинги савдоларда иштирок эта олмайди;
д) ушбу ариза савдоларнинг якунлари тўғрисида электрон баённома билан бирга савдолар объектининг олди-сотди (ижара) шартномаси тузилишигача амал қиладиган шартнома кучига эга бўлади.
6. Аризага қуйидаги маълумотлар ва ҳужжатлар (мавжуд бўлганда) илова қилинади:
‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎Электрон савдоларда иштирок этиш Регламенти билан танишдим
‎‎давлат мулки объектининг намунавий олди-сотди (ижара) шартномаси билан танишдим

‎‎
20___ й. ___ ___

Ариза веб-портал томонидан 20___ йил ___ ___ соат ____ дан ____ дақиқа ўтганда қабул қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА

Танлов таклифининг шакли

_________________________________
(объектнинг номи)

Т/р

Инвестицион мажбуриятлар

Ҳақиқий қиймати

1.

Фаолият йўналишининг номи (объектдан фойдаланиш номи)

2.

Киритилган инвестициялар миқдори, жами (млн сўм), жумладан:

3.

қурилиш-монтаж ишлари (млн сўм)

4.

ускуналар, техника ва технологиялар, жами (млн сўм)

5.

айланма маблағлар (хомашё, материаллар ва ҳоказо) (млн сўм)

6.

ободонлаштириш ва ҳоказо (млн сўм)

7.

Инновацион инвестициялар (мавжуд бўлганда), жами (млн сўм), шу жумладан:

7.1.

ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш (млн сўм)

7.2.

тадбиркорлик фаолиятини юритишда янги маркетинг услубини ёки ташкилий услубини жорий қилиш (млн сўм)

7.3.

кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (млн сўм)

8.

Инвестицион мажбуриятларни бажариш муддати (ойлар)

Ижтимоий мажбуриятлар

9.

Яратиладиган иш жойларининг сони (киши)

10.

Фойдаланишга киритишдан кейин ишлаб чиқариш ва хизматларнинг ҳажми (йилига сўм)

11.

Ишлаб чиқариш ва хизматларнинг умумий ҳажмида экспорт улуши (%) (мавжуд бўлганда)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Танлов таклифига қуйидаги маълумот ва ҳужжатлар илова қилинади (мавжуд бўлганда):

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________‎‎

Электрон савдоларда иштирок этиш Регламенти билан танишдим

давлат мулки объектининг намунавий олди-сотди (ижара) шартномаси билан танишдим

20___ йил ___ ___

Танлов таклифи веб-портал томонидан 20___ йил ___ ___ соат ____ дан ____ дақиқа ўтганда қабул қилинган.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА

Давлат мулки объектини сотиш бўйича танлов шартлари

_________________________________
(объектнинг номи)

Т/р

Танлов шартлари

Мажбуриятлар ва шартлар

1.

Тавсия этиладиган (мажбурий бўлмаган) фаолият тури (объектдан фойдаланиш тури)

2.

Уларни амалга ошириш юзасидан чекловлар кўзда тутилган фаолият турлари (мавжуд бўлганда)

3.

Иштирокчиларга қўйиладиган талаблар

4.

Инвестицион мажбуриятларнинг минимал ҳажми (млн сўм)

5.

Инвестицияларни киритиш муддати (ойлар)

6.

Ижтимоий мажбуриятларнинг минимал ҳажми

6.1.

шу жумладан яратиладиган иш жойларининг сони

6.2.

Фаолият йўналишининг сақланиши (муддати) (мавжуд бўлганда)

6.3.

Ишлаб чиқариш ва хизматларнинг ҳажми (сўм, тонна, дона ва ҳоказо) (мавжуд бўлганда)

6.4.

Ишлаб чиқариш ва хизматларнинг умумий ҳажмида экспорт улуши (%) (мавжуд бўлганда)

6.5.

Муайян истеъмолчиларга (ижтимоий заиф аҳоли табақаларига, стратегик аҳамиятли ташкилотларга, етказиб бериш муддатлари ва ҳажми) маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш (мавжуд бўлганда), шу жумладан:

7.

бошқа мажбуриятлар (мавжуд бўлганда)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки объектларини сотиш ва давлат мулкини ижарага бериш бўйича электрон савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Танлов таклифларини баҳолаш шакли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Инвестицион мажбуриятлар

Баллар

Киритиладиган инвестициялар миқдори, жами, шу жумладан:

60

1.

қурилиш-монтаж ишлари

20

1.1.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 20 фоизгача миқдорда

5

1.2.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоизгача миқдорда

10

1.3.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоиздан ортиқ миқдорда

15

1.4.

барча танлов иштирокчиларига нисбатан энг кўп инвестициялар ҳажми

20

2.

ускуналар, техника ва технологиялар

25

2.1.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 20 фоизгача миқдорда

10

2.2.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоизгача миқдорда

15

2.3.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоиздан ортиқ миқдорда

20

2.4.

барча танлов иштирокчиларига нисбатан энг кўп инвестициялар ҳажми

25

3.

айланма воситалар (хомашё, материаллар ва ҳоказо)

10

3.1.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 20 фоизгача миқдорда

3

3.2.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоизгача миқдорда

5

3.3.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоиздан ортиқ миқдорда

7

3.4.

барча танлов иштирокчиларига нисбатан энг кўп инвестициялар ҳажми

10

4.

ободонлаштириш ва ҳоказо

5

4.1.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 20 фоизгача миқдорда

2

4.2.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоизгача миқдорда

3

4.3.

киритиладиган инвестицияларнинг умумий миқдоридан 50 фоиздан ортиқ миқдорда

4

4.4.

барча танлов иштирокчиларига нисбатан энг кўп инвестициялар ҳажми

5

Инвестицион мажбуриятларни бажариш муддати

5

5.1.

танлов шартларида белгиланган муддатларда

2

5.2.

танлов шартларида белгиланганидан камроқ муддатларда

3

5.3.

барча танлов иштирокчиларига нисбатан энг кам муддатларда

5

Ижтимоий мажбуриятлар

35

6.

Яратиладиган иш жойларининг сони

30

6.1.

танлов шартларида белгиланган миқдорда

5

6.2.

танлов шартларида белгиланганидан кўпроқ миқдорда

10

6.3.

танлов шартларида белгиланганидан 50 фоиз кўп миқдорда

20

6.4

барча танлов иштирокчиларига нисбатан энг кўп миқдорда

30

7.

Ишлаб чиқариш ва хизматларнинг ҳажмлари

5

7.1.

барча танлов иштирокчиларига нисбатан, фойдаланишга киритишдан кейин ишлаб чиқариш ва хизматларнинг энг катта ҳажми (йилига сўм)

5

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/454/1360-сон, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон; 10.03.2023 й., 09/23/100/0134-сон; 04.04.2023 й., 09/23/139/0190-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)