Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда халқаро миқёсда республика ва мамлакат ташкилотлари манфаатларини муносиб ифода эта оладиган юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитишни ташкил этиш, юридик таълим олишга кенг имкониятлар яратилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) давлат муассасаси шаклида тузилади ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил этишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларнинг инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини ўзлаштиришини, халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини амалда қўллаш, илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва уларни қайтариш техникаси, халқаро тергов қилиш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш соҳасида ўқитишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат арбитражи соҳасидаги халқаро юридик амалиётни, мамлакатларнинг ҳуқуқий позициясини ишлаб чиқиш ва уни ҳимоя қилишнинг замонавий тенденцияларини тизимли асосда ўрганиш ҳамда ўрганиш натижаларини тингловчиларга, масъул давлат органлари ва ташкилотларига етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларнинг халқаро инвестиция ва тижорат фаолияти, халқаро арбитраж иш юритувини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш соҳаларида процессуал ҳужжатларни тайёрлаш, ҳуқуқ ва халқаро шартномалар нормаларини талқин қилиш кўникмаларини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий юридик компаниялари, халқаро арбитраж институтлари ва бошқа тегишли ташкилотларда тингловчиларнинг стажировкасини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларни амалий ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил этишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларнинг ҳуқуқ соҳасидаги фундаментал билим ва кўникмаларини шакллантиришга қаратилган интенсив ўқитиш дастурларини амалга ошириш асосида кадрларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юристнинг профессионал одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда тингловчиларнинг ҳуқуқий масалалар ва бошқа юридик ҳаракатларни амалга ошириш бўйича касбий компетенция даражаларини ўстириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимида таълим беришнинг соҳалараро ёндашувини жорий этишга кўмаклашувчи ҳуқуқ соҳасининг бошқа фан соҳалари билан ўзаро интеграция жараёнларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш жараёнида замонавий ёндашув ва технологияларни, хорижий ва миллий илғор тажрибани умумлаштириш ва жорий қилиш орқали ўқитиш тизимини тубдан яхшилашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларнинг таҳлилий фикрлашини ўстириш, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларни таҳлил ва талқин қилиш, қўллаш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган инновацион педагогик технологияларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларнинг касбий ўсишига қаратилган ўқитишнинг интерфаол усулларини, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда сайёр машғулотларни қўллаш орқали жорий қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети ректорига Марказ тузилмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ходимларнинг белгиланган сони ва иш ҳақи фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган даврийликка мувофиқ олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларидан ташқари Марказда ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларига ушбу қарор қоидаларини ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб қилинадиган мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш Марказда таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига тушадиган маблағлар ҳисобига, соатбай ҳақ тўлаш тартиби асосида, белгиланган миқдорнинг 200 фоизигача оширилиши мумкин бўлган миқдорда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юриспруденция ва ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга оширади, шунингдек, ТДЮУ билан келишилган ҳолда бошқа йўналишларда курслар ташкил этади ва уларда ўқиш учун тўлов миқдорлари, давомийлигини мустақил равишда белгилайди.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларида ҳуқуқий фанлардан дарс берувчи педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида белгиланган даврийликка мувофиқ ўқиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда ташкил этиладиган курсларда ўқитиш учун олинган маблағлар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан, шу жумладан, қўшимча таълим хизматлари кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хайрия эҳсонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молиявий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Марказда ташкил этиладиган курсларда ўқитиш учун олинган маблағлар, шунингдек, асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотиш ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишдан тушадиган барча маблағлар Марказ томонидан тўлалигича ва мустақил равишда тасарруф этилади.
(5-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказга ТДЮУ билан келишган ҳолда ходимларига ҳар ойлик устамалар ва уларнинг миқдорини Марказнинг бюджетдан ташқари (ўқиш учун тушган маблағлар ва бошқа) маблағлари ҳисобидан мустақил белгилаш ҳуқуқи берилсин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университетининг тўлов-контракт асосида ўқитишнинг базавий қиймати миқдоридан ошадиган қисмидаги маблағлари ҳисобига Марказнинг ходимларига ҳар ойлик устама ҳақ белгилаш мақсадида уни моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тингловчиларнинг Марказда ўқиши, шу жумладан, уларни хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларига стажировкага юбориш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва банк билан йил бошидаги келишувга мувофиқ дастлабки икки йил давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги буюртмасига биноан хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларини тўлаш учун Банк кенгаши томонидан белгиланган тартибда тасдиқланадиган доирада йиллик грантлар ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тингловчиларни хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларига стажировкага юбориш билан боғлиқ харажатлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳам қопланиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари заруриятга қараб ўз кадрларининг касбий даражасини ошириш бўйича, шу жумладан, ҳар йили тегишли мутахассисларни Марказга йўналтириш йўли билан халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш учун амалий чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Марказга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро мутахассисларни жалб қилиш мақсадида юридик компаниялар, халқаро арбитраж институтлари, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчиларнинг хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтларида стажировкасини ташкил этишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг буюртмасига биноан Марказда ўқув машғулотларини олиб бориш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилиши, Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлигининг буюртманомасига биноан чет эл мутахассислари Ўзбекистон Республикасига жалб этилишига рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, ушбу қарорни амалга ошириш доирасида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бюджети параметрларида Марказ фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг белгиланган даврийлигига мувофиқ «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга битта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш, шунингдек, тегишли билим ва иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатига4-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 14 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
453-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

* Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби ва ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 11 нафар, шу жумладан, бошқарув ходимлари — 7 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимларнинг сони давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга асосан аниқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 сентябрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш қисқа муддатли курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курслари (кейинги ўринларда профессионал ўқитиш курслари деб аталади) — инвестиция ва тижорат фаолиятида халқаро ҳуқуқ асосларини шакллантиришни таъминлашга, шунингдек, халқаро юридик амалиётда уларнинг касбий компетенциясини ривожлантиришга қаратилган юридик кадрларни қисқа муддатли ўқитиш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар — халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш курсларида таълим олишни хоҳловчи, инглиз тилини амалиётда эркин қўллай олиш даражасида биладиган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчилар — суҳбатдан муваффақиятли ўтиб белгиланган миқдордаги контракт пулини тўлаган ҳамда Марказ директорининг буйруғи билан профессионал ўқитиш курсларига қабул қилинган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқитиш курслари қуйидаги шаклларда ташкил этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таянч курс — халқаро тижорат фаолияти, халқаро арбитраж ва суд низоларини ҳуқуқий таъминлаш соҳасида асосий малака ва кўникмаларни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳавий курс — халқаро инвестиция ва тижорат фаолиятини самарали ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш билан таъминлаш, халқаро хусусий, тижорат ҳуқуқи, халқаро арбитражнинг моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини қўллаш, илғор адвокатлик техникаси, активларни халқаро қидириш ва уларни қайтариш, халқаро тергов қилиш ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш ва бошқа шу каби муайян соҳага оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш учун зарур бўлган курслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш қисқа муддатли курсларининг ташкил қилиниши ва ўтказилиши мазкур Низомнинг иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда Адлия вазирлиги деб аталади) томонидан, қоида тариқасида, ҳар йили 15 ноябрга қадар вазирликлар ва идораларнинг, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида кейинги календарь йил учун таълим йўналишлари кесимида профессионал ўқитиш курслари тингловчиларнинг ойлик дастлабки рўйхатини шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқитиш курсларининг муддати ўқитиш дастурларидан келиб чиққан ҳолда, қоида тариқасида, бир ойдан кам бўлмаган муддатда Марказ томонидан белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Тингловчиларни қабул қилиш Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган ўринлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда ва суҳбат натижаларига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал ўқитиш курсларида таълим олиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суҳбат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро хусусий ва оммавий ҳуқуқ соҳасидаги билимлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инглиз тилини билиш даражасини аниқлаш учун амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Профессионал ўқитиш курсларида дарс машғулотлари асосан инглиз тилида олиб борилади. Дарс машғулотлари заруратга қараб бошқа тилларда ҳам олиб борилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Курсларда ўқитиш тингловчининг асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Иш берувчининг розилигига кўра курсларда ўқиш давомида Марказ тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Профессионал ўқитиш курсларига ҳужжатларни қабул қилиш ва қабулни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ директори ҳар йили 15 январдан кечикмай тингловчиларнинг дастлабки рўйхати асосида кейинги йил учун профессионал ўқитиш курсларини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда Марказ томонидан Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда жадвалдан ташқари, шунингдек, бошқа турли мавзуларда қўшимча курслар ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тингловчиларни қабул қилиш тўғрисидаги маълумот ва суҳбатни ўтказиш жадвали Марказнинг расмий веб-сайтида, қоида тариқасида, профессионал ўқитиш курсларида ўқиш бошланишидан бир ой олдин жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суҳбат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи асосида ташкил этилган комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Суҳбат, қоида тариқасида, инглиз тилида ўтказилади. Суҳбатда талабгорларнинг инглиз тилини билиш даражаси камида В2 даражасига мувофиқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Чет тилини билиш даражасини тасдиқловчи В2 ва ундан юқори даражадаги давлат малака сертификатига ёки халқаро сертификатлардан CEFR (Common European Framework of Reference) В2, IELTS (International English Language Testing System) бўйича 6,0 балл, TOEFL (Test of English as a Foreign Language) бўйича 95 балл ва ундан юқори даражага эга бўлган талабгорлар инглиз тилини билиш даражасини аниқлашга қаратилган суҳбатдан ўтишдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Комиссия суҳбат натижалари бўйича талабгорни курсга ўқишга тавсия қилиш ёхуд ўқишга тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суҳбат натижалари Марказнинг расмий веб-сайтида суҳбат якунланганидан кейинги иш кунида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўқув машғулотлари бошланганидан кейин уч кун мобайнида паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг асл нусхаларини тақдим этадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Тингловчиларни қабул қилиш учун суҳбат қайта ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Суҳбат натижалари юзасидан шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўрилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Профессионал ўқитиш курсларига қабул қилиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суҳбатдан муваффақиятли ўтилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кечиктирмай контракт тўлови суммаси ўтказилган тақдирда Марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тегишли намунадаги контракт бланкалари суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада берилади ҳамда Марказнинг раҳбари ва бухгалтери имзолари билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Профессионал ўқитиш курсларида ўқиш учун контракт маблағларининг миқдори Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Марказ Адлия вазирлиги, шунингдек, хорижий юридик компаниялар ва таълим муассасалари билан биргаликда эҳтиёжлардан келиб чиқиб профессионал ўқитишнинг талаб юқори бўлган йўналишларини аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Профессионал ўқитиш курсининг дастури Марказ томонидан хорижий юридик компаниялар ва таълим муассасалари билан биргаликда профессионал ўқитишнинг аниқланган йўналишидан келиб чиқиб, халқаро арбитраж муҳокамаларида иштирок этиш доирасида юзага келадиган долзарб муаммоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал ўқитиш курси дастури Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Аудитория машғулотларининг давомийлиги курс дастурига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўқув жараёнида амалиётга йўналтирилган, шу жумладан, видео-конференц-алоқадан фойдаланган холда ўқитишнинг замонавий интерфаол усуллари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Марказда ўқув машғулотларини ўтказиш учун асосан хорижий юристлар ва тегишли чет эл мутахассисларини жалб қилиш шартнома асосда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув машғулотларини ўтказишга арбитраж, суд процессларини ўз ичига олган халқаро ҳуқуқни қўллаш тажрибасига эга бўлган, ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширувчи хорижий юридик компаниялар ҳамда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳам жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Курслар тамомлангандан кейин тингловчиларга Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган намунадаги сертификат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Адлия вазирлиги курсларни муваффақиятли тамомлаган тингловчилар орасидан уларнинг кўникма ва касбий компетенциялари шаклланганлиги ва ривожланганлиги даражасини инобатга олган ҳолда хорижий юридик компаниялар ва халқаро арбитраж институтлари, шунингдек, бошқа тегишли муассасаларда стажировкаларни ташкил этиш учун тингловчиларни танлаб олади. Стажировка, қоида тариқасида, икки ойдан уч ойгача бўлган муддатда ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Адлия вазирлиги тингловчиларнинг ўқув жараёни ва стажировкаси мониторингини олиб боради, улар билан доимий алоқада бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тингловчи профессионал ўқитиш курсида ўқишни давом эттиришни рад этган тақдирда тўланган контракт суммаси қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курслари тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича қисқа муддатли профессионал ўқитиш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Адлия вазирлиги
1. Вазирликлар ва идоралар, шунингдек, бошқа ташкилотларнинг буюртмалари асосида профессионал ўқитиш курслари тингловчиларининг дастлабки контингентини шакллантиради.
ҳар йили 15 ноябргача
Марказ
2. Кейинги йилда профессионал ўқитиш курсларини ўтказиш жадвалини ишлаб чиқилади ва тасдиқлайди.
15 январдан кечикмай
2-босқич
Марказ
1. Қабулни эълон қилади ва суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди.
курслар бошланишидан бир ой олдин
2. Суҳбат ўтказишни ташкил этади.
курслар бошланишидан 15 кун олдин
3. Суҳбат натижаларини эълон қилади.
суҳбат ўтказилгандан сўнг кейинги иш кунида
3-босқич
Марказ
1. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилади.
суҳбат ўтказилгандан сўнг 3 кун мобайнида
2. Тингловчиларни профессионал ўқитиш курсларига қабул қилади.
суҳбат ўтказилгандан сўнг 10 кун мобайнида
3. Ўқув жараёнини ташкил этади.
цикл (дастурлар) мобайнида
4-босқич
Марказ
Сертификат беради
курслар тамомлангандан кейин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) олий маълумотга эга шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда — қайта тайёрлаш курслари) — давлат органлари ва ташкилотларнинг юридик маълумот ҳамда билим талаб этадиган касб ва лавозимларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олиш ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш курсларида бевосита таълим шаклида ўқиш — таълим дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларида бевосита иштирок этиш орқали ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тайёрлаш курсларида масофавий таълим шаклида ўқиш — таълим дастурларини ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) тарзда ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорлар — қайта тайёрлаш курсларида таълим олишни хоҳловчи олий маълумотга эга бўлган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчилар — кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, ўқиш учун контракт тўловини амалга оширган ва қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинган шахслар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тингловчиларни қабул қилиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб аталади) Кенгаши томонидан курсни ташкил этиш шакли бўйича белгиланган ўринларга мувофиқ, тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тингловчиларни қабул қилиш суҳбат шаклида ўтказиладиган кириш имтиҳонлари кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш бевосита, масофавий ёки бошқа таълим шаклида давлат ва рус тилларида амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кириш имтиҳонлари қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ҳақидаги аризада кўрсатилган, тингловчи қайта тайёрлаш курсларида таълим оладиган тилда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги олти ойни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчининг розилигига кўра, қайта тайёрлаш курсларида ишдан ажралган ҳолда ўқиш давомида Марказ тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш мазкур Низомнинг 2-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳужжатларни қабул қилиш ва қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қайта тайёрлаш курсларига қабулни ташкил этиш Марказнинг маслаҳат комиссиясига (кейинги ўринларда Маслаҳат комиссияси деб аталади) юклатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли йил учун Маслаҳат комиссиясининг таркиби Марказ ходимлари орасидан шакллантирилади ва ТДЮУ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Марказ директори лавозими бўйича Маслаҳат комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Маслаҳат комиссияси курсни ташкил этиш шаклидан келиб чиқиб ҳужжатларни қабул қилиш муддатлари ва ўқиш учун ажратилган ўринларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотларни, қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан бир ой олдин Марказнинг расмий веб-сайти ҳамда ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларига жойлаштиради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қайта тайёрлаш курсларига қабул пайтида талабгорлар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги таълим олиш тили кўрсатилган ҳолда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш ҳақидаги электрон аризани онлайн режимда тўлдирадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат электрон шаклда илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага илова қилинаётган ҳар бир ҳужжат ҳақиқийлиги сақланишини таъминловчи (ҳар бир дюймга 200 нуқтадан кам бўлмаган) алоҳида файл кўринишида бўлиши керак. Ҳар бир файл ўлчами 10 Мбдан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани ҳужжатлар PDF (portable document format) форматида сканер қилинган нусхалари кўринишида илова қилинган ҳолда жўнатишга йўл қўйилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, ариза 48 соат ичида ноёб рақам бериш орқали рўйхатга олинади ва талабгорга белгиланган муддатда ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш ҳақида хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризага ноёб рақам бериш пайти Маслаҳат комиссияси томонидан ҳужжатлар қабул қилинган вақт ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тақдим қилинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, бир кун ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича талабгорга тегишли хабарнома юборилади. Бунда талабгорга кўрсатиб ўтилган камчиликларни тузатиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имкони берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қабул қилиш тўғрисидаги рўйхатга олинган аризалар сони ҳар куни Марказнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Кириш имтиҳонлари ТДЮУ ректори буйруғи билан тузилган Имтиҳон комиссияси томонидан ўтказилади. Имтиҳон комиссияси таркибига ТДЮУ ва Марказ ходимлари билан бир қаторда бошқа ташкилотларнинг вакиллари ҳам, уларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда, киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон комиссиясига комиссия аъзолари фаолиятини умумий мувофиқлаштирувчи раис бошчилик қилади. Имтиҳон комиссияси фаолиятининг ташкилий жиҳатдан таъминланиши унинг котибига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жалб қилинган имтиҳон комиссияси аъзоларига шартнома асосида ҳақ тўланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Суҳбат саволларини тузиш учун эксперт гуруҳи ташкил этилади. Эксперт гуруҳи шартнома асосида жалб қилинган тегишли соҳанинг малакали мутахассислари орасидан шакллантирилади. Эксперт гуруҳи фаолиятига Маслаҳат комиссияси раиси раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш имтиҳонлари учун саволлар мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлар бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Кириш имтиҳонлари билетлари эксперт гуруҳи томонидан тузилган саволлардан шакллантирилади. Ҳар бир билет учта саволдан (ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича биттадан) иборат бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари Марказ директори томонидан тасдиқланади ва Марказнинг расмий веб-сайтида, қоидага кўра, суҳбат бошланишидан бир ҳафта олдин жойлаштирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Кириш имтиҳонлари ўтказилишига қадар консультациялар ташкил этилади, консультациялар жадвали Марказ директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Талабгорлар кириш имтиҳонлари ўтказиладиган кунда Маслаҳат комиссиясига мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини тақдим этади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги аниқланган тақдирда, талабгор кириш имтиҳонларидан четлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Кириш имтиҳонлари бошланишидан олдин талабгор паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатни кўрсатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Кириш имтиҳонларига мобил телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини шунингдек, имтиҳон жараёнларининг шаффоф ва адолатли ўтишига таъсир қиладиган бошқа ҳар қандай материалларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш имтиҳони жараёнида талабгорнинг тақиқланган материаллардан фойдаланиши, фойдаланишга уриниши, бошқа талабгорлар билан мулоқот қилиши, шунингдек, имтиҳон ўтказиш тартибига зид бошқа хатти-ҳаракатлар содир қилиши унга нисбатан баённома расмийлаштирилиб, имтиҳондан четлаштирилишига асос бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суҳбат жараёнида талабгорга билет мазмуни доирасида қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта талабгор билан суҳбат йигирма дақиқагача давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Кириш имтиҳонлари натижаларини аниқлаш учун Имтиҳон комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда ҳар бир талабгор учун алоҳида баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни Имтиҳон комиссияси котибига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон комиссиясининг котиби Имтиҳон комиссияси аъзолари томонидан талабгорга қўйилган ўртача баллни ҳисоблайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш имтиҳонлари натижалари рейтинг тизимига мувофиқ номзодга қўйилган балларни (0 дан 100 гача бўлган доирада) назарда тутган ҳолда аниқланади ва ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланадиган Имтиҳон комиссияси мажлиси баённомасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кириш имтиҳонлари курсни ташкил этиш шакли ва белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда алоҳида ўтказилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Кириш имтиҳонлари натижалари Марказнинг расмий веб-сайтида суҳбат жараёнининг сўнгги босқичи бўлиб ўтгандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Талабгор кириш имтиҳонларига келмаган тақдирда унга 0 балл қўйилади. Суҳбат якуни бўйича белгиланган максимал баллнинг 55 фоизи ва ундан кам балл тўплаган тақдирда талабгор қайта тайёрлаш курсларига қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қайта тайёрлаш курсларига тингловчиларни қабул қилиш учун қайта кириш имтиҳонлари ўтказишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Кириш имтиҳонлари натижалари юзасидан шикоят қилиниши ва апелляция тартибида кўриб чиқилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомнинг 3-бандига мувофиқ белгиланган ўринлар сонини инобатга олган ҳолда кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтганда (суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 55 фоизидан юқори балл тўплаганда);
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилингандан сўнг ўн беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда контракт тўлови суммаси ўтказилганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва ўқиш учун маблағларни тўлаган талабгор Марказ директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мазкур Низом 33-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шартлар бажарилмаган тақдирда, қайта тайёрлаш курсларига қабул қилиниш ҳуқуқи ўқиш шаклидан келиб чиқиб белгиланган максимал баллнинг 55 фоиздан ортиғини тўплаган кейинги талабгорга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, кириш имтиҳони натижаларига кўра қабул қилинмаган талабгорлар қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча равишда табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагида бўлган талабагорлар ТДЮУ томонидан белгиланган муддатларда тўлов-контракт шартлари тўлиқ бажарилгандан сўнг Марказ директорининг буйруғи билан ўқишга қабул қилинади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тасдиқланган намунадаги шартнома бланкалари Маслаҳат комиссияси томонидан кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада берилади ҳамда Марказ директори ва бухгалтери имзолари билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун контракт суммаси миқдори таълим шаклини инобатга олган ҳолда ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув юкламаси ҳажми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 30 соат миқдорида белгиланади. Ўқув жараёни давомийлиги 28 ҳафтани ташкил этади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий таълим — 18 — 24 ҳафта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аттестация — 2 — 4 ҳафта;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат аттестацияси — 1-2 ҳафта.
(38-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўқув жараёнининг ташкил этилиши ТДЮУ Кенгаши томонидан таълим шакллари бўйича тасдиқланган малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ўқув жараёнида ўқув машғулотларининг қуйидаги асосий турлари қўлланилади — маъруза ва семинар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув жараёнида, шунингдек ўқув машғулотларининг қўшимча турлари — клиник таълим, суд мажлислари имитацияси (moot court), сайёр машғулотлар ва бошқалар ҳам қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масофавий таълим шаклидаги қайта тайёрлаш курсларида ўқув жараёни Марказнинг ҳамда масофавий таълимга оид бошқа махсус таълим платформаларида, онлайн (реал вақт режимида) ҳамда офлайн (видеомаърузалар, мавзуга доир маърузалар матни, ассесмент топшириқлари, амалиёт материаллари таҳлили, кичик назорат ишини бажариш орқали тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимда ташкил қилинади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўқув жараёнида асосан дарс машғулотларини ташкил этишнинг амалиётга йўналтирилган замонавий шакллари — кейс-стади, илмий презентациялар, жамоада ишлаш ва бошқалар қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Барча турдаги аудитория машғулотларининг давомийлиги 80 дақиқани, ўқув машғулотлари ўртасидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўқув жараёни, қоидага кўра, 25 кишидан ортиқ бўлмаган тингловчилардан иборат академик гуруҳларда ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Тингловчиларнинг билими қуйидаги 3 та турдаги — жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масофавий таълим шаклида ташкил этилган қайта тайёрлаш курсларида якуний назорат имтиҳонлари тингловчининг бевосита иштирокида, Марказ аудиторияларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда масофавий тарзда таълим олаётган тингловчиларга бевосита Марказга келиши талаб этиладиган назорат имтиҳонларини топшириш вақтида, тасдиқланган назорат имтиҳони жадвалига асосан, мос равишда, ўртача ойлик маоши сақланган қўшимча таътил берилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тингловчиларнинг билимларини назорат қилиш ёзма ишларни текшириш ва баҳолашда анонимликни таъминлайдиган, асосан ёзма шаклда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян назорат турларидан ўтолмаган тингловчиларга фақат бир марта қайта топшириш имконияти берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Тингловчиларнинг фанларни ўзлаштириши ТДЮУ томонидан тасдиқланадиган билимларни баҳолашнинг рейтинг тизими асосида назорат қилинади. Фанларни ўзлаштириш назорати электрон тизимни қўллаган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўқув режасига киритилган фанларни ўзлаштирмаган тингловчилар Давлат аттестациясига қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тингловчиларнинг Давлат аттестацияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Тингловчилар Давлат аттестациясига ўқув режасига киритилган фанларни ўзлаштиргандан сўнг қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг буйруғи билан тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ўтказиш бўйича Давлат аттестация комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Тингловчиларнинг Давлат аттестациясини ташкил этиш ва ўтказишга доир талаблар ТДЮУ Кенгаши томонидан тасдиқланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Давлат аттестация комиссиясининг қарори Марказ директори томонидан ўқув курсини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги дипломларни бериш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Қайта тайёрлаш курслари якунлари бўйича тингловчиларга ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган шаклда давлат намунасидаги диплом берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Давлат аттестацияси якунлари бўйича қониқарсиз баҳо олган шахсларга кейинги қайта тайёрлаш курсида такроран топширишга имконият берилади. Бундай ҳолатда такроран топшириш имконияти фақат бир марта берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Давлат аттестацияси комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг белгиланган миқдорларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Қайта тайёрлаш курсларидаги педагоглик фаолиятига, шу жумладан, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш тартибида шартнома асосида жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Тингловчилар қуйидаги ҳолатларда ўқув курсидан четлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хоҳишига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тингловчининг вафоти муносабати билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарс машғулотларини сабабсиз 30 академик соатдан ортиқ қолдирганда;
(55-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ одоб-ахлоқ ва ички тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузганда.
(55-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 апрелдаги 189-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тингловчилар ўқишдан четлаштирилганда ўқиш учун тўланган контракт суммаси қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик мутахассисликка қайта тайёрлашга рухсат этиладиган шахсларнинг олий таълим йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Т/р
Таълим йўналишининг номи
Таълим йўналишининг коди
1.
Математика ўқитиш методикаси
5110100
2.
Тарих ўқитиш методикаси
5110600
3.
Педагогика ва психология
5110900
4.
Ўзбек тили ва адабиёти
5111200
5.
Она тили ва адабиёти (тиллар бўйича)
5111300
6.
Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)
5111400
7.
Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқий таълим
5111600
8.
Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича)
5120100
9.
Таржима назарияси ва амалиёти (тиллар бўйича)
5120200
10.
Тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича)
5120300
11.
Фалсафа
5120500
12.
Диншунослик
5120600
13.
Жаҳон сиёсати (минтақалар бўйича)
5120700
14.
Шарқ фалсафаси ва маданияти
5120800
15.
Математика
5130100
16.
Амалий математика ва информатика
5130200
17.
Физика
5140200
18.
Социология
5210100
19.
Психология (фаолият турлари бўйича)
5210200
20.
Журналистика ва ахборот
220 000
21.
Журналистика (фаолият турлари бўйича)
5220100
22.
Архившунослик
5220300
23.
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
5230100
24.
Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
5230200
25.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш (тармоқлар бўйича)
5230300
26.
Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
5230400
27.
Божхона иши (фаолият турлари бўйича)
5230500
28.
Молия
5230600
29.
Банк иши
5230700
30.
Солиқлар ва солиққа тортиш
5230800
31.
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (тармоқлар бўйича)
5230900
32.
Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва ўлкашунослик (мамлакатлар ва ҳудудлар бўйича)
5231000
33.
Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар (минтақалар ва фаолият турлари бўйича)
5231100
34.
Суғурта иши
5231200
35.
Пенсия иши
5231300
36.
Статистика (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
5231400
37.
Баҳолаш иши
5231500
38.
Иқтисод ва меҳнат социологияси
5231600
39.
Кадрлар менежменти
5231700
40.
Ижтимоий соҳа менежменти ва инсон ресурслари
5231800
41.
Ахборот тизимларининг математик ва дастурий таъминоти
Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент
5350300
45.
Меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш
5610200
46.
Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)
5610300
47.
Ташишни ташкил этиш ва транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича)
5620100
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, мазкур рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини ташкил қилиш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази директорига
__________________________
(Ф.И.О.)
______________________ дан
фуқаро:
(фамилия, исми, отасининг исми)
АРИЗА
Менга олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларида ўқиш учун кириш имтиҳонларига рухсат беришингизни сўрайман.
Мен тугатган олий таълим йўналишининг номи: ______________________________________ _______________________________________________________________________________
Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:
Қайта тайёрлаш курсларига ҳужжатларни топширишгача бажарилган ишлар ва умумий меҳнат стажи: ___________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________
(ташкилотнинг номи ва жойлашган жойи, эгаллаган лавозими, стаж)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларини тугатганлиги тўғрисида давлат намунасидаги ДИПЛОМ (тавсифи)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дипломнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, пастки қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дипломнинг қолган юқори қисмида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI. Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QT ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кулранг фонда босиб чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диплом:

— босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— нақшли растр;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш натижасида турли рангларни ҳосил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— махсус қоғоз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ
qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, _________________________________________________
___________________________________________Davlat attestatsiyasida ________ball bilan baholandi va qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi.
Muhr oʼrni
Rektor _________________
Sana __________________
Qayd raqami __________
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗГАРТИРИШ

«Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари» бўлими «Минтақавий ва тармоқ марказининг номи» устунининг 15-позицияси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/453/1359-сон; 24.09.2019 й., 09/19/797/3793-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)