Ўзбекистон республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
Қарори
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 18 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2521-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2013 йил 30 октябрдаги 21-сон қарори (рўйхат рақами 2521, 2013 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 596-модда) билан тасдиқланган Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 июнь,
6-сон
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2018 йил 8 июндаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тупроқ бонитировкаси ишларини ўтказиш ва ҳужжатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«тупроқ бонитировкаси ишлари буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давергеодезкадастр қўмитаси деб юритилади).»;
тупроқ бонитировкаси ишлари бажарувчиси — Давергеодезкадастр қўмитаси тасарруфидаги ташкилотлар.».
2. 5, 13, 18 ва 29-бандлардаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» деган сўзлар «Давергеодезкадастр қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6, 8, 12 ва 24-бандлардаги «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг» деган сўзлар «Давергеодезкадастр қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 7 ва 25-бандлардаги «туман фермерлари кенгашининг» деган сўзлар «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 10-бандда:
«туман фермерлари кенгаши» деган сўзлар «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими» деган сўзлар «туман қишлоқ хўжалиги бўлими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилган.
Қишлоқ ҳўжалиги вазири Б. ЮСУПОВ
2018 йил 8 июнь
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. ХАИТОВ
2018 йил 8 июнь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2018 й., 10/18/2521-1/1364-сон)