05.06.2018 йилдаги ПҚ-3774-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 05.06.2018 йилдаги ПҚ-3774-сон
Date of entry into force
05.06.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат мулки бўлган объектлар ва ишлаб чиқариш майдонларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатбардош янги замонавий ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш, уларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ташкил этилган алоҳида ҳудудларда жойлаштиришни таъминлаш ва шу аснода ишлаб чиқариш соҳасида янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг бандлик ва фаровонлик даражасини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини 1-иловага мувофиқ «Навоий» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — ЭИЗ деб аталади) ҳудудига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида 2-иловага мувофиқ Навоий вилоятида кичик саноат зоналарини (кейинги ўринларда — КСЗ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор давлат бошқаруви органлари билан биргаликда фойдаланилмаётган тегишли ишлаб чиқариш майдонлари ва давлат мулки объектларини ушбу қарорнинг 2-иловасига мувофиқ бир ой муддатда Навоий вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес-режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи тақдим этилган ҳолда 10 йиллик узоқ муддатли ижарага берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудидаги кўчмас давлат мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 октябрдаги «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Навоий вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши бир ой муддатда КСЗ дирекциясини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси КСЗ ҳудудида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банклари орқали 50 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари икки ой муддатда белгиланган тартибда очилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит линияси маблағлари импорт ускуналар ва уларга бутловчи қисмлар харид қилиш учун ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитларни сўндириш унинг жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кредитни узиш кунидаги курси бўйича миллий валютада амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Навоий вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда икки ой муддатда Навоий вилояти КСЗларини муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш юзасидан таклифларни уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Навоий вилояти Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва тижорат банклари билан биргаликда белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти иқтисодиётининг талаб-эҳтиёжлари, шунингдек, мавжуд минерал-хом ашё, қишлоқ хўжалиги ресурсларини ва инфратузилмани инобатга олган ҳолда, Навоий вилояти КСЗлари ҳудудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турларини ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш бўйича икки ой муддатда аниқ таклифлар — «йўл хариталари» ишлаб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти КСЗлари ҳудудида ўзлаштириш учун таклиф қилинаётган импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар турлари тўғрисидаги маълумотларнинг тадбиркорлик субъектларига етказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КСЗлар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларини жалб этиш, улар билан тизимли ишлар олиб бориш, шунингдек, Навоий вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни жойлаштириш бўйича инвестиция буюртманомалари сифатли ва ўз вақтида кўриб чиқилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилояти КСЗлари ҳудудида ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режаларини ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларига кўмаклашишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018 йил 15 июль ва 2019 йил 15 январга қадар ахборот берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев ва Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3774-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3774-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Навоий» эркин иқтисодий зонаси ҳудудига киритилаётган фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Объектнинг номи

Жойлашган манзили

Ҳудуди (га)*

Бино ва нншоотлар майдони

(кв.м)

1.

Собиқ «УПП» АЖга қарашли ишлаб чиқариш базасининг бино ва иншоотлари

Навоий шаҳри,
С. Айний кўчаси, 27-уй

34,1

42 199,7

2.

Собиқ «УПП» АЖга қарашли қурилиш материаллари заводининг бино ва иншоотлари

Навоий шаҳри,
С. Айний кўчаси, 27-уй

23,0

49 323,0

3.

Собиқ «Автотрансстрой-механизация» АЖнинг бино ва иншоотлари

Навоий шаҳри,
С. Айний кўчаси, 69-уй

24,07

82 175,65

Жами:

81,17

173 698,35

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3774-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Навоий вилоятида фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкил этилаётган КСЗнинг номи

Объектнинг номи

Ҳудуди (га)*

Бино ва нншоотлар майдони

(кв.м)

1.

Зарафшон шаҳар КСЗ

Зарафшон 18-дала қидирув экспедицияси бино ва иншоотлари

0,8

1 013,5

2.

Навоий шаҳар КСЗ

Собиқ нон комбинатининг бино ва иншоотлари

1,2

4 352,9

4.

Хатирчи тумани КСЗ

«Мустақиллик» МФЙ ҳудудидаги фойдаланилмаётган ер майдони

35,0

-

Жами:

38,2

6 882,8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда аниқланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-36-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.06.2018 й., 07/18/3774/1309-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2021 й., 06/21/36/1175-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)