Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
26.07.2024
05.04.2022
16.12.2021
01.06.2018
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантирилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантириш методологиясини назарда тутувчи тавсия ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур тавсияни амалиётда фойдаланиш учун жойларга етказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 31 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
405-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 405-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар тарқаладиган майдонларни аниқлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини режалаштириш, зарур кимёвий, биологик ҳимоя воситаларга бўлган талабни аниқлаш ва тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлари тарқаладиган майдонларни аниқлаш ҳудудларнинг фитосанитария мониторинги асосида ўсимликларни самарали муҳофаза қилишни башорат қилиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш қуйидаги башорат турлари ва усуллари орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли башоратлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқа муддатли башоратлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фенологик кузатув.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Узоқ муддатли башорат беш йилдан кам бўлмаган муддат натижалари асосида тузилади. Бундай башоратлар илмий-тадқиқот муассасалари тайёрлаган тавсиялар асосида жойлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари томонидан йиғилиб, тегишли ахборотнинг максимал миқдори асосида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қисқа муддатли башорат бир неча кундан бир ой муддат ичида тарқаладиган зарарли организмлар учун ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қисқа муддатли башорат фитосанитар ҳолатни аниқлаш, қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш ёки муайян экологик вазият учун кераксиз бўлган тадбирларни ўзгартириш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Зараркунандалар ва экинларнинг ривожланиши бўйича фенологик кузатув давомида муайян экологик шароитларда уларнинг ўзгариш эҳтимоли даражаси ёки маълум фазаларини бошланишини белгилаш мақсадида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фенологик кузатувлар муайян экологик шароитларда алоҳида турларнинг мумкин бўлган зарарини аниқлаш учун ва унга қарши курашни оптимал муддатини белгилашга асос бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари мутахассислари томонидан ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш тадбирлари ҳар йили ноябрь ойининг 10-санасигача зарарли организмларнинг қишловдаги захирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари, дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари, дарахт пўстлоқлари ва новдаларида кузатув ишлари олиб бориш орқали амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Башорат ишларини амалга оширишда туман ҳудудларида ҳамда фермер хўжаликларида ўтган йилда зарарли организмлар тарқалган майдонлар таҳлил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонлари бўйича таҳлилий маълумотлар жамланиб, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ҳамда вилоятлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши прогнози тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар йили ноябрь ойининг 20-кунигача туманлар бўйича жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 453-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ҳар йили декабрь ойининг 31-санасигача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар олиниб, умумалаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар кўп йиллик агрометеорологик ва зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича мутахассислар ва олимларнинг таҳлиллари натижаси асосида қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар йили январь ойининг 15-кунигача қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ҳамда ҳудудий бошқармаларга амалиётда фойдаланиш учун юборилади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик ўзларининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалишнинг олдини олиш бўйича ҳар йили комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар, шунингдек уни қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг X боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Масъуллар
Амалга ошириладиган ишлар
Муддат
1-босқич
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари.
1. Зарарли организмларнинг қишловдаги захирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари. дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари. дарахт пўстлоқлари, новдаларида кузатув ишлари олиб борилади.
2. Ўтган йилда зарарли организмлар тарқалган майдонлар таҳлил қилинади.
3. Маълумотлар жамланиб, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига тақдим этилади.
ноябрь ойининг 10 санасигача
2-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари.
1. Туманлардан олинган маълумотлар жамланади.
2. Маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган холда Агентликка тақдим этилади.
ноябрь ойининг 20 санасигача
3-босқич
Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимидаги маълумотлар умумлаштирилади.
2. Умумлаштирилган маълумотлар кўп йиллик агрометеорологик маълумотлар ва зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади.
3. Мутахассислар ва олимларнинг таҳлиллари асосида келгуси йил учун зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши ва ривожланиши тўғрисида узоқ муддатли башорат бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.
декабрь ойининг 31 санасигача
4-босқич
Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти.
1. Келгуси йил учун зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши ва ривожланиши тўғрисида узоқ муддатли башорат бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига юборилади.
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
келгуси йил январь ойининг 15 санасигача
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/405/1293-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)