ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
САНОАТДА УЛГУРЖИ НАРХЛАР ВА ТАРИФЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашганлиги, чакана нархлар ислоҳ қилиниши сабабли аҳолига бериладиган компенсация тўловлари ошганлиги муносабати билан ва халқ хўжалиги тармоқларининг нормал хўжалик фаолиятини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1992 йил 1 январдан бошлаб кўмир, нефть, газ қазиб чиқарувчи, газни қайта ишловчи саноат, энергетика тармоқлари маҳсулотларининг, юк ташишлар, пахта ип ва штапель ип улгуржи нархлари ва тарифларининг чекланган миқдорлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.
2. Ўзбекистон Давлат нархлар қўмитаси вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда маҳсулотларнинг тегишли гуруҳларига янги улгуржи нархлар ва тарифлар прейскурантларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, уларнинг 1992 йил 1 январдан бошлаб амал қилишини жорий этсин. 1992 йил 1 январдан бошлаб кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар ва хизматларни реализация қилиш янги нархлар ва тарифлар бўйича амалга оширилишини назарда тутиб, бу прейскурантларнинг чиқарилишини ҳамда манфаатдор корхоналар ва ташкилотларга етказилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат нархлар қўмитасига республикага бошқа минтақалардан маҳсулотларни рентабелли ишлаб чиқаришни таъминламайдиган нархлар бўйича хом ашё ва моддий-техника ресурслари етказиб берилган тақдирда тасдиқланган нархларга вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларнинг таълими бўйича ўзгартишлар киритиш юклатилсин.
4. Вазирликлар, идоралар, концернлар, корхоналар ва ташкилотлар реализация қилинадиган маҳсулотлар ва хизматларга янги улгуржи нархлар ва тарифларни 1992 йил 1 январдан бошлаб жорий этиш юзасидан тезлик билан чора-тадбирлар кўрсинлар.
5. Корхоналар, ташкилотлар, концернларга белгилаб қўйилган улгуржи нархлар ва тарифлар белгиланган маҳсулотлар ва хизматларни республика ташқарисида Томонларнинг келишуви бўйича реализация қилишга рухсат берилсин.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича хом ашё ресурсларининг республикада қазиб олинадиган ва ишлаб чиқариладиган муҳим турлари (рангли ва нодир металлар, газ, нитрон, капролактам ва бошқалар) республика ташқарисига фақат жаҳон нархларига татбиқан шартнома нархларида реализация қилиниши керак (2-илова).
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 21 январь,
20-сон
УЛГУРЖИ НАРХЛАР ВА ТАРИФЛАР ЎЗГАРИШИНИНГ ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
| |
баравар |
| Кўмир қазиб чиқарувчи тармоқ | 10,5 |
| шу жумладан: | |
| Кўмир | 11,0 |
| Кумир брикетлари | 5,8 |
| Нефть | 10,3 |
| Газ қазиб чиқарувчи ва газни қайта ишловчи тармоқлар | |
| шу жумладан: | |
| Қайта сотувчиларга сотиладиган табиий газ | 5,8 |
| Газ конденсати | 7,9 |
| Қайта сотувчиларга сотиладиган суюлтирилган газ | 8,9 |
| Барча истеъмолчиларга сотиладиган табиий газ | 7,2 |
| Суюлтирилган газ | 7,6 |
| Энергетика тармоғи | 7,1 |
| шу жумладан: | |
| Электр энергияси | 6,8 |
| Иссиқлик энергияси | 8,6 |
| Қимматбаҳо металл ва қотишма, уларнинг парчалари ва чиқиндилари, улардан ясалган қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо, синтетик ва сунъий тошлар | махсус қарор бўйича белгиланади |
| Автомобиль транспорти билан юк ташишлар |
4,4 |
| Тўқимачилик саноати | 2,6 |
| шу жумладан: | |
| Пахта ип ва штапель ип | 2,6 |
РЕСПУБЛИКА ТАШҚАРИСИГА ЖАҲОН НАРХЛАРИГА ТАТБИҚАН ШАРТНОМАВИЙ НАРХЛАР БЎЙИЧА СОТИЛАДИГАН ХОМ АШЁНИНГ МУҲИМ ТУРЛАРИ
РЎЙХАТИ
Нодир металлар
Мис
Рух
Металл кадмий
Молибденли саноат маҳсулоти
Кўмир
Газ
Қора металлар прокати
Иккиламчи алюминий
Қора металлар парчалари ва чиқиндилари
Ярқироқ рангдор тошлар
Гранит ва мармар блоклар
Концентрацияланган қўрғошин
Қўрғошинли кеклар
Мис тошқоли
Мис купороси
Сульфат кислота
Капролактам
Нитрон