Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
03.08.2022
12.08.2021
21.05.2021
13.12.2019
22.05.2018
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 03.08.2022
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сонли «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини рағбатлантириш билан боғлиқ тадбирларга йўналтириладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасида алоҳида очиладиган махсус ҳисобварақда жамланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил қилинадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда 75 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 июндаги ПҚ-5144-сон қарори билан тасдиқланган олис ва чекка ҳудудларда жойлашган давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ёки «Аёллар дафтари»га киритилган оилаларнинг ҳар бир тарбияланувчи фарзандлари учун мазкур дафтарлар жамғармалари ҳисобидан давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 25 фоизи миқдорида субсидия тўланади. Бунда, мазкур субсидия ушбу бандининг учинчи хатбошидаги субсидияга қўшимча равишда тўланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил давомида махсус ҳисобварақ ташкил этилгунга қадар тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитлар махсус ҳисобварақда жамланган маблағлар ҳисобидан қоплаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 19 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
378-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 378-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг махсус ҳисобварағи (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб аталади) маблағларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Махсус ҳисобварақ маблағларидан устувор равишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида шакллантирилган тузилган битимларнинг ягона реестрига киритилган тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисоб варақ маблағларидан зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида шакллантирилган тузилган битимларнинг ягона реестрига киритилмаган тадбиркорлик субъектларининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишни назарда тутувчи лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ҳам фойдаланилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Махсус ҳисоб варақ маблағларидан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ижро этувчи дирекцияси ҳамда тижорат банклари ўртасида 3 йиллик имтиёзли давр билан камида 15 йил муддатга фоизсиз маблағ ажратиш тўғрисида бош келишув имзоланади. 2020 йил 1 январдан бошлаб пул маблағларни тақдим этиш ва тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратишнинг янги тартиби белгиланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Махсус ҳисобварақдан тижорат банкига маблағ ажратиш бўйича бош келишувда банк ушбу маблағлардан тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида кредит бериш учун фойдаланиши қатъий белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тижорат банклари кредит ажратиш бўйича буюртмаларни бош келишувга асосан Жамғармага тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамғарма тижорат банклари томонидан тақдим этилган буюртмаларга асосан 3 банк иш кунида кредит ажратиш учун ушбу маблағларни тижорат банкларининг тегишли баланс ҳисобварағига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш махсус ҳисобварақдан тижорат банкларига ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига 2019 йил 31 декабргача 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йил муддатга йиллик 1 фоиз ставкада имтиёзли кредитлар ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 январдан бошлаб кредитлашнинг янги тартиби жорий этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тижорат банклари томонидан тадбиркорлик субъектларига кредитлар қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадли фойдаланиш шартлари асосида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тижорат банклари махсус ҳисобварақдан ажратилган маблағлар ҳисобидан берилган имтиёзли кредитлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан белгиланган тартибда Жамғармага ҳисобот топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақ маблағларини қайтариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Махсус ҳисобварақ маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши тижорат банклари томонидан Жамғарма билан биргаликда доимий равишда мониторинг қилиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тижорат банклари томонидан махсус ҳисобварақдан жалб этилган маблағларни қайтариш, тижорат банклари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган график асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектлари томонидан кредит маблағлари ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда жалб этилган маблағлар тижорат банклари томонидан ўз маблағлари ҳисобидан Жамғармага қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Махсус ҳисобварақ маблағларини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Махсус ҳисобварақ маблағларини бошқариш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳисобварақ тушуми ва харажатлари прогнозини манбалар, ҳудудлар ва чораклар бўйича тайёрлайди, унинг бажарилишини таҳлил қилади ва мониторингини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳисобварақ маблағларининг тушиши ва тақсимланиши ҳисобини юритади, мазкур Низом ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган харажатларни амалга оширади, махсус ҳисобварақ бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус ҳисобварақ маблағларининг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги 378-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар (кейинги ўринларда субсидиялар деб аталади) ажратиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Субсидиялар нодавлат таълим муассасаларига ҳар ойда таълим ташкилотларида таълим олаётган ҳар бир бола учун (9 ва 10,5 соатлик иш режимидаги) давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатлар суммасининг қуйидаги миқдорларида ажратилади:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳрида — 30 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нукус шаҳри ҳамда вилоят марказларида — 40 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган ҳудудларда — 50 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Субсидияларни ҳисоблаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Субсидиялар миқдорини белгилаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирлиги томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларида бир нафар тарбияланувчи учун сарфланадиган харажатлар миқдори аниқланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммаси бир йилда бир марта Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан мактабгача таълим ташкилотларининг харажатлар сметалари рўйхатдан ўтказилгандан сўнг уларга ажратилган маблағлар миқдорини умумий болалар сонига бўлган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, бир нафар тарбияланувчи учун сарфланадиган харажатлар суммасини ҳисоблашда «Асосий воситалар бўйича харажатлар», «электр энергия ва табиий газ харажатларининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан компенсация тўланмаган 50 фоизли қисми», ихтисослаштирилган ва санатория типидаги мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун режалаштирилган маблағлар ва уларда қатновчи болалар сони ҳисобга олинмайди.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 510-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Йил давомида қонун ҳужжатларига мувофиқ иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда давлат мактабгача таълим ташкилотининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммаси миқдори тегишли қисми бўйича қайта кўриб чиқилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Субсидиялар тегишли молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида таълим соҳаси учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармалари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) томонидан режалаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Субсидияларни ажратиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шерикчилик тўғрисида келишув имзолагандан сўнг, субсидиялар ажратиш учун жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, молия органларига ариза билан мурожаат қилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг — юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисоб рақамлар реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш тўғрисида имзоланган келишув нусхаси;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилотининг қуввати, фаолиятининг бошланиш санаси ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўлови тўғрисидаги маълумотнома.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Молия органи таълим ташкилотининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб, беш иш куни мобайнида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва таълим ташкилотини субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим ташкилотига субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда субсидияни ажратиш даври кўрсатилади.
(10-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Молия органи томонидан таълим ташкилотига субсидия ажратиш таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида субсидияларни ажратиш тўғрисида тузилган битимда кўрсатилган муддат давомида амалга оширилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Молия органи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан юритиладиган тегишли реестрга киритилмаганлиги;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ташкилоти давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги келишувда белгиланган ижтимоий мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг тавсиясига кўра субсидия ажратилишини рад этишга ҳақлидир.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Таълим ташкилоти тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ҳар ойнинг 5-санасига қадар ўтган ойда таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнаган болалар сони тўғрисида маълумотни ҳамда таълим ташкилотида болалар таъминоти учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўланган тўлов ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидиялар олиш учун 2-иловага мувофиқ буюртманомани туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан келишилган ҳолда тақдим этади. Бунда, ҳисоботга ойнинг камида ярмида қатнаган тарбияланувчилар сони киритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Таълим ташкилоти томонидан тақдим этилган буюртманомага асосан ҳақиқатда қатнаган тарбияланувчилар сони мазкур Низомнинг 4 — 6-бандларига мувофиқ аниқланган суммага кўпайтирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳудуддаги таълим ташкилотлари томонидан тақдим этилган буюртмаларни умумлаштириб, субсидияларни ажратиш учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидияларнинг 50 фоизгача бўлган миқдори таълим ташкилотининг сўровига кўра олдиндан тўлов шаклида жорий ойнинг 10-санасига қадар, қолган қисми кейинги ойнинг 10-санасигача ажратилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ғазначилик бўлинмаси икки иш куни мобайнида туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим ташкилотининг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Белгиланган муддатда субсидия олиш учун буюртманома тақдим этмаган таълим ташкилотига кечиккан ойи учун субсидия ажратилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Туман (шаҳар) молия бўлимига субсидияни ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим ташкилотининг раҳбари шахсан жавоб беради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Таълим ташкилоти томонидан субсидия олиш учун туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар маҳаллий бюджетга қайтарилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ойлик субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъект
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Таълим ташкилоти
Субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган холда ариза билан мурожаат қилади.
заруратдан келиб чиқиб
2-босқич
Молия органи
Таълим ташкилотларининг аризасини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилади. Қарор қабул қилингандан сўнг таълим ташкилотини субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.
5 иш куни давомида
3-босқич
Таълим ташкилоти
Тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ўтган ойда таълим ташкилотига ҳақиқатда қатнаган болалар сони тўғрисида маълумотни хамда таълим ташкилотида болалар таъминоти учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўланган тўлов ҳужжатларини илова қилган холда субсидиялар олиш учун буюртманомани беради.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача
4-босқич
Туман (шаҳар) молия бўлимлари
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг реестрини тузади ва тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.
ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача
5-босқич
Ғазначилик бўлинмаси
Тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим ташкилотининг тижорат банклардаги ҳисобрақамларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.
Ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12-санасигача
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
_______________________________ га (молия бўлими номи) ___________________________бўйича (ташкилот номи)
20__ йил _____________ учун давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган мактабгача таълим ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидияларни олиш учун БУЮРТМАНОМА
Т/р
Таълим ташкилотида таълим олаётган болаларнинг
Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами
Ҳисобот ойида
Ф.И.О
Туғилган санаси, ойи ва йили
Боланинг таълим ташкилотига қатнаган кунлари
Бола таъминоти учун тўланган маблағ
ЖАМИ:
Х
Х
Таълим ташкилоти директори
____________
(Ф.И.О)
М.Ў. (мавжуд бўлган тақдирда)
имзо
Таълим ташкилоти бош бухгалтери
____________
(Ф.И.О)
имзо
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг РЕЕСТРИ
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 09/18/378/1259-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон)