21.05.2018 йилдаги 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.05.2018 йилдаги 379-сон
Date of entry into force
22.05.2018
Ҳужжат 22.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурсларини истеъмол қилиш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш, шунингдек, ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майдан бошлаб қарздорлар, шу жумладан, етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳамда ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар тўғрисида барча учун очиқ маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахсларнинг электр энергияси, табиий газ етказиб бериш, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорликни текшириш деб аталади) мавжудлиги текширилганидан кейин амалга оширилади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорлик мавжудлигини текшириш ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) маълумотлар базаси орқали онлайн режимида тегишли йирик битимларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишдан аввал амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик битимларни амалга ошириш ва тегишли хизматлар кўрсатишга қарздорликни текшириш натижалари бўйича етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқазиш хизматлари, шунингдек, мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарз аниқланмаган тақдирдагина рухсат этилади. Бу ҳолларда битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилот Бюро маълумотлар базасидан тегишли кўчирмани чоп этади ҳамда уни тегишли битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ материалларга бириктириб қўяди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик аниқланган тақдирда, битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилотлар қарздорга Бюро маълумотлар базасидан олинган тегишли кўчирма нусхасини тақдим этган ҳолда битимни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишни рад этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даврий тўловларни тўлашни назарда тутадиган мулкий тусга эга ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш фақат ушбу қарор 1-иловасининг 10 — 12-бандларида назарда тутилган хизматлар кўрсатилаётганда жисмоний шахсга нисбатан суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорликни текшириш жисмоний шахсларга — кўчмас мулк объектлари мулкдорларига ва қарздор — кўчмас мулк мулкдорининг турар жой манзили бўйича доимий прописка қилинган шахсларга нисбатан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Битимларни амалга оширувчи ва тегишли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагиларни амалга ошириш имконини берадиган махсус дастурий модул ишлаб чиқилишини ва унинг фаолиятини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюронинг маълумотлар базаси орқали етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун, шу жумладан, жисмоний шахс доимий прописка қилинган жой бўйича, шунингдек, мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорликни текшириш натижаси бўйича текшириш ўтказилган сана ва вақтни кўрсатган ҳамда махсус QR-кодни қўйган ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирмани чоп этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюронинг маълумотлар базасига тегишли қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги ахборотни тезкор равишда киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Бюро билан биргаликда икки ҳафта муддатда қарздорликни текширишда дастлабки ва чиқиш маълумотларига доир ягона технологик ва ташкилий талабларни, Бюронинг маълумотлар базасига марказлаштирилган ҳолда уланишни ҳамда ахборот хавфсизлигининг бошқа талабларини назарда тутувчи ўзаро электрон ҳамкорликнинг тегишли регламентларини тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига жисмоний ва юридик шахсларга ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилмаган кредитлар беришда ҳамда бошқа молия-кредит хизматлари кўрсатишда мижознинг тўлов қобилиятини ва бажарилмай қолган молиявий мажбурияти мавжудлигини текшириш мақсадида Бюро маълумотлар базаси орқали қарздорлик текширувини банк амалиётига жорий қилиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюрога жисмоний шахсларнинг етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари, ижро ҳужжатлари бўйича қарзларни тўлашнинг қўшимча шакллари, фуқароларни қарздорлик мавжудлиги ва уни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан, SMS хабарлар ва USSD сўровлардан фойдаланган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисида хабардор қилиш шаклларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа тармоғи операторлари Бюронинг сўровига биноан абонентларга етказиб берилган энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари бўйича қарздорлик, шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик муддати ва уларни тўлаш тартиби тўғрисидаги SMS-хабарларнинг бепул тарқатилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
379-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Йирик битимлар ва хизматлар

Битимларни амалга оширувчи
ёки хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

1.

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар)

Нотариал идоралар
(Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги)

2.

Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар)

3.

Янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш.

«Ўзавтосаноат» АЖ

4.

Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш, шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари

Тижорат банклари

5.

Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

«Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги
Мажбурий ижро бюроси)

6.

Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитали)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буютманомалар қабул қилиш)

7.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари

(Ўзбекистон Республикаси
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
)

Давлат хизматлари марказлари
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

8.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.

9.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги кадастр ишларини тайёрлаш

10.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш (Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари)*

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиачипталар сотиш кассалари

11.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари)*

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг темир йўл чипталари сотиш кассалари

12.

Чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш*

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари
(Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги)

13.

Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари

(Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги)

14.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш

15.

Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш ва қайта расмийлаштириш, шунингдек, лицензияларни қайта тиклаш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш.

Лицензияловчи органлар

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

16.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш.

Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

17.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

Қурилиш бўлимлари

(Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш вазирлиги)

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

18.

Бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлаш) келишиш

19.

Объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш

20.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш

21.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви

Давлат божхона хизмати органлари (Ўзбекистон Республикаси
Давлат божхона қўмитаси)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Қарздорликни текшириш суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битимларни амалга оширувчи ва тегишли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.