21.05.2018 йилдаги 379-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.05.2018 йилдаги 379-сон
Date of entry into force
22.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ижро ишини юритиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, шунингдек, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 майдан бошлаб ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлар тўғрисида барча учун очиқ маълумотлар базаси ишлаб чиқилаётгани маълумот учун қабул қилинсин
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимлар, айрим турдаги молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари жисмоний ва юридик шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорликни текшириш деб аталади) мавжудлиги текширилганидан кейин амалга оширилади, ушбу банднинг олтинчи хатбошида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорлик мавжудлигини текшириш ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали онлайн режимида тегишли йирик битимларни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишдан аввал амалга оширилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик битимларни амалга ошириш ва тегишли хизматлар кўрсатишга қарздорликни текшириш натижалари бўйича мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарз аниқланмаган тақдирдагина рухсат этилади. Бу ҳолларда битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилот Бюро Ижро иши юритувлари ягона электрон базасидан тегишли кўчирмани чоп этади ҳамда уни тегишли битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ материалларга бириктириб қўяди;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик аниқланган тақдирда, битимни амалга ошираётган ёки хизматлар кўрсатаётган ташкилотлар қарздорга Бюро Ижро иши юритувлари ягона электрон базасидан олинган тегишли кўчирма нусхасини тақдим этган ҳолда битимни амалга ошириш ва хизматлар кўрсатишни рад этади.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даврий тўловларни тўлашни назарда тутадиган мулкий тусга эга ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш фақат ушбу қарор 1-иловасининг 10 — 12-бандларида назарда тутилган хизматлар кўрсатилаётганда жисмоний шахсга нисбатан суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Битимларни амалга оширувчи ва тегишли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қуйидагиларни амалга ошириш имконини берадиган махсус дастурий модул ишлаб чиқилишини ва унинг фаолиятини таъминласин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюронинг Ижро иши юритувлари ягона электрон базаси орқали мулкий тусдаги ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни текшириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарздорликни текшириш натижаси бўйича текшириш ўтказилган сана ва вақтни кўрсатган ҳамда махсус QR-кодни қўйган ҳолда текшириш натижалари тўғрисидаги кўчирмани чоп этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюронинг Ижро иши юритувлари ягона электрон базасига тегишли қарздорлик тўланганлиги тўғрисидаги ахборотни тезкор равишда киритиш.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар Бюро билан биргаликда икки ҳафта муддатда қарздорликни текширишда дастлабки ва чиқиш маълумотларига доир ягона технологик ва ташкилий талабларни, Бюронинг маълумотлар базасига марказлаштирилган ҳолда уланишни ҳамда ахборот хавфсизлигининг бошқа талабларини назарда тутувчи ўзаро электрон ҳамкорликнинг тегишли регламентларини тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига жисмоний ва юридик шахсларга ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилмаган кредитлар беришда ҳамда бошқа молия-кредит хизматлари кўрсатишда мижознинг тўлов қобилиятини ва бажарилмай қолган молиявий мажбурияти мавжудлигини текшириш мақсадида Бюро маълумотлар базаси орқали қарздорлик текширувини банк амалиётига жорий қилиш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бюрога жисмоний шахсларнинг ижро ҳужжатлари бўйича қарзларни тўлашнинг қўшимча шакллари, фуқароларни қарздорлик мавжудлиги ва уни замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан, жумладан, SMS хабарлар ва USSD сўровлардан фойдаланган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисида хабардор қилиш шаклларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси мобиль алоқа тармоғи операторлари Бюронинг сўровига биноан абонентларга ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик муддати ва уларни тўлаш тартиби тўғрисидаги SMS-хабарларнинг бепул тарқатилишини таъминласинлар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 21 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
379-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Йирик битимлар ва хизматлар

Битимларни амалга оширувчи
ёки хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

1.

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар)

Нотариал идоралар
(Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги)

2.

Автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар)

3.

Янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари бўйича сотиш.

«Ўзавтосаноат» АЖ

4.

Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш, шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари

Тижорат банклари

5.

Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги)

6.

Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитани)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги)

7.

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш

Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий органлари (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги) Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

8.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат реестрдан кўчирма бериш

9.

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғма жилдини (паспортини) тайёрлаш

10.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш (Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари)*

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиачипталар сотиш кассалари

11.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари)*

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг темир йўл чипталари сотиш кассалари

12.

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштириш

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари

(Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги)

13.

Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари

(Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлиги)

14.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш

16.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш.

Ўзбекистон Республикаси
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

17.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари

(Ўзбекистон Республикаси
Қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги)

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

18.

Бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлаш) келишиш

19.

Объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш

20.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш

21.

Электрон давлат харидларида харид қилиш тартиб-таомиллари иштирокчиси сифатида иштирок этиш

«Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси» АЖ Давлат харидлари электрон тизимининг операторлари (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Қарздорликни текшириш суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 майдаги 379-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битимларни амалга оширувчи ва тегишли хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг қарздорлиги мавжудлигини текшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

1. Ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлиги (кейинги ўринларда қарздорлик деб аталади) мавжуд бўлган жисмоний ва юридик шахслар — қарздорлар тўғрисида тегишли маълумотлар базаларини шакллантиради.

2. Тасдиқланган регламентларга мувофиқ ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг шакллантирилган маълумотлар базасига монеликсиз киришини таъминлайди.

Доимий равишда

2-босқич

Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

Ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган йирик битимларни амалга ошириш, айрим молия-кредит хизматларини кўрсатиш, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат хизматлари кўрсатишда қарздорларнинг маълумотлар базаси орқали жисмоний ва юридик шахсларда қарзларнинг мавжудлигини олдиндан текширади.

Йирик битимларни амалга ошириш ва айрим молия-кредит хизматлари кўрсатишгача

3-босқич

Битимларни амалга оширувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, битимларни амалга ошириш ва хизматларни кўрсатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда

4-босқич

Жисмоний ва юридик шахслар

1. Мавжуд қарздорликни қоплайди.

1. Жисмоний ва юридик шахсларда қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда

Бюро

(ижро ҳужжатлари қисми бўйича)

2. Қарздор томонидан қарз тўланганлиги ҳақидаги маълумот Бюронинг маълумотлар базасига тезкорлик билан киритилишини (тақдим этилишини) таъминлайди.

2. Мавжуд қарздорлик қопланганидан сўнг зудлик билан

(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.05.2018 й., 09/18/379/1260-сон; 07.02.2019 й., 09/19/95/2583-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; 15.04.2021 й., 09/21/216/0337-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)