Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хоразм вилоятида қўшимча кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида
Давлат мулки бўлган бекор ётган объектлардан самарали фойдаланиш, янги рақобатбардош саноат ишлаб чиқаришларини қўллаб‑қувватлаш ва рағбатлантириш, шунингдек, янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Хоразм вилояти, Хива тумани, «Заунгур» қишлоғида жойлашган ва «Хиванефгазқурилиш» УК нинг балансида бўлган бино иншоотлар ҳамда уларга туташ ҳудуд (кейинги ўринларда — объект)ни «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг Давлат буджети ва мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлигини камайтириш ҳисобига қолдиқ баланс қийматида Хоразм вилояти ҳокимлиги балансига топшириш;
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 443‑сон «Корхоналарнинг активларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора‑тадбирлар тўғрисида»ги қарорига 1‑илованинг 169‑позицияси чиқариб ташлансин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими в.б. Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 апрель,
308-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 308 сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хоразм вилоятида ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари базасида ташкил этилаётган қўшимча кичик саноат зоналари
РЎЙХАТИ
Т/р | Объектларнинг номи | Жойлашган манзили | Балансда турган ташкилот | Майдони (га) |
1. | Собиқ «Махсус қурилиш механизацияси» УК мулк комплекси | Хива тумани, «Заунгур» қишлоғи | «Хиванефгазқурилиш» ДУ | 3,2 |
2. | Консерва заводининг бўш турган бино‑иншоотлари (собиқ «Махсус интерсавдо» МЧЖ) | Шовот тумани, Бешмарғон қишлоғи | Шовот тумани ободонлаштириш бошқармаси | 3,7 |
* Майдон ҳажми Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аниқланади.