Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 10.09.2001 йилдаги 366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.09.2001 йилдаги 366-сон
Date of entry into force
10.09.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Ҳужжат 10.09.2001 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИЧИК КОРХОНАЛАР, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УЛАРГА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИШ, БАНК ХИЗМАТЛАРИ ВА БОШҚА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик ва ўрта бизнес, деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этишни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда бундан буён жадал ривожлантириш, уларнинг молиявий, моддий-техника ва хом ашё ресурслари олишини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари янгидан ташкил этилаётган кичик бизнес корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликларини уларнинг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бизнес-фонд»нинг давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган кредит ресурсларининг камида 50 фоизи, шунингдек Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурсларининг камида 50 фоизи ҳар йили микрофирмалар ва кичик корхоналар, деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) ва фермер хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун тижорат банкларида мақсадли кредит линиялари очишга йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) ва фермер хўжаликларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун кредитлар улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 6 ойдан кўп бўлмаган даврда кредит олиш учун тегишли буюртманомалар берган фақат янгидан очилган корхоналарга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган мақсадли кредит линиялари ҳисобига олинган дастлабки (бошланғич) сармоя кичик бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилишига, асбоб-ускуналар олинишига йўналтирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун кредитлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг олтидан бир қисми миқдорида имтиёзли фоиз ставкаси бўйича 3 йилгача бўлган муддатга узайтириш ҳуқуқисиз микрофирмалар ва деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) хўжаликлари учун энг кам ойлик иш ҳақининг 150 баравари миқдоригача ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун — энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдоригача;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоизлар тўлашни 12 ойга кечиктириш ва асосий қарзни кредит олингандан кейин 18—24 ой ўтгач қайтаришни бошлаш шартларида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Бизнес-фонд» ўн кун муддатда белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит линиялари ҳисобига якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларига тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитасининг давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришдан тушган, 2001 йил 1 июлдаги ҳолатига кўра белгиланган тартибга мувофиқ «Бизнес-фонд»га йўналтирилган маблағларни қайтариш муддатини, микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун тижорат банкларида кредит линиялари очишда мақсадли фойдаланган ҳолда, кечиктириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган ресурслар 2006 йилдан бошлаб 5 йил муддат давомида қайтарилиши белгилаб қўйилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хўжалик судларига давлат божини тўлашни кейинчалик айбдор томондан ундириб олган ҳолда уни кечиктириб, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларидан қарзларни ундириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаларининг даъволарини қабул қилиш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Бизнес-фонд» ва Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурсларини кенгайтириш мақсадида 2002 йил 1 январдан бошлаб 2005 йил 31 декабригача бўлган даврга Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадларига солиқ ставкаси амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида белгилансин, бўшаб қолган маблағлар кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга мақсадли йўналтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2001 йил 1 октябрдан бошлаб моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг микрофирмалари ва кичик корхоналари, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг ўз эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва моддий ресурслар импортига божхона тўловларини тўлаши фоиз ундирилмаган ҳолда 90 кун муддатга кечиктирилсин (божхонада расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва хом ашёнинг ишлаб чиқиладиган балансларида ҳар йили уларнинг кичик ва ўрта бизнес субъектларини таъминлаш учун ажратилишини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, «Ўзулгуржисавдо» акциядорлик компанияси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда биржа ва кимошди савдоларида кўрсатиб ўтилган моддий-техника ва хом ашё ресурсларини кичик ва ўрта бизнес субъектларига сотишнинг бозор механизмини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши (Р.С. Азимов) мазкур қарорнинг бажарилишини ўрганиб чиқсин ва 2002 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун йўналтириладиган ресурсларни кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2001 йил охиригача кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик, деҳқон ва фермер хўжаликлари соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар тўпламлари қайта нашр этилишини таъминласинлар. Бунда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ишида барча масалалар мутлақо муҳим аҳамиятга эга эканлигидан ва иккинчи даражали вазифалар бўлмаслигидан келиб чиқиб янги тўпламларга янгидан қабул қилинган барча қарорлар киритилиши кераклиги назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган тўпламларни тайёрлаш ва нашр этиш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг қайта нашр этилган тўпламлари биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнес субъектларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳамда давлат ҳуқуқий тизими органларига, хўжалик судларига ва барча назорат органларига етказиб берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кичик ва ўрта бизнес соҳасида тасдиқланадиган, қабул қилинадиган ва жорий этиладиган қонун ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар устидан доимий мониторингни амалиётга киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар тўғрисида таклиф киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 10 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
366-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш Тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига киритилаётган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низомда (қарорга 1-илова):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II бўлимнинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III бўлим қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«янгидан ташкил этилган деҳқон ва фермер хўжаликларининг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун уларга 3 йилгача муддатга кредитлар ажратиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV бўлимнинг ўн учинчи хатбошига «мазкур Низомнинг III бўлимида назарда тутилган ҳолларда деҳқон ва фермер хўжаликларининг устав фондларини шакллантиришда улушли қатнашиш бундан мустасно» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибида (қарорга 2-илова):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммасининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«жамғармага мўлжалланган кимошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан олинадиган тушумнинг 5,5 фоизи, деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи суммаси маблағларининг 5 фоизи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғининг 2,5 фоизи миқдоридаги маблағлар ўтказилиши, улар устидан назорат қилиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси кимошди савдосида ер участкаларини фуқароларнинг меросга қолдириладиган умрбод эгалик қилишлари учун сотишдан тушадиган маблағларнинг 5,5 фоизи миқдоридаги маблағларини ўтказиш тартиби ва шартлари тўғрисида Жамғарма билан шартнома тузади. Кўрсатиб ўтилган шартнома асосида Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳар ойда ҳисобот ойи тамом бўлгандан кейинги ойнинг 10-кунигача 5,5 фоиз миқдоридаги маблағларни Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар. Давлат мулки қўмитаси ва Жамғарма ўзаро ҳисоб-китоблар устидан назоратни таъминлаш мақсадида ҳар ойда Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликларидан ундириладиган ер солиғи ва фермер хўжаликларидан ундириладиган ягона ер солиғи миқдорини ҳисоблаб чиқиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби солиқлар тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчи фермер хўжаликлари Жамғармага тўланиши керак бўлган маблағларни ягона ер солиғи тўлаш учун белгиланган тартибда ва муддатларда тўлайдилар. Улар солиқ органларига тақдим этадиган ягона ер солиғи бўйича ҳисоб-китобларда Жамғармага бадал сифатида тўланиши керак бўлган 2,5 фоиз миқдоридаги маблағ алоҳида сатрда акс эттирилади. Фермер хўжаликлари ягона ер солиғини иккита тўлов топшириғи: биттаси — бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 97,5 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи, иккинчиси Жамғармага тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 2,5 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи бўйича ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчи юридик шахс ҳисобланган деҳқон хўжаликлари ер солиғини маблағларни иккита тўлов топшириғи: биттаси бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 95 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи, иккинчиси Жамғармага тўланиши керак бўлган солиқ суммасининг 5 фоизи миқдоридаги маблағга тўлов топшириғи бўйича фермер хўжаликларига ўхшаш тарзда ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчи юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликлари ер солиғини ва ўзлари эгаллаб турган ер участкалари учун Жамғармага ажратмаларни давлат солиқ органлари томонидан ёзиб бериладиган билдиришномалар асосида тўлайдилар. Бунда солиқ тўлаш учун бир вақтнинг ўзида иккита квитанция: биттаси бюджетга тўланиши керак бўлган солиқ суммасига (ҳисоблаб чиқилган ер солиғи суммасининг 95 фоизи), иккинчиси Жамғармага ажратмалар суммасига (ҳисоблаб чиқилган ер солиғи суммасининг 5 фоизи) ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер солиғи суммасининг 5 фоизи миқдорида ва ягона ер солиғи суммасининг 2,5 фоизи миқдорида Жамғармага ўтказиладиган маблағлар ҳам бюджетга мажбурий тўловларга тенглаштирилади ва солиқлар тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маблағлар тўғри тушиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси ва Жамғарма бир йилда икки марта 1 январдаги ҳолатига ва 1 июлдаги ҳолатига кўра Жамғармага ўтказилиши керак бўлган ва амалда ўтказилган маблағларни солиштиради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 17-сон, 126-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда, 11-сон, 127-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)