Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 10.09.2001 йилдаги 366-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.09.2001 йилдаги 366-сон
Date of entry into force
10.09.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИЧИК КОРХОНАЛАР, ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ, МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УЛАРГА БОЖХОНА ИМТИЁЗЛАРИ БЕРИШ, БАНК ХИЗМАТЛАРИ ВА БОШҚА ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик бизнес, деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил этишни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда бундан буён жадал ривожлантириш, уларнинг молиявий, моддий-техника ва хом ашё ресурслари олишини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, тижорат банклари янгидан ташкил этилаётган кичик бизнес корхоналари, фермер ва деҳқон хўжаликларини уларнинг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватласинлар.
(1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
микрофирмалар, кичик корхоналар, деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) ва фермер хўжаликларига дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун кредитлар улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин 6 ойдан кўп бўлмаган даврда кредит олиш учун тегишли буюртманомалар берган фақат янгидан очилган корхоналарга берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатиб ўтилган мақсадли кредит линиялари ҳисобига олинган дастлабки (бошланғич) сармоя кичик бизнес субъектлари, деҳқон ва фермер хўжаликларининг фаолиятини бошлаш учун айланма маблағларни шакллантиришга, инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилишига, асбоб-ускуналар олинишига йўналтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантириш учун кредитлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк қайта молиялаш ставкасининг олтидан бир қисми миқдорида имтиёзли фоиз ставкаси бўйича 3 йилгача бўлган муддатга узайтириш ҳуқуқисиз микрофирмалар ва деҳқон (юридик шахс мақомига эга бўлган) хўжаликлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари миқдоригача ҳамда кичик корхоналар ва фермер хўжаликлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдоригача;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фоизлар тўлашни 12 ойга кечиктириш ва асосий қарзни кредит олингандан кейин 18—24 ой ўтгач қайтаришни бошлаш шартларида берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Бизнес-фонд» ўн кун муддатда белгиланган тартибда Бюджетдан ташқари жамғармаларнинг кредит линиялари ҳисобига якка тартибдаги тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес субъектларига тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иқтисодий судларга давлат божини тўлашни кейинчалик айбдор томондан ундириб олган ҳолда уни кечиктириб, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларидан қарзларни ундириш бўйича бюджетдан ташқари жамғармаларининг даъволарини қабул қилиш тавсия этилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг кредит ресурсларини кенгайтириш мақсадида 2002 йил 1 январдан бошлаб 2005 йил 31 декабригача бўлган даврга Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг даромадларига солиқ ставкаси амалдаги ставканинг 50 фоизи миқдорида белгилансин, бўшаб қолган маблағлар кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашга мақсадли йўналтирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 12 мартдаги 121-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 11-сон, 127-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2001 йил 1 октябрдан бошлаб моддий ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасининг микрофирмалари ва кичик корхоналари, фермер хўжаликлари, шунингдек юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон хўжаликларининг ўз эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва моддий ресурслар импортига божхона тўловларини тўлаши фоиз ундирилмаган ҳолда 90 кун муддатга кечиктирилсин (божхонада расмийлаштириш учун ундириладиган йиғимлар бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши (Р.С. Азимов) мазкур қарорнинг бажарилишини ўрганиб чиқсин ва 2002 йилнинг I ярим йиллиги якунлари бўйича микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун йўналтириладиган ресурсларни кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Адлия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 2001 йил охиригача кичик ва ўрта бизнес, хусусий тадбиркорлик, деҳқон ва фермер хўжаликлари соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар тўпламлари қайта нашр этилишини таъминласинлар. Бунда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ишида барча масалалар мутлақо муҳим аҳамиятга эга эканлигидан ва иккинчи даражали вазифалар бўлмаслигидан келиб чиқиб янги тўпламларга янгидан қабул қилинган барча қарорлар киритилиши кераклиги назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган тўпламларни тайёрлаш ва нашр этиш учун 1-иловага* мувофиқ таркибда махсус комиссия ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларнинг қайта нашр этилган тўпламлари биринчи навбатда кичик ва ўрта бизнес субъектларга, деҳқон ва фермер хўжаликларига ҳамда давлат ҳуқуқий тизими органларига, хўжалик судларига ва барча назорат органларига етказиб берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кичик бизнес соҳасида тасдиқланадиган, қабул қилинадиган ва жорий этиладиган қонун ҳужжатлари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар устидан доимий мониторингни амалиётга киритсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 3-сон, 31-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ў.Қ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 10 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
366-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 17-сон, 126-модда; 2003 й., 4-сон, 42-модда; 2004 й., 3-сон, 31-модда, 11-сон, 127-модда; 2005 й., 5-6-сон, 34-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)