Ҳужжат кучини йўқотган 05.05.2025 10.01.1996 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.01.1996 йилдаги 17-сон
Date of entry into force
10.01.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 05.05.2025
Ҳужжат 10.01.1996 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» ва «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек радиоактив материалларни қазиб олиш, ядровий-хавфли объектлардан фойдаланишда ишларни бехатар олиб бориш устидан назорат ўрнатиш ва МАГАТЭ билан ҳамкорлик қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фондини ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом (1-илова);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фонди ҳақидаги Низом (2-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси республика давлат бошқаруви органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Давлат табиатини муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишилган ҳолда ишларни бажарувчиларнинг хавфсизлик техникаси ва назорат остидаги эҳтимол тутилган хавфли ишлаб чиқаришларнинг, юқори даражада хатарли объектларнинг хавфсизлик техникаси, саноат йўли билан ва тажриба-саноат жиҳатидан қайта ишлашга минерал хом ашёни қайта ишлашга ва металлургия жиҳатидан қайта ишлашга берилган конларда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек уларнинг бажарилишини давлат йўли билан назорат қилиш бўйича норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг хавфсизлик техникаси ва назорат остидаги объектларнинг техник хавфсизлиги, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари маҳаллий ҳокимият органлари, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан мулкчилик шаклларидан қатъи назар бажарилиши мажбурийдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Суғурта тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органлари ходимлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғурта қилинадилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат суғурта органлари суғурта қилинган хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда унинг оила аъзолари бўлган меросхўрларга суғурта ҳодисаси содир бўлган пайтда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 80 баравари миқдорида суғурта пули (тўлиқ суғурта пули) тўлайдилар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта қилинганга хизмат вазифаларини бажариш чоғида олинган жароҳат билан боғлиқ ногиронликни белгилашда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-гуруҳ ногиронига — тўлиқ суғурта пулининг 75 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-гуруҳ ногиронига — тўлиқ суғурта пулининг 50 фоизи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-гуруҳ ногиронига — тўлиқ суғурта пулининг 30 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронликка олиб келмаган оғир жароҳат олинганда — тўлиқ суғурта пулининг 20 фоизи, енгил жароҳат олинганда — 10 фоизи тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси марказий аппаратининг чекланган ходимлари сони (бинони қўриқловчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) 25 кишидан иборат бўлиши сақлаб қолинсин. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасига раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари ва 6 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ходимларига хизмат вазифаларини бажариш учун транспортнинг барча турларига (хизмат сафари гувоҳномаси ва шахсий гувоҳномаси мавжуд бўлганда) биринчи навбатда йўл чиптаси сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Саноатда ишларнинг бехатар олиб борилишини ва кон ишларини назорат қилиш ва давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил 14 июлдаги 494-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й., 7-сон, 25-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 14 июндаги 308-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 6-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган ўзгартиришларнинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисида» 1993 йил 24 майдаги 246-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993й., 5-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги Низомнинг 5-банди олтинчи хатбошидаги «жамғармалар ва ҳақлар,» сўзларидан кейин «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фонди ҳақидаги Низом ҳамда» сўзлари қўшилсин сўнгра матн бўйича.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Қ.Ж. Ҳаққулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 10 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
10 январдаги 17-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси («Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси) республика давлат бошқаруви, назорат қилиш ва текшириш органи ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий Мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан мувофиқлаштиради, халқаро битимлар асосида бошқа давлатларнинг давлат назорат органлари билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига кўра Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ва норматив ҳужжатлари ҳамда Ҳукуматнинг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни тегишли органларнинг кўриб чиқиши учун белгиланган тартибда киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ўзига юкланган давлат назоратини тасдиқланган тузилмага кўра тармоқ ва ҳудудий инспекцияларнинг давлат инспекторлари орқали амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органлари инспекторлари таркибига ва ходимларга белгиланган тартибда ягона намунадаги фарқланиш белгилари бўлган формали кийим-бош ва гувоҳнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар (технологиялар), объектлар, ускуналар рўйхатини ишлаб чиқади, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан келишади, тасдиқлайди ва уларни манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар эътиборига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. «ЎЗСАНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг асосий вазифалари саноатда ишларни бехатар олиб боришга, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилишга ва минерал хом ашёни металлургия жиҳатдан қайта ишлашга оид қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига барча юридик ва жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида риоя қилишлари устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек кон ишларини геология-маркшейдер хизмати билан таъминлаш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кўмир, кон-руда ва руда бўлмаган, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газни қайта ишлаш саноатида, геология-разведка ташкилотларида, магистрал нефть-газ ва уларнинг маҳсулотларини узатиш қувурларидаги ишларда, халқ хўжалигида газдан фойдаланишда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган дон сақловчи ҳамда уни қайта ишловчи (тайёр маҳсулот чиқарувчи) объектларда, ер ости транспорти ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғин хавфи бўлган объектларга эга бўлган қурилишлар ва бошқа тармоқларнинг ўта хавфли объектларида хавфсизликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) таркибида ионловчи нурланиш манбалари бўлган саноатда ишлатиладиган портловчи материалларни сақлаш, фойдаланиш ва ҳисобга олиш, шунингдек истеъмолчи корхоналарда энг оддий ва сувли портловчи моддалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хавфлилиги эҳтимол тутилган саноат ишлаб чиқаришлари учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) газ, нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар ва аҳоли яшаш жойларини газ билан таъминлаш тизимларини, шунингдек нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган (пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва фойдаланиш билан боғлиқ объектларни лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва тузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) портлаш ва ёнғин хавфи бўлган ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар ва объектларни қуриш, реконструкция қилиш, фойдаланиш ва тузатиш ишларининг хавфсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) радиоактив материаллар ва рудаларни ташиш, сақлаш, фойдаланиш ва кўмиш, қазиб олиш ва қайта ишлашда (ваколатига кўра), ядро объектларидан ва ионловчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектларнинг радиация хавфсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) босим остида ишлайдиган кўтариш иншоотлари, буғ ва сув учун сув қувурларини ишлаб чиқиш, ўрнатиш, тайёрлаш, монтаж қилиш, тузатиш, шунингдек «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси қоидаси жорий қилинадиган бошқа объектлардан хавфсиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) корхоналарнинг электр қурилмалардан хавфсиз фойдаланиши, электр станцияларда, кичик станцияларда ва тармоқларда техник фойдаланиш қоидаларига, хавфсизлик техникасига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) алоҳида хавфли ва зарарли юкларни темир йўл транспортида ташиш шарт-шароитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари, қоидалари ва талабларига риоя қилиниши (кон саноати корхоналарини лойиҳалаш, фойдали қазилмаларнинг захиралари ҳаракатини ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ер ости бойликларини қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш нормативлари, минерал ва термал сувларни камайиб кетишдан ва ифлосланишдан муҳофаза қилиш, кон ишларига геология-маркшейдер хизмати кўрсатиш қисми бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) ўз назорати остидаги объектларнинг қурилиши, реконструкция қилиниши ва қайта жиҳозланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) ишлаб чиқаришларни портлаш, портлаш-ёнғин хавфи чиқишига кўра тегишли тоифаларга киритишнинг тўғрилиги ва ишлаб чиқаришларни бир тоифадан иккинчи тоифага ўтказишнинг тўғрилиги, шунингдек қўлланиладиган ускуналарнинг портлаш хавфи бўлган қоришмалар тоифалари ва гуруҳларига ҳамда портлаш хавфи бўлган зоналар классига мувофиқ келиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) ўз назорати остидаги объектларда авариялар ва ишлаб чиқариш жароҳатларининг олдини олиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқилиши ва ўтказилиши ва корхоналарнинг, ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари, фонтанга қарши бўлинмалар, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматларининг эҳтимол тутилган авариялар ва уларнинг оқибатларини тугатишга тайёрлиги устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади, шунингдек кўрсатилган бўлинмаларнинг жойлашиш схемасини келишиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) хавфсизлик техникаси масалалари бўйича илмий-техник дастурлар амалга оширилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) саноатда ишларни бехатар олиб бориш, ускуналар тузилиши ва ишлатилиши, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланиш ва сақлаш, минерал хом ашёни қайта ишлаш ҳамда металлургия жиҳатидан қайта ишлаш талаблари мавжуд бўлган республика стандартлари («Ўздавстандарт» маркази томонидан белгиланган тартибда) ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ваколатига кирувчи алоҳида иш турларига белгиланган тартибда рухсатнома беради ва уни бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) фойдали қазилмаларни қазиб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ва консервациялашда ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилиши керак бўлган техник талабларини белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдали қазилма конларини ишга туширишда ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва халқ хўжалигида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлаш қисми бўйича);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учун кон ажратиш ҳужжатларини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш корхоналари рўйхатидан чиқаради ва саноат аҳамиятини йўқотган ёки кейинги геология-разведка ишларида ва конларни қазишда тасдиқланмаган захираларни ҳисобдан чиқариш учун хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) кон саноати ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник лойиҳаларини, ишларни бехатар олиб боришга оид техник ечимларга оид кон ишлари режаларини, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалаштирилиши нормативларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) шахталар (конлар)нинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) газ назорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини, идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва ер ости иншоотларни рўйхатга олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) турар жойлардаги маиший газ асбобларини ишлатувчи корхоналар ҳамда коммунал-маиший корхоналар газ ускуналарини ишлатувчи ва ушбу асбобларнинг техник аҳволини ва улардан хавфсиз фойдаланишни назорат қилувчи хизматларининг ишига услубий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) ўз назорати остидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига қандай риоя этилаётганлигини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) саноатда, кон назоратида, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ишларида ишларни бехатар олиб бориш талабларига ва илмий тадқиқотларнинг ўта хавфли ишлаб чиқаришлар ва объектлар лойиҳаларининг тасдиқланган технологияларга мувофиқлигини экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар дастурларини тузишда қатнашади ва уларни келишади, шу соҳа мутахассисларини тайёрлаш дастурларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) ўз назорати остидаги объектлар ходимларини тайёрлаш ва ушбу объектларда ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишни таъминлаш масалалари бўйича уларнинг билимларини текшириш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси ёки захиралар бўйича Марказий комиссия томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар ва хулосаларнинг ер ости бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссияси (захиралар бўйича Марказий комиссия) таркибига киритиш учун ўз вакилларини ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органлари назоратидаги объектларда ишлаб чиқариш хавфсизлиги жиҳатидан хорижий технологияларни қўллаш мумкинлиги тўғрисида эксперт хулоса беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) саноатда ишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати, атом энергетикаси ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. «ЎЗСАНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар юзасидан корхоналар ва объектларни хоҳлаган вақтда ҳеч қандай тўсиқларсиз текшириш, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар, корхоналар билан келишган ҳолда кўрсатилган текширишларни ўтказиш учун мутахассисларни жалб қилиш, иш жойида иш ҳақини сақлаган ва хизмат сафари харажатларини Қўмита маблағлари ҳисобидан тўлаган ҳолда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўз назорати остидаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларига, шунингдек «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси назорати остидаги объектлари бўлган давлат бошқаруви органларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар ва нормалар бузилганда уларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ўз ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, қарорлар чиқариш, зарур ҳолларда «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда ёки улар билан келишган ҳолда қарорлар чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хавфсизлик ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари ва нормалари бузилган ҳолда олиб борилаётган ишларни тўхтатиш, одамлар ҳаёти хавф остида қолганда ёки авария ҳолати вужудга келганда уларни иш жойларидан чиқариш, иш жойларини ёки ускуналарни муҳрлаб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид қоидалар, нормалар ва йўриқномаларни бузганлик учун корхоналар ва ташкилотларни, мансабдор шахслар ва фуқароларни қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўз назорати остидаги ишлаб чиқаришлар учун ходимлар тайёрловчи курсларни, шунингдек кон ва портлатиш ишлари олиб борилишига жавоб бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассислар тайёрловчи курслар ташкил этиш; ўта хавфли ишларни бажариш учун тайёрланадиган шахслардан имтиҳонлар қабул қилиш ва уларга тегишли гувоҳномалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ўз назорати остидаги объектларда мутахассисларнинг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини, технологик регламентларни ва ишчиларнинг меҳнатини муҳофаза қилиш йўриқномаларини билишларини текшириш; ўз назорати остидаги корхоналарнинг раҳбарлари ва муҳандис-техник ходимларининг хавфсизлик қоидалари ва нормаларини билишларини текширишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ўз назорати остидаги корхоналар ва давлат бошқаруви органлари раҳбарларига ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидалари, йўриқномалари ва бошқа норматив-техник ҳужжатлар талабларини бузувчи шахсларни белгиланган тартибда эгаллаб турган лавозимидан бўшатиш ёки ишларга техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқидан бир йилгача муддатга маҳрум этиш тўғрисида тақдимнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, бошқарув органлари, шунингдек мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг маълумотлари, ҳисоботлари ва ахборотларини тинглаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) аварияларнинг ҳолатлари ва сабабларини, ишлаб чиқариш жароҳати, портловчи материалларнинг йўқолиши ҳолатларини белгиланган тартибда техник жиҳатдан текшириш ва текшириш натижалари юзасидан «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ваколатига киритилган масалаларга оид бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) зарур ҳолларда вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан асбоб-ускуналар ва материалларнинг назорат синовлари иш бажариладиган муҳит ва атроф табиий муҳит анализлари, лойиҳа ва лойиҳа-конструкторлик ечимларининг мустақил экспертизаси ўтказилишини тайинлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) тайёрловчи заводларда ва тузиш корхоналарида ўз назорати остидаги саноат тармоқлари учун асбоб-ускуналарнинг хавфсизлиги қоидалари ва нормалари талабларига мувофиқлигини текшириш, стандартлар, хавфсизлик қоидалари ва нормалари ҳамда тасдиқланган лойиҳа ечимлари талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда уларни чиқаришни тўхтатиб қўйиш ва қўллашни ман этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
о) вазирликлар, идоралар, давлат бошқарувининг бошқа органларидан, мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналардан ва фуқаролардан Қўмита ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур ахборотларни белгиланган тартибда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
п) мансабдор шахсларда ва фуқароларда ишларни бажариш ва уларнинг бажарилишига техник раҳбарлик қилиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар борлигини, шунингдек ўта хавфлилик билан боғлиқ ишлар учун махсус белгиланган талабларга риоя қилинишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
р) ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник, эксперт ва бошқа хизмат турларини кўрсатувчи корхоналар, ташкилотларни белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси органлари ходимлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ходимларини хизмат хоналари, алоқа воситалари, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари, белгиланган вазифаларни бажариш учун транспорт билан таъминлашга, шунингдек коммунал хизматлар кўрсатиладиган, телефон алоқаси бўлган турар жой ажратишда кўмаклашишга, мактабгача тарбия болалар ва санаторий-курорт муассасаларида жой беришга, тиббий хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-маиший таъминот масалаларини ҳал қилишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг мансабдор шахслари юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва мазкур Низомда белгиланган функциялар амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. «ЎЗСАНОАТКОНТЕХНАЗОРАТ» ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТУЗИЛМАСИ ВА РАҲБАРИЯТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган раис бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасининг раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ва унга қарашли органлар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмларининг аварияга учраган одамларни қутқаришга, юз бераётган аварияларни бартараф этишга ва корхоналарда авария-техника ишларини бажаришга тайёрлигини таъминлаш бўйича ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари штаби устидан назорат қилинишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитага юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва функцияларнинг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
раис ўринбосарлари ўртасидаги вазифаларни тақсимлайди, уларнинг жавобгарлик даражаларини ва Қўмита таркибий бўлинмалар раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси марказий аппарати штат жадвалини ходимлар сони доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган иш ҳақи фондини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари тўғрисидаги Низом бундан мустаснодир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасида Қўмита раиси (ҳайъат раиси), лавозимлари бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек Қўмитанинг бошқа раҳбар ходимларидан иборат ҳайъат ташкил этилади, ҳайъат аъзолари сони ва шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мунтазам ўтказиладиган ўз мажлисларида ишларнинг бехатар олиб борилиши устидан давлат назоратини такомиллаштириш, ўзига қарашли ташкилотларга амалий раҳбарлик қилиш, қарорларнинг бажарилишини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади, Қўмита ваколатига кирувчи масалалар юзасидан ўзига қарашли ташкилотлар раҳбарларининг — вазирликлар, идораларнинг вакилларининг, ўз назорати остидаги корхоналар, илмий-тадқиқот, лойиҳа-конструкторлик институтлари ва ташкилотлар, асбоб-ускуналар тайёрловчи заводлар ва хўжалик фаолияти бошқа субъектлари раҳбарларининг маълумотларини, ҳисоботларини ва ахборотларини эшитади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Халқ хўжалигида портловчи моддалардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни ўзаро мувофиқлаштириш учун «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ҳузурида Қўмита раиси бошчилик қиладиган портлатиш иши бўйича идоралараро кенгаш тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Портлатиш иши бўйича идоралараро кенгашнинг шахсий таркиби ва у тўғрисидаги Низом манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси Қўмита томонидан тасдиқланган низомга кўра ишлайдиган штатдан ташқари инспекторлар тармоғини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ва унга қарашли органлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил
10 январдаги 17-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ САНОАТДА ВА КОНЧИЛИКДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ФОНДИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш ва давлат қўмитасининг меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган тадбирларни маблағ билан таъминлаш, ишларни бехатар олиб боришнинг ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишнинг ҳолати устидан давлат назорати самаралилигини ошириш, хавфсизлик техникаси бўйича мутахассисларнинг, инспекторлар таркибининг малакасини ошириш, ҳисоблаш техникаси негизида меҳнатни автоматлаштириш ва «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси тизимида алоқа воситаларини ривожлантириш, Қўмита ходимларини ва штатдан ташқари инспекторларни моддий рағбатлантириш ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасидаги ютуқлар кўргазмаларини ташкил этиш мақсадида ҳамда бюджетда назарда тутилмаган бошқа мақсадларда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фонди Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 55, 70, 97, 98-моддаларида, шунингдек 71 ва 72-моддаларида («Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ваколатига кирувчи қисми) назарда тутилган хавфсизлик қоидалари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги учун ундириладиган маъмурий жарималар, корхоналар, муассасалар, ҳайрия ташкилотлари ва фондларнинг улуш қўшиб қатнашиш маблағлари ва ихтиёрий бадаллари, хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилишга оид тадбирларни маблағ билан таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмайдиган бошқа манбалар ҳисобидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидалари бузилиши келтириб чиқарадиган нохўш оқибатларнинг олдини олиш ёки улар учун компенсация бериш билан бевосита боғлиқ тадбирлар учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича техника ва технологиялар, тизимлар, приборлар ва асбоб-ускуналар яратиш ва такомиллаштиришга оид илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув, тажриба-конструкторлик ишлари учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича умумреспублика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник дастурлар, норматив-методик ҳужжатлар, республика стандартлари, нормалар ва қоидалар ишлаб чиқилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик техникаси, меҳнатни ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўйича илғор тажрибани тарғиб қилиш, «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси тизими ва корхоналарнинг ходимлари билимларини ошириш, кўриклар, танловлар, конференциялар ўтказиш, реклама, ноширлик фаолияти, якка тартибда ҳимояланиш воситалари, приборлар ва хавфсизлик қурилмалари кўргазмаларини ташкил этиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ташкил этиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш юзасидан жамоат ташкилотлари томонидан ўтказиладиган тадбирлар учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси тизими моддий-техник базасини ривожлантириш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондига раҳбарлик қилиш, унинг ишини ташкил этиш ва маблағлардан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш раис бошчилик қиладиган Фонд кенгаши томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд кенгаши таркибига «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси тизими ходимлари, меҳнат хавфсизлиги техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш соҳасидаги таниқли олимлар, йирик мутахассислар, жамоат ташкилотлари вакиллари кирадилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондининг шахсий таркиби «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фонд кенгаши жамоатчилик асосида ишлайди ва фонд ишларига, фонд маблағларидан фойдаланишнинг устувор йўналишларини аниқлашга, хавфсизлик техникаси ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш тадбирларини маблағ билан таъминлашнинг энг мақсадга мувофиқ шакллари ва шартларини белгилашга доир муҳим масалалар бўйича қарорлар коллегиал қабул қилинадиган орган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш фондини тузиш учун «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси банкда бюджетдан ташқари махсус фонд очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди маблағларидан фойдаланиш Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди Кенгаши томонидан ишлаб чиқиладиган ва «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланадиган йиллик дастурга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фонди маблағларининг 15 фоизгачасидан жароҳатланиш ва авария ҳолатларини камайтиришда юқори натижаларга эришган ишлаб чиқариш жамоаларини, фуқароларни, шунингдек «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси тизими ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш учун фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Меҳнат хавфсизлиги ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш республика фондининг ҳисобот йилида фойдаланилмай қолган маблағлари олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтказилади ва мазкур Низомда назарда тутилган мақсадлар учун сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитаси фонд маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир йилда бир марта тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1996 й., 1-сон, 1-модда, 2000 й., 4-сон, 17-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 502-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)