Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 09.04.2018 йилдаги 278-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.04.2018 йилдаги 278-сон
Date of entry into force
09.04.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Авиация ва темир йўл транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун аввал берилган лицензиялар уларнинг муддати тугагунига қадар амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, Комиссия таркибини қайта кўриб чиқишни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда авиация транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Д.Б. Аҳмедов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 9 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
278-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарорига
1-ИЛОВА

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Транспорт вазирлиги) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйган ҳамда авария-қутқариш ва тиклаш ишларини амалга оширишни талаб этадиган табиий офатлар, эпидемиялар, йирик авариялар оқибатларини тугатиш ҳамда Ҳукумат қарорларига биноан мурувват юкларини етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ташишларни амалга ошириш, шунингдек, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган ташкилотларга маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия (кейинги ўринларда лицензия деб аталади) олиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия олинган фаолият тури фақат лицензияни олган юридик шахс томонидан амалга оширилиши мумкин. Лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризасига кўра, лицензия умуман фаолият турига ёхуд унинг қуйидаги қисмларига берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий йўналишда йўловчилар ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро йўналишда йўловчилар ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий йўналишда юклар ташиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро йўналишда юклар ташиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига, шунингдек, юкларни ташиш қоидалари, темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багажларни ташиш қоидаларига ҳамда темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга мажбурий риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган, темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни билиш бўйича Транспорт вазирлиги томонидан белгиланган тартибда аттестациядан ўтган мансабдор шахсларнинг штатда мавжуд бўлиши;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
локомотив, йўловчи ёки юк ташиш вагонининг тегишли темир йўл ҳаракатланувчи таркиби томонидан режали таъмирлаш турларидан ўтганлигини тасдиқловчи техник паспортининг (формуляри) мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўлда ташишлар хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экологияси, ҳаракатланувчи таркибни техник соз ҳолатда сақлаш, унинг бутлигини таъминлаш, техник кўрикдан ўтказиш, техника хавфсизлигини таъминлаш, локомотивни рейсдан олдин техник кўрикдан ва тегишли ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича талаблар ва нормаларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар ва юкларни ташишда фойдаланиладиган ҳаракатланувчи таркибнинг, шунингдек, ходимларнинг темир йўл транспортида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатланувчи таркибнинг хизмат муддати узайтирилганлиги тўғрисидаги зарур гувоҳномаларнинг, янгидан сотиб олинган ҳаракатланувчи таркиб учун сертификатларнинг, кириши йўлининг техник паспорти ҳамда кириш йўлида хизмат кўрсатиш, ҳаракатни ташкил этиш ва манёвр ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияланадиган фаолиятнинг лицензияда кўрсатилган ҳаракат зонаси доирасида амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартномалар тузишда — мижозларнинг талабига кўра ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш пайтида — назорат қилувчи органларга лицензияни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирлигининг талабига кўра лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида юзага келадиган масалалар бўйича зарур ахборотни унга тақдим этиш.
(8-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банкнинг номи ва юридик шахснинг банкдаги ҳисобрақами, юридик шахс амалга оширишни кўзлаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури (унинг бир қисми), шунингдек, аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган ҳолда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лицензия бериш тўғрисидаги ариза. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили ҳам кўрсатилиши мумкин;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талабгорга мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатланувчи таркибнинг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспортида ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспортида ташиш жараёнига, кириш йўлларининг, ҳаракатланувчи таркибнинг техник ҳолатига, тормоз бошмоқларининг сақланиши ва ҳисобини юритишга, ҳаракатланувчи таркибнинг ҳаракатланиш хавфсизлиги ва бутлигини таъминлашга масъул шахсларни тайинлаш тўғрисида юридик шахс раҳбарининг буйруғидан нусха;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризани кўриб чиқиш учун белгиланган йиғимнинг лицензия талабгори томонидан тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириқномасининг нусхаси).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Транспорт вазирлигига бевосита, почта алоқа воситалари ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) орқали электрон шаклда тақдим этилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгори электрон манзилининг кўрсатилиши унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги хабарномани электрон шаклда олишга розилиги ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олиш учун Транспорт вазирлигига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади ва рўйхатнинг нусхаси ариза берувчига ҳужжатлар белгиланган орган томонидан қабул қилинган сана қайд этилган ҳолда топширилади (юборилади).
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Лицензия талабгори томонидан лицензия олиш учун тақдим қилинган зарур ҳужжатлар Транспорт вазирлиги уларнинг аксини тасдиқламагунича барча ҳолатларда ишончли ҳисобланади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишончли бўлмаган ёки сохталаштирилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Транспорт вазирлигига лицензиялаш учун бошқа ташкилотлар томонидан бериладиган ҳужжатларни олиш талаб қилинган ҳолатларда, лицензиялаш соддалаштирилган тартибда «ягона дарча» тамойили бўйича амалга оширилади ва бунда Транспорт вазирлиги кўрсатилган ҳужжатларни юридик шахснинг иштирокисиз мустақил равишда олади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун ариза берилган кунда қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризаси, шу жумладан Ягона портал орқали тақдим этилган аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб йигирма кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш ва зарур ҳужжатларни (кўрик далолатномаси, техник, эксперт хулосалари ва бошқаларни) тайёрлаш Транспорт вазирлигининг лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар бошқармаси (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ишчи орган ҳужжатларни ариза олинган кундан бошлаб, ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда кўриб чиқади, жойларга бориб лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини ўрганади, ўрганиш натижалари бўйича эксперт хулосасини тайёрлайди ва уни транспорт вазирининг ўринбосарига лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги баённома қарорининг тегишли лойиҳаси билан бирга тасдиқлаш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирининг ўринбосари ишчи органнинг эксперт хулосаси олингандан сўнг беш иш кунидан ошмайдиган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги баённомани тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирлигининг лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирлиги лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган ушбу муддат тамом бўлгандан кейин лицензия талабгори Транспорт вазирлигини хабардор қилган ҳолда, аризада кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда Транспорт вазирлиги лицензия талабгорининг ёзма билдиришномасини олгандан кейин беш иш куни мобайнида лицензия талабгорига лицензия беришга мажбур.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Транспорт вазирлиги лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан кейин уч иш куни мобайнида хабардор қилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисобрақамининг реквизитлари, давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади (топширилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этиш сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқишга тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда ахборот тизими орқали юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан Транспорт вазирлиги билдиришномасида белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатлар Транспорт вазирлиги томонидан лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ошмайдиган муддатда қайта кўриб чиқилади. Лицензия талабгорининг аризаси қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича лицензия бериш рад этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия талабгори Транспорт вазирлигининг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек, мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(18-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган ариза янги берилган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Транспорт вазирлигига лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёки лицензия битимини имзоламаса, Транспорт вазирлиги мазкур лицензияни бекор қилиш ҳуқуқига эга.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Лицензияловчи орган билан лицензиат ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи лицензия битими Транспорт вазирлиги билан лицензиат ўртасида тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олган бўлиши керак:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томонларнинг реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилишига лицензия берилаётган аниқ фаолият турининг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирлиги томонидан лицензиатнинг лицензия битими талаблари ва шартларини бажаришини назорат қилиш тартиби.
(21-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва Транспорт вазирлиги учун бир нусхадан тузилади.
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Лицензия махсус бланкада расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланиш даражасига эга бўлади. Лицензия бланкасининг намунаси Транспорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензиялар бланкаларининг ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун транспорт вазирининг ўринбосари жавоб беради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Лицензиялар лицензия талабгори давлат божи тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганидан ва лицензия битимини имзолаганидан кейин икки кун муддатда Транспорт вазирлиги томонидан расмийлаштирилади ва берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар транспорт вазирининг ўринбосари томонидан имзоланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Транспорт вазирлигига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган санада бир хил турдаги лицензияланган фаолиятни амалга ошириш лицензиясига эга бўлган лицензиатлар — юридик шахслар қўшилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиянинг лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун амал қилиши тўхтатилганда лицензия қайта расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лицензия қайта расмийлаштирилгунига қадар лицензиат унда белгиланган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лицензия қайта расмийлаштирилганда, Транспорт вазирлиги лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар Транспорт вазирлиги томонидан қайта расмийлаштириш тўғрисида тегишли ҳужжатлар илова қилинган ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия қайта расмийлаштирилганда, лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши «Ўздавтемирйўлназорат» инспекцияси томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда Транспорт вазирлиги ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатнинг лицензия талаблари ва шартларига риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширувдан ўтказиш пайтида юзага келувчи масалалар бўйича лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларини бажариш имкониятини жойига бориб ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилиш ҳолатларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиатга аниқланган камчиликларни бартараф этиш мажбуриятини юклайдиган қарорлар чиқариш ва бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг амал қилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан темир йўл транспорти соҳасида йўловчилар ва юкларни ташиш фаолияти лицензиясиз амалга оширилган ҳолатлар аниқлангани тўғрисидаги материалларни солиқ органларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун белгиланган тартибда юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(30-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўз ваколатлари доирасида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари аниқлаганда Транспорт вазирлигига аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар беради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда лицензияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Амал қилиш муддати тўхтатиб турилган ёки тўхтатилган лицензиялар, шунингдек, бекор қилинган лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар Транспорт вазирлиги томонидан тегишли ахборот ресурсларига киритилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қуйидаги ҳолатлар лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш учун асос бўладиган лицензия талаблари ва шартларининг қўпол бузилиши ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиат томонидан темир йўлда ташишлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасида техник тартибга солиш, темир йўл транспортининг ҳаракатланувчи таркиби, объектлари ва техник воситаларини сақлаш, таъмирлаш, уларга хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар талабларининг мунтазам (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ) бузилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспортида ташишлар жараёни билан боғлиқ ишларнинг тегишли йўналишлари бўйича олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумоти тўғрисидаги дипломга эга бўлмаган мутахассислар томонидан амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияни олишда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилгани тўғрисидаги далилларнинг аниқланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Транспорт вазирлигининг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Транспорт вазирлиги лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Лицензиялар реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Транспорт вазирлиги лицензиялар реестрини юритади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умуман фаолият турига ёки унинг бир қисмига лицензия бериш тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асоси ва санаси;
(36-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 716-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензияларни бекор қилиш асослари ва санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дубликат беришнинг асослари ва санаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Давлат божини тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Темир йўл транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар берилгани учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензиялар берилганлиги учун давлат божи маблағлари Транспорт вазирлигининг махсус ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва қуйидаги тарзда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармасига;
(38-банднинг иккинчи-учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 майдаги 429-сон қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.05.2019 й., 09/19/429/3185-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига — 80 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

Лицензия бериш тўғрисида

АРИЗА

‎1. Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: _________________________________________________________________________________________________

‎2. Юридик шахснинг жойлашган жойи (почта манзили):

‎Индекси: __________________________________________________________________________________________

‎Телефон рақами __________________ факс: ______________________ электрон манзили _______________________

‎3. Банк номи ва банк реквизитлари:

‎‎Юридик шахснинг банк ҳисобрақамлари ________________________________________________________________

‎МФО __________________________ СТИР ____________________________ОКНХ____________________________

‎4. Юридик шахс амалга оширишни кўзлаётган фаолият тури (унинг қисми)___________________________________________________________________________________

‎5. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати: __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ _________________________________________________________________________________________________

‎(Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг
9-банди талабларига мувофиқ)

Ариза берувчи ташкилот ‎‎
раҳбари_______________________________ ___________________________

(имзо)

(Ф.И.О.)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

________________________________________________________________ нинг
(юридик шахс номи)

мулк ҳуқуқи, бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки ижара шартномаси асосида тегишли бўлган ҳаракатланувчи таркибнинг
РЎЙХАТИ

‎‎1. Вагонлар:‎‎

Т/р

Мулкчилик шакли
(шахсий, ижарага олинган ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида)

Вагон тури

Вагон рақами

Ишлаб чиқарил-ган йили

Охирги таъмирлаш санаси, амалга оширилган жойи

ТМ

ТЖ

1‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
2. Тепловозлар:‎‎‎

Т/р

Мулкчилик шакли (шахсий, ижарага олинган ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида)

Тепловоз серияси

Тепловоз рақами

Ишлаб чиқарил-ган йил

Охирги таъмирлаш санаси, амалга оширилган жойи

ТМ

ТЖ‎

1‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Ариза берувчи ташкилот

раҳбари _______________
(имзо)

____________________ ‎(Ф.И.О.)‎‎ ‎

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича темир йўл транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

НАМУНА

Темир йўл транспортида ташиш жараёнига жалб қилинган раҳбарлар ва мутахассислар
РЎЙХАТИ

______________________________________________________________
(юридик шахс номи)

Т/р

Ф.И.О.

Лавозими

Маълумоти, қайси ўқув муассасасини тугатган ва тугатган йили

Мазкур лавозимдаги иш стажи

1‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ушбу рўйхатга локомотив бригадаси ходимининг (машинист ва машинист ёрдамчиси) юк тортувчи ҳаракатланувчи таркибни бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномасининг нусхаси ҳам илова қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи ташкилот
раҳбари

_____________________
‎(имзо)‎‎

____________________
‎(Ф.И.О.)‎‎

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 апрелдаги 278-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи органлар рўйхатида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» бўлимининг тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи — йигирма биринчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги 1023-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/278/1049-сон, 12.09.2018 й., 09/18/716/1868-сон, 17.12.2018 й., 09/18/1023/2329-сон, 27.05.2019 й., 09/19/429/3185-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)