05.04.2018 йилдаги 267-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.04.2018 йилдаги 267-сон
Date of entry into force
09.04.2018
Ҳужжат 01.01.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ тартибини амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Мудофаа вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
267-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги 267-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) 2-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мудофаа ишлари органларида сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари ҳисобини юритувчи ходимларнинг қўшимча сони Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқланаётганда белгиланади. Бунда янги молия йилида Махсус ҳисобрақамнинг даромадлари ва харажатлари сметаси тасдиқлангунича уларга иш ҳақи тўлаш ўтган молия йилида белгиланган ходимлар сони доирасида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳамда 7-банддаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Мудофаа вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) 6-банддаги «муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари таъминотини яхшилаш, уларни буюмлар билан таъминлаш, қўшилмалар ва қисмларни спорт анжомлари ва — тренажёрлар, замонавий компьютер техникаси, ўқув материаллари, кутубхона фонди билан жиҳозлаш учун» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахслар томонидан тўланган пул бадаллари суммаси Мудофаа вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» Махсус ҳисобрақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисобрақам деб аталади) жамланади ва муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти билан боғлиқ харажатларни қоплаш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига мақсадли тартибда йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигининг Махсус ҳисобрақами Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида очилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9¹-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9¹. Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисига тўланган маблағлар, агарда у ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилганда ва унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан 27 ёшгача I, II ёки III гуруҳ ногиронлиги берилган ҳолатда белгиланган тартибда қайтариб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ортиқча тўланган, шунингдек, Махсус ҳисобрақамга янглишиб ўтказилган пул бадаллари мазкур Низомнинг 9² ва 9³-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисобрақамга ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида хат юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг «Тўлов тафсилотлари» сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда, Махсус ҳисобрақамдаги пул маблағларини сақлаш учун ҳарбий округнинг депозит ҳисобрақамига қайтаради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда саккизинчи-ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида тегишли ҳарбий окрукка янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳарбий округ мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Мудофаа вазирлигига транзит ҳисобрақамига янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида хат юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлиги ҳарбий округ тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг «Тўлов тафсилотлари» сатрида ҳарбий округдан юборилган хатнинг, тузилган шартноманинг санаси ва рақамини, пул маблағларини олувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини (ёки юридик шахснинг номини) кўрсатган ҳолда, транзит ҳисобрақамига пул маблағлари янглишиб ўтказилган Халқ банки тегишли филиалининг алоҳида махсус ҳисобрақамига қайтаради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбошидаги «Молия вазирлигидан» сўзлари «Мудофаа вазирлигидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-банддаги «Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига» сўзлари «Махсус ҳисобрақамга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банддаги «Бирлашган» сўзи «Бош» сўзи билан алматштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
номидаги ва 1-бандаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Мудофаа вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар тўлайдиган пул бадаллари маблағларни жамлаш учун қуйидаги ҳисоб рақамлари очилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимига — Халқ банкининг тегишли туман (шаҳар) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда туман (шаҳар) транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) мудофаа ишлари бошқармасига — Халқ банкининг тегишли вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрининг) филиалида 29896 «Бошқа мажбуриятлар» транзит ҳисоб рақами (кейинги ўринларда вилоят транзит ҳисоб рақами деб аталади) очилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мудофаа вазирлигига — Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказида 21512 «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақами очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Халқ банкининг туман (шаҳар) филиаллари тўланган бадаллар суммасини Халқ банки филиалларининг вилоят транзит ҳисобрақамларига, Халқ банкининг вилоят филиаллари эса тўланган бадаллар суммасини Марказий банкнинг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ҳисоб-китоб-касса марказидаги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 21512 «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» талаб қилиб олинадиган махсус (депозит) ҳисобрақамига кейинги иш кунидан кечиктирмай ўтказади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банднинг иккинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Мудофаа вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-банддаги «Халқ банкининг вилоят бошқармаси» сўзлари «Халқ банкининг вилоят филиали» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаларининг ҳар ойлик ҳисоботларини умумлаштиради ва ҳисобот даври тугагандан сўнг ўн иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республика акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Махсус ҳисобрақам маблағларидан муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ва идораларнинг муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчиларини захирага бўшатишда уларга нафақа пулини тўлаш, шунингдек, Мудофаа вазирилигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шу жумладан қурол-яроғ, ҳарбий-техник мулк, ўқ-дорилар харид қилиш, биноларни таъмирлаш ва қуриш, сафарбарлик чақируви резерви хизматчилари иштирокида ҳарбий йиғинлар ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш, йиғинлар маъмуриятининг таъминоти, мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларни таъминлаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисобрақам маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметасига (йиғма ва тегишли вазирликлар ва идоралар бўйича) мувофиқ фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир идора бўйича харажатлар сметалари унинг раҳбари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда Мудофаа вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мудофаа вазирлиги ҳар йили 15 мартгача Махсус ҳисобрақамга пул бадали тушумларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли ҳисоб-китоблар ва асослар билан бирга даромадлар ҳамда маблағларни сарфлаш сметасини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ҳисобрақам даромадлари ва маблағларини сарфлаш сметаси тасдиқланиб, Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Мудофаа вазирлиги харажатлар сметаларини ишлаб чиқиш учун назорат рақамларини муддатли ҳарбий хизматни ўташ назарда тутилган тегишли вазирликлар ҳамда идораларга етказади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Мудофаа вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-банддаги «Молия вазирлигига» сўзлари «Мудофаа вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-банддаги «Молия вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) 3-илованинг номидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Мудофаа вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг оддий аскарлар ва сержантлар таркибида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга қўшимча имтиёзлар бериш тўғрисида» 2003 йил 22 майдаги 227-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 5-сон, 39-модда) 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 декабрдаги 966-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.04.2018 й., 09/18/267/1030-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2022 й., 09/22/680/1052-сон)