Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024 05.04.2018 йилдаги ПФ-5400-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 05.04.2018 йилдаги ПФ-5400-сон
Date of entry into force
06.04.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг устувор йўналишларини амалга оширишда унинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлнинг самарали давом эттирилиши мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни ва демократик ўзгаришларни муваффақиятли рўёбга чиқаришда, халқаро майдонда мамлакат нуфузини мустаҳкамлашда ва аҳоли фаровонлигининг ошишини таъминлашда энг муҳим омил ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ ташқи сиёсатнинг фаоллашуви натижасида хорижий мамлакатлар билан кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашда салмоқли натижаларга эришилди, Марказий Осиё давлатлари билан муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар сезиларли даражада кенгайди, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ва хориждаги ватандошларимиз билан мулоқот ўрнатилди, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар ҳал этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги ишларнинг амалдаги ҳолатини таҳлил қилиш, биринчи навбатда, давлатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш борасида қўйилган вазифаларни самарали бажаришга тўсқинлик қилаётган бир қатор жиддий муаммолар мавжудлигидан далолат бермоқда. Хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, амалдаги норматив-ҳуқуқий база дипломатик хизматнинг барча масалаларини тўлиқ тартибга солмайди, тўпланган ҳуқуқий ва амалий тажрибани тўлиқ акс эттирмайди, шунингдек, замон талабларига мос келмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, ташқи сиёсий идоранинг ташкилий-штат тузилмаси ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий соҳалардаги стратегик вазифаларни ҳал этиш учун мавжуд ресурсларни самарали сафарбар қилишга йўналтирилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, давлат органларининг Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигининг, шунингдек, хорижий шериклар билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида самарали ва мувофиқлаштирилган ишларни олиб боришнинг аниқ белгиланган механизмлари мавжуд эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, ташқи сиёсий идоранинг ишларини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш ва режалаштириш қисман амалга оширилмоқда, ташқи сиёсатнинг устуворлиги бўйича ишлаб чиқилаётган таклифлар мамлакат ташқи иқтисодий манфаатларини илгари суриш масалаларини лозим даражада ҳисобга олмаяпти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, мамлакатдаги кенг кўламли ўзгаришлар ва республиканинг халқаро ташаббуслари ҳақида жаҳон ҳамжамиятини хабардор қилиш ишлари суст ташкил этилган бўлиб, мамлакатнинг ижобий имиджини яратиш ва халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш вазифалари самарали бажарилишига тўсқинлик қилмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, консуллик муассасалари фаолиятида кўрсатилаётган давлат хизматларининг тезкорлик ва сифат даражаси, Ўзбекистоннинг хориждаги жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, оғир шароитга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатиш даражаси қониқарсиз аҳволда қолмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан, хориждаги ватандошларимиз билан тизимли мулоқот йўлга қўйилмаган, республикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида ижтимоий-иқтисодий ва маданий-гуманитар лойиҳа ҳамда дастурларни амалга оширишда уларнинг салоҳиятидан фойдаланилмаяпти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчидан, кадрлар сиёсатининг самарасизлиги, шунингдек, ташқи сиёсий идора ходимларининг моддий рағбатлантирилиши ва ижтимоий ҳимояланишининг паст даражада эканлиги юқори малакали дипломатик таркибни шакллантириш имкониятларини сезиларли даражада чекламоқда, дипломатик хизматнинг обрўсини туширмоқда ва малакали мутахассисларнинг соҳани тарк этишига сабаб бўлмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчидан, илғор ахборот-коммуникация технологияларининг етарли даражада жорий этилмаслиги устувор вазифаларни ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда, тезкор ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий муносабат билдиришни, шунингдек, «рақамли дипломатия» воситаларини ривожлантириш имконини бермаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимини ислоҳ этишнинг энг муҳим йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолияти ва ташкилий-штат тузилмасининг норматив-ҳуқуқий асосларини «иқтисодий дипломатия»ни ривожлантиришга урғу берган ҳолда қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, республиканинг ягона ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширишда Ташқи ишлар вазирлигининг мувофиқлаштирувчи ролини кучайтириш, шунингдек, тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу йўналишдаги вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаб қўйиш ва ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолиятига мамлакатимиз маҳсулотлари, ишлари (хизматлари) экспортини кенгайтириш ва диверсификация қилиш, инвестициялар, илғор технологиялар ва туристлар оқимини мамлакатга жалб этишга йўналтирилган янгича ёндашув ва усулларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, энг аввало, миллий ва хорижий экспертлар жамоалари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва илмий доиралар билан мунтазам ҳамда мақсадли ахборот алмашиш ишларини кучайтириш орқали Ўзбекистоннинг ижобий халқаро нуфузини шакллантиришда «оммавий дипломатия» воситаларини фаол қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари амалда ҳимоя қилинишини таъминлаш механизмларини шакллантириш ва амалга ошириш, хориждаги ватандошларимиз билан ҳар томонлама мулоқотни қўллаб-қувватлаш, уларни савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва ижтимоий лойиҳалар ҳамда дастурларни амалга оширишга фаол жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, ички идоравий режалаштириш ва назорат қилишнинг самарали тизимини йўлга қўйиш, ҳисобот бериш тартиби ва шаклларини соддалаштириш, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан, дипломатик кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, ротациясини таъминлаш ҳамда истиқболли захирасини шакллантиришнинг илғор ва шаффоф ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш орқали Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларида кадрлар сиёсатини тубдан қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчидан, дипломатик хизмат органлари ходимларининг моддий рағбатлантирилиши ва ижтимоий ҳимоя қилинишини яхшилаш, уларнинг самарали ишлаши учун муносиб шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчидан, давлат хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, глобал ахборот майдонида мамлакатимиз манфаатларини илгари суриш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилиш орқали Ташқи ишлар вазирлиги тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси ва унинг тузилмасига кирувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий инвестициялар ва молиявий-техникавий кўмак воситаларини жалб қилиш бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризмни ривожлантириш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати негизида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Консуллик бошқармаси негизида Консуллик-ҳуқуқ департаменти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Хориждаги ватандошлар билан алоқалар бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими ва унинг таркибида Мурожаатларни қабул қилиш сектори (call-center);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Дипломатик сервис хизмати негизида Дипломатик корпусга хизмат кўрсатиш бюроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) «Жаҳон» ахборот агентлиги негизида «Дунё» ахборот агентлиги ва Медиа-марказ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Таржимонлар бюроси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази негизида Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги ПФ-5733-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 06/19/5733/3216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ташқи ишлар вазирлигининг ходимларини моддий рағбатлантириш ва фаолиятини молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмати органларини ривожлантириш жамғармаси тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилаб қўйилсинки, Ташқи ишлар вазирлиги ягона ташқи иқтисодий йўлни амалга ошириш, мамлакатнинг ташқи иқтисодий манфаатларини илгари суриш, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида тегишли вазирлик ва идоралар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фаолияти мувофиқлаштирилишини 1-иловадаги* схемага мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига унинг ташқи иқтисодий соҳадаги асосий вазифалари амалга ошишида амалий ёрдам кўрсатилишини, шу жумладан сифатли ишланган маълумотномалар, ҳужжатлар ва материалларни ўз вақтида тақдим этган ҳолда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дипломатик ваколатхона раҳбари ўзи ишлаб турган давлатда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий йўлни самарали давом эттириш, мамлакат манфаатларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва илгари суришни таъминлайдиган Ўзбекистон Республикасининг олий расмий вакили ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумотга эга бўлган, давлат ва чет тилларини яхши биладиган, тегишли ишбилармонлик, маънавий ва касбий фазилатларга эга бўлган, шунингдек, тарих, маданият соҳаларини, миллий анъаналар ва урф-одатларни, Ўзбекистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ўзгаришларнинг мазмун-моҳиятини чуқур биладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси дипломатик ваколатхона раҳбари бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари ишлаб турган мамлакатдаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ходимлари ва давлат органлари расмий вакиллари идоравий мансублиги ва ҳисобдорлигидан қатъи назар дипломатик ваколатхонанинг раҳбарига сўзсиз бўйсунади ва зиммасидаги вазифаларни бажаришда ўз фаолиятини у билан мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги амалиётига қуйидагилар киритилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) республикани ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ҳисобга олиб, хорижлик шерикларнинг савдо-иқтисодий, молиявий-инвестициявий ва илмий-техник имкониятларидан, улар билан ҳамкорлик даражаси ва кўламидан, уларнинг халқаро муносабатлар тизимидаги роли ва ўрнидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган асосий хорижий шериклар билан ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини доимий асосда ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари вазирлик ва идораларнинг амалий фаолиятида, шу жумладан, хорижий шериклар билан алоқаларда мезон бўлиб хизмат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ташқи иқтисодий фаолиятга (мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ривожлантириш, инвестициялар ва технологияларни жалб қилиш, туристлар оқимини кенгайтириш) ва ахборот-тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, хорижий мамлакатлар билан фаол ва тизимли ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари йиллик «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларига юбориладиган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутган ҳолда «тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари — Ташқи ишлар вазирлиги — хориждаги муассаса — Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари» принципи асосида идоралараро кадрлар ротацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) эришилган натижалар ва мавжуд камчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига маълумот бериш учун ҳар ойда ташқи ишлар вазири томонидан хорижий муассасалар раҳбарларининг ўзи ишлаб турган давлат ва халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қилиш бўйича зиммасидаги вазифаларни ва тасдиқланган «йўл хариталари»ни амалга ошириш жараёни тўғрисидаги шахсий ҳисоботларини эшитиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрта муддатли истиқболда асосий хорижий шериклар билан Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизими фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 3-иловага* мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида ва Дастурда назарда тутилган тадбирлар ва вазифалар ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки, Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» ахборот агентлиги ва Медиа-маркази, Таҳлил ва прогнозлаштириш маркази, Таржимонлар бюроси Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан республиканинг ягона ташқи иқтисодий сиёсатини амалга ошириш ҳолатини мунтазам равишда таҳлил қилсин ва таҳлил натижаларини ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Дипломатик хизмат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги (янги таҳрири) қонунлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб турилган мамлакатда юзага келган ижтимоий-иқтисодий вазиятни, товарлар, ишлар (хизматлар) қиймати индексациясини, шунингдек, валюта курсининг ўзгарувчанлигини ўрганиш асосида Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ходимларининг иш ҳақларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасаларига узоқ муддатли хизмат сафарига юборилган ходимларнинг лавозим маошлари миқдорларини беш йилда камида бир марта қайта кўриб чиқиш амалиётини жорий қилиш бўйича таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси ва хорижий шериклар ўртасида мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ўрта ва узоқ муддатли манфаатларига асосланган икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепцияси (янги таҳрири) лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Молия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 январгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, шу жумладан, жойларга чиқиш орқали уларни танқидий ўрганиш якунлари бўйича таклифларни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) бир ой муддатда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда таълим сифатини ошириш, шунингдек, мамлакатнинг замонавий ташқи иқтисодий ва ташқи сиёсий устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда Университет фаолиятининг долзарб вазифалари ва йўналишларини қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор идораларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда амалиётда талаб қилинадиган мутахассисларининг аниқ мақсадни кўзлаб тайёрланишини таъминлаш, шунингдек улар орасидан дипломатик кадрларнинг истиқболли захирасини шакллантириш мақсадида бакалавриатда ўқиш муддатини ва бакалавриатга қабул қилиш квоталарини камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқаро иқтисодиёт ва менежмент» ҳамда «Халқаро журналистика» мутахассисликлари бўйича бакалаврлар тайёрлашнинг янги йўналишларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Университетда хорижий мамлакатлар делегацияларига хизмат кўрсатиш ва расмий тадбирлар ўтказишни юқори ташкилий даражада таъминлайдиган профессионал таржимон ва гидларни тайёрлаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро муносабатларни ривожлантириш истиқболларини прогноз баҳолаш билан фундаментал илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш орқали Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини тизимли таҳлил қилишда Университетнинг ролини кучайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини ҳар чоракда Вазирликнинг марказий аппарати ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, вазирлик ва идоралар, соҳа ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа режимида танқидий кўриб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пойтахт ҳудудида ер участкалари ажратилишини ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги элчилари учун уй-жойлар ва Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик ходимлари учун тўртта кўп квартирали уй қурилишини ҳамда уларнинг 2019 йилнинг охирига қадар фойдаланишга топширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари учун хорижий шериклар билан музокара жараёнини, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорлик тақдимотини ташкил этиш масалалари бўйича ҳамда ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг бошқа масалалари бўйича, шу жумладан, жойларга бориш орқали семинар ва тренинглар ўтказилишини ташкил қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ипотека-банк» АТИБ, «Асака-банк» АТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ–2660-сонли ва «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ–3350-сонли қарорларида назарда тутилган шартлар асосида элчилар ва Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик ходимлари уй-жой ҳамда кўп квартирали уйларда квартира сотиб олиши учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ҳафталик муддатда Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси низомини тасдиқлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур Фармонга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги 1994 йил 25 февралдаги ПФ-769-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби В.В. Махмудов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5400-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 06/18/5400/1023-сон, 30.05.2019 й., 06/19/5733/3216-сон)