16.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2983
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғи, 16.03.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2983
Date of entry into force
17.03.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 16 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2983]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 25 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-Б-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 25 январдаги 4-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан (бундан буён матнда аттестация деб юритилади) ўтказиш натижалари юзасидан санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида ташкилотнинг аттестация комиссияси томонидан ташкилотдаги санитария-техник ҳолатнинг паспорти (бундан буён матнда паспорт деб юритилади) тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Паспорт ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва ташкилотда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Паспортни расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Паспорт мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Паспорт қуйидаги маълумотлардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотнинг номи, идоравий мансублиги (агар идоравий мансуб бўлса) ҳамда манзили кўрсатилган титул варақ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилот ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар (1-жадвал);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида маълумотлар (2-жадвал);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар (3-жадвал);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида маълумотлар (4-жадвал);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари ҳолати тўғрисида маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Паспортга Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тўлдирилган иш жойининг меҳнат шароитлари харитаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Паспортнинг 1-жадвалида (Ташкилот ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар) ташкилотда ишлаётган ходимлар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг умумий сони ташкилотнинг маълумотига кўра аниқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 10 июндаги 12-2022/Б-сон бўйруғи (рўйхат рақами 2983-1, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2983-1/0569-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакасини оширган ёки янги касбни эгаллаган ногиронлиги бўлган шахслар малакасини оширганлигини ёхуд янги касбни эгаллаганлигини тасдиқловчи ҳужжатга асосан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Паспортнинг 2-жадвалида (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар ҳақида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган (мўлжалланган) санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар, жиҳозлар ҳамда яратилган бошқа қулайликлар ҳақида маълумотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда 2-жадвалнинг 3-устунида ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилиши лозим бўлган хоналарнинг (жиҳозларнинг, яратилган бошқа қулайликларнинг) сони санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларидан келиб чиқиб кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Паспортнинг 3-жадвали (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган ҳар бир бўлинма (цех) бўйича тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Паспортнинг 4-жадвали (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида маълумотлар) ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган ҳар бир бўлинма (цех) бўйича тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ногиронлиги бўлган шахслар ҳақида (ногиронлик гуруҳи) аниқ маълумотларни киритиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси маълумотларидан фойдаланилади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2022 йил 10 июндаги 12-2022/Б-сон бўйруғи (рўйхат рақами 2983-1, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2983-1/0569-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Паспортдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари тўғрисида маълумотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ меҳнат шароитлари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш натижасида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 23 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 24 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича санитария-техник ҳолатни паспортлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎ТАСДИҚЛАЙМАН

‎____________________________
‎(ташкилот раҳбарининг Ф.И.О)

‎__________________
‎(‎имзо)‎‎

‎‎20__ йил “___” ________________

‎‎___________________________________
‎(ташкилотнинг идоравий мансублиги,
‎агар идоравий мансуб бўлса)
‎___________________________________
‎(ташкилотнинг номи)


‎Санитария-техник ҳолатнинг
‎ПАСПОРТИ





‎‎Ташкилотнинг манзили: ______________________________
‎______________________________
‎______________________________
‎______________________________
‎______________________________
‎______________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ташкилот ходимлари тўғрисида умумий
МАЪЛУМОТЛАР

1-жадвал

Т/р

Маълумотлар

Кўрсаткичлар

1

2

1.

Ходимларнинг умумий сони, жами:

Шулардан ногиронлиги бўлган шахслар:

шу жумладан: эркаклар

аёллар

2.

I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами:

шу жумладан: эркаклар

аёллар

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами:

шу жумладан: эркаклар

аёллар

III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, жами:

шу жумладан: эркаклар

аёллар

3.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланадиган ихтисослаштирилган бўлинма (цех) сони (агар мавжуд бўлса)

4.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун иш жойларининг умумий сони

5.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш жойларининг сони (агар мавжуд бўлса)

6.

Малакасини оширган ногиронлиги бўлган шахслар сони

Янги касбни эгаллаган ногиронлиги бўлган шахслар сони

7.

Ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш шакли: поликлиника / тиббий санитария қисми

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжлари учун мослаштирилган

санитария-маиший ва ёрдамчи хоналар ва жиҳозлар

ҳамда яратилган қулайликлар тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР

2-жадвал

Т/р

Маиший хоналар, жиҳозлар ҳамда яратилган қулайликлар

Умумий сони

Шулардан ногиронлиги бўлган шахслар учун мослаштирилган сони

санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига

мувофиқ

амалда

1

2

3

4

1.

Гардеробхоналар

2.

Жавонлар сони

3.

Душхоналар

4.

Ювиниш хоналари

5.

Санузеллар:

унитазлар

полусти чашалар

писуарлар

ташқарида жойлашган ҳожатхона

6.

Аёлларнинг шахсий гигиенаси учун хоналар

7.

Дам олиш учун хоналар

8.

Кийимларни қуритиш ва тозалаш учун хоналар

9.

Ичимлик сув билан таъминганлик:

ичимлик сув фавворачалари

сатуратор қурилмалари

электр сув қайнатгичлари

10.

Ошхонада ўтириш жойлари сони

Шундан: қўлтиқ таёқда ҳаракатланувчи ногиронлиги бўлган шахслар учун

Ногиронлик аравачасида ҳаракатланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган бўлинма (цех) тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР

_________________________________

(бўлинма (цех) номи)

3-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар

1-устунда кўрсатилганлардан бири ёки бир нечтаси кўрсатилади

1

2

1.

Бўлинма (цех) жойлашган жой:

умумий хонада

мослаштирилган хонада

махсус конструкцияланган хонада

очиқ майдонда

2.

Вентиляция тизими:

табиий (аэрация)

сунъий умумалмашувчи

кондициялаш билан умумий оқимли

кондициялашсиз умумий оқимли

умумий ҳаво тортиш

маҳаллий ҳаво тортиш

3.

Ёритиш турлари:

табиий

сунъий

аралаш

4.

Ёритиш тизими:

умумий

комбинацияланган

5.

Иситиш тизими:

марказлаштирилган

маҳаллий

6.

Биноларнинг жиҳозланганлиги:

махсус ўтиш жойлари

махсус зинапоялар

кўтаргичлар

пандуслар

7.

Таниб олиш ва топиш учун рангли ва овозли белгилар мавжудлиги:

эшикларда

зинапояларда

пандусларда

ўтиш жойларда

кўтаргичларда

8.

Зинапоялар, тушиш жойларида суянчиқлар мавжудлиги

9.

Хавфли жойларнинг белгиланиши:

ёритиш воситалар билан

кескин фарқ қилувчи ранглар ва материаллар билан

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан

фойдаланиладиган бўлинмадаги (цехдаги) ходимлар ҳамда ногиронлиги бўлган

шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони тўғрисида
МАЪЛУМОТЛАР

__________________________________

(бўлинма (цех) номи)

4-жадвал

Т/р

Кўрсаткичлар

Сони

1

2

1.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий сони, жами

улардан:

I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар

шу жумладан: эркаклар

аёллар

II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар

шу жумладан: эркаклар

аёллар

III гуруҳ ногиронлиги бўлганлар

шу жумладан: эркаклар

аёллар

2.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган жойлар сони, жами

улардан:

I гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун

шу жумладан: эркаклар

аёллар

II-гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун

шу жумладан: эркаклар

аёллар

III-гуруҳ ногиронлиги бўлганлар учун

шу жумладан: эркаклар

аёллар

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиладиган
‎бўлинмадаги (цехдаги) иш жойларининг меҳнат шароитлари тўғрисида
‎МАЪЛУМОТЛАР

‎‎1. Ишларнинг бажарилиши:

‎‎______‎‎_______________________________
‎(ўтириб, туриб, ўтириб-туриб)

‎‎2. Ўтириб ишлаганда эргономик талабларга мослиги:

______________________________________
‎‎‎(ҳа, йўқ)

‎‎‎‎3. Туриб ишлаганда эргономик талабларга мослиги:

‎‎______________________________________ ‎‎‎(ҳа, йўқ)

‎‎‎‎4. Иш позаси:

______________________________________
‎‎‎(мажбурий, эркин)

‎‎5. Иш мебеллари эргономик талабларга мослиги:

______________________________________
‎‎‎(ҳа, йўқ, қисман)

‎‎6. Танани столда ушлаб туриш учун ёрдамчи воситалар мавжудлиги:
‎ўтирганда _______________________

‎‎(мавжуд, мавжуд эмас)

‎‎турганда ________________________

‎‎‎‎(мавжуд, мавжуд эмас)

‎‎стол баландлигини созлаш имконияти

‎‎_____________________________________________
‎(мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд)

‎‎стол суянчиғини созлаш имконияти

‎‎‎‎_____________________________________________ ‎(мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд)

‎‎7. Ногиронлар аравачасидан фойдаланадиган шахслар учун иш ўрнининг мослаштириш имконияти

‎‎мавжудлиги:

‎‎‎‎‎‎_____________________________________________ ‎(мавжуд, мавжуд эмас, қисман мавжуд)

‎‎8. Қўшимча ёритиш мавжудлиги:

_____________________________________________
‎‎‎(мавжуд, мавжуд эмас)

‎‎9. Авария ва огоҳлантирувчи сигналларни узатиш учун товушли сигналларнинг
мавжудлиги‎‎

‎‎‎‎‎‎‎‎_____________________________________________ ‎(мавжуд, мавжуд эмас)

‎‎10. Авария ва огоҳлантирувчи сигналларни узатиш учун бошқа сигналларнинг
‎‎мавжудлиги

‎‎‎‎‎‎‎‎‎‎_____________________________________________ ‎(мавжуд, мавжуд эмас)

‎‎11. Қўлланиладиган технологияларнинг таърифи:
_________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________.
12. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланганлиги муносабати билан қўлланиладиган технологиялар таърифидаги ўзгартиришлар:
‎_________________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________________________.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2018 й., 10/18/2983/0908-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2983-1/0569-сон)