05.03.2018 йилдаги ПҚ-3584-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 05.03.2018 йилдаги ПҚ-3584-сон
Date of entry into force
07.03.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан транспорт орқали чет элга жўнаб кетиш вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон иқтисодиётининг чуқурлашиб бораётган глобаллашуви, халқаро меҳнат бозорининг ривожланиши ҳамда ишчи кучларининг трансчегаравий оқимларининг кенгайиши шароитларида, меҳнат миграцияси меҳнатга лаёқатли фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари катта қисмининг бандлиги ва даромадларини таъминлаб берувчи объектив бир-бирига боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёни ҳисобланади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда. Давлатлараро даражада республика ҳудудидан ташқарида ишлайдиган Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини назарда тутадиган ҳужжатлар имзоланди ва амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга фуқароларнинг катта қисми хорижга ишлаш учун якка тартибда, қўшни давлатларнинг автотранспорт воситаларида, йўл давомида ҳаётларини катта хавф остига қўйиб жўнаб кетишмоқда. Республикада халқаро рейсларни амалга оширувчи йўловчи ташиш автотранспорт воситалари деярли йўқ. Ўзбекистон ҳудуди билан чегарадош бўлган қўшни давлатларнинг йўловчи ташувчилари томонидан амалга ошириладиган йўловчиларни автотранспортда ташиш нархи «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг йўловчилик тарифлари нархларидан 2,5 — 4 баробарга арзон.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ҳудудидан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсиз етиб боришини таъминлашга ёрдам кўрсатувчи қулай шарт-шароитларни ташкил этиш, йўл давомида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида республика ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни ташиш бўйича темир йўл ва авиация транспорти қувватларини ва ўтказиш имкониятларини ошириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилнинг 1 майига қадар — вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларнинг катта миқдорда жўнаб кетаётган ёки бориши ошиб бораётган шаҳарларига темир йўл қатновининг янги йўналишларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилнинг 1 июнига қадар — вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар томонидан талаб этилаётган йўналишлар бўйича, шу жумладан, жўнаб кетишнинг бошланғич нуқтасини ҳудудларнинг темир йўл узелларидан ташкил этган ҳолда янги йўловчилик таркибларини жорий этиш ва плацкарт ҳамда умумий вагонлар сонини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилнинг 1 июлига қадар — Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий темир йўл узелларидан Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг аниқ манзилли станцияларига борадиган хорижий темир йўл компаниялари йўловчилик таркибларини ҳаракатлантирган ҳолда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни ташишга, зарур ҳолларда, хорижий темир йўл компанияларининг фаолият олиб боришига имкон яратишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2018 йилнинг 1 майига қадар вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига чиқиб кетаётган фуқароларни арзонлаштирилган тарифлар бўйича авиация орқали ташишни амалга оширадиган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ҳузуридаги чипталар нархларини арзонлаштирилган ҳолда сотадиган (лоукостер) авиакомпанияни ташкил этиш бўйича аниқ таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг улуши 51 фоиз ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкининг улуши 49 фоиз бўлган Автобусда йўловчиларни халқаро ташиш бўйича ихтисослаштирилган компаниясини (кейинги ўринларда — Ихтисослаштирилган компания) белгиланган тартибда ташкил этилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро йўловчи ташишни амалга оширадиган, маҳаллий автотранспорт компанияларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳамда уларни лицензиялаш шартлари мақбуллаштирилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик, экология ва ижтимоий стандартлар талабларига жавоб берадиган автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда халқаро автомобил йўловчилик ташувларини амалга оширувчи хорижий транспорт компанияларини автомобил транспорти хизматлари бозорига кириб келишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ёнғинга қарши курашиш бош бошқармаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда автобусда халқаро ташишларни амалга оширадиган автобусларнинг йўлга чиқишдан олдинги техник кўригини, бевосита автовокзаллар ҳудудида олиб бориш, шунингдек, зарур ҳолларда, автобуснинг барча маршрути давомида видео кузатув амалга оширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг, ТИФ Миллий банки, Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда Ихтисослаштирилган компания учун халқаро йўловчилар ташиш талабларига жавоб берадиган 100 донадан кам бўлмаган йўловчилик автобусларини харид қилиш, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари орқали (кейинги ўринларда — лойиҳа) хорижий банкларнинг кредитларини қайта молиялаштириш ҳисобидан автотранспорт паркини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТИФ Миллий банки томонидан Ихтисослаштирилган компанияга қайта молиялаштириладиган банкнинг 0,5 фоиз миқдоридаги маржасини ҳисобга олган ҳолда 7 йил муддатга, 20 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит линиясини очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Истисно тариқасида, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ва ташкил этилаётган Ихтисослаштирилган компанияга Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки билан биргаликда лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқлангунига қадар Ихтисослаштирилган компания учун йўловчилик автобусларини харид қилиш, ваколатли органларда белгиланган тартибдаги экспертизадан ўтган, йўловчилик автобусларини харид қилишга бўлган импорт контрактларини, шунингдек, маҳаллий пудрат ташкилотлари ва етказиб берувчилар билан имзоланган контрактлар бўйича молиялаштиришни очишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган компания учун йўловчилик автобусларини харид қилиш лойиҳасини амалга ошириш техник-иқтисодий ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш билан бир босқичли тартибда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкил этилаётган Ихтисослаштирилган компания жалб этилаётган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жалб этилаётган кредитни сўндириш, улар бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш, лойиҳани амалга ошириш доирасида Ихтисослаштирилган компаниянинг жорий даромадлари ҳамда Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигининг Автомобил транспортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банкига ташкил этилаётган Ихтисослаштирилган компаниянинг устав фондидаги улушини кейинчалик бозор нархи бўйича бошқа инвесторга сотиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 кун муддатда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларни ташишга Ихтисослаштирилган компания томонидан харид қилинадиган йўловчи автобусларининг базавий автовокзалларининг (автостанцияларининг) дислокацияси ҳамда тақсимланиши бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда, жумладан, маҳаллий бюджетлар даромадларининг тасдиқланган параметрларини ортиғи билан бажариш маблағларининг 10 фоизгача бўлган қисмини мазкур мақсадларга сарфлашни назарда тутган ҳолда, хорижий инвесторларни жалб қилган равишда, энг аввало Россия Федерациясига ва Қозоғистон Республикасига халқаро автобуслари рейсларини ташкил қилиш учун ҳудудларда автотранспорт ташкилотлари ва автовокзалларни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига, кафолатларни тақдим этиш тўловлари ундирилмаган ҳолда, хорижий банклар олдидаги ТИФ Миллий банкининг, шунингдек, янги тузилаётган Ихтисослаштирилган компаниянинг ТИФ Миллий банки олдидаги тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатларини белгиланган тартибда бериш ваколати берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда қарз битимида назарда тутилган шаклда Давлат кафолатлари бўйича юридик хулосани берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошкент шаҳри ҳокимлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда ташкил этилаётган Ихтисослаштирилган компанияга бинолар ва ишлаб чиқариш майдонларини ажратиш, кейинчалик мазкур объектларни Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлигига давлатнинг улуши сифатида компаниянинг устав фондига топшириш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари тузилмасида, меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, ишга жойлаштириш бўйича инспекторлар сонини камайтириш ҳисобидан, умумий штат сони 300 нафар бўлган вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ҳудудидан ташқарига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш бўйича сектор ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (кейинги ўринларда — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги) вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун мазкур банднинг еттинчи хатбошида назарда тутилган тартибда хорижга жўнаб кетаётган ҳамда темир йўл ва авиабилетларни харид қилаётган фуқароларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасида мажбурий рўйхатдан ўтказиш ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларга имтиёзли тарифларда билетларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган кассаларни ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорда назарда тутилган, имтиёзли тарифларни ҳисобга олган ҳолда темир йўл ва авиабилетларнинг нархини белгилаш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасида рўйхатдан ўтган, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар учун плацкарт ва умумий вагонларга бўлган темир йўл билетларининг нархларига 20 фоиз миқдорда чегирмалар берилишини таъминласин.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПҚ-5140-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 07/21/5140/0538-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Информацион технологиялар ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Молия вазирлиги ва Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан банкнинг молиявий барқарорлиги ва ликвидлигини ошириш учун 50 миллиард сўм миқдоридаги тенг улушларда, «Алоқабанк» АКнинг устав капиталини 100 миллиард сўм миқдорида ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алоқабанк» АК томонидан очишнинг соддалаштирилган шартларида, хизмат кўрсатиш учун минимал комиссия ва суғурта депозити суммасининг нол миқдорида «VISA-migrant» банк пластик карточкаларини чиқариш ва унга хизмат кўрсатиш, шунингдек, 2018-2019 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон маълумотлар базасида рўйхатдан ўтганлиги шартларида, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жўнаб кетаётган фуқароларга йилда бир маротаба биратўла 300 минг сўмгача бўлган суммада темир йўл ва авиабилетларни харид қилиш ҳаражатларини қисман қоплаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун ушбу қарорнинг 6-банди олтинчи хатбошида назарда тутилган тартибда хорижга жўнаб кетаётган ва темир йўл ва авиабилетларни харид қилаётган фуқароларга темир йўл ва авиабилетларни сотиш иловага мувофиқ жадвал бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан биргаликда бир ой муддатда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқаролар учун темир йўл ва авиабилетларга бўлган нархларга чегирмалар бериш ва уларни имтиёзли тарифлар бўйича сотишни назарда тутувчи махсус кассалар очилишини ва ушбу кассаларни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг билетларни сотиш тизимига уланилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ипотека-банк» АТИБнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга халқаро тўлов тизимлари (Western Union, Contact ва бошқалар) орқали кредитларни, уларнинг ҳисобига тушириш ва кредитларни қайтаришнинг қулай механизмини жорий этиш орқали транспорт ва бошқа харажатларни тўлаш, уларнинг йўл юриши даврида, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ва хорижда ишга жойлашиши учун эквиваленти 1000 АҚШ доллари миқдорида кредитлаш схемасини кенг жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига бўйсунувчи касб-ҳунар коллежлари ва касб-ҳунар таълими марказлари негизида рус тилини ўрганиш ва ишлаб чиқариш касбларига ўқитиш бўйича курсларни, жумладан, бепул курсларни ташкил этишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, 2021 йилнинг 1 январига қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг даромадларига солинадиган солиқ, ўқитиш ва курсларни ташкил этиш, ўқув ускуналар харид қилиш, ўқув хоналарини реконструкция қилиш ва таъмирлашга қилинган харажатлар суммасига камайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси, Туркия Республикаси ва Корея Республикасидаги консуллик муассасаларида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларнинг меҳнат миграцияси ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси масалалари бўйича ходимлар сонини жорий этиш тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзагросуғурта» АЖ икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун Россия Федерациясига жўнаб кетаётган фуқароларни комплекс ҳимоя қилиш бўйича россия суғурта компанияларининг суғурта агенти сифатида Россия Федерациясида ўз ваколатхоналарини очсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қозоғистон Республикасида ўз ваколатхоналарини очиш тўғрисидаги таклифларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) «Ўзагросуғурта» АЖ, «Кафолат» суғурта компанияси» ва бошқа суғурта компаниялари икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли тарифлар бўйича темир йўл ва авиабилетларни сотиш бўйича ихтисослаштирилган кассаларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталашни расмийлаштириш учун доимий асосда суғурта агентларини жойлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан ташқарига жўнаб кетаётган фуқаролар олдидаги миллий ташувчининг мажбуриятларини суғурталаш механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги уч ой муддатда Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб боришга патент ва рухсатнома олишда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига жўнаб кетаётган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан берилган тиббий текширув ҳужжатларини тан олиш масалалари бўйича Россия Федерациясининг ваколатли органлари билан Битим лойиҳасини тайёрласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, бошқа масъул вазирликлар ва идоралар автомобил транспортида фуқароларнинг ҳаракатланишида хавфсизлик ва хорижда бўлиш қоидаларига риоя қилиш тўғрисида, шунингдек, хорижда ишга жойлаштириш учун ташкиллаштирилган равишда фуқароларни ишга жўнатиш ҳақида фуқаролар ўртасида тушунтириш ишларини тизимли ва мунтазам олиб борилишини давом эттирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов, Автомобил ва дарё транспорти агентлиги бошлиғи Д.Т. Деҳқонов, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори вазифасини бажарувчи Б.И. Хакимов ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раисининг биринчи ўринбосари А.С. Шукуров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3584-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республикадан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга темирйўл ва авиачипталарни имтиёзли тарифлар бўйича сотиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
С Х Е М А С И
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

БОСҚИЧЛАР

ТАДБИРЛАР

МУДДАТЛАР


1-босқич

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республикадан ташқарига жўнаб кетаётган фуқаролар билан ишлаш шуъбаси

хонадонларни уйма-уй айланиб чиқиш асосида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республикадан ташқарига жўнаб кетмоқчи бўлаётган фуқаролар аниқланади, улар билан чет элга бехатар жўнаб кетиш, шунингдек, имтиёзли тарифлар бўйича темирйўл ва авиачипталарни сотиш механизми масалаларига оид ахборот-тушунтириш ва профилактика ишларини олиб боради;

вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республикадан ташқарига жўнаб кетмоқчи бўлаётган фуқароларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг электрон базасида рўйхатга қўйиш ҳамда имтиёзли тарифлар бўйича темирйўл ва авиачипталарни сотиб олиш учун Агентликка юборади;

зарурат бўлганда, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан биргаликда имтиёзли тарифлар бўйича темирйўл ва авиачипталар харид қилишга жамоавий буюртманомалар тақдим этиш учун вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш мақсадида республикадан ташқарига жўнаб кетмоқчи бўлаётган фуқароларнинг гуруҳларини шакллантиради.

мунтазам, тизимли асосда


2-босқич

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқарони Агентликнинг электрон базасида рўйхатга олади, бунда меҳнат фаолияти амалга ошириладиган эҳтимолий жой, босиб ўтиладиган йўналиш ва жўнаш исталаётган сана кўрсатилади;

вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқаро тўғрисидаги маълумотларни валюта ҳисобрақамини очиш ва VISA-migrant пластик картасини тақдим этиш учун «Алоқабанк» АКга юборади;

имтиёзли тариф бўйича темирйўл ва авиачипталар (кейинги ўринларда — чипталар)ни брон қилиш ва сотиш учун буюртманомани электрон шаклда Ихтисослаштирилган кассага юборади.

мурожаат қилинган кунда


3-босқич

Ихтисослаштирилган чипта кассаси

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан тузилган агентлик битимига мувофиқ вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқарога чиптани брон қилишга электрон шаклдаги буюртмани юборади.

1 иш куни мобайнида


4-босқич

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

Ихтисослаштирилган чипта кассасидан олинган сўровга мувофиқ, чипталарни брон қилишни амалга оширади;

жўнаш санаси ва жойи кўрсатилган ҳолда ўринлар брон қилингани тўғрисида электрон шаклдаги маълумотларни Ихтисослаштиришган чипта кассаларига юборадилар.

1 иш куни мобайнида


5-босқич

Ихтисослаштирилган чипта кассаси

жой брон қилингани тўғрисида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКдан маълумотлар олади ва бу ҳақда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун чет элга жўнаб кетаётган фуқарони чипта сотилган жой ва жўнаб кетиш санаси тўғрисида хабардор қилади;

2 иш куни мобайнида

чиптани 20 фоизли чегирма билан имтиёзли тариф бўйича, шунингдек, «Алоқабанк» маблағлари ҳисобига 300 минг сўмлик қопланадиган чегирмани ҳисобга олган ҳолда сотади;

мурожаат қилинган кунда

сотилган чипталар бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ва транспортда йўловчи ташувчиларга ҳисобот юборади.

2 иш куни мобайнида


6-босқич

«Алоқабанк» АК

меҳнат мигрантига валюта ҳисоб-рақамини очади ва VISA-migrant пластик картасини тақдим этади;

1 иш куни мобайнида

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тақдим этилган буюртманома асосида транспортда йўловчи ташувчининг сотилган чипталарига 300 минг сўмлик чегирма маблағлари ўрнини қоплайди.

3 иш куни мобайнида

Мурожаат қилинган кундан бошлаб меҳнат мигрантига имтиёзли чипта тақдим этиш учун зарур бўладиган вақт

7 иш куни

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* меҳнат мигрантларини Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълумотлар базасида рўйхатга олиш ва транспорт воситасидаги ўринларни брон қилишга сўровнома-аризани тўлдириш «он-лайн» режимида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республикадан ташқарига жўнаб кетаётган фуқароларга имтиёзли тариф бўйича чипталарни брон қилиш ва сотиб олишда кўмаклашиш мақсадида Ихтисослаштирилган чипта кассаси хонасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиалининг вакили доимий асосда жойлаштирилади.