Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2021 05.03.2018 йилдаги 170-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.03.2018 йилдаги 170-сон
Date of entry into force
06.03.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 мартдаги 140-сонли «Термиз давлат университетининг Педагогика институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилоятида мактабгача ва умумий ўрта таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини татбиқ этиш, ёшларнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний қобилиятларини ривожлантириш борасида таълим муассасаларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш йўналишларида ҳал этилиши лозим бўлган қатор долзарб масалалар мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ва унинг атрофидаги Термиз, Ангор, Шеробод, Музработ, Қизириқ, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида 158 та давлат мактабгача таълим муассасаларида 1500 нафардан зиёд тарбиячи, 404 та умумий ўрта таълим мактабларида 4082 нафар ўрта махсус маълумотли ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда мактабгача таълим муассасалари учун 457 нафар, умумий ўрта таълим мактаблари учун ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни олий маълумотли кадр этиб тайёрлаш билан бирга, қўшимча 244 нафар олий маълумотли мутахассисга эҳтиёж сезилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 сентябрдаги ПҚ-3261-сон қарорига мувофиқ 2018 йилдан бошлаб, ҳудудда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, бу қўшимча равишда олий маълумотли мутахассислар тайёрлашни тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудуддаги таълим муассасаларининг малакали педагогларга бўлган эҳтиёжларини қондириш, туманлар ва қишлоқ жойлардаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш ҳамда халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Термиз шаҳрида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини (кейинги ўринларда Филиал деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагогик таълим соҳасини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий педагогик технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни олиб бориш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юртимизнинг педагогика фани бўйича қадимдан ривожланиб келган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасаларининг талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тегишли таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликлари бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига истиқболли ёш битирувчиларни магистратура ва докторантурага мунтазам юбориш орқали Филиалнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида» 2017 йил 5 майдаги ПҚ-2955-сон қарори талабларига мувофиқ Сурхондарё вилоятидаги таълим муассасалари эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили учун талабалар контингентини Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан (68,0 баллдан) кам бўлмаган, Филиал учун тўлов контракт асосида мос таълим йўналишлари абитуриентлари ҳисобидан шакллантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази баллар кетма-кетлигига риоя этган ҳолда тегишли таълим йўналишлари кесимидаги тест натижалари қайдномаларини чоп этсин ва белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Филиалга етказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда Филиалнинг 2017/2018 ўқув йили қабул квоталари ҳамда ўқишга тавсия этиладиганлар тўғрисидаги маълумотларни Сурхондарё вилояти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига зарур ҳолларда, Филиалнинг тузилмасига олий таълим муассасаси учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 10 мартгача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиални танлов асосида юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-курс юкламасини 2018 йилнинг июль ойи якунига қадар бажариш бўйича мослаштирилган махсус ўқув режа ва дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалда ўқув-методик жараёнларнинг ташкил этилишини таъминлаш, штатлар жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, уни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер техникаси билан таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиал ахборот-ресурс марказини таянч олий таълим муассасаси томонидан ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017/2018 ўқув йилида Филиалга талабаликка қабул қилинган абитуриентлар ўқишни битиргандан сўнг Сурхондарё вилоятидаги доимий яшаш жойида ўн йил мобайнида тегишли таълим муассасаларида ишлаб беришлари (аниқ иш жойи кўрсатилган) тўғрисида туман ҳокимлиги, олий таълим муассасаси ва жисмоний шахс (абитуриент) ўртасида белгиланган тартибда уч томонлама шартномалар тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 228 «Б»-уйда жойлашган Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Филиалга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи фаолияти 2017/2018 ўқув йили якунига қадар Термиз ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларида давом эттирилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мазкур бандда кўрсатилган бино ва иншоотларнинг белгиланган тартибда қабул қилиниши ва топширилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг Термиз шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 228 «Б»-уйида жойлашган бино ва иншоотлари Филиалга берилиши муносабати билан мазкур коллеж фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан 2018 йилнинг 1 июлига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига биноан Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурининг 2019 йил ва кейинги йиллар учун параметрларини шакллантиришда Филиалнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш лойиҳаларини белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиални сақлаш харажатлари 2018 йилда «Маориф» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Филиалнинг дастлабки фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ харажатлар Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг бюджетдан ташқари, ўқитишнинг контракт шаклидан тушадиган маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва мақсадли бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотларининг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Филиалга 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлашга лимит ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Филиални онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, юқори тезликдаги интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Филиалга фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Э.О. Турдимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 5 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 мартдаги 170-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Термиз филиалининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Филиал (факультетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмалар) ходимларининг чекланган умумий сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 09/18/170/0854-сон)