07.09.2004 йилдаги 419-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.09.2004 йилдаги 419-сон
Date of entry into force
07.09.2004
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш, жисмоний имкониятлари чекланган болалар, нотинч оилалар болалари ёки ота-оналари қаровисиз қолган болаларнинг тўлиқ ижтимоий мослашувини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган тоифадаги болалар тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарурлигини жамиятнинг маънавий-ахлоқий асослари ва негизини мустаҳкамлашнинг мажбурий шарти сифатида жамоатчилик онгига сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) Устави ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва ўз фаолияти тўғрисида унга ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорига, зарурат бўлганда, Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлиги бўлган шахслар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари) ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек болалар ўртасида жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳлар пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг салбий таъсирини камайтириш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг алоҳида ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасида Ватан тажрибасини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг амалий фаолиятида улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ўрганиш, замонавий талабларни ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимнинг самарадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-методик ва маълумотнома қўлланмаларнинг ҳолати ва сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг мақсадли гуруҳларига мўлжалланган тадбирларга тегишли давлат дастурлари ва жамоат лойиҳалари бажарилиши мониторингини олиб бориш, уларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
(3-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида «ижтимоий ходим» мақомини мустаҳкамлаш;

жисмоний имкониятлари чекланган болаларга, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 171-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 247-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Болалар масалалари бўйича миллий комиссия, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш ишларини, ушбу соҳада маърифий ва ташкилий-тарғибот тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот-таҳлилий материалларни, статистика материалларини ва бошқа материалларни олишда Марказга кўмаклашсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишловчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг Марказ билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессияларининг материаллари бир нусхадан мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг статистика ахборотномалари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов), «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси (Б.Ш. Алимов) Марказнинг кутубхона фондини тўлдириш учун даврий матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотлари (махсус тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий адабиётлар) бир нусхадан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига текин берилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7 ва 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.М. Шоабдураҳмонов) бир ой муддатда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига бино ажратсин, унинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин, зарурат бўлганда, берилган биноларни таъмирласин, телефон алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Т. Иномова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 7 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
419-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг
УСТАВИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) жисмоний имкониятлари чекланган (ногиронлиги бўлган шахслар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар), ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларни (етимлар, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болалар, нотинч оилалар болалари), шунингдек ижтимоий мослашувда қийинчиликка эга бўлган, бироқ хатарли гуруҳларга кирмайдиган алоҳида иқтидорли болаларни (умумий махсус қобилиятли болаларни, хусусан: спортга, бадиий, илмий ва бошқа қобилиятларга эга бўлган болаларни) (кейинги ўринларда болалар деб аталади) ижтимоий мослаштириш муаммоларини ўрганувчи мустақил ташкилот ҳисобланади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказнинг юридик номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилида — Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рус тилида — Республиканский центр социальной адаптации детей;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инглиз тилида — The Republican Center for Social Adaptation of Children.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳрида жойлашган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ҳисоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа хизмат белгилари ва реквизитларга эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказ қонунчиликка мувофиқ ташкил этиладиган ўз филиалларига эга бўлиши мумкин, улар ўз фаолиятини ушбу Устав ва Марказ директори томонидан тасдиқланадиган улар тўғрисидаги низомлар асосида амалга оширадилар.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Марказнинг мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Болаларнинг тўлақонли ижтимоий-тиббий мослашувини ҳал этишга ва таъминлашга кўмаклашиш Марказ фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек болалар ўртасида жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳлар пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг салбий таъсирини камайтириш;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг алоҳида ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасида Ватан тажрибасини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг амалий фаолиятида улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар билан ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ўрганиш, замонавий талабларни ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимнинг самарадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-методик ва маълумотнома қўлланмаларнинг ҳолати ва сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг мақсадли гуруҳларига тегишли давлат дастурлари ва жамоат лойиҳалари бажарилиши мониторингини олиб бориш, уларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ва оилалар билан ижтимоий ишлар масалаларида ижтимоий муҳофаза қилиш муассасалари билан ўзаро алоқани амалга ошириш, ижтимоий ишлар бўйича таълим стандартларини такомиллаштириш, болаларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимида «ижтимоий ходим» мақомини мустаҳкамлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларга руҳий-педагогик, таълим ва реабилитация дастурларини амалга ошириш йўли билан амалий ёрдам кўрсатиш;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болалар психологияси ва ёшга оид психология, педагогика, тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижаларини, болаларнинг заиф гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасидаги халқаро тажрибани кенг жамоатчиликка етказиш йўли билан болаларни ижтимоий мослаштириш масалаларида маърифий ва тарғибот фаолияти, болаларнинг ижтимоий мослаштириш масалаларини ҳал этишга барча манфаатдор томонларни жалб этиш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 171-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 247-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар, соғлиқни сақлаш муассасалари мутахассисларини, нодавлат ташкилотлар вакилларини, шунингдек хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан Марказга юкланган вазифалар доирасида зарур ахборотларни қонунчиликда белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар дастурини шакллантириш ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағлар олиш;
(10-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамкорлик дастурларида қатнашиш, халқаро ташкилотлар, жамғармалар, марказлар, ўқув юртлари билан биргаликда хайрия тадбирлари ўтказиш, тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий-амалий ишларни ва ишланмаларни амалга ошириш, болаларни ижтимоий мослаштириш соҳасида маслаҳатлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, болаларни ижтимоий-психологик реабилитация қилиш ва мослаштириш муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар ва ахборотномалар чиқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакат минтақаларида филиаллар ва бўлимлар ташкил этиш.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Қонунчиликка мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари Марказ томонидан тегишли органлардан лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар йили болаларни ижтимоий-психологик мослаштириш масалалари бўйича ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Марказ тузилмаси ва бошқарув органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказ тузилмасига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жисмоний имкониятлари чекланган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-оналари қаровисиз қолган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий ишлар бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоҳида иқтидорли болалар муаммоларини ўрганиш бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот-консалтинг хизмати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Bola va Zamon» журнали таҳририяти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик таъминоти бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бухгалтерия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик маслаҳатчи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ олдида турган вазифаларни самарали бажариш мақсадида болаларни ижтимоий мослаштиришнинг долзарб муаммолари бўйича белгиланган тартибда бошқа таркибий бўлинмалар ҳам ташкил этилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Болаларнинг мақсадли гуруҳларини ижтимоий мослаштиришнинг энг долзарб муаммоларини ишлаб чиқиш, уларни ҳал қилиш юзасидан самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун Марказда шартнома асосида бошқа муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда вақтинчалик ишчи гуруҳлар ва лойиҳалар тузилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистонда болаларни ижтимоий муҳофаза қилишнинг мақбул механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Марказ фаолияти билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этиш мақсадида унинг ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган, Марказ директори раҳбарлик қиладиган Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда маслаҳат берувчи Илмий-методик кенгаш ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш таркибига вазирликлар ва идоралар, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотлар экспертлари киритилади. Болаларнинг заиф гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторинг ўтказиш Жамоат кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаш тўғрисидаги низом ва уларнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 24-сон, 247-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган директор бошчилик қилади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида унга ҳисобот беради.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказ директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Марказ номидан вакиллик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ходимларнинг штат жадвалини, уларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш миқдорлари ва шаклларини тасдиқлайди, таклиф этиладиган мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятининг йиллик иш режаларини тасдиқлайди;
(16-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир йил якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказ фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
(16-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ томонидан ташкил этилган бўлимлар ва филиаллар фаолиятини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳам ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказ директори, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Марказни молиялаштириш манбалари ва унинг мол-мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома асосида бажариладиган ишлар учун Марказ фаолиятидан олинган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар) ҳамда айланма маблағлар, шунингдек қиймати Марказнинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар Марказнинг мол-мулкини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Шартнома асосида бажарилган ишлар учун Марказ томонидан олинган даромад солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин мазкур Уставда белгиланган вазифаларни бажаришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Марказ ўз фаолияти натижаларининг тезкор бухгалтерия ҳисобини, статистика ҳисоботини юритади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 287-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 525-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 июндаги 185-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 26-27-сон, 295-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 400-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2008 й., 52-сон, 525-модда; 2009 й., 46-сон, 498-модда; 2011 й., 24-сон, 247-модда, 39-сон, 399-модда; 2012 й., 26-27-сон, 295-модда, 36-сон, 412-модда; 2017 й., 25-сон, 539-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)