Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
15.02.2025
11.09.2024
09.04.2022
10.11.2021
27.02.2021
19.11.2019
30.09.2019
19.03.2019
10.12.2018
25.09.2018
22.09.2018
14.05.2018
04.04.2018
26.01.2018
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда фермер хўжаликлари деб аталади) ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантириш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тўқимачилик саноати корхоналари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2018 йил пахта хом ашёси ҳосили доирасида синаб кўришни ҳисобга олган ҳолда 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ҳудудларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ҳамда ушбу ишлаб чиқаришни тўқимачилик саноати корхоналари (кейинги ўринларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари деб аталади) ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри контрактация шартномасини тузиш асосида ташкил этиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга, ҳосилдорликни оширишга ва етиштириладиган пахта хом ашёсининг ўз вақтида йиғиб-териб олинишига кўмаклашади, шунингдек, унинг чуқур қайта ишланишини ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материал ресурслар етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ҳамда тартиб пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига татбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилган пахта толасининг ўз ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжларидан ошадиган ҳажмлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан биржа савдолари орқали бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 09/19/230/2785-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахтадан олинган чигит пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан ёғ-мой корхоналарига биржа савдолари ёки маҳсулотни қайтариш асосида, ёғ-мой маҳсулотини кейинчалик биржа савдолари орқали реализация қилиш шарти билан, қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) эса тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биринчи навбатда, фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 мартдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 09/19/230/2785-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча маҳсулотлар (линт, ўлик пахта ва бошқалар) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан маҳаллий истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан харид қилинадиган пахта хом ашёси нархи фермер хўжаликларининг рентабеллиги ҳисобга олиниб, агротехнологик хариталар асосида шакллантириладиган харажатлардан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида белгиланади ва давлат эҳтиёжлари учун белгиланган нархлардан паст бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ўн кун муддатда фермер хўжаликлари рўйхатини белгиласинлар ҳамда уларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари билан контрактация шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича намунавий контрактация шартномасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин, унда жумладан фермер хўжаликларининг ўз мажбуриятларини сўзсиз бажариши чораларини назарда тутсин.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси шартномалар шартларининг сўзсиз бажарилиши, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши доирасида ерлардан самарали фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларига пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришининг тегишли ташкилотчилари томонидан контрактация шартномасида назарда тутилган миқдорларда ва шартлар асосида аванс берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари пахта хом ашёсини етиштириш ва уларга етказиб беришни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали кредитлар ажратади ва таъминот сифатида суғурта полиси тақдим этади;
(4-бандниннг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 09/18/744/1949-сон)
(4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари билан пахта хомашёси учун якуний ҳисоб-китоблар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари томонидан ҳосил йиғиб-териб олинадиган йил охиригача амалга оширилади.
(4-бандниннг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.09.2018 й., 09/18/744/1949-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 ноябрдаги ПҚ-2-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши учун пахта хом ашёси етиштириш мақсадида ажратиладиган маблағлар фермер хўжалигининг махсус ҳисоб рақамига, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари билан тузилган шартномалар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари, моддий-техника ресурслари етказиб берувчилар ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотларга ўтказилади;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларининг махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлардан янги пахта хом ашёси ҳосили етиштириш учун фақат зарур товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун фойдаланиш мумкин ва ҳисоб рақамлар эгаларининг янги ҳосилни етиштириш билан боғлиқ бўлмаган илгари юзага келган мажбуриятларини қоплашга йўналтирилиши мумкин эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришга доир қўшимча харажатлар ҳамда фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш харажатлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан ўз маблағлари ёки тижорат банкларининг тўқимачилик ҳамда тикувчилик-трикотаж маҳсулотлари етказиб бериш бўйича экспорт контрактлари кафолати остида ажратиладиган кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчиларига 2018 йил 1 октябрдан кейин фермер хўжаликларига берилган мол-мулкни товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи билан ўтказишни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари, фермер хўжаликлари, кооперацияларга ҳудудлар шароитлари, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, сув ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шунингдек, пахтанинг тозалигига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, ғўзанинг селекция навларини мустақил равишда жойлаштириш ҳуқуқи берилсин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ҳудудлар шароитларини ҳисобга олган ҳолда, селекция навларини жойлаштириш бўйича тавсиялар берсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 сентябрдаги 562-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзпахтасаноат» АЖ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши учун пахта хом ашёсини қайта ишлаш юзасидан белгиланган асосли тарифларни пахта тозалаш корхоналари бўйича бир ой муддатда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар бир фермер хўжалиги бўйича ирригация ҳамда мелиорация тизимларини мунтазам тозалаш, ерларни текислаш ва ернинг қаттиқ гипс қатламини очиш бўйича чуқур юмшатиш ишларини ташкил қилиш, шунингдек, пахта хом ашёси етиштирадиган ва пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун узлуксиз сув таъминоти тадбирларининг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминласинлар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгилаб қўйилсинки, пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш маҳсулотини қайтариш асосида пахта тозалаш корхонасида ёхуд пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларининг ўз корхонасида ёки улар томонидан ижарага олинган пахта тозалаш корхонасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарини ва пахта тайёрлаш пунктларини хатловдан ўтказсин ва уларнинг ҳолатини баҳоласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони билан ташкил этилган Пахта-тўқимачилик кластерларини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия (З.Т. Мирзаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 1 мартгача бўлган муддатда — пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарини ва пахта тайёрлаш пунктларининг техник ва молиявий ҳолатини баҳолаш асосида улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрласин ва киритсин, унда шу жумладан уларни пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ижарага беришни, тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда ёки инвестиция мажбуриятлари остида «нол» харид қиймати бўйича сотишни ёхуд қувватлардан маҳсулотини қайтариш шарти билан фойдаланишни назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этилиши мониторингини олиб бориш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларни уч кун муддатда 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил пахта хом ашёси ҳосили якунлари бўйича пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ва кластерларни ташкил этишга доир фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришни ташкил этишнинг бозор механизмини шакллантириш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси (З.Т. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорида назарда тутилган шартларда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун уларга кредит линиялари ажратиш, шу жумладан, асбоб-ускуналар импорт қилиш учун уларга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банклари билан биргаликда молиялаштириш шартларини татбиқ этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 253-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 25 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига 1-ИЛОВА