Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2018 29.08.2004 йилдаги 410-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.08.2004 йилдаги 410-сон
Date of entry into force
29.08.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 507-сонли «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда жисмоний ва маънавий соғлом ёш авлодни тарбиялаш учун шарт-шароитлар яратиш, болаларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, шунингдек спорт иншоотларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Болалар спортини ривожлантириш ва айниқса қишлоқ жойларда ўқувчи ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан фаол шуғулланишга оммавий жалб этиш умумий ўрта таълим тизимини такомиллаштиришнинг муҳим вазифаси, 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ажралмас қисми деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкилий тузилмаси, Жамғарма ижро этувчи аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари тузилмаси ва штатдаги ходимлари сони 3 — 5-иловаларга мувофиқ;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши ва Жамғарманинг минтақавий филиаллари ҳомийлик кенгашлари, уларга юкланган вазифалар ва ваколатлар сақлаб қолинсин, болалар спортини янада ривожлантириш чора-тадбирларини давлат сиёсати даражасида амалга ошириш, ушбу мақсадга эришиш учун давлат тузилмалари билан бир қаторда хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, халқаро молиявий ташкилотлар ва хорижий ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш унинг асосий мақсади этиб белгилансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спортини ривожлантириш ишида илгари Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, «Маҳалла» жамғармасига ва бошқа тузилмаларга юкланган вазифалар ва ваколатлар сақланиб қолсин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 мартдаги 164-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг шаҳарлар ва туманлардаги минтақавий филиаллари вакиллари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобига молиялаштирилади ва ўз фаолиятида Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига ҳисобот беради;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спорт иншоотларини қуриш ва уларни реконструкция қилиш дастурлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг қабул қилинган қарорлари амалга оширилиши устидан назорат қилиш Жамғарма минтақавий филиаллари вакилларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилишининг муҳим таркибий қисми сифатида Болалар спортини ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирилган ишлар дастурини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар спортини ривожлантириш дастури ва 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг ўзаро боғлиқлиги бўйича ишларни мувофиқлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури амалга оширилиши мониторинги бошқармасининг болалар спортини ривожлантириш бўлимига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобига янгидан қуриш ва реконструкция қилиш йўли билан тикланаётган болалар спорти объектлари фойдаланиш учун туман (шаҳар) ҳокимият ва бошқарув органлари балансига берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағлари ҳисобига қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган болалар спорти объектларини қабул қилиб олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 9 июлдаги 321-сон қарори билан тасдиқланган Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спорти иншоотларининг самарали фаолият кўрсатиши, улар қувватларидан энг тўлиқ фойдаланилишини таъминлаш, самарали фаолиятни ташкил этиш ва спорт секцияларини методик таъминлаш, уларни малакали спорт мураббийлари билан таъминлаш учун масъулият халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларига юкланади.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, болалар спорти иншоотларини намунавий лойиҳалар қўлланилмасдан ҳамда тасдиқланган қурилиш нормалари ва стандартларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қуриш ва реконструкция қилиш қатъиян тақиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спорти объектлари қуриш ва уларни реконструкция қилишга танлов пудрат тендер савдолари ўз вақтида ўтказилиши ва пухта ташкил этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спорти иншоотлари қуриш ва уларни реконструкция қилиш ишларини бажаришда намунавий лойиҳалар ва тасдиқланган қурилиш қоидаларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин. Бунда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган болалар спорти иншоотлари хавфсизлиги ҳамда кейинчалик улардан фойдаланиш жараёнида хавфсизлик талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига янгидан қурилаётган объектлар ва реконструкция қилинаётган болалар спорти объектлари устидан техник назорат қилиш амалиётини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига 3—6-иловалар (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 29 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
410-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июндаги 110-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 23-сон, 208-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси Қонун Ҳужжатлари Тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 29 августдаги 410-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ташкилий тузилмаси
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 29 августдаги 410-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг штатдаги ходимлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СОНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Раҳбарият

Ижро этувчи директор

1

Жамғарманинг ижро этувчи директори ўринбосари — Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни ташкил этиш ва қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш бўлими бошлиғи

1

Кадрлар бўйича инспектор

1

Молиявий маблағларни шакллантириш ва хорижий

инвестицияларни жалб этиш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини

молиявий назорат қилиш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва болаларнинг

халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Болалар спорт иншоотларини лойиҳалаштириш, жойлаштиришни

ташкил этиш ва қуришни назорат қилиш, улардан фойдаланиш

бўлими

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Болалар спорт иншоотларини ускуналар ва спорт анжомлари билан

жиҳозлаш бўлими

Бўлим бошлиғи

1

Бош мутахассис

1

Етакчи мутахассис

1

Бош юрисконсульт

Бош юрисконсульт

1

Бухгалтерия

Бош бухгалтер

1

Бухгалтер-кассир

1

Жами:

17

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 29 августдаги 410-сон қарорига
4а-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимлари сони — 17 киши.
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 29 августдаги 410-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси минтақавий филиалининг намунавий тузилмаси
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 29 августдаги 410-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги ПФ-3481-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ташкил этилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади ва хўжалик мустақиллиги асосида фаолият кўрсатади, ўз мол-мулкига, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади. Ўз номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларга эга бўлади, тегишли мажбуриятлар олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма фаолиятида Ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар ва жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва хўжалик жамиятларининг меҳнат жамоалари, муассасалар ва ижодий уюшмалар, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, компаниялар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, тижорат тузилмалари, хорижий ва бошқа ташкилотлар, соғлом авлодни вояга етказишга ўз ҳиссасини қўшишни хоҳловчи юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрий асосда қатнашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма фаолияти хайрия тусига эгадир. Унинг маблағлари, уларнинг тушиш манбаларидан қатъи назар, Жамғарманинг мақсади ва унга юкланган вазифаларга эришиш учун сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг тижорат ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамғарма жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 17-уй, 100060.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Жамғарманинг мақсади, асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Жамғарма фаолиятининг мақсади ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий соғлом бўлиб вояга етишининг, уларга соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга меҳр-муҳаббатни сингдиришнинг ғоят муҳим шарти сифатида болалар оммавий спортини ривожлантиришни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спортининг моддий-техника ва ресурс базасини янада ривожлантириш чора-тадбирларини давлат сиёсати даражасида амалга ошириш, бунинг учун давлат тузилмалари билан бир қаторда хўжалик юритувчи субъектлар, ҳомийлар, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, халқаро молиявий ташкилотлар ва хорижий ҳомийларнинг маблағларини жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар жисмоний тарбия ва спортини ривожлантириш борасида давлат сиёсатини 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш билан бевосита ўзаро боғлиқликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишга, болалар спортини аниқ мақсад йўлида ва барқарор авж олдиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълимини бошқариш органлари ва таълим муассасалари билан биргаликда болаларда спортга меҳр уйғотиш, ўсиб келаётган ёш авлодда спорт билан шуғулланиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, маънавий ва жисмоний комилликка интилиш зарурлигини тушунишни шакллантириш, уларни салбий таъсирдан ҳимоя қилиш ҳамда зарарли одатлардан халос этиш, болаларни барқарор феъл-атворли, Ватанга меҳр-муҳаббат ва ўз мамлакати учун ғурур-ифтихор руҳида тарбиялаш борасидаги чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда қишлоқ жойларда болалар жисмоний тарбия ва спортининг моддий базасини шакллантириш, умумтаълим мактаблари қошида ва аҳоли яшаш жойларида замонавий болалар спорт комплекслари тармоғини барпо этиш, уларни замонавий спорт ускуналари ҳамда анжомлари билан жиҳозлаш, улардан самарали фойдаланишни таъминлашга кўмаклашиш бўйича зарур молиявий ва моддий маблағларни жамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни жисмоний ва маънавий тарбиялашнинг замонавий шакл ва услубларини, жинси ва ёшига қараб болаларга спорт кўникмаларини сингдиришнинг, спорт соҳасида иқтидорли болаларни ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва марказларидаги машғулотларга танлаб олишнинг илмий асосланган тизимларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ҳамда уларни татбиқ қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактабларининг спорт базасини ҳамда шаҳарларда ва қишлоқ жойларда болалар спорт иншоотлари тармоқларини янада ривожлантириш, уларни мамлакатнинг аҳоли яшаш жойларида оқилона жойлаштириш ҳамда замонавий талабларга мувофиқ техника билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг жисмоний ва руҳий жиҳатдан камол топишини кўзлаган ҳолда тиббиёт муассасалари ва ташкилотлари билан ўзаро яқин алоқа ва ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудуд аҳолисининг зичлигини, спорт билан шуғулланишга жалб этиладиган болалар сони, жинси ва ёшини эътиборга оладиган болалар спорт майдончалари ва комплексларининг, шу жумладан умумтаълим мактабларининг илмий асосланган намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни жисмоний тарбиялашнинг илмий асосланган замонавий тизимлари, шакл ва услубларини жорий этиш, болалар спорти бўйича устозлар ва спорт-педагог кадрларни мамлакатнинг етакчи илмий ҳамда таълим марказларида ва чет элларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, республика спорт федерациялари, клублари ва ташкилотлари билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш;
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар оммавий спортини ривожлантириш, истиқомат жойларда техникавий жиҳозланган, замонавий болалар спорт комплексларини барпо этишнинг аҳамияти кенг тарғиб қилинишини ташкил этиш ва кўмаклашиш, ушбу вазифаларни рўёбга чиқаришга жамоатчиликни, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, кичик бизнес субъектлари, хусусий тадбиркорликни, корхоналар ва ташкилотларни, шу жумладан халқаро ташкилотларни фаол жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз ҳамда чет эл инвестицияларини, ҳомийлик маблағлари ва грантларни болалар-ўсмирлар жисмоний тарбия ва спорти соҳасига кенг кўламда жалб этиш борасидаги ишларни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёш спортчиларни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт-оммавий ишлар ва хайрия фаолияти масалалари бўйича халқаро ҳамкорликда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ватанимиз жисмоний тарбия ва спортини ахборотлар билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва ривожлантиришда, уни жаҳон ахборот тармоғига киритишда қатнашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма минтақавий филиалларни ташкил этиш ва уларни зарур ўқув-методик ҳамда кўргазмали-расмли материаллар билан таъминлаш, ушбу ишга олимларни, юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Жамғарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма юкланган вазифалар ва фаолият йўналишларини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар бажарилишини таъминлаш учун ўз ваколатлари доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан ҳуқуқий хатти-ҳаракатларни мустақил равишда содир этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спортини ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббуслар билан чиқиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт тадбирларини ўтказиш, турли хил спорт мусобақаларида, нотижорат мақсадларидаги тендерлар ва танловларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар ҳамда фирмалар билан биргаликда болалар спортини ва унинг моддий базасини ривожлантириш бўйича ўз лойиҳалари ва дастурларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналар, ташкилотлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро фойдали ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт-педагог кадрларни контракт асосида ўқитиш, шу жумладан хорижий мутахассисларни, олимларни жалб этган ҳолда ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг уставда қайд этилган фаолияти соҳасига тааллуқли масалалар бўйича семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақалараро ҳамкорликка кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, уставда қайд этилган вазифаларни ҳал этиш учун муассисларга ва бошқа ташкилотларга тегишли кўчмас мол-мулкдан, бошқа мулкчилик объектларидан, шу жумладан интеллектуал мулкидан шартномавий асосда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчар ва кўчмас мол-мулкни мулк қилиб сотиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз атрибутларини (фирма белгиларини) яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда банкларда ҳисоб рақамларини, шу жумладан валюта ҳисоб рақамларини очиш, миллий ва эркин алмаштириладиган валютада банк кредитлари ва ссудалар олиш, ўз номидан шартномалар ва контрактлар тузиш, мулкий ҳуқуқларга эга бўлиш, судда даъвогар ва жавобгар бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар спортини ривожлантиришга доир фаолиятга маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг моддий ва молиявий маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга тегишли маслаҳат, ахборот хизматлари ва бошқа хил хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, жамоат ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда амалий алоқаларга киришиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарма қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган авлод ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлат сиёсати ва дастурларини амалга оширишда, 2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастурини бажаришда фаол қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатхоналарга, филиалларга ҳамда Жамғарма томонидан ташкил этилган бошқа ташкилотларга ўз фаолияти дастурларини ишлаб чиқишда ҳар томонлама кўмаклашиш ва уларнинг ишларини ўз вақтида назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма томонидан йўналтириладиган молиявий ва моддий маблағлардан олдинга қўйилган вазифаларга мувофиқ қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарма ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари ўз фаолиятида болалар спорти иншоотлари қурилиши масалаларида шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг тегишли ўринбосарлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ўқув-методик ишлар масалалари бўйича эса — Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва уларга ҳисобот беради.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Жамғарма қатнашчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат, жамоат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, компаниялар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари, корхоналар, банклар, бошқа жамғармалар, шу жумладан хорижий жамғармалар, шунингдек Жамғарманинг асосий вазифаларини амалга оширишда ихтиёрий асосда қатнашувчи юридик ва жисмоний шахслар (Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари) Жамғарманинг қатнашчилари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Жамғарма бошқарув органлари тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат тузилмаларини ва хорижий шерикларни жалб этиш, болалар жисмоний тарбияси ва спортини ривожлантиришга изчил ёндашувларни таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш, Жамғарма томонидан ўз фаолияти амалга оширилишига ҳар томонлама кўмаклашиш, унинг моддий-техника ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, шунингдек Жамғарма томонидан жалб қилинаётган маблағлардан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш учун Ҳомийлик кенгаши тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳомийлик кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳомийлик кенгаши Жамғарманинг уставда қайд этилган вазифалари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси ва Жамғарманинг ижро этувчи директори ҳисоботини мунтазам равишда эшитади ва тасдиқлайди.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 20-сон, 367-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма минтақавий филиалларининг ҳомийлик кенгашлари тузилади. Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиалларининг ҳомийлик кенгашлари раислари ҳисобланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Назорат-тафтиш комиссияси Жамғарма маблағларидан мақсадли (йўналишлар бўйича) ва қонуний фойдаланилишини, Жамғарманинг, унга идоравий мансуб минтақавий филиаллар ва таркибий бўлинмаларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи аппарати Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига ҳисобот беради.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма жорий фаолиятига раҳбарликни ижро этувчи директор амалга оширади, у Жамғарма номидан иш кўради, ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, штатлар жадвалини, ижро этувчи аппарат ва минтақавий филиалларнинг жорий таъминотига харажатлар сметасини тасдиқлайди, Жамғарма маблағларини белгиланган тартибда тасарруф этади, юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг ижро этувчи директори лавозимига тайинлаш ва лавозимдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари икки томонлама бўйсунишга эга — Жамғарманинг ижро этувчи аппаратига бевосита бўйсунади ва айни бир вақтда жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларига ҳисобот беради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма минтақавий филиаллари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсияномасига кўра, Ҳомийлик кенгаши билан келишган ҳолда, ижро этувчи аппарат томонидан тайинланадилар.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарма ижро этувчи аппаратининг штатдаги ходимлари сони 17 кишидан (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), минтақавий филиалларда эса — 3 кишидан иборат этиб белгиланади, шунингдек 1 нафардан бош мутахассис — ҳар бир туман, вилоят бўйсунишидаги шаҳар, Тошкент шаҳридаги туманга вакил белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарма аппарати ва унинг минтақавий филиаллари таъминоти Жамғарманинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг болалар спорти базасини шакллантириш ва ривожлантириш учун жавоб берадиган туманлар ва шаҳарлардаги вакиллари фаолияти Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Жамғарманинг мол-мулки ва молиявий маблағлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Жамғарманинг мол-мулки асосий воситалардан ва Жамғарма томонидан Жамғарма қатнашчилари улушлари ҳисобига олинган бошқа активлардан ҳамда бошқа тушумлардан ташкил топиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жамғарманинг пул маблағлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бюджети (республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар) маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма муассисларининг пул бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий олимпия қўмитаси, спорт федерациялари, ташкилотлари ва клубларининг пул маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантлари ва беғараз ёрдами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ташқари жамғармаларнинг ажратмалари, хўжалик юритувчи субъектлар, кичик бизнес корхоналари, хусусий тадбиркорлар, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари ва ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма, шунингдек Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш мақсадида Жамғарма томонидан таъсис этилган корхоналар ва ташкилотлар фаолиятидан олинган даромадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамғарманинг ҳар йилги даромадлар ва харажатлар сметаси Жамғарма ижро этувчи аппаратининг тақдимномасига кўра Жамғарманинг Ҳомийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 720-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 1002-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг пул маблағлари уставда қайд этилган вазифаларни бажаришга, болалар спортини ривожлантиришга доир тегишли давлат дастурларида назарда тутилган тадбирларга, шунингдек Жамғарма томонидан амалга оширилаётган болаларни соғломлаштириш дастурларини рўёбга чиқаришда фаол қатнашаётган шахсларни хайрия тарзида рағбатлантиришга сарфланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Солиқлар, йиғимлар ва тўловлар Жамғарма томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамғарма ва унинг минтақавий филиаллари ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли барча мол-мулк билан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат Жамғарма мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, Жамғарма эса давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамғарманинг мулкий ҳуқуқлари жамоат ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Жамғарма фаолиятини тўхтатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Жамғарманинг фаолияти Жамғарма Ҳомийлик кенгашининг қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Жамғармани тугатишда Жамғарма ихтиёрига берилган бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк уларнинг эгаларига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат рўйхатидан ўтказиш реестрига Жамғарма тугатилганлиги ва фаолияти тўхтатилганлиги ҳақида ёзув қайд этилган пайтдан бошлаб Жамғармани тугатиш якунланган, Жамғарма эса фаолиятини тўхтатган деб ҳисобланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда, 30-31-сон, 229-модда; 2006 й., 23-сон, 208-модда, 40-сон, 396-модда; 2008 й., 8-9-сон, 40-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2017 й., 20-сон, 367-модда, 37-сон, 1002-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/164/0849-сон)