Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
18.11.2019
19.09.2019
21.09.2018
01.06.2018 01
23.12.2017
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 18.11.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини техник воситалар билан жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини жиҳозлаш учун ушбу қарорга 2-иловада қайд этилган техник воситаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитасига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назоратини ташкил этиш тўғрисида» 1999 йил 25 майдаги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1007-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1007-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида (кейинги ўринларда ўтказиш пунктлари деб аталади) чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пункти маъмурияти — мазкур ўтказиш пункти бириктирилган аэропорт (аэродром), дарё бандаргоҳи, темир йўл станцияси, автомобиль (пиёдалар) ўтказиш пункти раҳбарияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария назорати — одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин предметлар ва товарларни, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини назорат қилиш мақсадида чегара назорати ветеринария пунктлари (участкалари) томонидан (кейинги ўринларда давлат ветеринария назорати пунктлари деб аталади) ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси (кейинги ўринларда Давлат чегараси деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг (қуруқлик, сув, ер ости, самовий ҳудуд) чегараларини белгилайдиган линия ва ушбу линия бўйлаб ўтадиган вертикал юза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тартиб-таомиллари — давлат назорати органлари томонидан Давлат чегаралари орқали ўтадиган шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан ўз ваколатлари доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати органлари — шахслар, транспорт воситалари, товарларни ушбу Низомга мувофиқ Давлат чегараси орқали ўтказишда иштирок этадиган чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг чегара назорати бўлинмалари (кейинги ўринларда чегара назорати бўлинмалари деб аталади) томонидан миллий хавфсизлик манфаатларини ва чегаралар мустаҳкамлигини таъминлаш, Давлат чегарасини ва ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан ўтказиш пунктларида амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кириш пункти — шахслар, транспорт воситалари ва товарлар ҳаракатланадиган йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга ошириладиган дастлабки ўтказиш пункти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиш пункти — шахслар, транспорт воситалари ва товарлар ҳаракатланадиган йўналиш бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишда божхона, санитария-карантин, фитосанитария, чегара ва ветеринария назорати амалга ошириладиган охирги ўтказиш пункти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пункти — Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларнинг чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати амалга ошириладиган ва ўтказиладиган халқаро алоқалар учун очиқ бўлган чегарадош темир йўл станциялари ва автомобиль йўллари, дарё бандаргоҳлари, аэропортларнинг (аэродромлар) ҳудуди (ҳудудининг бир қисми), шунингдек, бошқа махсус жиҳозланган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пункти режими — ўтказиш пунктлари орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларнинг кириб келиши, чиқиб кетиши ва олиб ўтилиши, шунингдек, унинг ҳудудида ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайдиган қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-карантин назорати — ўтказиш пунктларида ҳудудий Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг санитария-карантин бўлинмалари томонидан Давлат чегараси орқали келган шахслар, транспорт воситалари ва товарларга нисбатан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма наряд — шахслар, транспорт воситалари ва товарларни биргаликда назорат қилишга жалб этиладиган давлат назорати органлари вакилларидан иборат таркибдаги наряд;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона расмийлаштируви — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини таъминлаш учун божхона органлари мансабдор шахслари томонидан амалга ошириладиган божхона операциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назорати — Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига риоя этилишини таъминлаш учун божхона органлари томонидан, жумладан хавфни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик схема — чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш кетма-кетлигини, шу жумладан шахслар, транспорт воситалари ва товарларни кўрикдан ўтказиш тартиби, уларнинг ўтказиш пункти ҳудудида кўчиш тартиби, товарларни ва транспорт воситаларини сақлаш, транспорт воситаларини кузатиб бориш тартибини, назоратда фойдаланиладиган шахсий таркибни, махсус техника воситалари ва хизмат ҳайвонларидан фойдаланиш тартиби, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегарасидан ўтказишда иштирок этадиган вазирликлар ва идораларнинг ўзаро ҳамкорлик тартибини белгилайдиган ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари, транспорт воситаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаси — товарларни ва йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган восита. Транспорт воситаси ҳар қандай сув кемаси, ҳаво кемаси, автотранспорт воситаси, темир йўл транспорт воситасини (темир йўлда ҳаракатланадиган таркиб, темир йўлда ҳаракатланадиган таркибининг бир қисмини) ёки контейнерни, шунингдек, уларнинг конструкциясига мувофиқ техник паспорт ёки техник маълумотларида назарда тутилган эҳтиёт қисмлар, анжомлар ва ускуналар, суюқлик сақлаш идишларидаги ёқилғи-мойлаш материаллари совитувчи ва бошқа техник суюқликларни, агар улар мазкур транспорт воситалари билан бирга ташилаётган бўлса, ўз ичига олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария назорати — ўтказиш пунктида карантин бўйича назорат қилинадиган товарлар ва Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган (транзит ташиладиган) ўсимликларни текширишда ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори томонидан амалга ошириладиган комплекс тадбирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг умумий қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат чегараси орқали ўтадиган барча шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, уларни фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказиш тақиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 09/19/787/3770-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян тур ва шаклдаги назоратдан озод этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўтказиш пунктида давлат назорати органлари шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ҳудудий органлари билан ҳамкорликда амалга оширадилар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир муайян ўтказиш пунктида шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишнинг технологик схемаси давлат назорати органлари ва ўтказиш пункти маъмурияти раҳбарларининг қўшма қарорига биноан жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат тартиб-таомилларини амалга оширишда қурол-яроғ ва техника, махсус техника воситалари, муҳандислик иншоотлари, хизмат итлари, шунингдек, инсон ҳаёти ва саломатлиги, ҳайвонлар, ўсимликлар учун хавфсиз ва товарлар ҳамда транспорт воситаларига зарар етказмайдиган дезинфекция воситаларидан фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати давлат назорати органларининг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказиш пунктларида давлат назорати органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш учун жавобгарлик чегара назорати бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат назорати органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказишда биргаликдаги ҳаракат қилиш тартиби ва усулларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилиш, чегара ва божхона қонунчилиги бузилишларини аниқлаш ва уларнинг олдини олишга доир комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пунктларида ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш технологияларини такомиллаштириш ва оптималлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати органларининг ўтказиш пунктларида кутилмаган вазиятлар юзага келганда келишилган ҳолда ҳаракат қилишга доим тайёр туриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараларини ҳимоя қилиш ва қўриқлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бажариш бўйича давлат назорат органлари фаолиятини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар Давлат чегараси орқали Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан белгиланган Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берадиган амалдаги ҳужжатлар бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахслар, транспорт воситалари ва товарларни Давлат чегараси орқали ўтказиш тўғрисидаги якуний қарор улар ўтказиш пунктида барча турдаги назоратдан ўтказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказиш пунктида давлат назорати органлари шахслар, транспорт воситалари ва товарлар барча турдаги давлат назоратидан ўтказилганлиги тўғрисидаги қайд варақасидан ёки электрон тизимдан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Айрим ҳолларда, Ўзбекистон Республикасига белгиланмаган ҳужжатларсиз, бекор қилинган ёки муддати ўтган ҳужжатлар билан кириш учун келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Давлат чегараси орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбариятининг рухсати билан ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат чегараси орқали қуйидагилар устувор тартибда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва халқаро шартномаларга мувофиқ муайян имтиёзларга эга шахслар, оғир беморлар, ҳомиладорлиги ва ногиронлиги яққол билиниб турган шахслар, 7 ёшгача бўлган болалар, уларга ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва улар кетаётган автотранспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро йўналишларда йўловчиларни мунтазам ташийдиган транспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тирик ҳайвонлар, тез бузиладиган товарлар, радиоактив материаллар, оммавий ахборот мақсадлари учун хабарлар ва бошқа материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар оқибатларини бартараф этишда зарур бўлган ва инсонпарварлик ёрдами сифатида юбориладиган товарлар, бошқа шундай товарлар, шунингдек, ушбу товарлар олиб ўтиладиган транспорт воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига юбориладиган товарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг олий қонунчилик, ижро этувчи ва суд ҳокимияти органларига юбориладиган товарлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баъзи ҳолларда шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига асосан божхона органи бошлиғи билан келишилган ҳолда устувор тартибда ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат чегараси орқали ўтувчи шахслар давлат назорати органи ходимларининг талабига биноан зарур ҳужжатлар, багаж, қўл юки, валюта қимматликларини назорат ва текширувдан ўтказиш учун тақдим этади, назорат ва текширувни ўтказишга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видеога суратга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа воситалардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чегара назорати ва божхона органлари бўлинмалари йўловчиларни темир йўл ёки авиация транспортида халқаро ташишни амалга оширадиган юридик шахслардан Ўзбекистон Республикасига келаётган йўловчиларнинг шахсий маълумотларини олдиндан олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Халқаро йўналишлар учун очилган автомобиль йўллари, темир йўллар ва авиация ўтказиш пунктларида йўловчилар ва уларнинг юклари божхона назорати ва текширувидан одатда, қуйидаги икки йўлакли тизимни белгиланган тартибни қўллаш орқали ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«яшил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багажидаги товарларини божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қизил» йўлак — кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багажидаги товарларини, шунингдек, декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказиш пунктининг паспорт назорати зонаси аэропортлар ҳудудий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторлар ва чет эл фуқароларини расмийлаштириш учун мўлжалланган секторларга ажратилиши мумкин ва бу ўтказиш пунктининг технологик схемасида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Идентификация воситалари бузилиши (пломбалар, муҳрлар ва бошқалар) ёки Давлат чегарасини бузиб ўтувчи шахс контрабанда предметларини ёки ноқонуний олиб кетилаётган товарларни яшириши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар аниқланганда, чегара ва назорат бўлинмалари раҳбарларининг қўшма қарори асосида транспорт воситаси ёхуд товар очиб кўрилади ва кўрикдан ўтказилади ҳамда бу ҳақида белгиланган тартибда далолатнома тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Транспорт воситалари ва товарлар махсус жиҳозланган жойда қўшма наряд томонидан кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаси ва товарни кўрикдан ўтказиш ҳақидаги қарор божхона органи бошлиғи томонидан чегара назорати бўлинмаси раҳбари билан келишган ҳолда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Транспорт воситалари ва товарлар техника хавфсизлигига риоя этилган ҳолда, ташувчи вакили ёки транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) иштирокида кўрикдан ўтказилади ҳамда улар божхона ва чегара нарядининг талабига кўра кўздан кечириш қийин бўлган барча жойларни кўрсатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтаётган транспорт воситалари ва товарларга нисбатан кириш пунктида Ўзбекистон Республикасидан чиқиш пунктида назорат қилинадиган идентификация воситалари (пломбалар, муҳрлар ва бошқалар) қўлланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарлар асоссиз ушлаб турилишига, шунингдек, уларга зарар етказилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мансабдор шахслар чегара, божхона, санитария карантини, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш чоғида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, ушбу ҳуқуқбузарликлар изини ва объектларни сақлаш, ушбу ҳолатларга дахлдор шахсларни қўлга олиш бўйича зарур чоралар кўриши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳуқуқбузарлар ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига дахлдор бошқа шахслар, шунингдек, зарур ашёвий далиллар ушлаб турилади, сўнгра эса тегишлилиги бўйича чегара ёки божхона назорати бўлинмасига ёхуд ички ишлар органлари навбатчи қисмларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш учун олиб келинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат назорати органлари ходимларига нисбатан ҳуқуқбузарликлар содир этадиган шахсларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари профилактика мақсадида эмлашларни ўтказишни талаб қиладиган мамлакатларга чиқишда уларда санитария-карантин бўлинмалари ходимлари томонидан вакцинация ва ревакцинация тўғрисидаги халқаро гувоҳномалар мавжудлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Автомобиль йўллари (пиёдалар) ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар, ҳайдовчилар, йўловчилар ва автотранспорт воситалари ўтказиш пунктларида чегара назорати бўлинмалари томонидан ўтказиш пунктининг технологик схемага асосан имкониятларига мувофиқ миқдорда навбатма-навбат ўтказилади, ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ушбу Низомнинг 15-16-бандларида назарда тутилган ҳолатларда божхона органи томонидан товарга илова қилинадиган ҳужжатлар ёки халқаро йўлларда ташиш дафтарчасида Халқаро йўлларда ташиш дафтарчасини қўллаган ҳолда юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги божхона конвенциясига (Женева, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ тегишли ёзувлар қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ўзбекистон Республикасига кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан одатда, қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган шахсларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлиги текширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахслар, уларнинг қўл юклари, товарлар ва транспорт воситалари санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар ва йўловчилар қўл юки ҳамда багажи билан бирга чегара ва божхона назоратидан ўтиш учун залга ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаси ўтказиш пункти ҳудудига ўтказилади ва кўрикдан ўтказиш майдончасига қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчи чегара ва божхона назоратидан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш ҳамда ташилаётган товарни расмийлаштириш учун товарга илова қилинган ҳужжатларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара ва божхона наряди томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки ҳудуди орқали транзит ташиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади ва шундан сўнг автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаси ва унда ташилаётган товарлар божхонада расмийлаштирилгач, товарларга илова қилинган ҳужжатларга божхона органининг тегишли белгилари қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги назорат ишлари ниҳоясига етганидан сўнг махсус ажратилган жойдаги йўловчилар қўл юки ва багажи билан бирга автотранспорт воситасига чиқариш учун кузатиб борилади, Давлат чегарасидан пиёда ўтаётган шахслар эса ўтказиш пунктидан технологик схемага мувофиқ белгиланган йўналиш бўйича чиқарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати бўлинмаси томонидан шахслар ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасига кириш учун Давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида чегара белгилари, зарур бўлганда эса давлат назорати бошқа органларининг тегишли белгилари бор ёки йўқлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Транспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириши учун ваколатли банкнинг айирбошлаш шохобчаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, белгиланган йиғимлар ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Чегара ва божхона назорати жараёнида ёки ундан сўнг шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришдан бош тортган ҳолларда, у Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун назорат тартиб-таомилларидан такроран ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ёки автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки унинг ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракатланишидан бош тортилган ҳолатда, мазкур товар ёки автотранспорт воситаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чегарадош мамлакат ҳудудига қайтариб юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Шахслар, транспорт воситалари ва товарлар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан одатда, қуйидаги тартибда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетаётган шахсларнинг Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари мавжудлиги текширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаси ундан йўловчилар туширилгандан сўнг ўтказиш пункти ҳудудига ўтказилади ва кўрикдан ўтказиш майдончасига қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси орқали пиёда ўтадиган шахслар ва йўловчилар қўл юки ҳамда багажи билан бирга чегара ва божхона назоратидан ўтиш учун залга ўтказилади ва шундан сўнг Давлат чегарасидан пиёда ўтаётган шахслар ўтказиш пунктидан технологик схемага мувофиқ белгиланган йўналиш бўйича чиқарилади, йўловчилар эса махсус ажратилган жойга ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчи ёки юкни кузатиб бораётган шахс божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини амалга ошириш ҳамда ташилаётган товарни расмийлаштириш учун товарга илова қилинган ҳужжатларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара ва божхона наряди томонидан ҳайдовчидан автотранспорт воситасида чегара ва божхона назоратидан яширинган шахслар ва товарлар, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тақиқланган предметлар бор ёки йўқлиги сўралади ва автотранспорт воситаси кўрикдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт воситаси ва унда ташилаётган товарлар божхонада расмийлаштирилгач, товарларга илова қилинган ҳужжатларга божхона органининг тегишли белгилари қўйилади ва шундан сўнг ҳайдовчи чегара назоратидан ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги назорат ишлари ниҳоясига етганидан сўнг махсус ажратилган жойдаги йўловчилар қўл юки ва багажи билан бирга автотранспорт воситасига чиқариш учун кузатиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати бўлинмаси томонидан шахслар ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиш учун Давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида чегара белгилари, зарур бўлганда эса давлат назорати бошқа органларининг тегишли белгилари бор ёки йўқлиги текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Чегара ва божхона назорати жараёнида ёки ундан сўнг шахс Ўзбекистон Республикасидан чиқишдан бош тортган ҳолларда, у Ўзбекистон Республикасига қайтариб киритилади, унинг чиқиш ҳақида қўйилган белгилари бекор қилинади ва ундирилган йиғимлар қайтариб берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товар ёки автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишдан бош тортилган ҳолатда, мазкур товар ёки автотранспорт воситаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Темир йўл ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Чегара назорати бўлинмасининг раҳбари поезд келишидан олдин ўтказиш пунктида режим ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат назорати органлари темир йўл таркибининг келиши ва кетиши тўғрисидаги ахборотни станция бўйича навбатчидан (диспетчердан) олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажи, поезд бригадаси аъзолари қўшма наряд томонидан ўтказиш пунктида, айрим ҳолларда эса ҳаракатланиш йўналишида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк вагонларида ташиладиган товарлар божхона органлари жойлашган жойдаги юклаш (тушириш) темир йўл станцияларида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Назорат тартиб-таомиллари поездлар ҳаракатланиш жадвалида назарда тутилган тўхтаб туриш вақти давомида амалга оширилади. Темир йўл маъмурияти давлат назорати органларига поездлар ҳаракатланиш жадвалидаги ўзгартиришлар тўғрисида олдиндан хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк ташиш поездининг тўхтаб туриш вақти чегара назорати бўлинмалари ва божхона органлари томонидан темир йўл маъмурияти билан биргаликда белгиланади. Ўтказиш пунктларида юк ва йўловчи ташиш поездларини текшириш тартиби ва давомийлиги юк ҳамда йўловчи ташиш поездларини назорат қилишнинг ҳудудий темир йўл бўлинмалари, чегара назорати бўлинмалари ва божхона органлари билан келишилган ҳамда улар томонидан тасдиқланган технология асосида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айрим ҳолларда, чегара ёки божхона назорати бўлинмаларининг буюртманомалари бўйича таркибларни қўшимча кўрикдан ўтказиш ва поездларни тўхтатиб туриш зарурати юзага келганда, поезднинг тўхтаб туриш вақти юк ва йўловчи ташиш поездларини назорат қилиш технологиясига биноан белгиланган вақтдан кўпроққа узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Назорат тартиб-таомиллари ниҳоясига етказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмасининг раҳбари поездни жўнатиш масаласини давлат назорати бошқа органларининг раҳбарлари билан келишади ҳамда темир йўл маъмуриятига поездни ўтказиш пункти ҳудудидан жўнатиш учун рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Чегара ва божхона назорати ниҳоясига етказилгач, ички ишлар органлари ходимларига темир йўл таркибини кузатиб боришни давом эттириш, йўлда жамоат тартиби сақланишини, йўловчиларнинг шахсий ва мулки хавфсизлигини таъминлашга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ўзбекистон Республикасига кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Чегара назорати бўлинмаси раҳбари чегарадош давлатнинг чегара станциясидан темир йўл таркибининг ҳаракатланиши тўғрисида станция навбатчисидан (диспетчеридан) ахборот олгандан сўнг поезднинг келиш вақтини ундан сўраб аниқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Темир йўл таркиби Давлат чегарасини кесиб ўтишда чегара наряди унга чиқиши учун тўхтатилади ва наряд таркибни ўтказиш пунктигача кузатиб боради. Давлат чегараси линиясида тўхташ жойи ва тўхтаб туриш вақти чегара қўшинлари бўлинмалари томонидан темир йўл маъмурияти билан келишган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Йўловчилар одатда, вагонлар, локомотивлар, темир йўл вокзали биносида ёки бунинг учун махсус ажратилган бошқа жойларда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма наряд ички ишлар органлари билан биргаликда ўтказиш пунктида зарур режим чекловлари бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати бўлинмаси, божхона органи ва санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назорати ходимлари темир йўл таркибига юборилади ва текширувни амалга оширади. Вагонлар кузатувчилари санитария-карантин бўлинмалари ходимларига ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинаётган йўловчилар борлиги ҳамда уларнинг сони ҳақида ахборот беради. Йўловчиларнинг ҳужжатларини текшириш, вагонни ички ва ташқи кўрикдан ўтказиш, шунингдек, локомотивни кўрикдан ўтказиш технологик схемага мувофиқ турли тартибда амалга оширилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшма наряд вагонда назорат тартиб-таомилларини амалга оширишни бошлашдан аввал вагон кузатувчисидан йўловчилар купеда ўз жойларини эгаллаши ва ҳужжатлари, қўл юклари ҳамда багажини текширишга тайёрлаши, кўриш чекланган шароитда эса вагондаги қўшимча ёритиш чироқларини ёқишни талаб қилади (камида 80 люкс);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи қуйидаги кетма-кетликда назоратдан ўтказилади: санитария-карантин назорати, чегара назорати, божхона назорати, фитосанитария ва ветеринария назорати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчиларни кутиб оладиган чегара наряди йўловчиларни перронда кутиб туради ва зарур режим чекловлари бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
машинистлар бригадаси қўшма наряд томонидан локомотив кабинасида чегара назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона наряди товарнинг почта-багаж вагонидан туширилиши ва почта-багаж бўлимига олиб борилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар қўл юки ва багажи билан ва товарлар поезддан туширилгач, транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш бўйича қўшма наряд таркибни юк ҳамда йўловчи ташиш поездларини назорат қилиш технологиясига мувофиқ махсус ажратилган жойларда ташқи ҳамда ички томондан кўрикдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар йўловчиларни кутиб оладиган қўшма наряд кузатуви остида темир йўл вокзалининг тегишли залига боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар санитария-карантин назоратидан ўтгандан сўнг чегара назорати линиясига ўтади. Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган бемор йўловчилар аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда эпидемияга қарши тадбирлар амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар чегара назоратидан ўтиш пайтида қўшма наряд йўловчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бегона шахсларнинг ҳужжатларни текшириш линияси орқали ноқонуний ўтишига йўл қўймаслик мақсадида кузатиб туради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар божхона расмийлаштирувидан ўтиш пайтида ветеринария ва фитосанитария назоратидан ҳам ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги назорат тадбирлари тугагандан сўнг йўловчилар қўл юки ва багажи билан вокзал биносидан чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вокзал зали бўйича навбатчи ўтказиш пунктига бегона шахслар, шу жумладан кутиб олувчилар кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида йўловчиларнинг вокзал биносидан чиқишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара ва божхона назорати ниҳоясига етгандан сўнг йўловчилар, перрон ва вокзал зали қўшма наряд томонидан бегона буюмлар ва предметларни аниқлаш учун кўздан кечирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Юк ташувчи темир йўл таркиби алоҳида ишлаб чиқилган технологик схема бўйича чегара-божхона назоратидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара ва божхона назорати бўлинмалари поезднинг поездлар ҳаракатланиш жадвалида белгиланган жўнаб кетиш вақтидан 3 соат олдин чегара ва божхона назорати линиясига ўтади, вокзал залини кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади, буюмлар ва предметларни олиб ташлайди ҳамда иш ўринлари ва махсус техника воситаларини ишлашга тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар назоратдан ва зал бўйича навбатчилари томонидан чипталар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг ветеринария ва фитосанитария назорати, божхона расмийлаштируви ҳамда чегара назоратидан ўтказилади ва поезд келгунига қадар кутиш залига юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара наряди чегара назорати линиясида йўловчилар, хизмат кўрсатувчи ходимлар ва бегона шахсларнинг назорат линиясидан ноқонуний ўтишига йўл қўймаслик мақсадида кузатиб туради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зал бўйича навбатчи рўйхатдан ўтказиш тугагандан сўнг чегара нарядига рўйхатга олинган йўловчилар ҳақида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элга чиқувчи шахсларнинг ҳужжатини текшириш поезд жўнаб кетишига 15 дақиқа қолганда, темир йўл маъмурияти томонидан рўйхатдан ўтказилган йўловчиларнинг барчаси поездга чиқарилгандан сўнг якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш бўйича қўшма наряд жўнаб кетадиган темир йўл таркибини ташқи ва ички томондан кўрикдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
поезд кўрикдан ўтказилгач, чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи билан келишган ҳолда, вокзал биносида божхона расмийлаштируви ва чегара назоратидан ўтган йўловчиларга поездга чиқиш, шунингдек, товарларни юклашга рухсат беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
поездлар бригадаларининг аъзолари технологик схемага мувофиқ темир йўл таркиби ташкил этиладиган жойда турган вагонларда чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар вагонларга чиқарилгач, чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи ва навбатчи диспетчер билан келишган ҳолда, ўтказиш пункти ҳудудидан поезднинг жўнашига рухсат беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара наряди поезднинг ўтказиш пункти ҳудудидан жўнаб кетишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элга жўнаб кетаётган темир йўл таркибининг ўтказиш пунктига келишидан 20 дақиқа олдин станция бўйича навбатчи (диспетчер) чегара назорати, божхона хизмати бўлинмалари ва ички ишлар органларига тегишли ахборотни етказади ва улар перронга бориб, ҳудудни кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади, буюмлар ва предметларни олиб ташлайди ҳамда иш ўринлари ва махсус техника воситаларини ишлашга тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пунктига поездда келган йўловчилар бевосита поезд вагонларида чегара ва божхона назорати (божхона расмийлаштируви), фитосанитария ҳамда ветеринария назоратидан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат тартиб-таомиллари тугагандан сўнг чегара назорати бўлинмасининг раҳбари божхона органи бошлиғи ва станция бўйича навбатчи (диспетчер) билан келишган ҳолда, ўтказиш пункти ҳудудидан поезднинг жўнашига рухсат беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара наряди темир йўл таркибининг ўтказиш пунктидан жўнаб кетишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Авиация ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Халқаро парвозларни амалга оширадиган, Ўзбекистон Республикаси аэропортларидан (аэродромларидан) учадиган ва қўнадиган барча ҳаво кемалари ва ҳарбий-транспорт авиацияси чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказилади. Халқаро парвозларни амалга оширадиган фуқаро авиацияси ҳаво кемалари эпидемик кўрсаткичлар бўйича санитария-карантин назоратидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-ҳаво кучларининг жанговар самолётлари ва вертолётлари чегара назоратидан ўтказилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Йўловчилар, уларнинг қўл юки ва багажи аэропорт биносидаги кириш (чиқиш) пунктида, айрим ҳолларда эса, парвозларнинг кунлик режаси ҳамда улар бўйича келадиган аниқ маълумотлар ва қўшимчалар асосида чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг қарорига кўра, ҳаво кемасининг бортида (борт остида) чегара ва божхона назоратидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Багаж ва товарлар ҳаво кемаси бориб қўнадиган аэропортда (йўловчининг авиачиптасига ёки товарнинг авиа юк хатига кўра) ёки ортиб жўнатиладиган аэропортда божхона расмийлаштирувидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экипаж аъзолари ўсимликлар карантини бўйича давлат инспектори томонидан фитосанитария назоратидан ҳам ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ҳаво кемаси йўловчилар ундан тушгандан сўнг кириш пунктида ёки йўловчилар унга чиқишидан аввал чиқиш пунктида қўшма наряд томонидан кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ҳаво кемаларида бир қанча оралиқ қўнишлардан сўнг келган йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи ҳаво кемаси бориб қўнадиган аэропортда (йўловчиларнинг авиачипталарига ёки товарларнинг авиа юк хатига кўра) чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник қўнишни амалга оширадиган ҳаво кемаларидан ташқари, Ўзбекистон Республикасига бир қанча оралиқ қўнишлардан сўнг келадиган ҳаво кемалари йўловчилар, багаж ва товарлар туширилгандан сўнг охирги пунктда экипаж аъзоларидан бирининг иштирокида кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасидан бир қанча оралиқ қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемаларида чиқиб кетадиган йўловчилар, уларнинг қўл юклари ва багажи, шунингдек, товарлар жўнатиладиган аэропортда (йўловчиларнинг авиачипталарига ёки товарларнинг авиа юк хатига кўра) назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник қўнишни амалга оширадиган ҳаво кемаларидан ташқари, Ўзбекистон Республикасидан бир қанча оралиқ қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемалари уларга йўловчилар чиққунича, багаж ва товарлар ортилгунича дастлабки пунктда экипаж аъзоларидан бирининг иштирокида кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Чет элга кетадиган йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш ва чет элдан келадиган йўловчиларни ҳаво кемасидан тушириш чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан, чет элдан келишда эса қўшимча равишда санитария-карантин назорати органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзбекистон Республикасининг халқаро парвозларни амалга оширадиган ва жадвалга кўра чегара аэропортларида тижорат қўнишларни бажарадиган ҳаво кемаларида ички республика авиалиниялари йўловчиларини ташишга рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Йўловчиларни ҳаво кемасидан аэропорт биносигача ва ортга автобусда ташишда қўшма наряд йўловчилар автобусга чиққунича ва ундан тушганда сўнг бегона шахслар ҳамда предметларни аниқлаш мақсадида автобусни кўздан кечиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Чегара нарядларининг божхона органлари ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатувчи бошқа хизматлар билан ўзаро ҳамкорлиги парвозлар технологик схемаси ва режаларига мувофиқ чегара назорати бўлинмасининг раҳбари томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Бемор йўловчиларга хизмат кўрсатиш бўйича зарур хизматлар аэропорт маъмурияти томонидан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ўзбекистон Республикасига кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Чегара назорати ва божхона органи бўлинмалари аэропорт диспетчеридан ҳаво кемаси учиши тўғрисида унинг белгиланган манзилга бориб қўниши учун ҳисобланган вақт ва ундаги йўловчилар сони ва бошқа юклар миқдори, беморлар, депортация қилинган йўловчилар бор-йўқлиги ҳақида маълумотлар кўрсатилган ахборотни олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташишларни ташкил этиш хизмати (кейинги ўринларда ТТХ деб аталади) диспетчери бир вақтнинг ўзида ушбу ахборотни бошқа манфаатдор хизматлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлими ходимларига ҳаво кемаси келишидан бир соат олдин етказади. VIP (СIP) зали ходимлари давлат назорати органларига VIP (СIP) зали орқали хизмат кўрсатиладиган йўловчилар борлиги тўғрисида олдиндан маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ҳаво кемаси келиб қўнишидан 10 дақиқа аввал чегара назорати бўлинмаси ҳаво кемалари турадиган тегишли жойда, шунингдек, давлат назорати бошқа органларининг ходимлари билан биргаликда аэропортнинг йўловчилар ўтиши йўналиши бўйича халқаро секторида зарур режимни ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ҳаво кемаси ажратилган жойга келиб тўхтагач, чегара назорати бўлинмаси раҳбари санитария-карантин назорати, божхона наряди ва аэропорт ТТХ ходими билан келишган ҳолда ҳаво кемасидан йўловчиларнинг тушишига, шунингдек, багаж ва юкларни туширишга рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара назорати бўлинмаси божхона органи билан биргаликда видеокузатув тизими имкониятларидан фойдаланган ҳолда йўловчиларни, шу жумладан ҳаво кемасини ер усти техник хизматига топширишда иштирок этмайдиган экипаж аъзолари ва уларнинг багажи аэропорт биносига етказилишини назорат қилади. Божхона наряди товарларни тушириш ва уларнинг аэропорт (аэродром) омборига етказилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Қўшма наряд келиб қўнган ҳаво кемасини авиатехник ёки экипаж аъзоси иштирокида кўздан кечиради, экипаж аъзоларининг қўл юки ва багажи туширилишини назорат қилади, ушбу Низомнинг 82-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ҳаво кемасида келган йўловчилар расмийлаштириш залига ўтади ва бу ерда қуйидаги назорат тартиб-таомилларидан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария-карантин назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара (паспорт) назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назорати (божхона расмийлаштируви);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария назорати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда чегара наряди келган йўловчиларнинг расмийлаштириш залига технологик схемага кўра белгиланган йўналиш бўйича ўтишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган йўловчилар аниқланганда, эпидемияга қарши тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Йўловчилар чегара (паспорт) назоратидан ўтказилаётганда уларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари текширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТТХ вакили визасиз келган чет эл фуқароларига виза билан боғлиқ расмиятчиликларни бажариш учун консуллик бўлими ходимига мурожаат қилиш кераклиги ҳақида маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виза бериш рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш тақиқланган ҳолатларда чегара назорати бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киритиш рад этилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақида тузилган далолатнома асосида ТТХ ходимлари йўловчини қайтиб кетишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг визалари чет эл фуқаролари орасидан айрим йўловчиларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга берилган ҳолатларда, бундай йўловчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш имкониятига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Кириш тақиқланган шахсларни ҳаво кемасининг учишини кутиш вақтида озиқ-овқат билан таъминлаш чегара назорати бўлинмаси ходимининг буюртманомаси бўйича аэропорт маъмурияти томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли давлат органлари чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан депортация қилинишини (чиқариб юбориш) ташкил этиш билан шуғулланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ташувчи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига депортация қилинган шахсларни қуйидаги ҳолларда ташишни рад этиш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депортация тўғрисида қарор нусхаси бўлмаганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги манзилгача авиачипта бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли равишда расмийлаштирилган ҳаракатланиш ҳужжатлари бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депортация қилинадиган шахс парвозлар хавфсизлигига хавф туғдирса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Чегара назоратидан ўтиб, ўз багажини олган йўловчилар божхона назорати зонасига ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Келган йўловчилар расмийлаштириш залидан чиқишда багажини олгандан сўнг уларнинг божхона расмийлаштирувидан ўтиш умумий вақти йўловчилар сонидан қатъий назар, божхона назорати линиясига келгунга қадар бир соатдан ошмаслиги даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Давлат назоратининг ҳар бир органи тегишли турдаги назорат тугагач, ўзлари масъул бўлган зонадаги йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллар ва биноларни бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Чегара назорати бўлинмаси, божхона органи ва давлат назорати бошқа органлари раҳбарларига ҳаво кемаси учиб кетишидан 3 соат аввал аэропорт диспетчери овозни кучайтириш алоқаси орқали ҳаво кемасининг учиб кетиш, рўйхатдан ўтказишнинг бошланиши, йўловчилар сони ва тоифаси, ҳаво кемасининг тури ҳақида маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Қўшма наряд ҳаво кемасининг турига қараб, йўловчи ташиш ҳаво кемаси учиб кетишидан 1,-2,5 соат (юк ташувчи ҳаво кемаси — 45 дақиқа) қолганда тегишли туриш жойига келади ва бу ерда зарур режимни ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Аэропорт ТТХ диспетчери рўйхатдан ўтказиш тугагач, тегишли хизматларга рўйхатдан ўтказилган йўловчилар ҳақида маълум қилади ва уларнинг сонини солиштириб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Божхона органи ходимлари халқаро рейсларда парвоз қиладиган йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемасининг эълон қилинган учиш вақтидан 3 соат аввал бошлайди ва кетишига 35 дақиқа қолганда якунлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Чегара назорати бўлинмаси кетувчи йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемаси кетишидан 3 соат аввал бошлайди ва 30 дақиқа қолганда якунлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара назорати ходимлари йўловчини (йўловчиларни) парвоздан четлаштирганда ёки бунинг учун сабаб юзага келганда (вазият аниқлангунига қадар), улар ушбу йўловчи (йўловчилар) ҳақидаги маълумотларни унинг багажи бор-йўқлигини аниқлаш ҳамда уни рейсдан тушириб қолиш учун ТТХ агентига ўз вақтида хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Авиация хавфсизлигини текшириш хизмати (кейинги ўринларда АХТХ деб аталади) ходимлари халқаро рейсларда парвоз қиладиган йўловчиларга хизмат кўрсатишни ҳаво кемасининг эълон қилинган учиш вақтидан 3 соат аввал бошлайди ва кетишига 35 дақиқа қолганда якунлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авиачипта, қўл юки ва багажни рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария ва фитосанитария назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назорати (божхона расмийлаштируви);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара (паспорт) назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
авиация хавфсизлигини текшириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Назорат тартиб-таомиллари ниҳоясига етгандан сўнг йўловчилар кутиш залига ўтказилади ва ҳаво кемасига чиққунича шу ерда бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан, божхона ва чегара назоратидан, шунингдек, авиация хавфсизлиги текширувидан ўтказилмаган йўловчиларнинг парвоз қилишига рухсат этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Чегара назорати бўлинмаси божхона органи, авиация хавфсизлиги хизматининг назоратчиси билан биргаликда учиб кетадиган ҳаво кемасини авиатехник ёки экипаж аъзосининг иштирокида кўздан кечиради ҳамда бортга озиқ-овқат, экипажнинг қолган аъзолари қўл юки ва багажи юкланишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. ТТХ диспетчери ҳаво кемасининг учиб кетишидан 50 дақиқа аввал чегара назорати бўлинмасидан ҳаво кемаси бортида назорат тартиб-таомиллари ниҳоясига етказилгани тўғрисида ахборот олади ва ТТХ агентлари билан биргаликда йўловчилар автобусларга чиқарилиши, уларнинг самолётга кузатиб борилиши ва багажнинг АХТХ, чегара назорати ва божхона органи ходимлари назоратида юкланишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Ҳаво кемаси кўздан кечирилиб, барча ер усти хизматлари ишлари ниҳоясига етказилгандан сўнг чегара наряди бу ҳақида аэропорт диспетчерга хабар қилади ва АХТХ, божхона органи бўлинмаси билан келишган ҳолда ҳаво кемасига экипаж аъзолари, йўловчилар чиқарилиши ҳамда багажни юклашга рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Багаж ва пакетлаштириш воситалари АХТХ, чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи ходими иштирокида юкланади ва парвоздан 25 дақиқа олдин якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТТХ агентлари катта борт кузатувчиси, чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи ходимлари билан келишган ҳолда, йўловчиларни самолётга чиқишга таклиф этади ва чегара назорати ҳамда авиация хавфсизлиги текширувидан ўтганлиги тўғрисида муҳр босилган чиқиш талонини кўрсатишни сўрайди. Чиқиш талонининг бир қисми йиртиб олинади ва ҳаво кемасига чиқиш олдидан олиб қўйилади. Йўловчиларни ҳаво кемасига чиқариш учиб кетишга 20 дақиқа қолганда тугаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Ҳаво кемасига чиқариш ниҳоясига етгандан сўнг чегара наряди бортдаги йўловчиларни чегара назоратидан ўтган йўловчилар сони билан солиштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. ТТХ агенти диспетчерга самолётга чиқиш якунлангани ва ундаги йўловчилар сони ҳақида маълум қилади. Чегара назорати бўлинмаси ходимининг рухсат билан трапни олишга кўрсатма беради ва уни олиш вақти ҳақида маълум қилади. Самолётдан трап олингач, йўловчиларни унга ҳар қандай чиқариш ва товарларни ортиш чегара назорати бўлинмаси, АХТХ ва божхона органининг рухсатисиз қатъиян ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Чегара наряди чегара назоратидан ўтган барча шахслар ҳаво кемаси бортида эканлигига ишонч ҳосил қилгач, Бошқариш хизмати диспетчерига двигателларни ишга тушириш ва самолётнинг учишига рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара наряди самолётни унинг аэропорт ҳудудидан учиб кетгунига қадар кузатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Қўшма наряд авиация хавфсизлигини текшириш, чегара назорати ва божхона расмийлаштируви тугагандан сўнг йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллар ва биноларни бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
80. Ҳаво кемаси қўнишидан бир соат аввал чегара назорати бўлинмаси раҳбари аэропорт диспетчеридан трансфер йўловчилар сонини аниқлайди ва давлат назорати органлари ўртасида ҳамкорликни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳаво қатновлари учун очиқ аэропортларида (аэродромларида) техник қўнишларни амалга оширадиган ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари ва йўловчилари ушбу ҳаво кемалари аэропортда (аэродромда) бўлган вақт давомида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида (аэродромларида) қисқа (3 соатгача) техник қўнишлар билан Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит парвозларни амалга оширадиган ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари ва йўловчилари одатда, чегара ва божхона назоратидан ўтказилмайди. Чегара назорати бўлинмалари бундай ҳаво кемалари ва уларнинг йўловчилари аэропортда (аэродромда) бўлган вақт давомида уларни кузатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ҳаво кемаси бир самолётдан иккинчисига ўтиладиган, мажбуран қўниш амалга оширилган аэропортларда (аэродромларда) учиб кетиш учун узоқ вақт ушланиб қолган ҳолларда (3 соатдан ортиқ), транзит йўловчилар чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан қўл юклари чегара ҳамда божхона назоратидан ўтказилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда аэропорт меҳмонхонасига ёки бошқа меҳмонхоналарга жойлаштирилиши мумкин. Бунда бундай йўловчилар багажи одатда, ҳаво кемасида қолади. Йўловчилар меҳмонхонага ва қайтариб аэропортга аэропорт маъмурияти томонидан чегара назорати бўлинмаси билан келишилган ҳолда олиб борилади. Ушбу йўловчилар ҳаво кемасига чиқарилишдан аввал соддалаштирилган чегара-божхона назорати (визуал текширув)дан ўтказилади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Қўшма наряд аэропортнинг йўловчилар ўтиш йўналиши бўйича заллари ва биноларини бегона шахслар, буюмлар ва предметлар бор-йўқлигини аниқлаш учун кўздан кечиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Транзит йўловчилар парвозни давом эттиришдан бош тортганда, ушбу тоифадаги шахслар Ўзбекистон Республикасига кириш учун назарда тутилган тартиб-таомиллардан белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Ўзбекистон Республикасига кириш учун назорат тартиб-таомилларидан ўтган трансфер йўловчилар парвозни давом эттирмоқчи бўлса, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш учун назарда тутилган тартиб-таомиллардан белгиланган тартибда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Дарё ўтказиш пунктларида назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Ўзбекистон Республикаси бандаргоҳларига чет элдан келган ёки ушбу бандаргоҳлардан чет элга кетадиган кемалар ва сузадиган воситалар чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг чет эл бандаргоҳларига кирмасдан сузадиган кемаларини кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги қарор улар ўтказиш пунктига келгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси ва божхона органи раҳбари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экипаж аъзолари кема бортида, йўловчилар эса одатда, бандаргоҳнинг махсус ажратилган биносида чегара ва божхона назоратидан ўтказилади ҳамда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Чет элга кетадиган кема ва сузадиган воситани чегара ва божхона назоратидан ўтказишдан аввал улардан бегона шахслар тушириб юборилиши, экипаж аъзолари эса кема бортида қолишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрикдан ўтказишни бошлашдан аввал қўшма наряд кема капитанидан ёпиқ иншоотларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини сўраб аниқлаб олади. Кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўздан кечириш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Чет элга сузадиган кемаларда ташиладиган лихтерлар, вагонлар, автомашиналар, контейнерлар ва товарлар кемага, сузадиган воситага юклашдан олдин ёки туширилгандан сўнг кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Чегара назорати бўлинмаси чет элга сузадиган кемалар турадиган жойдаги ўтказиш пунктидаги режимни, шунингдек, уларда вахта хизмати олиб борилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшма наряд аъзолари кўрикдан ўтказиш ишларини ниҳоясига етказгач, чегара наряди бошлиғининг рухсати билан кемани тарк этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Шатакка олинадиган бир қанча кемаларида назорат тартиб-таомиллари кетма-кетликда амалга оширилади, яъни охирги баржадан бошланиб, буксир теплоходида ниҳоясига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
92. Кемалар капитанлари чегара ва божхона назорати бўлинмаларини бандаргоҳ маъмурияти орқали кеманинг чет элга чиқишга тайёр эканлиги ҳақида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Кема ўтказиш пункти причалидан чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан жўнайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ўзбекистон Республикасига кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
94. Давлат назоратининг навбатчи органлари чет элга сузадиган кеманинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келиши ҳақидаги ахборотни бандаргоҳ дарё флотининг диспетчер хизматидан кунлик буюртманома бўйича олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарё кемаси келишидан 30 дақиқа олдин қўшма наряд причалга бориб, уни ва туташ ҳудудларни кўздан кечиради, бегона шахсларни чиқариб юборади ва келган кемани кузатишни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95. Қўшма наряд кема бортига кўтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара наряди кема экипажи аъзолари ва йўловчиларининг сонини аниқлайди, кема китобида кема экипаж томонидан кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги ёзувни текширади, кема капитанидан унда Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатлари бўлмаган шахслар, кема ролига киритилмаган экипаж аъзолари, шунингдек, ёпиқ иншоотларда заҳарли моддалар бор ёки йўқлигини сўраб аниқлайди, сўнгра кема жамоаси ва экипаж аъзоларининг ҳужжатларини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўрикдан ўтказиш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
97. Кема умумий кўрикдан ўтказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан лихтерлар, вагонлар, автомобиллар, контейнерлар, катта ҳажмли ва бошқа товарларни туширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
98. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига баржалар билан келган ва чет элга тез кетадиган теплоходлар кўрикдан ўтказилмайди. Теплоходларнинг причалда туриш вақтида улар кузатувда бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
99. Давлат назорати органлари кеманинг чет элга кетиш вақти тўғрисидаги ахборотни дарё флоти бўйича навбатчи диспетчердан қўшма наряд тўпланишидан 30 дақиқа аввал олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
100. Қўшма наряд кема турадиган жойга келиб, причал ва унга туташ жойларни кўздан кечиради, барча бегона шахсларни чиқариб юборади ва кема ҳамда атроф кузатилишини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрикдан ўтказиладиган барча иншоотларга кўрикдан ўтказиш гуруҳига ҳамроҳлик қиладиган кема экипажи аъзолари биринчи бўлиб кириши ва улардан охирги бўлиб чиқиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
103. Кемадаги катта ҳажмли товарларни кўрикдан ўтказиш имконияти бўлмаганда, улар кемага юкланаётганда бунинг учун махсус тайинланган чегара ва божхона наряди томонидан кўрикдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
104. Кема умумий кўрикдан ўтказилгандан сўнг чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсати билан лихтерлар, вагонлар, автомобиллар, контейнерлар, катта ҳажмли ва бошқа товарларни туширишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
105. Кемани кўрикдан ўтказиш ва қўшма наряд ишлари ниҳоясига етказилгач, чегара наряди бошлиғи кеманинг чет элга жўнаб кетишига рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
106. Чегара наряди кеманинг қирғоқдан чиқиб, причалдан камида 100 метр масофагача узоқлашишини кузатиб туради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ўтказиш пунктларида давлат назорати органларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Чегара назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
107. Чегара назорати бўлинмаси ўтказиш пунктида тезкор хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасидан ўтаётган шахсларнинг улар шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини текшириш, уларга тегишли белгилар қўйиш ва зарур бўлганда, ушбу ҳужжатларни вақтинча олиб қўйиш, тегишли ҳужжатлари бўлмаган шахсларни улар Давлат чегарасини кесиб ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштирмагунича ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элда бўлган даврда ҳужжатлари йўқотган ҳолатлари ва уларнинг шахси аниқлангунига қадар Давлат чегарасидан ўтказилмаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зиммасига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида саволлар бериш, Давлат чегарасини бузиш тўғрисидаги ишлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказиш — Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ ҳибсга олиш, кўрикдан ўтказиш (кўздан кечириш) ва бошқа шошилинч процессуал ҳаракатларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси, ўтказиш пунктларидаги режим ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган шахсларни далолатномалар тузиш учун уч соатгача, зарур бўлганда шахсни аниқлаш ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаш учун ҳибсга олинган пайтдан бошлаб, 24 соат ичида прокуратура органларини хабардор қилган ҳолда уч кунгача ёки ҳуқуқбузарнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаса, прокурорнинг санкцияси билан ўн кунгача маъмурий ҳибсга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан уларни прокурорнинг санкцияси билан чегарадош давлат чегара ҳокимиятига топшириш ёки республика ташқарисига чиқариб юбориш тўғрисида қарор белгиланган тартибда қабул қилинмаса, ушбу шахсларни топшириш ёхуд чиқариб юбориш учун зарур вақтга ҳибсга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш, Давлат чегараси режими, чегара режими, бўлиш режими ёки ўтказиш пунктларидаги режимни бузиш ҳолатларини, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардаги хатоликларни аниқлаш учун ушбу шахсларни ўтказиш пунктига таклиф қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органлари бўлмаган ўтказиш пунктларида Давлат чегарасидан ўтаётган шахслар олиб ўтадиган босма нашр асарлари, клишелар, қўлёзмалар, ҳужжатлар, видео ва аудиоёзувли материаллар, фото-киноматериаллар, электрон ахборот манбалари, бошқа босма ва тасвирий маҳсулотларни текшириш, зарур ҳолларда эса юқорида қайд этилган материалларни текшириш учун ушлаб туриш ҳамда улардан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш мумкин бўлмаганларини олиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасидан ўтаётган транспорт воситалари ва товарларни белгиланган тартибда мустақил ёки божхона органлари билан биргаликда текшириш, транспорт воситаларини чегара нарядлари томонидан кузатиб бориш, зарур ҳолларда, чунончи, ҳуқуқбузарликлар гумон қилинганда божхона органлари орқали транспорт ташкилотлари мансабдор шахсларидан кўрикдан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун пломбаланган вагонлар, автомобиллар, контейнерлар, трюмлар ва транспорт воситаларининг бошқа жойларини очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси орқали олиб ўтилаётган ва Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган предметларни белгиланган тартибда олиб қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пунктларида чегара ва божхона назоратини амалга ошириш учун бинолар ва бошқа жойларни белгилаш, шунингдек, бу жойлардан бегона шахслар фойдаланиши ва Давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишнинг олдини олиш мақсадида уларда қўшимча режим қоидаларини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолатларда қурол-яроғ, жанговар техника, махсус техника воситалари, хизмат итлари ва жисмоний таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар билан биргаликда чет элга кетаётган транспорт воситаларининг ўтказиш пунктларида тўхташ жойлари ва вақтини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички сувларида сузиш ва бўлишда, шунингдек, республика бандаргоҳларида туришда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган хорижий ноҳарбий кемалар экипаж аъзолари ва улардаги бошқа шахсларнинг қирғоққа тушиши ва бўлишини ман этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарё кемаларидан жиноят содир этган ва қонунчиликка биноан жиноий жавобгарликка тортиладиган шахсларни, агарда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, тушириб қолиш ва ҳибсга олиш, дастлабки тергов органларига топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегарадош мамлакатлар ва бошқа давлатларнинг чегара назорати бўлинмалари билан белгиланган тартибда алоқа ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара назорати бўлинмаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
108. Чегара назорати бўлинмаси ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жанговар гуруҳлар ва жангариларнинг қуролли ҳужумини қайтариш, ўтказиш пунктларида қуролли ва бошқа фитналарнинг олдини олиш, қайд этилган жиноий тажовузлардан аҳолини, давлат ва фуқароларнинг шахсий мулкини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пунктларида шахслар ва транспорт воситаларининг Давлат чегарасини ноқонуний усуллар орқали кесиб ўтишининг олдини олиш ва йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасини, ўтказиш пунктларидаги режим ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган шахсларни аниқлаш ва ҳибсга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари билан биргаликда Давлат чегараси орқали контрабанда предметлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки ундан олиб чиқиш тақиқланган предметлар олиб ўтилишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил ёки аэропортлар (аэродромлар), темир йўл станциялари, дарё бандаргоҳлари маъмуриятлари билан биргаликда ўтказиш пунктларида белгиланган режимга риоя этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка биноан Ўзбекистон Республикасига кириш ёки ундан чиқиш ҳуқуқлари чекланган шахсларни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пунктларида махсус ваколатли давлат органларига табиий муҳитни ифлосланишдан ҳимоя қилиш борасида кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара назорати бўлинмалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Божхона назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
109. Божхона органи ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслардан товарлар ва транспорт воситаларини, шунингдек, зарур ҳужжатларни кўздан кечириш учун тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар ва транспорт воситаларини, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда жисмоний шахсларни шахсан текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валюта назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона назорати учун товарлар ва бошқа предметлардан намуна олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳолатларда ва тартибда бевосита божхона ҳуқуқбузарлиги предметлари бўлган товарлар ва транспорт воситаларини тўхтатиб туриш ва мусодара қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастлабки тергов ўтказиш ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона ҳуқуқбузарликларини аниқлашда техник ва махсус воситаларини қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
110. Божхона органи ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат божхона сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хавфсизлиги, жамоат тартибини, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларни товарлар ва транспорт воситалари ўтказиш ҳамда божхона чегарасини кесиб ўтишда ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият турлари билан шуғулланиш ҳуқуқи учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона органи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Санитария-карантин назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
111. Санитария-карантин бўлинмаси ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эпимедемияга қарши комплекс тадбирлар, шахсларни эпидемик кўрсаткичлар бўйича тиббий-санитария кўригидан ўтказиш, транспорт воситалари ва товарларни текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситасида ўта хавфли ва халқаро хавф туғдирадиган бошқа юқумли касалликлари бор деб гумон қилинган шахсларни аниқлаш, клиник ва бактериологик ташхис қўйилгунига қадар эпидемияга қарши бирламчи тадбирлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасини кесиб ўтадиган ҳар қандай транспорт воситасида эпидемиологик хавф даражасини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво кемалари командирлари, поездлар бригадирлари, дарё кемалари капитанлари, автотранспорт воситалари эгаларидан (ҳайдовчилари) йўловчилар орасида юқумли касалликлари ва кемирувчилар ўлат касаллиги бор деб гумон қилинган беморларни аниқлаш тўғрисида бандаргоҳлар, аэропортлар, темир йўл станцияларининг юқори маъмуриятларига зудлик билан хабар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқумли касалликларга гумон пайдо бўлганда, транспорт воситалари ва ўтказиш пунктлари иншоотларида юқумли ва паразитар касалликлар, Давлат санитария-эпидемиология назорати ҳудудий марказларининг эпидемияга қарши режалари ва клиник белгиларга эга беморлар аниқланганда тезкор режага мувофиқ эпидемияга қарши зарур тадбирларни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назорати бошқа органлари ходимларидан турли назорат босқичларида аниқланган юқумли касалликлар симптомлари бор беморлар тўғрисида зудлик хабар беришни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг санитария-эпидемиология осойишталиги соҳасида касалликлар кириб келиши ва фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг реал хавфи мавжуд бўлганда, келган ҳар қандай транспорт воситаси, товарлар ва юклар, шунингдек, халқаро рейс билан келган ҳар қандай шахсни санитария (тиббий) назоратдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситалари қуйидаги ҳолларда назоратдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
– ўтказиш пункти маъмурияти, дарё кемалари капитанлари, ҳаво кемалари командирлари, поездлар бригадирлари, автотранспорт воситалари эгаларидан (ҳайдовчиларидан) юқумли касалликлар (безгак (тана ҳарорати 38°С ва ундан юқори), иш кетиш, қайт қилиш, тошма, лимфа тугунлари катталашиши, сариқ касаллик, қон қуйилиши ва қон кетиши), симптомлари бўлган беморлар борлиги тўғрисида ахборот келиб тушганда. Ушбу ахборот дарё кемалари капитанлари ва ҳаво кемалари командирлари томонидан ўтказиш пунктига келишдан 30 дақиқа олдин, поездлар бригадирлари автотранспорт воситалари эгалари (ҳайдовчилари) томонидан ўтказиш пунктига келганда алоқа воситалари ёрдамида берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
– ўтказиш пунктидаги давлат назорати органлари ходимларидан транспорт воситаларида юқумли касаллик симптомлари бўлган беморлар борлиги тўғрисида ахборот келиб тушганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқумли касаллиги бор деб гумон қилинган шахсларга нисбатан тиббий санитария тадбирлари (зарарланган ҳудудларга бориш тарихини, тиббий кўрикдан ва ҳар қандай лаборатория таҳлилларидан ўтганликни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш) ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий текширувни ўтказишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмлаш ёки бошқа профилактика чоралари ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш, зарур бўлганда уларнинг ўтказилишини талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарланган деб гумон қилинаётган шахсларга нисбатан карантин эълон қилиш, уларни тиббий кузатув хонасига жойлаштириш ёки бошқа тиббий санитария чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарланган шахсларни ажратиб қўйиш чораларини кўриш, зарур бўлганда даволаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарланган деб гумон қилинган ёки зарарланган шахсларнинг алоқаларини кузатиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига зарарланган деб гумон қилинган ёки зарарланган шахсларнинг киришини рад этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарарланмаган шахсларнинг зарарланган ҳудудларга киришини ман этиш, зарарланган ҳудудлардаги шахсларга нисбатан чиқишда скрининг ўтказиш ва (ёки) уларга нисбатан чекловлар белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан зарарланган деб гумон қилинган багаж, контейнер, таралар, товарлар ва почтада қуйидаги тиббий-санитария чораларини ўтказиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
– кетишда ёки транзитда контаминация ёки инфекция манбаларини ислоҳ қиладиган тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
– багаж, юклар, контейнерлар, ташиш воситалари, товарлар, почта жўнатмалари, инсон жасади ва унинг қолдиқларига инфекция ва контаминация манбаини, шу жумладан ташувчилар ва резервуарларни йўқ қилиш учун ишлов бериш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон жасади ва унинг қолдиқларига хавфсиз ишлов бериш ва транспортировка қилишни таъминлаш учун аниқ тиббий-санитария чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
изоляцияни таъминлаш ва карантин жорий қилиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат шароитида зарарланган ёки зарарланганликда гумон қилинган багаж, товарлар, контейнерлар, ташиш воситалари, почта жўнатмаларини, агар уларга мавжуд ишлов бериш турлари ва жараёнлари муваффақиятсиз бўлса ва уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ҳамда олиб чиқиш рад этилганда, белгиланган тартибда мусодара қилиш ва йўқ қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегара назорати ёки божхона органи бўлинмаларига шахслар, транспорт воситалари, шунингдек, багаж, товар ва почта жўнатмаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишини рад этиш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келган транспорт воситасида бемор борлиги аниқланганда (дастлабки маълумотларсиз) бу ҳақида ахборот йўқлиги тўғрисидаги сабабларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмасига биноан эпидемиологик вазиятни аниқлаш мақсадида транспорт воситаларини саралаб, тиббий назоратдан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария-карантин бўлинмаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Транспорт воситаларида эпидемияга қарши тадбирлар ўтказилишидан бош тортилганда, ундаги шахслар келган пунктда эркин муомала қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади, аммо ундан тушмасдан, йўловчиларни олмаган, юкларни туширмасдан ва ортмасдан зудлик билан жўнаб кетишига рухсат этилади. Бундай транспорт воситаси бортига ёқилғи, сув ва озиқ-овқат олишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар фақат ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар рўйхатга олинган жойлардан келгун бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати бу юклар қайд этилган инфекциялар қўзғатувчилари билан зарарлангани ва улар тарқалиши мумкинлиги ҳақида ахборотга эга бўлса, улар санитария-карантин назоратидан ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
112. Санитария-карантин бўлинмаси ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тасдиқланган махсус дастурига мувофиқ йилига камида бир марта ўта хавфли инфекциялар профилактикаси бўйича тайёргарликдан ўтиш ва Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ходимлари билан биргаликда касалликлар белгилари бор беморларни аниқлаш ва эпидемияга қарши бирламчи тадбирларни ўтказиш бўйича транспорт воситалари экипажлари, чегара ва божхона назорати ходимларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин ёки ўта хавфли инфекция ёхуд кемирувчилар ўлат касаллиги бор деб гумон қилинган беморлар тўғрисида ахборот олинганда зарур чораларни амалга ошириш (беморни ажратиб қўйиш ва бу ҳақидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган хабардор қилиш схемаси бўйича етказиш, эпидемиология ўчоғини бартараф этишга доир тезкор тадбирлар режасини амалга жорий этиш, бирламчи дезинфекция, дератизация ва дезинсекция тадбирларини ташкил этиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт воситаларида ёки хонада ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар бор деб гумон қилинган беморлар аниқланганда, фуқаролар ҳуқуқларини камситмаган ҳолда зудлик билан эпидемияга қарши зарур тадбирларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотномалар бериш ва уларда тиббий-санитария тадбирлари сабаблари ва услубларини, шунингдек, транспорт воситалари, багажлар, контейнерлар, шу жумладан, лихтерларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар (экипаж аъзолари) талабига мувофиқ уларга ва уларнинг багажига нисбатан давлат чегарасини кесиб ўтишда амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотнома бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар ва экипаж аъзоларини вақтинча ажратиб қўйишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беморлар (шифохонага ётқизилгунича), у билан мулоқотда бўлган, шунингдек, вақтинчалик изоляторда бўлган шахсларни чегара божхона назоратидан ўтказишда эпидемияга қарши режимни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат санитария-эпидемиология назоратининг тегишли (идоравий ёки давлат) марказларининг санитария-карантин бўлинмалари ходимларининг раҳбарлигида транспорт воситаси, юк, беморнинг шахсий буюмларини, шунингдек, изолятор иншоотларини жорий дезинфекция, дезинсекция ва дератизациядан ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Фитосанитария назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
113. Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний ва юридик шахслардан фитосанитария талаблари ва республика ҳудудига зарарли карантин организмлар кириб келиши ва тарқалишидан ҳимоя қилиш тадбирларини амалга оширишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлар, экиш материаллари ва бошқа ўсимликлардан олинган карантин маҳсулотларини халқаро ташишда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уруғлар, ўсимликлар ва ўсимликлардан олинган бошқа маҳсулотлар намуналарини текширувдан ва кейинчалик лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун танлаб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикага хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган маҳсулотлар, шунингдек, транспорт воситаларини соғломлаштириш ва зарарсизлантиришни назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин объектлари аниқланганда карантин қоидаларига кўра карантин чекловларини ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
карантин объектлари аниқланганда, карантин назоратидаги маҳсулотларни ушлаб туриш, мусодара қилиш, зарур бўлганда, қайтариб юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ўсимликлар карантини соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган юклар, транспорт воситаларини Давлат чегарасидан ўтказишни рад этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
114. Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини хорижий давлатлардан карантин ва ўта хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ва ёввойи ўтлар кириб келишидан ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фитосанитария чегара назоратидан ўтказилиши шарт бўлган барча импорт ёки транзит карант назоратидаги юклар назорат қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлардан олинган импорт ва транзит юкларда карантин ва ўта хавфли зараркунандалар, ўсимликлар касалликлари ҳамда ёввойи ўтларни ўз вақтида аниқлаш, уларнинг бартараф этилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликлар карантини бўйича барча тадбирларнинг ўтказилиши, зарур ишларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ўсимликлардан олинган маҳсулотларни транспортировка қилишда ўсимликлар карантини бўйича белгиланган қоидаларга риоя этилиши ва тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли органлар ва ташкилотларга чегарабўйи ҳудудлар, чегарадош мамлакатларда юзага келган карантин вазият тўғрисида хабар бериш, тегишли карантин тадбирларини амалга ошириш ва зарур тавсиялар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат карантин хизмати назоратидаги Давлат чегарасидан ўтадиган ўсимликлардан олинган маҳсулотларнинг фитосанитария назоратидан ўтказилишини таъминлаш ва уларга илова қилинган карантин ҳужжатларни расмийлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини бўйича бўлинма қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ветеринария назорати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
115. Давлат чегарасидан ўтказиладиган ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар давлат ветеринария назоратидан ўтказилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эпизоотик жиҳатдан осойишта бўлган бошқа давлатлардан давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ҳамда нормаларига риоя этилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар давлат ветеринария хизмати назорати пунктлари орқали ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
116. Давлат ветеринария хизмати ўтказиш пунктида фаолият юритишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегарасини кесиб ўтадиган жисмоний ва юридик шахслардан ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бажаришни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини, шунингдек, «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган давлат ветеринария назорати объектларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳайвонлар ҳамда улардан олинадиган маҳсулотлар, ҳайвонлар касалликларининг ташувчилари бўлиши мумкин предметлар ва товарларни халқаро ташишда амалдаги қонунчилик талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмайдиган юклар, транспорт воситаларини Давлат чегарасидан ўтказишни рад этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ветеринария хизмати назорати пункти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
117. Давлат ветеринария хизмати назорати пункти ўтказиш пунктида хизмат фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳайвонларда ёки улар орасида ўлат аниқланганда ёки гумон қилинганда касалликлар тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ветеринария препаратлари ва дезинфекция воситалари, ускуналари ва предметларининг, шунингдек, бошқа моддий-техник ресурсларнинг зарур захирасини белгиланган тартибда ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказиш пунктлари орқали олиб ўтиладиган ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларнинг ветеринария кузатув ҳужжатларини расмийлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар ва хом ашёни, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штамплари, озуқа ва озуқа қўшимчалари, ветеринария техника воситалари ва давлат ветеринария хизмати назоратидаги бошқа товарларни мулкчилик шаклидан қатъий назар чегара пунктлари орқали импорт, экспорт, реэкспорт қилиш ва транзит ташишда транспорт воситаларига ишлов берилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ветеринария хизмати пункти қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1007-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларини техник воситалар билан жиҳозлашни такомиллаштириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбирлар режаси

Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларидаги паспорт назорати хоналарини Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтадиган шахсларни қидирувда бўлган фуқароларнинг электрон фотокартотекаси билан солиштириш имконини берадиган видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Молия вазирлиги
2018 — 2020 йиллар давомида
2.
Паспорт назоратининг автоматлаштирилган хоналари — «электрон гейтлар»ни ишлаб чиқиш ва ўтказиш пунктларида жорий этиш
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Молия вазирлиги
2018 — 2020 йиллар давомида
3.
Йўловчилар тўғрисида «SITA» туридаги дастлабки ахборот тизими дастурий таъминотини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Давлат божхона қўмитаси,
Молия вазирлиги
2018 — 2020 йиллар давомида
4.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари сервер ускуналари ва қидирув-ахборот тизимининг мавжуд дастурий таъминотини модернизация қилиш
Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари,
Молия вазирлиги
2018 — 2020 йиллар давомида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон)