21.12.2017 йилдаги 1009-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2017 йилдаги 1009-сон
Date of entry into force
23.12.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ–3286-сон қарорини ижро қилиш, шунингдек, дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1009-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом дарёлар, сойлар, жилғалар ўзанларини тозалаш, шунингдек, уларнинг қирғоқларини мустаҳкамлаш (кейинги ўринларда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш деб аталади) бўйича ишларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Сув оқимлари ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга оширишдан мақсад Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қирғоқларни мустаҳкамлаш ишлари — дарёлар, сойлар ва жилғалар қирғоқларини ювилиб кетиш ва ўпирилишдан ҳимоя қилиш мақсадида мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқими — ўзанида умумий нишаблик йўналиши бўйлаб сувлар доимий ёки вақтинчалик оқадиган сув объекти (дарёлар, сойлар, жилғалар). Сув оқими доимий — сув йил бўйи ёки вақтинча оқадиган (қурийдиган, музлайдиган) бўлиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тошқин — қорларнинг интенсив, қисқа вақт эриши ва кўплаб ёмғирлар ёғиши натижасида вужудга келадиган сув оқимининг бирор-бир тармоғида сув сатҳининг жадал, нисбатан қисқа вақтда ва нодаврий кўтарилиши ва сув сарфининг кўпайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тошқин сувлари — тошқинлар даврида сув оқимлари ўзанида оқадиган сувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сел — жуда катта (умумий оқим массаси 75 фоизгача) бузиш кучига эга бўлган қисқа муддатли тошқин, унинг таркибида кичик тоғ ва тоғолди дарёлари ҳавзаларида ҳамда анча (камида 0,10) қия ёнбағирли қуруқ сойларда кучли ёмғирлар ёки қорларнинг жадал эриши натижасида пайдо бўладиган минерал заррачалар ва тоғ жинслари парчалари мавжуд бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сел оқимлари — селлар рўй берадиган даврда сув оқимлари бўйлаб ўтадиган сувлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсиз ўтказиш — сувларни сув оқимлари бўйлаб аҳоли пунктлари, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий объектлар учун салбий оқибатларсиз ўтказиб юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқимни барқарорлаштириш — сувларни сув оқимлари бўйлаб хавфсиз ўтказиб юбориш мақсадида тошқин сувларига ва сел оқимларига техноген таъсир кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоялаш ишлари — ҳимоялаш иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишлари, гидротехника иншоотлари, кўприклар, сув қувурлари, газ қувурлари ва сув оқимлари жойлашган бошқа ижтимоий объектлардаги ҳимоялаш ишлари, тошқин сувларини ва сел оқимларини ҳалокатсиз ўтказиб юбориш, аҳоли пунктлари, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги объектларини ва бошқа ижтимоий объектларни ҳимоя қилиш мақсадида сув тўплагичларда ва сув оқимлари ўзанларида дарахтлар ўтқазиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоялаш иншоотлари — дамбалар, шпоралар, шалолалар, чуқурлар, ўйиқлар ва ўзанларни тартибга солувчи бошқа иншоотлар, шунингдек, тошқин сувларини ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлайдиган нишабликларни мустаҳкамлаш бўйича конструкциялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоялаш иншоотларини реконструкция қилиш ва қуриш — ҳимоялаш иншоотларини тўлиқ ёки қисман қайта қуриш ва қуриш. Ҳимоялаш иншоотлари реконструкция қилингандан кейин уларнинг бошланғич лойиҳа параметрлари ва таркиби янги лойиҳага мувофиқ қисман ёки тўлиқ ўзгариши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоялаш иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш — ҳимоялаш иншоотларининг, сув хўжалиги ва сув оқимларида жойлашган бошқа ижтимоий объектларнинг лойиҳадаги параметрларини сақлаш учун мўлжалланган, шу жумладан, иншоотларни ва уларнинг айрим бузилган жойларини чўкиндилардан тозалаш, таъмирлаш ишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юборишни таъминлаш лойиҳаси — тошқин сувларини ва сув оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказиб юбориш мақсадида сув оқимларида жойлашган ҳимоя иншоотларини, сув хўжалиги объектларини ва бошқа ижтимоий объектларни реконструкция қилиш, қуриш, таъмирлаш ва тиклаш тадбирларини назарда тутувчи лойиҳа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари ўзанларини тозалаш — дарёлар, сойлар ва жилғалар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағалли материаллар ва сув остидаги чўкмалардан механик ёки гидромеханик усулда тозалаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан ташкил этилган Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиш ва ер кўчки ҳодисалари хавфини камайтириш бўйича Ҳукумат комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) қарорларига асосан бошқа ташкилотлар томонидан фақат тошқин сувлари ва сел оқимларини ўтказиб юборишнинг имконияти йўқлиги билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув оқимларида сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича ишлар белгиланган тартибда ушбу объектлар тасарруфида бўлган вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш тўғрисида Комиссия қарорлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади), Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Табиат ресурслари вазирлигининг дарёлар, сойлар, жилғалар ўзанларини текшириш ва сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолаш натижалари бўйича биргаликдаги хулосалари асосида қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳар йилги, Комиссия томонидан тасдиқланадиган Йиғма манзилли дастур (кейинги ўринларда Йиғма манзилли дастур деб аталади) асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарёлар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағал материалларидан тозалаш ФВВ, Табиат ресурслари вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида шакллантирилган рўйхатга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича лойиҳалар қуйидаги асосий талабларга мувофиқ тузилади ва амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши аҳоли яшайдиган жойлар, суғориладиган ерлар, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар ҳимоя қилинишини назарда тутиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича чора-тадбирлар мажмуи техник-муҳандислик изланишлар ва тадқиқотлар (геологик-муҳандислик, топогеодезия, гидрометеорологик, лаборатория, экологик ва ижтимоий-иқтисодий), шунингдек, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича техник-муҳандислик изланишлар ва тадқиқотлар мажмуи, шу жумладан, сув оқимлари ўзанлари, ҳимоя иншоотлари, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар ҳолатини ўрганиш уларнинг ўзанларида ўтказилиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича ҳимоялаш ишлари сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотлари, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича замонавий технологиялар ва илғор тажриба натижалари татбиқ этилишини назарда тутиши керак;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилиши бўйича чора-тадбирларга ҳақиқий сув хўжалиги ва гидрометеорологик вазият ҳисобга олинган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофазалаш чора-тадбирларини амалга ошириш устуворлиги ва кетма-кетлиги уларнинг ижтимоий аҳамиятлилиги, шунингдек, гидрометеорологик прогнозлар ҳамда сув оқимлари ва улардаги иншоотларнинг ҳақиқий ҳолати ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Йиғма манзилли дастур қуйидагилар бўйича лойиҳаларнинг прогноз кўрсаткичларини ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳимоя иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-тадқиқот ишларини, шунингдек, сув оқимларида бошқа ҳимоялаш ишларини бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Йиғма манзилли дастур сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлардан (кейинги ўринларда ҳудудий манзилли дастурлар деб аталади) шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳудудий манзилли дастурлар сув оқимларининг амалдаги сув хўжалиги, гидрологик ва бошқа табиий-хўжалик шароитлари ҳисобга олинган ҳолда сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича вазифаларни ҳал этишга комплекс ва тизимли ёндашув асосида ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалар, шунингдек, бошқа ҳимоялаш ишларининг манзилли рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари бўйлаб жойлашган ҳимоя иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳа-тадқиқот ишлари, шунингдек, бошқа ҳимоялаш ишларининг манзилли рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳудудий манзилли дастурларни тузиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қарорлари билан ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари ва вилоятлар ҳокимларининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарлари ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳудудий ишчи гуруҳ таркибига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги (кейинги ўринларда — Гидрометеорология хизмати агентлиги), Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — «Сувхўжаликназорат» инспекцияси) ҳудудий бошқармалари;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимлик органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассислари киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда ҳудудий ишчи гуруҳлар таркибига бошқа манфаатдор вазирликлар, муассасалар ва ташкилотлар вакиллари киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан кўриб чиқилиши учун қуйидаги материалларни тайёрлайди ва тақдим этади:
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча асосий сув объектлари қайд этилган схематик хариталар, шунингдек, сув объектлари ва улардаги иншоотларнинг техник тавсифлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп йиллик гидрологик маълумотлар, шунингдек, тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш бўйича бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳудудий ишчи гуруҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 1 мартгача бўлган муддатда жойларга чиқиш орқали гидрографик тамойил асосида сув оқимлари ва бошқа сув объектлари, сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар, аҳоли яшайдиган жойлар ва суғориладиган ерларнинг батафсил текширувини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувлар якунлари бўйича ҳимоя иншоотлари бузилишлари, сув оқимлари ўзанлари ювилиб кетиши ва лойқа билан тўлиб қолиши, сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлардаги бузилишлар, аҳоли яшайдиган жойлар ва бошқа ижтимоий объектларни сув босиши хавфи мавжудлигининг асосий сабабларини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича устувор ҳимоялаш ишларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тошқин сувлари ва сел оқимларини хавфсиз ўтказиш имкониятларини баҳолайди ҳамда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга ошириш жойини, ҳажмини ва бошқа шарт-шароитларини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 1 апрелгача муддатда келгуси йил учун ҳудудларнинг сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказишни таъминлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқади ва ҳудудий комиссияларга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Келгуси йил учун ҳудудий манзилли дастурлар тегишли ҳудудий комиссиянинг қарори билан 10 апрелгача муддатда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича тасдиқланган ҳудудий манзилли дастур белгиланган тартибда ҳар йили 15 апрелгача муддатда ФВВга кўриб чиқиш ва умумлаштириш учун киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ФВВ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Табиат ресурслари вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда ҳудудий манзилли дастурлар асосида келгуси йил учун Йиғма манзилли дастурни ишлаб чиқади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ФВВ келгуси йил учун Йиғма манзилли дастурни 1 майгача муддатда тегишли хулосалар билан бирга белгиланган тартибда Комиссияга кўриб чиқиш учун киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Комиссия 15 майгача муддатда Йиғма манзилли дастурни кўриб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уни манфаатдор вазирликлар ва муассасаларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига белгиланган тартибда амалга ошириш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сув оқимларининг сув хўжалиги, гидрометеорологик ва бошқа табиий-хўжалик шароитларининг бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлари, ҳимоялаш ишлари асосланиши ва устуворлиги ҳисобга олинган ҳолда Комиссия қарорига мувофиқ Йиғма манзилли дастурга тегишли ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тегишли ҳимоялаш ишларини бажариш буюртмачилари ҳисобланган, тасарруфида сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектлар бўлган вазирликлар ва муассасалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Йиғма манзилли дастур ва тасдиқланган тармоқ жадваллари асосида белгиланган тартибда қурилиш, таъмирлаш, ўзанларни тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва лойиҳа-тадқиқот ишларининг алоҳида манзилли рўйхатларини ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Йиғма манзилли дастурни амалга ошириш доирасида буюртмачилар томонидан иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тиклаш, шу жумладан, сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш мақсадида дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳа ҳужжатлари (кейинги ўринларда лойиҳа ҳужжатлари деб аталади)ни ишлаб чиқиш амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун вазифалар белгиланган тартибда «Сувхўжаликназорат» давлат инспекцияси билан келишилиши зарур.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Лойиҳа ҳужжатлари қайд этилган фаолият турини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва Табиат ресурслари вазирлиги органлари томонидан амалга ошириладиган давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Экспертизадан ўтказилган лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича пудрат ишлари лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ тендер савдолари ўтказилмасдан Комиссия қарори асосида Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси томонидан амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ишларни бажариш имконияти бўлмаган тақдирда (моддий-техник база имкониятлари йўқлиги ёхуд етарли эмаслиги, молия маблағлари етишмаслиги ва шу кабилар) ушбу ишлар Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишда танлов асосидаги савдолар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан белгиланган тартибда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув оқимлари бўйлаб жойлашган сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳалар улар тасарруфида бўлган вазирликлар ва муассасалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя қилиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарё ўзанлари барқарорлигини ҳамда ирригация ва бошқа иншоотларга барқарор сув олишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туташ аҳоли пунктларини сув босишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги иншоотлари, кўприклар, ичимлик сув тармоқлари ва бошқа ижтимоий объектларнинг хавфсиз фаолият юритишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлашда лойиҳа кўрсаткичларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни вақтинча сақлаш, техниканинг тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатиш жойларини жойлаштириш, шунингдек, фойдаланиладиган техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашни дарёларнинг сувни қўриқлаш зоналаридан ташқарида амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишлар якунига етказилгандан кейин дарёлар бўйини маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан, шунингдек ўзан тозалаш ишлари кўрсаткичларини назорат қилиш учун капитал баландлик жиҳозлари, участка чегаралари жойларидаги ажратиш белгиларидан тозалашни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни инновацион усуллар ва технологиялардан кенг фойдаланиш орқали амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш белгиланган тартибда қуйидагилар ҳисобига амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ўз тасарруфидаги объектлар бўйича харажатлар сметасида назарда тутилган марказлаштирилган капитал қуйилмалар ва эксплуатацион харажатлар лимитлари;
(30-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;
(30-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(30-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Юридик шахслар ўз балансидаги ижтимоий объектларни ҳимоя қилиш мақсадида сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказишни таъминлаш чора-тадбирларини белгиланган тартибда ўз маблағлари ҳисобига амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ер участкалари ажратилмасдан амалга оширилади. Бунда Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси ва бошқа ташкилотларга ўзан тозалаш ишларини амалга ошириш жойларида ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар олиш талаб этилмайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларини барқарор ва хавфсиз ўтказишни таъминлаш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан назорат белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчи томонидан қабул қилинган шартнома мажбуриятларига ва шартнома билан олдиндан келишиб олинган бошқа функцияларга риоя этилиши устидан назорат, объект қурилиши устидан техник кузатув ва техник назорат юзасидан — буюртмачилар томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектлар қурилиши ва якунланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишнинг бутун даври мобайнида бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа қарорларига мувофиқлиги устидан муаллифлик назорати юзасидан — лойиҳа ташкилотлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига, норматив-техник ва лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек, қурилиш объектида пудрат ташкилотлари томонидан ижро ҳужжатлари юритилиши устидан назорат юзасидан — «Давархитекқурилиш» қўмитаси ҳудудий органлари томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат юзасидан — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. ФВВ Сув хўжалиги вазирлиги ва Табиат ресурслари вазирлиги билан биргаликда объектлар бўйича Йиғма манзилли дастурга киритилган лойиҳалар амалга оширилиш жараёнининг мониторинги ўтказилишини таъминлайди ва ҳар ойда Комиссияга тегишли ахборотни киритади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўзанларни тозалаш бўйича ишлар амалга оширилиши натижасида ҳосил бўладиган материаллардан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон қарори билан ташкил этилган идоралараро гуруҳ билан ўзаро келишган ҳолда сув оқимлари ўзанларини тозалашда ҳосил бўлган норуда материаллар ҳажмини аниқлаш учун жойларда уларнинг ускуналар ёрдамида ўлчовлари амалга оширилади, сувни муҳофазалаш қонунчилик талабларига мувофиқ уларни алоҳида жойлаштирилади, шунингдек, зарур ҳолларда, уларнинг реализация қилинишини ташкил этилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Норуда фойдали қазилмалар қайта ишланган ва реализация қилинган тақдирда Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси ва бошқа ташкилотлар белгиланган тартибда ер ости бойликларидан фойдаланилганлик учун солиқ тўлайди. Бунда дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни молиялаштириш норуда фойдали қазилмалар реализация қилинишидан олинган даромадлар суммасига камайтирилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмалар материалларига нархлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳар йили 1 мартгача белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Сув оқимлари ўзанларини тозалаш учун Махсус муҳандислик-қурилиш бошқармаси ва жалб этиладиган бошқа ташкилотлар ҳосил бўлган норуда материаллар миқдори тўғрисида йилнинг ҳар чорагида идоралараро гуруҳга ҳисобот тақдим этишлари шарт.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилиши ФВВ томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларнинг амалга оширилиши устидан назорат идоралараро гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Сув оқимлари ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича ишларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш жараёнида Табиат ресурслари вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан ўтказиладиган тизимли текширувлар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли органни хабардор қилган ҳолда амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, сув оқимларида сув хўжалиги ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича ишлар натижаларини қабул қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси очиқ сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлаш бўйича лойиҳаларни тузиш, ишлаб чиқиш, экспертиза ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 29 майдаги 135-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 53-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб эътироф қилиш тўғрисида» 2016 йил 4 майдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 36-модда) 1-илованинг 5-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш соҳасида давлат бошқарув тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофазалаш қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 52-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1009/0455-сон, 04.12.2018 й., 09/18/981/2263-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; 13.03.2019 й., 09/19/215/2774-сон, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон; 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)