26.11.2002 йилдаги 407-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.11.2002 йилдаги 407-сон
Date of entry into force
26.11.2002
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишда ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишида уларга қўйиладиган талабларни бирхиллаштириш, савдо корхоналарининг савдо операциялари юзасидан иқтисодий ва мулкий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, бозорларда ва савдо комплексларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, тегишли мажбурий тўловлар тўланганда жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда импорт истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни божхонада расмийлаштириш жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27 апрелдаги 2007 йил 85-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 17-18-сон, 182-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2003 йил 1 январгача савдо фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар қайта рўйхатдан ўтказилишини, уларнинг ҳужжатлари ва савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларига қатъий мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 26 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
407-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(низомнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи ва чакана савдони амалга ошириш, шунингдек жисмоний шахсларни улар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи юридик шахсларга, татбиқ этилмайди.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 185-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 266-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар ва таърифлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бозор — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда ва белгиланган қоидалар бўйича савдо фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда ана шундай мақом олган доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган мулкий комплекс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улгуржи савдо — тижорат мақсадларида ёки ўз ишлаб чиқариш-хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиш учун ҳисоб-китобларнинг нақдинасиз шаклида харид қилинадиган товарларни сотиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда (сонда) нақд пулга ёки банк пластик карталари (корпоратив банк картаси бундан мустасно) ёхуд контактсиз онлайн тўлов тизимлари орқали сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турғун чакана савдо шохобчаси — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек назорат-касса техникалари билан жиҳозланган объект (бино, иншоот).
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Улгуржи савдони амалга ошириш тартиби
(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар шуғулланишлари мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 майдаги 288-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4 — 9-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Товарлар агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулда ёки нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда улгуржи сотилиши мумкин. Бунда ҳисоб-китоблар битта шартнома доирасида йигирма беш миллион сўмгача нақд пулда назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилишига рухсат этилади (бундан идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш мустасно).
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига риоя этган ҳолда (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) улгуржи сотилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон — 2022 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли маркировкаланган маҳсулотлар фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали улгуржи сотилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса техникаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Товарлар кичик туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса техникаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномага сотиб олувчи (буюртмачи) рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ҳамда товарларни улгуржи ва кичик партиялар билан чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга, шунингдек юридик шахсларга электрон тижорат шаклида сотишда назорат-касса техникасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотномасини илова қилиш талаб этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Улгуржи савдони амалга оширувчи юридик шахсларни ва якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Юридик шахслар томонидан чакана савдони амалга ошириш тартиби
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13 — 18-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шохобчалари ёки кўчма савдо объектлари орқали, назорат-касса техникаларини мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса техникаларидан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турғун савдо шохобчаларида ва турғун савдо объектларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак;
(19-банд учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 299-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 37-сон, 434-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўчма савдони тадбиркорлик субъектлари томонидан савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари, жойлари ва ихтисослашув турлари кўрсатилган ҳолда, кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K — SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширишга йўл қўйилади.
(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 485-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади. Бунда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировкаланган товарларни реализация қилишда улгуржи тарзда сотилишига йўл қўйилмайди.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 201-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чакана савдо корхоналари томонидан товарларни юридик шахсларнинг корпоратив пластик карточкалари бўйича сотиш мазкур банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган чеклашларсиз амалга оширилиши мумкин.
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 ноябрдаги 530-сон қарори билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 45-46-сон, 469-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан еттинчи — тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз корхонасининг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони турғун чакана савдо шохобчалари орқали амалга ошириш тартиби
(IV-бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан қонун ҳужжатларига мувофиқ турғун чакана савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан қуйидагилар асосида шуғулланишлари мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдони амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат солиқ хизмати органининг назорат-касса техникасини олдиндан рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги маълумотномалари.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳнома тижорат мақсади учун уларнинг ўзи олиб кираётган товарларни божхонада расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда импорт қилинган товарларни сотиш ушбу гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фақат турғун ўзининг ёки ижарага олинган савдо тармоқлари орқали, назорат-касса техникалари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Турғун савдо шохобчаларида банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги таъминланиши керак;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 июндаги 116-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 187-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан учинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Чакана савдони турғун савдо тармоқлари орқали амалга оширишда товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончалар орқали сотишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотишни турғун савдо шохобчаларидан ташқарида электрон тижорат шаклида ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат-касса техникаларидан фойдаланмасдан амалга оширишга йўл қўйилади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар қуйидагиларга мажбур:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтказилганлик ва рўйхатдан ўтказган органнинг номи, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-кодни харидорнинг танишиши учун қулай жойларда (асосан ўзаро ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган жойларда, шунингдек, кириш ва харидорга очиқ бўлган бошқа жойларда) жойлаштириши. Бунда махсус QR-код солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали солиқ органлари томонидан шакллантириб берилади;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 148-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони савдо комплексларида амалга ошириш тартиби
(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар савдо комплексларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз товар ишлаб чиқарувчилари товарлари — уларни қонуний равишда сотиб олинганлигини тасдиқловчи барча ҳужжатлар мавжуд бўлганда.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан савдо комплексларида чакана савдо қуйидагилар асосида амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо комплекси маъмуриятининг якка тартибдаги тадбиркорга турғун савдо шохобчаси (чакана савдо ва хизматлар соҳаси турғун объектлари) бериш тўғрисидаги маълумотномаси.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Савдо комплексларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан товарларни чакана сотиш фискал хотирага эга бўлган назорат-касса техникаларини ва тўловларни пластик карточкалардан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган ҳамда идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкалаш тартибларига (идентификация воситаси билан мажбурий рақамли маркировкалаш талаб этиладиган маҳсулотлар учун) риоя этган ҳолда амалга оширилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда, онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Импорт товарлар савдосини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркор тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи якка тартибдаги тадбиркор сифатида, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ва унинг товарларни республика ҳудудига олиб келганлиги фактини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини, божхона тўловлари ва белгиланган солиқ тўланганини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда. 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорлар — сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркорларнинг — сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахснинг шахсий индентификация рақами;
(43-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Савдо комплексларида чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Ушбу Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатларни расмийлаштирмасдан ёхуд уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки қайтариб олиш даврида савдо фаолиятини амалга оширишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш сифатида қаралади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Савдо комплексида чакана савдони амалга ошираётган ва юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 23 январдаги 23-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
461. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мажбурий рақамли маркировкаланиши белгиланган маҳсулотларни идентификация воситалари орқали рақамли маркировкалаш қоида ва тартибларига риоя этмаган ҳолда улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чораларини қўлланган ҳолда, савдо қоидаларини бузиш сифатида қаралади.
(461-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Савдо қоидалари бузилганда, санитария нормалари ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилиши таъминланмаганда, савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун йиғим ёки алоҳида товарлар билан савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия йиғими тўланмаганда савдо фаолиятини амалга оширувчи айбдор хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юкланади.
(46 ва 47 бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига мувофиқ тегишли равишда 47 ва 48-бандлар деб ҳисобланади — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 395-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори билан ўз кучини йўқотган —Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда, 20-сон, 196-модда; 2004 й., 29-сон, 331-модда, 34-35-сон, 395-модда, 45-46-сон, 469-модда, 52-сон, 523-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 17-18-сон, 182-модда, 52-сон, 534-модда; 2008 й., 20-21-сон, 177-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 22-сон, 258-модда; 2010 й., 23-сон, 187-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2015 й., 29-сон, 383-модда; 2016 й., 23-сон, 266-модда, 2016 й., 37-сон, 434-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон; 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)