Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2018 15.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2947
ONLINE TRANSLATE
Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг қарори, 15.11.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2947
Date of entry into force
16.11.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 06.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқод ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 15 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2947]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/4-сонли «Илмий лабораторияларни яратиш ва қўшимча жиҳозлаш бўйича танловларни ўтказиш, шунингдек зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3035, 05.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кун тартибидаги масалаларни ҳар томонлама чуқур муҳокама қилиб, Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Давлат комиссияси раиси А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 20 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 20 сентябрдаги 2-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларини илмий, технологик ва лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ва илмий лабораторияларни зарур сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 майдаги 302-сон «Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан илмий лабораторияларни барпо қилиш ҳамда давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойиҳалар танловларини ўтказиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Илмий лабораторияларни барпо қилиш ва давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораториялари учун қўшимча замонавий илмий асбоб-ускуналар, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича лойиҳаларни (бундан буён матнда буюртмалар деб юритилади) молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб китобларга асосан Жамғарманинг тегишли молия йили учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадиган Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрларида кўзда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Буюртмалар учун танлов ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентлик томонидан давлат илмий-техника дастурларини бажаришда иштирок этувчи илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари (бундан буён матнда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари деб юритилади) ўртасида буюртмалар бўйича танлов ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмалар бўйича танлов ҳар йили август ойида оммавий ахборот воситалари, шунингдек интернет-нашрлар, жумладан Агентликнинг расмий веб-сайтида 2 ой муддатга эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари буюртмалари улар бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг расмий хати асосида Агентликка тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан сотиб олиниши кўзда тутилган илмий асбоб-ускуналар Жамғарма маблағлари ҳисобидан танловдан ташқари мақсадли тарзда молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг буюртмаларига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг расмий мурожаати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманинг илмий ёки иқтисодий самарадорлиги юзасидан тўлиқ маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманинг тўлиқ спецификацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарувчи ёки расмий етказиб берувчи вакилларнинг дастлабки тижорат таклифлари ҳамда ишлаб чиқарувчи давлат номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалар буюртмани тақдимот шаклида ҳимоя қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Умумлаштирилган буюртмаларни ўрганиш ва асосли хулосалар олиш мақсадида Агентлик томонидан эксперт гуруҳлари шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эксперт гуруҳлари Агентликнинг буйруғи асосида ҳар йили янги таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳларига қўйиладиган техник вазифа, шу жумладан Буюртмаларни танлаб олиш талаблари (меъёрлари) Агентлик томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Эксперт гуруҳлари ўз йўналиши бўйича камида 5 йил меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали (турли вазирлик, идоралар, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари) камида 7 нафар мутахассислардан иборат бўлган қуйидаги йўналишларда тузилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва жамият қурилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Энергетика, энергия ва ресурс тежамкорлик ва қайта тикланувчи энергия манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникация технологиялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ва фармакология;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кимёвий технологиялар ва нанотехнологиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Геология-минералогия, сейсмология ва сесмик барқарорлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда эксперт гуруҳи раҳбари, зарур ҳолларда тор ихтисослашувдаги қўшимча мутахассисларни (шу жумладан, ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан) экспертиза ишига жалб қилиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибининг сони тоқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик йирик буюртмаларни амалга оширишда эксперт гуруҳлари фаолиятига Жамғарма билан келишилган ҳолда халқаро маслаҳатчиларни жалб қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Эксперт гуруҳлари 2 ойлик муддатда киритилган буюртмаларни тўлиқ ва ҳар томонлама чуқур кўриб чиқиб, ўз йўналишлари бўйича якуний хулосани Агентликка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт гуруҳлари якуний хулоса тайёрлашда Буюртмаларнинг тегишли илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаси учун принципиал жиҳатдан янги, замонавий ва юқори технологик ускуналар билан жиҳозланишига, шунингдек, тегишли тармоқ ёки соҳани эҳтиёжлари ва талабларига мослигига алоҳида эътибор ва устуворлик беришлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Эксперт гуруҳи мажлисини ўтказиш учун кворум унинг таркибининг 70 фоизини ташкил этиши керак. Эксперт гуруҳининг барча мажлислари ва қабул қилинган қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Кўрилаётган масала бўйича қарор эксперт гуруҳи аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларига мувофиқ танлаб олинган буюртмаларни амалга ошириш (сотиб олиш) харажатлари тегишли молия йилида Жамғарманинг ушбу мақсадлар учун режалаштирилиши кутилаётган маблағлари доирасида бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик эксперт гуруҳларининг якуний хулосаларини умумлаштириб, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссиясига киритади. Буюртмалар рўйхати Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланганидан сўнг Жамғарма томонидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган буюртмаларнинг бирламчи ҳужжатлари ҳамда тегишли йўналишдаги эксперт гуруҳларининг якуний хулосалари нусхалари Агентлик томонидан (аслига тўғрилигини тасдиқловчи муҳр билан) Жамғармага киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Буюртмаларни молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарма Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган буюртмалар рўйхатини «Ўзтрейд» АЖга хорижий етказиб берувчиларни ва ишлаб чиқарувчиларни ўрганиш ва танлаш учун тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзтрейд» АЖ буюртмалар бўйича аниқланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини якуний танлаш ва техник хулоса олиш учун эксперт гуруҳларига киритади. Бунда Жамғарма «Ўзтрейд» АЖга буюртмалар бўйича аниқланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини эксперт гуруҳларининг якуний техник хулосаси асосида танланган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг рўйхатини киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Янги ва замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозланган илмий асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва давлат илмий-техника дастурларини амалга оширишда иштирок этадиган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий лабораторияларини замонавий илмий ускуналар билан қўшимча жиҳозлаш ва зарур сарфланувчи материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлашни ташкил этиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси, «Ўзтрейд» АЖ ва буюртмани берган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси ўртасида уч томонлама шартнома тузилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрейд» АЖ белгиланган тартибда ўтказилган хорижий етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни танлаш асосида улар билан товар етказиб беришга (шу жумладан, зарурият бўлганида товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига етказиб бериш, ишга тушириш-созлаш ва бошқа тегишли ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади, шунингдек хорижий валютада молиялаштиришни очиш учун Жамғармага буюртманома беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтрейд» АЖдан товарни қабул қилиб олиш буюртмани берган тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан бепул асосда амалга оширилади. Бунда товар етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига «Ўзтрейд» АЖ томонидан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамғарма «Ўзтрейд» АЖ томонидан молиялаштиришни очиш учун берилган сўровномага асосан шартномада белгиланган валютадаги суммаларни ўрнатилган тартибда «Ўзтрейд» АЖнинг ҳисоб-рақамига ўтказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Тегишли илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаси учун сотиб олинган илмий асбоб-ускуналар, сарфланувчи материаллар ва бутловчи қисмлар мазкур илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасаларнинг бухгалтерия балансига олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Буюртмалар билан боғлиқ харажатлар Жамғарманинг Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси томонидан тегишли молия йили учун тасдиқланган даромадлари ва харажатлари прогноз параметрлари доирасида молиялаштирилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.11.2017 й., 10/17/2947/0262-сон)