19.10.2017 йилдаги 855-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.10.2017 йилдаги 855-сон
Date of entry into force
20.10.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорининг 12-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳайъатининг Намунавий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, вазирликлар, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари тегишли давлат бошқаруви органларининг ҳайъатларини уларнинг таркибий бўлинмаларидан янги аъзолар билан тўлдириш ҳисобга олинган ҳолда, ҳайъатлар регламенти ва таркиби бир ой муддатда тасдиқланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат бошқаруви органлари раҳбарларига ҳайъатлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ўтказилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 19 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
855-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳайъатининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органининг ҳайъати (кейинги ўринларда ҳайъат деб аталади) доимий фаолият кўрсатадиган маслаҳат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳайъат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари тўғрисидаги низомлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ҳайъат ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ қонунийлик, назоратда бўлиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш, бошқарув ва коллегиалликни марказлаштириш тамойиллари асосида амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ҳайъатнинг асосий вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларининг тизимли асосда эшитиб борилишини ташкил этиш, қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан давлат бошқаруви органлари тизими раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органи фаолиятига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъатнинг кенгайтирилган кўчма йиғилишларини ўтказиш, давлат бошқаруви органи фаолияти соҳаси долзарб масалаларининг жойларда муҳокама этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органи марказий аппарати ва унинг тизимидаги лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органи номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш масаласини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун давлат бошқаруви органи раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиладиган ва давлат бошқаруви органи масъул ижро этувчи орган ҳисобланган қонун лойиҳалари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳайъат Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ваколатига кирадиган ва коллегиал муҳокама этишни талаб қиладиган ҳар қандай масалани кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ҳайъат таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби давлат бошқаруви органи раҳбарининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ҳайъат таркибига давлат бошқаруви органи раҳбари (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек давлат бошқаруви органи фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари киради. Давлат бошқарувининг тегишли органлари тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолатларда ҳайъат таркибига бошқа мансабдор шахслар ҳам киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида вақти-вақти билан унинг таркиби қисман алмаштириб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат аъзоси лавозимидан озод этилган ҳолатларда (унинг таркибига лавозими бўйича кирадиган аъзолардан ташқари) ҳайъат таркибига киритиладиган номзод бўйича таклифлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ҳайъат раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат фаолиятини ташкил этади, унинг йиғилишларини бошқаради, мажбурият ва топшириқларни ҳайъат аъзолари ўртасида тақсимлайди, йиғилишлар режалари, ҳайъат қарорлари бажарилишини умумий назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъатга кўриб чиқишга киритиладиган масалаларни биргаликда муҳокама этиш ва ҳал қилиш учун зарур шароитлар яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат фаолияти ва унинг қарорлари тўлиқ ҳажмда қабул қилиниши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳайъат йиғилишларида қабул қилинган қарорлар ва уларнинг амалга оширилиши ҳақида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махфий хусусиятга эга масалалар, шунингдек давлат сирини ташкил этадиган маълумотларга тааллуқли масалаларни кўриб чиқиш учун ҳайъатнинг ёпиқ йиғилишларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъатнинг кўчма йиғилишларини, шунингдек бошқа коллегиал органлар билан қўшма йиғилишлар ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат раиси бўлмаганда унинг вазифаларини давлат бошқаруви органи раҳбарининг ўринбосарларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳайъат аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат фаолиятининг режалари лойиҳаларига, ҳайъат йиғилишларининг кун тартиби ва ўтказиш тартиби, ҳайъат йиғилишларининг тасдиқланган режасига қўшимчалар ҳамда ўзгартиришлар, ҳайъатнинг навбатдан ташқари йиғилишларини ўтказиш бўйича таклифлар, фикр-мулоҳазалар ва тузатишлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриб чиқиладиган муаммоларга доир ҳужжатлар ва ҳайъат қабул қилган қарорлар ижроси юзасидан материаллар билан танишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маърузачиларга саволлар бериш, муҳокама этиладиган масалалар юзасидан ўз фикрини, шунингдек қабул қилинадиган қарорлар ва ҳайъат йиғилишлари баённомаси бўйича фикр-мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолатларда, овоз беришда йиғилиш баённомасига алоҳида фикрларни ёки ёзма равишдаги алоҳида фикрни киритишни талаб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат йиғилишларини ташкил этиш, кўриб чиқиладиган масалалар бўйича материаллар тайёрлаш, ҳайъат қарорларининг амалга оширилишини ташкил этиш, назорат қилиш ва ҳайъат топшириқларини бажаришда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масалаларни муҳокама этиш ва овоз беришда тенг ҳуқуқларга эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат йиғилишларида шахсан иштирок этишга мажбур ва ўз ваколатларини бошқа шахсларга бериш ҳуқуқига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат аъзолари ҳайъат раиси ёки унинг вазифаларини бажарувчи шахс рухсати билан унинг йиғилишларида иштирок этишдан озод этилади. Бунда ҳайъат аъзоси муҳокама этиладиган масала юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат аъзолари эгаллаб турган лавозимидан (ҳайъат таркибига лавозими бўйича кирадиган аъзолардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда озод этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ҳайъат фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 1. Ҳайъат ишини режалаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат бошқаруви органининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режаларини ҳисобга олган ҳолда ярим йилга тузилади, ҳайъат аъзолари томонидан кўриб чиқилади ҳамда унинг раиси томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳайъат ишлари давлат бошқаруви органида режалаштиришни ташкил этишнинг умумий принциплари ва талабларига мувофиқ режалаштирилади. Ҳайъат йиғилишлари, одатда, чоракда камида бир марта режалаштирилади ва ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Режада ҳайъатга кўриб чиқиш учун киритиладиган масалаларнинг аниқ таърифи, уларни кўриб чиқиш муддатлари, масалаларни тайёрлаш учун масъул ҳайъат аъзолари, давлат бошқаруви органининг ҳайъат йиғилишига қарорлар лойиҳалари ва бошқа материалларни ишлаб чиқадиган бўлинмалари (кейинги ўринларда ижро этувчи бўлинмалар деб аталади) кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлганда (юқори органлар топшириқлари, хизмат зарурати ва бошқалар) давлат бошқаруви органи ҳайъати ҳал этиши лозим бўлган масалалар юзасидан ҳайъат йиғилишлари режадан ташқари тартибда ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиладиган масалалар ҳайъат раиси ва унинг аъзолари, шунингдек ҳайъат масъул котибининг сўровларига мувофиқ давлат бошқаруви органи марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари томонидан киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ҳайъат йиғилишларининг навбатдаги ярим йил учун режасининг лойиҳаси бўйича таклифлар давлат бошқаруви органи ҳайъатининг масъул котибига тегишли йилнинг 1 ноябрь ва 1 майига қадар тақдим этилади. Режа лойиҳаси юзасидан таклифлар масалаларнинг таърифи ва уларни кўриб чиқиш муддатлари, маърузачилар ва масалаларни тайёрлаш учун масъул шахслар фамилияси, ижро этувчи бўлинмалар номини (комиссиялар ёки ишчи гуруҳлар таркибини) ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Бошқа коллегиал органлар билан биргаликда йиғилишлар ўтказиш бўйича таклифлар дастлаб, улар билан, кўчма йиғилишлар эса — давлат бошқаруви органининг молиявий-иқтисодий бўлинмалари билан келишилиши шарт. Бошқа коллегиал органлар билан қўшма йиғилишлар ўтказиш ҳақидаги қарор аввал Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосарлари билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ҳайъат йиғилишлари режасининг лойиҳасини тайёрлаш ва келишиш ҳайъат масъул котиби зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ҳайъат масъул котиби тасдиқланган режани ҳайъат аъзоларига, режадан кўчирмани — эса ижро этувчи бўлинмаларга тарқатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ҳайъат қарори ёки унинг раиси йиғилишларнинг тасдиқланган режасига тузатишлар киритиши, зарур ҳолатларда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Ҳайъат йиғилишларига масалаларни тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлаш жараёни муаммо моҳиятини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, аввал қабул қилинган бошқарув қарорлари ва уларни амалга ошириш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш, камчиликларни, уларнинг юзага келишига сабаб бўладиган шароитлар ва сабабларни аниқлаш, ишларнинг ҳолатини яхшилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича тахмин қилинаётган натижаларни ўз ичига олиши даркор.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолатларда кўриб чиқиладиган муаммо юзасидан ишлар ҳолатини бевосита давлат бошқаруви орган бўлинмалари, унинг ҳудудий органлари ва муассасаларида олдиндан текшириш ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ижро этувчи бўлинма ҳайъат йиғилишлари режасидан кўчирма олганидан сўнг 10 кун муддатда ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш бўйича тадбирлар режасини тузади ва масалаларни тайёрлаш учун масъул шахсларга тасдиқлатади, нусхасини давлат бошқаруви органининг режани амалга оширишда иштирок этадиган бўлинмалари, шунингдек давлат бошқаруви органининг ташкилий-назорат бўлинмасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ҳайъат йиғилишларига муҳокама этиладиган масала юзасидан қуйидаги материаллар тайёрланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳокама этиладиган масала бўйича маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат қарорлари ва давлат бошқаруви органининг уларни амалга ошириш тўғрисидаги буйруғи (қарори) ёки ҳайъатнинг протокол қарори ҳамда ҳайъат йиғилишларида кўриб чиқилиши лозим бўлган бошқа ҳужжатлар лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда, ҳужжатлар лойиҳалари бўйича мавжуд келишмовчиликлар тўғрисида маълумотнома ва лойиҳани тайёрлаш ҳамда келишиш давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни амалга ошириш рад этилганини асослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат йиғилишига таклиф этилган шахслар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат йиғилишида сўзга чиқадиган шахслар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат раисининг кўрсатмасига биноан бошқа ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Маълумотнома кўриб чиқиладиган масала моҳиятининг қисқача ва объектив баёнини, ушбу йўналишдаги ишларда мавжуд камчиликларни, уларнинг сабаблари ва камчиликларни бартараф этиш борасидаги муаммолар ва таклифларни ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фаолиятни такомиллаштиришга доир таклиф этиладиган чора-тадбирлар, одатда, комплекс хусусиятга бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ҳайъат қарорлари ва уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) лойиҳалари белгиланган тартибда келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғилиш чақирилмасдан ҳайъат аъзолари ўртасида сўров ўтказиш орқали қабул қилинадиган ҳужжатлар лойиҳалари ҳайъатнинг барча аъзолари билан келишилади ва имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Барча материаллар ижро этувчи бўлинма раҳбари, масалаларни тайёрлаш учун масъул шахслар ва давлат бошқаруви органи раҳбарининг тегишли йўналишдаги фаолиятга раҳбарлик қиладиган ўринбосари билан келишилади ҳамда имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари ва уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) лойиҳалари давлат бошқаруви органининг уларни тайёрлашда иштирок этган ва манфаатлари эътиборга олинган таркибий бўлинмалари раҳбарлари томонидан ҳам имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Белгиланган тартибда келишилган материаллар ҳайъат масъул котибига мазкур материалларни тайёрлаш режасида белгиланган муддатларга мувофиқ, аммо масала кўриб чиқиш режалаштирилган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қўйилган талаблар бузилган ҳолатда тайёрланган ёки тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаган материалларни ҳайъат масъул котиби қабул қилмайди. Олинган материаллар ижро этувчи бўлинмаларга камчиликларни бартараф этиш учун қайтариб берилиши мумкин ва бу ҳақда давлат бошқаруви органининг ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбари ҳамда масалаларни тайёрлаш учун масъул шахсга ахборот берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ҳайъат материаллари бирон-бир сабаб туфайли белгиланган муддатда тақдим этилмаса ёки масалаларни тайёрлаш учун масъул шахснинг фикрича уни кўриб чиқиш зарурати бўлмаса, бу ҳақда ҳайъат раисига ёзма равишда ахборот берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мукаммал ишлаб чиқилмаган масалалар ҳайъат раисининг кўрсатмаси ёки ҳайъат қарори билан муҳокамадан олиб ташланади ва материаллар ижро этувчига мукаммал ишлаб чиқиш учун қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ижро этувчи бўлинмалар раҳбарлари ва масалаларни тайёрлаш учун масъул шахслар материални сифатли ишлаб чиқиш, материаллар лойиҳаларининг ўз вақтида тақдим этилиши ва улардаги маълумотлар ишончлилиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳайъат йиғилишида кўриб чиқиладиган масалаларни ўрганиш, ҳайъат қарорлари лойиҳалари ва бошқа материалларни тайёрлаш ёки мукаммал ишлаб чиқиш, шунингдек қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш учун вақтинчалик комиссиялар ва ишчи гуруҳлар ташкил этилиши мумкин. Уларнинг фаолияти натижалари юзасидан ҳайъатга ахборот берилади. Комиссиялар ва ишчи гуруҳларнинг алоҳида фикрга эга аъзолари уни ҳайъат аъзолари ёки раиси эътиборига етказиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 3. Ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ҳайъат масъул котиби ҳайъат иш режасига мувофиқ тайёрланган материаллар мавжуд бўлса, йиғилиш кун тартиби лойиҳаси ва унинг иштирокчилари рўйхатини шакллантиради, давлат бошқаруви органининг ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбари билан келишади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ҳайъат йиғилишининг кун тартиби, жумладан, йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳайъат раиси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ҳайъат масъул котиби навбатдаги йиғилиш материалларини олгандан сўнг уларни кўпайтириш ва ҳайъат аъзоларига, шунингдек давлат бошқаруви органининг манфаатдор таркибий бўлинмаларига тарқатилишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Материаллар бошқаларга ҳайъат раиси билан келишилган ҳолда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ҳайъат йиғилишига давлат бошқаруви органи ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда ходимлари таклиф этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг очиқ йиғилишларига «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ ахборотдан фойдаланувчилар ҳам таклиф этилиши мумкин. Уларнинг давлат бошқаруви органининг ҳайъати очиқ йиғилишларида иштирок этиш тартиби, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчиликда белгиланади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ҳайъат йиғилишига таклиф этиладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар, шу жумладан оммавий ахборот воситалари раҳбарлари ҳамда ходимларини ҳайъат раиси томонидан ёки унинг топшириғига биноан ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбари тасдиқлаган рўйхатга мувофиқ ҳайъат масъул котиби хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ҳайъат масъул котиби давлат бошқаруви органининг ҳайъат йиғилишларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда иштирок этадиган техник, хўжалик ҳамда бошқа бўлинмаларни хабардор қилишни таъминлайди, уларнинг ҳамкорлигини ташкил қилади, улар томонидан ўтказиладиган тадбирларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ҳайъат масъул котиби йиғилишдан аввал иштирокчиларни рўйхатга олади ва рўйхатга олиш тугагандан сўнг ҳайъат раисига (раислик қилувчига) ва давлат бошқаруви органининг ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбарига ҳайъат аъзолари ҳамда таклиф этилган шахслар келгани ҳақида ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳайъат йиғилишига таклиф этилган шахслар ўзларига тааллуқли масалалар муҳокамасида иштирок этади. Раис (раислик қилувчи) қарорига биноан улар баҳс-мунозараларда сўзга чиқиб, ўз фикр ва таклифларини билдириши, муҳокама этилаётган масала ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари моҳияти бўйича маълумотномалар бериши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ҳайъат йиғилиши раиси (раислик қилувчи) йиғилишни очади ва ёпади, ҳайъат аъзоларини йиғилишга таклиф этилган шахслар ҳақида хабардор қилади, масалалар муҳокамасини ташкил қилади (маъруза қилиш учун сўз беради, регламентга риоя этилишини кузатади, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини, муҳокама этилаётган масалалар бўйича таклифларни овозга қўяди, овоз бериш якунларини эълон қилади), масалалар, маълумотномалар, аризалар ва таклифларни эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ҳайъат йиғилиши унинг кун тартиби ва ўтказиш тартибини белгилаш ҳамда тасдиқлашдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Маърузачи учун вақт, одатда, 20 дақиқача, баҳс-мунозараларда чиқишлар учун 7 дақиқагача, хабарлар ва маълумотномалар учун 3 дақиқагача белгиланади. Зарур ҳолатларда раис (раислик қилувчи) маъруза қилиш вақтини ўзгартириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ҳайъат йиғилишида масалалар муҳокамаси чоғида ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан билдирилган муҳим фикр-мулоҳазалар ва таклифлар кўриб чиқилиши зарур. Муҳокама натижалари раислик қилувчининг кўрсатмасига биноан йиғилиш баённомасида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ҳайъат йиғилишларида видеоконференцалоқа, овозни ёзиш ва стенограммалаш, кино, видео ва фотосуратга олиш ҳайъат раиси (раислик қилувчи) билан келишилган ҳолда ёки қарори билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Видеоконференцалоқа, овозни ёзиш ва стенограммалаш, кино, видео ва фотосуратга олиш ишлари давлат бошқаруви органи тегишли бўлинмаларининг куч ва воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳайъат масъул котибига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Маърузалар ва нутқлар матнлари йиғилишдан сўнг ҳайъат масъул котибига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 4. Ҳайъат қарорларини қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ҳайъат йиғилишда ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи иштирок этган тақдирда ваколатли бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Кўриб чиқиладиган масала юзасидан ҳайъат қарори кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ҳайъат қарорлари давлат бошқаруви раҳбарининг буйруқлари (қарорлари) (давлат бошқаруви органи қарорлари) билан амалга оширилади. Давлат бошқаруви органи раҳбари ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган ҳолатда давлат бошқаруви органи мустақил қарор қабул қилади ва келишмовчиликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот беради. Ҳайъат аъзолари ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини билдириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ҳайъат қарорлари ҳайъат раиси ёки унинг вазифаларни бажарувчи шахс (раислик қилувчи) томонидан имзоланади ва, одатда, давлат бошқаруви органи раҳбарининг буйруғи (қарори) билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ташкилий, тартиб-таомил ва назорат масалалари бўйича ҳайъат қарорлари йиғилиш баённомасига киритилади ва буйруқ (қарор) қабул қилинмасдан амалга оширилади. Қарорлардаги кўрсатмалар (топшириқлар) белгиланган тартибда бажарилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Айрим ҳолатларда шошилинч масалалар юзасидан ҳайъат қарорлари сўров ўтказиш тартибида қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Давлат бошқаруви органи ва бошқа коллегиал органларнинг қўшма ҳайъат йиғилишларида қабул қилинган қарорлар қўшма буйруқлар (қарорлар) билан эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ҳайъат томонидан кўриб чиқилган ва маъқулланган ҳужжатлар лойиҳалари (низомлар, йўриқномалар, режалар ва бошқа ҳужжатлар) белгиланган тартибда тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 5. Ҳайъат йиғилишларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ҳайъат йиғилиши якуни бўйича қисқа баённома тузилади. Баённомада унинг тартиб рақами, йиғилиш ўтказилган сана ва жой, ҳайъатга раислик қилувчи ва унинг иштирок этувчи аъзолари, маърузачилар фамилияси, ташкилий-бошқарувчилик хусусиятига эга қарорлар ёки аниқ топшириқлар кўрсатилади. Баённомага киритилган топшириқлар мансабдор шахслар (ижро этувчи бўлинмалар) ва бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда қисқа шаклда баён этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Баённомаларни расмийлаштириш ва келишиш ҳайъатнинг масъул котибига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённомалар давлат бошқаруви органининг ҳайъат ишини ташкил этиш учун масъул ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбари томонидан имзоланади ва зарур бўлганда, давлат бошқаруви органи раҳбарининг ўринбосари, ҳайъатнинг бошқа аъзолари, давлат бошқаруви органининг манфаатдор таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённомалар биринчи навбатда кўриб чиқилади ва келишилади. Баённомаларни тайёрлаш мақсадида давлат бошқаруви органининг манфаатдор бўлинмалари жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Баённомалар ҳайъат раиси (раислик қилувчи) томонидан имзоланади ва масъул котиб томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Баённомаларга иштирокчиларнинг ёзма маърузалари ва нутқлари, бошқа материаллар, раис (раислик қилувчи) буйруғи ёки ҳайъат қарори бўйича йиғилишлар стенограммалари илова қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Баённомалардан кўчирмалар давлат бошқаруви органининг манфаатдор бўлинмалари, ҳудудий органлари ва муассасаларига тарқатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баённомалардан кўчирмалар ҳайъат масъул котиби томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 6. Ҳайъат қарорлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини мукаммал ишлаб чиқиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Ҳайъат қарорлари, уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) ва ҳайъат йиғилишида кўриб чиқилган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини бевосита мукаммал ишлаб чиқиш ҳамда келишиш ижро этувчи бўлинмаларга юкланади. Ҳужжатларни мукаммал ишлаб чиқиш муддатлари, одатда, агар бундай муддат алоҳида белгиланган бўлмаса, 10 календарь кундан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар лойиҳалари мукаммал ишлаб чиқиш жараёнида уларга жиддий ўзгартиришлар киритилса такроран имзоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибга қўшимча равишда мукаммал ишлаб чиқилган ҳужжатлар лойиҳалари ҳайъат йиғилиши давомида ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирган ҳайъат аъзолари билан келишилади ҳамда улар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ҳайъат масъул котиби ҳужжатлар лойиҳаларини мукаммал ишлаб чиқишда, лойиҳаларни келишишда иштирок этади, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларнинг тўлиқ бажарилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Давлат бошқаруви органининг раҳбарига имзолаш учун тайёрланган ҳайъат қарорлари, уларни амалга ошириш бўйича буйруқлар (қарорлар) давлат бошқаруви органининг ташкилий-назорат бўлинмасига тақдим этилади ва баённома билан биргаликда белгиланган тартибда ахборот берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 7. Ҳайъат қарорлари бажарилишини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Топшириқлар мазмун-моҳияти бўйича ҳайъат қарорларининг бажарилишини бевосита назорат қилиш уларни амалга ошириш юзасидан масъул этиб тайинланган ҳайъат аъзолари зиммасига юкланади, шунингдек жорий ишлар жараёнида ҳайъатнинг барча аъзолари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ҳайъат қарорларида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан тўғридан-тўғри назорат ҳайъат масъул котиби зиммасига юкланади ва уларнинг амалга оширилиши бўйича ҳайъатнинг протокол қарорларида қайд этилган топшириқларда кўрсатилган шакл ва муддатларда давлат бошқаруви органининг буйруғи (қарори) қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ҳайъат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз йиғилишларида ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши тўғрисидаги масалани мунтазам кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорларнинг амалга оширилиши учун масъул шахслар, давлат бошқаруви органи бўлинмалари ва унинг ҳудудий органлари раҳбарларининг бажарилган ишлар натижалари тўғрисидаги ахборотини эшитади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти якунларини мунтазам сарҳисоб қилиб боради, шунингдек ҳайъат қарорларини тайёрлаш ва амалга оширишда унинг аъзолари ишлари самарадорлигини кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 8. Ҳайъатнинг масъул котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ҳайъат масъул котиби давлат бошқаруви органи ходимлари орасидан ҳайъат қарорига биноан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ҳайъат масъул котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органи ҳайъатининг йиғилишларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органи ҳайъатининг давлат бошқаруви органи раҳбарининг ўринбосарлари ва марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарлари билан келишилган ишлари режаларининг лойиҳаларини давлат бошқаруви органи раҳбарига тасдиқлаш учун тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий аппарат бўлинмалари раҳбарлари томонидан ҳайъатга материаллар тақдим этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органи ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбарининг розилиги билан қониқарсиз тайёрланган ҳужжатларни мукаммал ишлаб чиқиш учун қайтаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат қарорларининг ўз вақтида кўпайтирилишини ва ҳайъат аъзоларига ҳамда давлат бошқаруви органининг ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбарининг кўрсатмасига биноан бошқа шахсларга тарқатилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат мажлислари ташкил этилишини (зални тайёрлашни, йиғилиш қатнашчиларининг рўйхатга олинишини, йиғилиш баённомаси юритилишини, ҳайъатлар йиғилишлари аудио ва стенограмма ёзувлари амалга оширилишини ва шу кабиларни) таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат йиғилишлари баённомасини давлат бошқаруви органи имзолаши учун тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъатнинг қабул қилинган қарорлари ва ҳужжатларининг, муҳокама этилган масалалар юзасидан билдирилган фикрлар инобатга олинган ҳолда, уларни ҳайъатга тақдим этган мансабдор шахслар томонидан мукаммал ишлаб чиқилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат раисига ахборот бериш учун давлат бошқаруви органи ташкилий-назорат бўлинмаси раҳбарига тайёрланган ҳужжатлар тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат раиси имзолаган ҳужжатлардан ўз вақтида нусха олинишини, уларнинг давлат бошқаруви органига, унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларига ҳамда идоравий мансуб ташкилотларга ижро этиш учун юборилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат қарорларининг белгиланган тартибда ва шаклда бажарилиши назорат қилинишини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари ўз фаолиятида мазкур Намунавий регламент талабларига қатъий риоя этишлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 октябрдаги 855-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ҳайъатлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддатлари

Ижро этиш учун масъуллар

1.

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг ҳайъатлари таркибини уларнинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмаларидан янги аъзолар билан тўлдириш ҳисобга олинган ҳолда тасдиқлаш:

вазирликлар ва идораларнинг тасдиқланган тузилмалари ҳисобга олиниб, ҳайъат органлари таркибида фаолият кўрсатаётган кадрларни ўрганиш, номзодлар бўйича таклифлар киритиш ва кейинчалик уларни келишиш;

кейинчалик Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини қабул қилган ҳолда вазирликлар ва идоралар ҳайъат органлари таркибини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари

тасдиқланган

жадвалларга

мувофиқ

2017 йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари

2.

Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органи ҳайъатининг Намунавий регламенти асосида Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишлари ҳамда давлат бошқаруви органларига қўйиладиган замонавий талаблар инобатга олиниб, вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг пухта ишлаб чиқилган регламентларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа

органларининг

қарорлари

Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ 2017 йил давомида

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари

3.

Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари раҳбарлари билан келишган ҳолда ва қабул қилинган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси талабларидан келиб чиқиб, вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг жумладан, қуйидагиларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш назарда тутилган иш режасини тасдиқлаш:

Вазирликлар, давлат қўмиталари коллегиал органлари ва давлат бошқаруви бошқа

органларининг

қарорлари

2017 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

коллегиал органлар йиғилишларида қабул қилинган тегишли мақсадли дастурларнинг амалга оширилишини танқидий кўриб чиқиш ва уларнинг жадал бажарилиши юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

Коллегиал органлар қарорлари, таклифларни ўз ичига олган тахлилий маълумотлар

ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамаси АТД, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари

давлат органлари фаолиятининг долзарб масалаларини жадал кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишни таъминлаш учун таркибий ва ҳудудий бўлинмалар иштирокида коллегиал органларнинг селектор йиғилишларини (бир ойда камида бир марта) ўтказиш;

Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари

Ҳайъатнинг кўчма йиғилишларини кенгайтириш, фаолиятнинг долзарб масалаларини, шунингдек жойларда ижро интизомига риоя этиш масаласини кўриб чиқиш;

Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбар?ари

коллегиал органлар йиғилишларида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари ва топшириқларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш масалалари бўйича таркибий ва идоравий мансуб бўлинмаларни мақсадли ўрганиш натижаларини муҳокама этиш.

Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

4.

Коллегиал органларнинг махсус йиғилишларида қуйидаги масалаларни кўриб чиқишни амалиётга жорий қилиш:

давлат бошқаруви органи номенклатурасига кирадиган кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

давлат ҳокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бошқарув кадрлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш.

Коллегиал органлар қарорлари

зарур ҳолларда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва кадрлар захираси масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

5.

Коллегиал органлар йиғилишларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори талабларини бажариш натижаларини мунтазам кўриб чиқиш.

Бунда вазирликлар ва идоралар таркибий ҳамда ҳудудий бўлинмаларининг айбдор мансабдор шахсларига нисбатан қуйидаги ҳолатлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг мансабдор шахсларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 10 майдаги 264-сон қарорида белгиланган чораларни кўриш тавсия этилсин:

ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш муддатларининг (келишиш муддатларини асоссиз чўзиш) ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддатларининг (киритиш муддатларини асоссиз чўзиш) бузилиши;

ҳужжатлар лойиҳалари сифатининг пастлиги ва қонунчиликка мос келмаслиги, шунингдек уларнинг иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан сифатсиз ўтказилиши, асоссиз хулосалар ва таклифлар берилиши;

қонунчилик ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқларининг бажарилмаслиги ёки ўз вақтида бажарилмаслиги, шунингдек уларнинг амалга оширилиши ва назоратини ташкил этиш сифатининг пастлиги;

хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг асосий иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлари пасайишига йўл қўйилиши;

жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органларига келиб тушган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қонунчиликда белгиланган муддатларнинг тизимли ҳамда мунтазам бузилишига, шунингдек уларни кўриб чиқишда расмиятчиликка йўл қўйилиши.

Коллегиал органлар қарорлари

ҳар чоракда

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирликлар, идоралар раҳбарлари, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

6.

Идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини баҳолаш бўйича миқдор ва сифат индикаторларини ишлаб чиқиш, ушбу индикаторлар бўйича белгиланган параметрлар сўзсиз таъминланишини, шунингдек белгиланган параметрлар бузилишига йўл қўйган тегишли ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини коллегиал органлар йиғилишларида мунтазам кўриб чиқиш ҳамда бу борада тегишли қарорлар қабул қилиш.

Коллегиал орган қарори

Ишлаб чиқиш — 2017 йил ноябрь Кўриб чиқиш — ҳар чоракда

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

7.

Коллегиал орган аъзолари томонидан вазирликлар ва идораларнинг тегишли таркибий ва ҳудудий бўлинмаларига уларга юкланган вазифаларни таъминлаш масалалари бўйича «мутасаддилиги»ни амалиётга жорий этиш, бўлинмалар раҳбарлари билан бир қаторда коллегиал органлар аъзоларининг ҳисоботларини ҳам мунтазам эшитиб бориш.

Коллегиал органлар қарорлари

2017 йил 1 ноябргача

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари

8.

Вазирликлар ва идораларга юкланган бир-бирига боғлиқ вазифалар бажарилишини таъминлаш учун уларнинг коллегиал органларининг қўшма йиғилишларини ўтказиш.

Коллегиал органлар қўшма

йиғилишларининг

баённомалари

Зарур ҳолларда

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, АТД раҳбарлари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2017 й., 09/17/855/0149-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)