17.10.2017 йилдаги 839-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2017 йилдаги 839-сон
Date of entry into force
18.10.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктириш ҳамда узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари бериш орқали уларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сон қарорларида (кейинги ўринларда дастурлар деб аталади) назарда тутилган тартибда ва маблағлар ҳисобидан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари (кейинги ўринларда ипотека кредити деб аталади) беришнинг қуйидаги шартлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал квартира қийматининг 25 фоизини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун — 3 йиллик имтиёзли давр ва дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 15 йил муддатга берилади, бунда дастлабки бадал қуйидаги миқдорни ташкил этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки, уч қаватли кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар ва 2, 3 хонали бир қаватли уйлар учун — 15 фоиз;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки қаватли 4 хонали бирлаштирилган уйлар учун — 25 фоиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, докторантлар учун ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган дастурлар доирасида шаҳарларда кўп квартирали арзон уй-жойлар ҳамда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш ва реконструкция қилиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари 25 йил муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, тасарруфидаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида олий таълимдан кейинги таълим институти мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктирилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М.Р. Болтабаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
839-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 839-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорига мувофиқ докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таянч докторантура — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида илмий изланишлар олиб бориш бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
докторантура — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда мутахассисликни чуқур ўрганиш ва докторлик диссертациясини тайёрлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида илмий изланишлар олиб бориш бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчилари учун олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
докторант — олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасасига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун изланишлар олиб бораётган шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро илмий-техник кенгашлар — Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тегишли фан тармоқлари бўйича ташкил этилган илмий-техник кенгашлар;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспертлар гуруҳлари — Идоралараро илмий-техник кенгашлар ҳузурида фан йўналишлари бўйича ташкил этилган экспертлар гуруҳлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Докторантларни ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга бириктириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш мақсадида муҳим илмий ютуқларга эришган докторантлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларга (кейинги ўринларда корхоналар ва ташкилотлар деб аталади) бириктирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлик томонидан ҳар йили 15 январгача корхоналар ва ташкилотларга илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлар рўйхатини Вазирликка тақдим этиш тўғрисида сўров юборилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентлик сўровига асосан корхоналар ва ташкилотлар ўзларининг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини 1 февралгача Агентликка тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатини шакллантиришда иқтисодиётнинг тегишли тармоқ ёки соҳасини республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар талабларига мувофиқ янада ривожлантириш истиқболларига устувор аҳамият қаратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик томонидан ҳар йили 5 февралгача корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхати шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхоналар ва ташкилотлар кесимида шакллантирилган эҳтиёжлар рўйхати 5 февралгача Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Докторантларни корхоналар ва ташкилотларга бириктириш Агентлик томонидан ташкил этиладиган танлов натижаларига кўра амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Танлов ҳар йили 10 февралдан 28 февралгача ташкил этилади. Танлов тўғрисидаги маълумотлар танлов бошланишидан камида бир ой олдин оммавий ахборот воситалари, шунингдек, интернет-нашрлар, жумладан Вазирликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Танловда иштирок этиш истагини билдирган докторантларнинг рўйхати улар таълим олаётган илмий-тадқиқот ва/ёки олий таълим муассасаси бевосита бўйсунувчи вазирлик ёки идораларнинг расмий хати асосида ушбу Низомнинг 10-бандида белгиланган талабларга мувофиқ тегишли ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда Вазирликка тақдим этилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Танловда иштирок этиш истагини билдирган докторантларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тиллардан бирини яхши ўзлаштирган бўлиши ва буни тасдиқловчи тегишли сертификатларнинг мавжудлиги (IELTS (ўртача 5,5 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган) ҳамда камида В2 даражасидаги CEFR (Common European Framework of Reference), Test DaF (Test Deutsch als Fremdsprache fur auslandische Studienbewerber), GOETНE-ZERTIFIKAT, DALF (Diplome approfondi de langue francaise), Давлат тест марказининг малакавий сертификати);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
докторлик диссертацияси мавзуси бўйича хорижий нашрларда камида 1 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси рўйхатида кўрсатилган соҳавий журналларда камида 2 та илмий мақоласи чоп этилган бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
докторантлар томонидан бажарилаётган докторлик диссертацияси мавзуси корхоналар ва ташкилотларнинг илмий-тадқиқотлар ва инновация ишларига бўлган эҳтиёжлари рўйхатига мос бўлиши. Бунда докторант ва унинг илмий раҳбари (маслаҳатчиси) томонидан имзоланган асоснома тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Танловга тақдим этилган ҳужжатлар экспертлар гуруҳлари томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда экспертлар гуруҳлари таркибига нуфузли олим ва мутахассислар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг вакиллари жалб этилиши мумкин. Бунда эксперт гуруҳлари таркибининг сони тоқ бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Эксперт гуруҳлари 10 мартгача танловга тақдим этилган ҳужжатларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, Идоралараро илмий-техник кенгашларга тегишли хулоса тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Идоралараро илмий-техник кенгашлар эксперт гуруҳлари томонидан тақдим этилган хулоса асосида якуний хулоса ишлаб чиқади ва 15 мартгача Вазирликка киритади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Идоралараро илмий-техник кенгашларнинг хулосаси асосида 20 мартгача бўлган муддатда Вазирлик бош директори томонидан докторантни корхона ёки ташкилотга бириктириш тўғрисидаги рўйхат тасдиқланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Танловдан муваффақиятли ўтган докторантни тегишли корхона ёки ташкилотга бириктириш ҳар йили 25 мартгача бўлган муддатда Вазирлик, манфаатдор корхона ёки ташкилот ҳамда олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартнома уч нусхада имзоланади, биринчи ва иккинчи нусхалар Вазирлик ва манфаатдор корхона ёки ташкилотда сақланади, унинг учинчи нусхаси Вазирлик томонидан докторант таълим олаётган илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Шартномада докторантга корхона ёки ташкилот томонидан яратиб бериладиган шарт-шароитлар (илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун хона ва зарур офис жиҳозлари ажратиш, илмий-таҳлилий маълумотлардан фойдаланиш имконияти, моддий рағбатлантириш миқдори), шунингдек докторант томонидан амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишлари режаси ва ундан кутилаётган натижалар аниқ белгилаб олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Корхоналар ёки ташкилотларга бириктирилган ҳамда докторлик диссертацияларини ўз муддатида муваффақиятли ҳимоя қилган докторантура битирувчилари Вазирликнинг йўлланмаси асосида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига илмий ва илмий-педагогик фаолиятини давом эттириш учун юборилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Докторантларни моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Корхоналар ва ташкилотларга бириктирилган докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланиши учун моддий шарт-шароитлар яратиш мақсадида уларнинг ойлик стипендиясининг 50 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантириш ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган уч томонлама шартнома асосида корхоналар ва ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Моддий рағбатлантириш тўловлари докторантларнинг корхоналар ва ташкилотларга бириктирилган даври мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Докторантларни корхоналар ва ташкилотларга бириктириш муддати якунланганидан сўнг илмий-тадқиқот ишлари хўжалик шартномалари асосида амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ушбу Низом талаблари бузилишига айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Докторантларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун моддий шарт-шароитлар яратиш ва меҳнат фаолиятини янада рағбатлантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 839-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 22-сон, 259-модда) билан тасдиқланган Якка тартибда ҳамда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилишида қатнашувчи тижорат банклари — «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ипотека банк» АТИБ, АТ «Халқ банки», «Асака банк» АТБ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ипотека кредитлари уч йилдан иборат имтиёзли давр билан таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар учун 25 йил муддатга берилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 601-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/601/0931-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/839/0131-сон, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.10.2022 й., 09/22/601/0931-сон)