Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Намунавий уставини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон қарорини бажариш юзасидан, республиканинг ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлар фаолияти даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази филиалининг Намунавий уставини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий уставга мувофиқ ишлаб чиқилган республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг янгиланган уставларини тасдиқласин ҳамда ваколатли органларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 14 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
826-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 826-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ УСТАВИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Намунавий устав Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3071-сон қарори асосида республика даволаш-профилактика муассасаси негизида ўз фаолияти йўналиши бўйича даволаш-профилактика ва илмий-услубий фаолият олиб борувчи ҳамда аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи мустақил давлат тиббиёт ташкилоти сифатида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ давлат муассасаси ёхуд давлат корхонаси шаклида ташкил этилади, юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига эга, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банкларда ҳисоб-китоб рақамлари ва валюта ҳисоб рақамларини, шахсий ғазна ҳисоб рақамларини очади, Марказнинг тўлиқ номи ёзилган муҳрга, штампларга ва бланкаларга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади, шунингдек мутахассислик турлари бўйича тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича клиник ҳамда ўқув базаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқларига, ушбу Намунавий уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Марказнинг асосий мақсадлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Марказни ташкил этиш ва унинг фаолияти мақсадлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали ва юқори сифатли ҳамда ҳозирги замон халқаро талабларига мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган юқори технологик моддий ва илмий базани, шунингдек ушбу йўналишдаги мактабни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва касалликларнинг олдини олишда аҳолининг юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга бўлган талабини қондириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги аҳолига ўз ихтисослиги бўйича юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида аниқланадиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бепул асосда;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (бундан ушбу кичик банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган шахслар мустасно), шунингдек чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли асосда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мавжуд тиббиёт техникалари паркининг доимий равишда янгилаб борилишини ва модернизация қилинишини таъминлаш, Марказни ўз ихтисослиги бўйича ҳозирги замон халқаро талабларига мос келадиган юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Марказ фаолиятини таъминлаш учун молиявий ва моддий-техник ресурсларни жалб қилиш бўйича менежмент ҳамда маркетинг ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълими муассасаларида ва клиникаларида ўз ихтисослиги бўйича касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириб бориш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўз ихтисослиги бўйича касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва касалликларни даволаш бўйича ўз илғор усулларини ва технологияларини ишлаб чиқишга ҳамда тиббий амалиётга жорий этишга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ўз ихтисослиги бўйича касалликларни даволаш ва уларга ташхис қўйишнинг патентланган ўз усуллари ва технологияларини доимий равишда такомиллаштириб бориш ҳамда уларнинг халқаро миқёсда эътироф этилишига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ўз ихтисослиги бўйича республика мақсадли дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ўз ихтисослиги бўйича хорижий етакчи тиббиёт муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, тўпланган тажриба, ахборотлар, шунингдек мутахассислар кенг алмашинувини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) ҳудудий ихтисослаштирилган тиббиёт ташкилотларига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш, уларнинг амалиётига тиббий ёрдамнинг замонавий усуллари ва технологияларини жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар ўтказишда кўмаклашиш, сайёр консультациялар, маҳорат дарсларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича ҳозирги замон халқаро талаблари даражасида касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг энг самарали, мураккаб ва юқори технологик усулларига бўлган республика аҳолисининг эҳтиёжини қондиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича кенг тарқалган касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва олдини олишнинг илғор самарали усуллари ҳамда технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг филиалларига, шунингдек республика минтақаларида ўз ихтисослиги бўйича маслаҳат-диагностика тиббий ёрдамини кўрсатувчи бошқа шу йўналишдаги муассасаларга (бўлинмаларга) ташкилий-услубий ва илмий-амалий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақаларга борган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича ўзининг юқори малакали мутахассислар мактабини шакллантиради ва ривожлантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ихтисослиги бўйича тиббиёт соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дори воситаларини, тиббиёт буюмларини, шунингдек ўз ихтисослиги бўйича ташхис қўйиш ва даволаш усулларини клиник синовдан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги тиббиёт ҳамжамиятига ўзининг илмий ва технологик ютуқларини тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича ўзининг илмий, ўқув-услубий ва ахборот-маълумотнома материалларини чоп этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт кадрларини, шу жумладан клиник ординатурада, базавий докторантурада, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, чет мамлакатларнинг шу йўналишдаги тиббиёт муассасалари иштирокида қўшма илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш учун юқори малакали чет эллик мутахассисларни жалб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалий кўникмаларни мустаҳкамлаган ҳолда назарий билимларни ўзлаштириш асосида тиббиёт таълим муассасаларида шу йўналишдаги мутахассисликлар бўйича таълим сифатини оширишга фаол кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган доирада ўзига берилган давлат мулкидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожлантиришга доир бизнес-режаларни, харажатлар сметаларини мустақил шакллантириш, уларнинг ҳажмларини ва шакллантириш манбаларини, шунингдек харажатлар йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда асосий воситаларни ижарага олиш ёки ижарага бериш, грантларни ва бошқа молиявий ёрдамни жалб қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ижара тўғрисида»ги Қонуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий ва бошқа хизматларни кўрсатишдан тушган даромадлар доирасида Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш миқдорларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд молиявий ресурслар доирасида асбоб-ускуналар, дори воситалари ва Марказ фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа моддий-техник воситалар харидини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан грантлар олиш учун танловларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига доир муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет эллик юридик шахслар билан илмий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ ташқи иқтисодий фаолият олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишувга кўра республика минтақаларида филиаллар ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишувга кўра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тарифларни шакллантириш тартибига мувофиқ ташхис қўйиш ва даволаш сифати бўйича тасдиқланган стандартларга кўра кўрсатиладиган барча турдаги тиббий хизматлар нархларини мустақил равишда тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказ қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож бўлган касалларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш сифати ҳамда стандартларининг ҳозирги замон халқаро талаблари даражасида сақланишини ва ривожлантирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича қуйидагиларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида аниқланадиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга бепул асосда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига (бундан ушбу банднинг тўртинчи хатбошида кўрсатилган шахслар мустасно), шунингдек чет эллик фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга пулли асосда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг филиалларига, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлардаги ва Тошкент шаҳридаги минтақавий бўлинмаларига маслаҳат, услубий ва техник ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ихтисослиги бўйича олдини олиш, ташхис қўйиш ва даволашнинг янги технологияларини яратиш бўйича илмий тадқиқотларнинг юксак даражада ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тиббиёт ходимларининг касбий даражасини, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий етакчи тиббиёт таълим муассасаларида ва клиникаларида касалликларга ўз ихтисослиги бўйича ташхис қўйиш ва уларни даволашнинг замонавий усуллари бўйича стажировкаларини ташкил этиш ҳисобига доимий равишда ошириб бориш ва такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатни ташкил этиш шароитларини яратиш ва меҳнатига ҳақ тўлаш, хавфсизлик техникаси тақдим этиш, уларни ижтимоий жиҳатдан таъминлаш ва мақсадли ижтимоий ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг моддий-техник базасини ўз маблағлари ва жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан ривожлантириш ҳамда замонавий тиббиёт техникаси ва технологиялари билан мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мол-мулкдан аниқ мақсадда фойдаланиш, унинг бутлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ бухгалтерия ва статистика ҳисобини ҳамда ҳисоботини юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Марказнинг мол-мулки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Асосий фондлар, шунингдек бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслар Марказнинг мол-мулкини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказ доимий фойдаланиш ҳуқуқлари асосида ер участкасига эгалик қилади, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ва мол-мулкнинг мақсадига мувофиқ ўзига бириктирилган мол-мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади, бунда бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлардан самарали фойдаланишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда вақтинча фойдаланилмаётган биноларни шартнома асосида ижарага бериш, тушган маблағларни Марказни моддий-техник ривожлантириш учун ишлатиш, шунингдек асбоб-ускуналар ва мол-мулкни қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда балансдан чиқариш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Марказ тузилмаси ва Марказни бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказ кенгаши Марказнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ кенгаши 7 кишидан иборат бўлиб, Марказ директоридан, Марказнинг етакчи тиббиёт ва илмий ходимларидан ташкил топади. Марказ кенгаши фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ваколатли вакиллари иштирок этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Марказ меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директори айни бир вақтда Марказ кенгаши раиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказ кенгашининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг молиявий-хўжалик ва тиббий фаолиятини бошқариш, шунингдек Марказ фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, Марказ инвестиция ва илмий-техник сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик бизнес-режаларни ва молиявий ҳисоботларни тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказдаги, шунингдек унинг филиаллари ва ваколатхоналаридаги муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатларни тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Марказ тузилмаси Марказ консультатив поликлиникасининг белгиланган бемор ўринлари фонди ва контингентларни қабул қилиш қуввати доирасида Марказ кенгаши томонидан ушбу Намунавий уставнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Марказнинг жорий фаолиятига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Марказ директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ номидан ўз фаолиятини олиб боради, Марказнинг молия-хўжалик фаолиятига раҳбарлик қилади, Марказ номидан шартномалар тузади, Марказ фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ва унинг филиаллари ходимлари ишларини ўз ваколатлари доирасида ташкил этади ва бошқаради, Марказ ва унинг филиаллари ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради, Марказ ходимларини қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига филиал директори (раҳбари) номзодини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш учун тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолияти учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Марказ директори ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан Марказ директорининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Марказда унинг етук илмий ходимларидан ва мутахассисларидан иборат Илмий кенгаш ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Марказнинг Илмий кенгаши тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Марказ директори томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказнинг аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Марказ фаолияти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг ўз даромадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
грантлар ва хайрия ёрдами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Марказнинг ўз даромадлари қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига пулли тиббий хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг шу йўналишдаги мутахассисларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари қуйидаги мақсадларга ажратилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Намунавий уставнинг 2-иловасига мувофиқ поликлиниканинг мавжуд бемор ўринлари фонди ва контингентларни қабул қилиш қувватининг фоиз нисбатида имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул асосда, шу жумладан шошилинч тартибда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича айрим турдаги юқори технологик (қиммат турадиган) тиббий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ хизматларга ҳақ тўлаш. Уларнинг рўйхати ва тўланадиган ҳақ фоизи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқланади. Аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича кўрсатиладиган айрим турдаги технологик (қиммат турадиган) тиббий хизматлар рўйхати ва тўланадиган ҳақ фоизи заруратга қараб, бироқ уч йилда камида бир марта қайта кўриб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни соғлиқни сақлашни ривожлантиришга доир давлат дастурлари ва Ўзбекистон Республикасининг ҳар йиллик инвестиция дастурлари доирасида замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари ва техникалари билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказни мукаммал таъмирлаш, қайта қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот фаолияти учун грантлар шаклида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Марказга аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ хизматларга ҳақ тўлаш учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларининг аниқ миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ томонидан «Соғлиқни сақлаш» соҳасига ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам олишга бўлган эҳтиёжга қараб аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Марказга бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар ойда алоҳида қаторда қисмларга бўлинмаган ҳолда ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Марказ ходимлари сони, уларнинг иш ҳақи ва моддий рағбатлантириш миқдори бажарилаётган ишларнинг мураккаблиги, сифати ва ҳажмига қараб Марказ директори томонидан мустақил равишда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Марказ тиббий хизматлар кўрсатишдан ва бошқа хизматлардан тушган даромадлар доирасида мустақил равишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ даромадлари ва харажатлари сметасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда штат жадвалини тасдиқлайди ва лавозим маошининг базавий миқдоридан келиб чиқиб, лавозим маошларини, шунингдек миқдори чекланмайдиган устама ва қўшимча ҳақларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Марказ хўжалик фаолиятидан тушган даромадларни мустақил равишда тасарруф этади. Марказнинг ўз молиявий-хўжалик фаолияти натижасида олган фойдаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин Марказ ихтиёрида қолади ҳамда белгиланган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг моддий-техник базасини янгилаш, модернизациялаш ва кенгайтириш, замонавий тиббиёт техникасини, инвентарь ва асбоб-ускуналарни харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини моддий рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланма маблағларни тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳсулот ва хизматларни реклама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Марказ ушбу бандда кўрсатилган харажатларнинг устуворлик тартибини, йўналишларини ва нисбатини ўзи белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Марказ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритади, уларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига тақдим этади, ҳужжатларнинг бутлиги ва келишилган рўйхатга мувофиқ давлатга сақлаш учун топширилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ва текшириш молия органлари, давлат солиқ хизмати органлари, бошқа давлат органлари томонидан уларнинг ўз ваколати доирасида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда аудитор ташкилотлар томонидан улар билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 49 –– 57-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Намунавий уставига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази консультатив поликлиникасининг бемор ўринлари фонди ва контингент қабул қилиш қуввати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Марказнинг номи
Бемор ўринлари фонди
Поликлиниканинг бир сменада контингентларни қабул қилиш қуввати
1.
Академик В. Воҳидов номидаги Республика жарроҳлик ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
370
300
2.
Республика урология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
100
200
3.
Республика кардиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
200
250
4.
Республика кўз микрохирургияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
50
150
5.
Республика терапия ва тиббий реабилитация ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
400
150
6.
Республика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
236
240
7.
Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика эндокринология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
288
250
8.
Республика дерматовенерология ва косметология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
160
70
9.
Республика педиатрия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
380
200
10.
Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
500
50
11.
Республика травматология ва ортопедия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
240
250
12.
Республика нейрохирургия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
158
100
13.
Республика онкология ва тиббий радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида бемор ўринлари фонди ва контингент қабул қилиш қуввати параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази мустақил равишда аҳолига пулли асосда тиббий хизматлар кўрсатиш учун йўналтирилган бемор ўринлари фонди ҳамда поликлиниканинг бир сменада контингентларни қабул қилиш қуввати параметрларига мустақил равишда қўшимча киритиши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 январдаги 19-сонли қарорига асосан изоҳ билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг Намунавий уставига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ поликлиникасининг мавжуд бемор ўринлари фонди ва контингентларни қабул қилиш қуввати ҳисоб-китоби бўйича имтиёзли контингент фоиз нисбати, уларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Марказнинг номи
Қуйидагилар учун фоиз миқдори:
Режалаштирилган тиббий хизматлар
болалар учун режалаштирилган тиббий хизматлар
шошилинч тиббий хизматлар
1.
Академик В. Воҳидов номидаги Республика жарроҳлик ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
100
8
2.
Республика урология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
-
2
3.
Республика кардиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
-
5
4.
Республика кўз микрохирургияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
100
3
5.
Республика терапия ва тиббий реабилитация қилиш ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
100
2
6.
Республика акушерлик ва гинекология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
100
10
7.
Академик Ё.Х. Тўрақулов номидаги Республика эндокринология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
100
15
8.
Республика дерматовенерология ва косметология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
30
100
-
9.
Республика педиатрия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
-
100
-
10.
Республика фтизиатрия ва пульмонология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
100
-
-
11.
Республика травматология ва ортопедия ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
Республика онкология ва тиббий радиология ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
100
-
-
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Бюджетдан молиялаштириш ҳажми босқичма-босқич равишда камайтирилишини ҳисобга олган ҳолда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Имтиёзли тоифага кирувчи касалларга бепул, шу жумладан шошилинч тартибда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ хизматларга ҳақ тўлаш, шунингдек аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича кўрсатиладиган айрим турдаги юқори технологик (қиммат турадиган) тиббий хизматлар қийматининг бир қисмини тўлаш учун академик В. Воҳидов номидаги Республика жарроҳлик ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар улуши тиббий хизматларни кўрсатишдан тушган режалаштирилаётган маблағлар умумий миқдорининг 50 фоизидан кам бўлмаслиги керак.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.; 16.01.2021 й., 09/21/19/0038-сон)