Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2018 30.09.2017 йилдаги ПҚ-3304-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 30.09.2017 йилдаги ПҚ-3304-сон
Date of entry into force
30.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сонли «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини тадбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПФ-5198-сон Фармонига мувофиқ Халқ таълими вазирлигининг мактабгача ёшдаги болаларнинг сифатли таълим-тарбиясини ташкил этиш ва уларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш вазифалари янги тузилган Мактабгача таълим вазирлиги зиммасига юклатилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш, вазирлик фаолиятини умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтириш, таълимнинг бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда масъулиятини ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини самарали жорий этиш орқали таълим сифатини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, халқ таълими тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни ҳар томонлама ривожлантириш, ўқувчиларнинг билими ва маънавий-ахлоқий даражасини янада юксалтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, ўрта таълим мактаблари ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлаш орқали 11 йиллик ўрта таълимни жорий этиш бўйича ташкилий-методик тадбирлар тизимини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига касб-ҳунар ўргатиш ҳамда умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ халқ таълими муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ўқувчиларга касб-ҳунар ўргатишда методик раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчидан, умумий ўрта таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш самарадорлигини таъминлаш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва меҳнат таълимини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчидан, ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, ўқувчиларнинг ўқув, психологик ва жисмоний юкламасини оптималлаштиришни ҳисобга олган ҳолда таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчидан, мазмун ва сифат жиҳатидан халқаро талабларга жавоб берадиган, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда янгиланган ўқув режа ва дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлоди яратилиши ва нашр этилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчидан, меҳрибонлик уйлари фаолиятини такомиллаштириш, ота-оналар қаровисиз қолган болаларнинг ижтимоий-психологик реабилитациясини ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларнинг ижтимоий-меҳнат кўникмаларини ҳосил қилишига ва жамиятга уйғунлашувига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саккизинчидан, ривожланишида турли нуқсонлари бўлган ҳамда даволанишга ва соғломлаштиришга муҳтож бўлган болаларнинг (шу жумладан инклюзив) ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия олишлари учун мослашув муҳитини яратиш, имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўққизинчидан, халқ таълими муассасаларида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бўлимлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни умуминсоний қадриятлар, юксак маънавият, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига мустақиллик ғояларини янада чуқур сингдириш, «оммавий маданият» кўринишидаги ёт ғояларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчидан, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари томонидан давлат таълим стандартлари ва талаблари бажарилишининг тизимли мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн биринчидан, таълим муассасаларида бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни ҳамда бюджет интизомига риоя этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчидан, таълим муассасаларида бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 68 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси 3-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг намунавий тузилмаси 4-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси 5-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг тузилмаси 6-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг тузилмаси 7-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг намунавий тузилмаси 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари тузилмасига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти деб қайта номлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти тузилмаси 9-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 — 9-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Институт халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч таълим муассасаси ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида Низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг уставини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис марказининг уставини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг уставини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, Республика таълим маркази ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази методистлари меҳнатига ҳақ тўлаш Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси методистлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида, мукофотлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш эса Халқ таълими вазирлиги ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари тўғрисидаги низомларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар)халқ таълими бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3180-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири У.И. Иноятов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 30 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3304-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2017 й., 07/17/3304/0037-сон)