Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2023 28.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2932
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг бўйруғи, 28.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2932
Date of entry into force
30.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 16.09.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2932]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 6 сентябрдаги 465-сонли ««Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2932-1, 15.09.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи модда ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. АЗИЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 14 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
179-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 августдаги 179-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар (бундан буён матнда фуқаролар деб юритилади) томонидан муомалада бўлган рўйхатга олинмаган (ноқонуний муомалада бўлган) ўқотар қуролни, унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топшириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқотар қурол — амалда қандай мақсадларда қўлланилишидан қатъи назар, отиш учун порох газларининг кучидан фойдаланиладиган барча турдаги жанговор, спорт ва ов қуроллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқ-дорилар — қурол учун лозим бўлган ўқлар, артиллерия снарядлари, бомбалар, миналар, гранаталар, ракеталарнинг жанговар қисмлари, шунингдек ўқотар қуролдан отиш учун мўлжалланган ашёлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портловчи моддалар — порох, динамит, тротил, нитроглицерин, аммонит ва кислородли ҳаво етишмаган вазиятда портлаш хусусиятига эга бўлган кимёвий моддалар ва аралашмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
портлатиш қурилмалари — портловчи моддалар билан тўлдирилган ва портлашни амалга ошириш учун мўлжалланган йиғилган ҳолдаги қурилмалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патронлар — ўқотар қуролдан отишга мўлжалланган, гильза ёрдамида ўт олдириш мосламаси воситасини, порох заряди ва отиладиган аслаҳаларни бирлаштирувчи ўқ-дори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширган фуқаро қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисида қарорга келса ва унинг ўзи ушбу ашёларни топшириш ҳақида ички ишлар органларига ёзма ёки оғзаки равишда мурожаат қилса, у ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фуқаро тинтув жараёнида ёки унда ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари борлиги ҳақида далиллар келтирилиши натижасида уларни топшириш тўғрисидаги қарорга келса, у ушбу ашёларни ўз ихтиёри билан топширган ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш, уларни ички ишлар органлари томонидан қабул қилиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Умумий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзларида сақланиб келинаётган ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топширишга истак билдирган фуқаролар ёзма ёки оғзаки равишда ариза билан бевосита, телефон орқали, электрон воситалардан фойдаланган ҳолда, шунингдек ўзининг яшаш жойи ёки ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари сақланаётган жой бўйича ҳудудий ички ишлар органларига ёки профилактика инспекторига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризада қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, рўйхатдан ўтган яшаш жойининг манзили ва амалда яшаш жойининг манзили, паспорт маълумотлари, боғланиш учун телефон рақамлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириш вақтида топшириладиган ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари бевосита сақланаётган жой, уларнинг номи, ўзига хос маълумотлари ва сони (топширилаётган ўқотар қуролларнинг сони, тури (системаси), русуми, модели, калибри, заводда қўйилган серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили; ўқ-дориларнинг сони, тури ва калибри, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларининг тури (системаси), русуми, номи ва сони — агарда маълум бўлса, ёхуд уларнинг таснифи), уларга эгалик қилиш (сотиб олиш) ҳолати ва манбаларининг қисқача тавсифи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма аризанинг намунавий шакллари мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида белгилаб қўйилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фуқаро томонидан ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш тўғрисидаги оғзаки мурожаат қилинганда, ариза мазкур Қоидаларнинг 4-банди талабларига мувофиқ тегишлилиги бўйича ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси ёки профилактика инспектори томонидан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Ўқотар қурол ва патронларини топшириш, уларни ички ишлар органлари томонидан қабул қилиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқотар қурол ва патронлар фуқаролар томонидан оғзаки ёки ёзма ариза асосида бевосита ҳудудий ички ишлар органларига топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро томонидан топширилаётган ўқотар қурол қисмларга бўлакланган (агарда техник имконияти бўлса), патронлари олинган ҳамда ўқотар қурол ва патронлар алоҳида ўрамга жойлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро ички ишлар органи назорат-ўтказиш пунктида хизматни ўтаётган ходимга ўқотар қурол ва патронлар жойлаштирилган ўрамни қолдиради ҳамда ички ишлар органи ходими кузатувида навбатчилик қисмига олиб кирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат-ўтказиш пунктида қолдирилган ўқотар қурол ва патронлар навбатчилик қисмига тезкор навбатчининг ёрдамчиси томонидан олиб кирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро томонидан ўз ихтиёри билан топширилаётган ўқотар қурол ва патронларни қабул қилиб олиш ишлари фуқаро иштирокида тезкор навбатчи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар икки ва ундан кўп фуқаролар бир вақтнинг ўзида ўқотар қурол ва патронларни топширишга келган бўлса, улар ҳамда улар томонидан топширилаётган ўқотар қурол ва патронлар навбатчилик қисмига алоҳида бирма-бир олиб кирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Олис ва ўтиш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи, шунингдек ёши туфайли, соғлиғининг аҳволи, оилавий ва ўзга ҳолатлар сабабли ўқотар қурол ва патронларни бевосита ҳудудий ички ишлар органига топшириш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар ўқотар қурол ва патронларни профилактика инспекторига топшириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолларда мазкур Қоидаларнинг 4-бандига мувофиқ бирламчи тарзда ёзма аризани, шунингдек ўқотар қурол ва патронларни қабул қилиб олиш профилактика инспектори томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаро томонидан профилактика инспекторига топширилаётган ўқотар қурол қисмларга бўлакланган (агарда техник имконияти бўлса), патронлари олинган ҳамда ўқотар қурол ва патронлар алоҳида ўрамга жойлаштирилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўқотар қурол ва патронларни қабул қилиб олган профилактика инспектори мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ билдирги асосида ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчисига ўқотар қурол ва патронларни топширади, билдиргига фуқаронинг аризаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқотар қурол ва патронларни қабул қилишда ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси ўқотар қурол ва патронларни топшираётган фуқаро иштирокида мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига мувофиқ Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва патронларни кўздан кечириш ва қабул қилиб олиш далолатномасини тузиш орқали қабул қилиб олинаётган қуролнинг ҳақиқий сони, тури (системаси), русуми, модели, калибри ва мавжуд ўзига хос индивидуал реквизитлар (серияси, рақами ва ишлаб чиқилган йили), патронларнинг сони, тури ва калибрининг уларни топшириш ҳақидаги аризада кўрсатилган ёзувларга мувофиқлигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқотар қурол ва патронлар ҳудудий ички ишлар органининг профилактика инспекторига топширилган тақдирда далолатнома ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси томонидан ушбу профилактика инспектори иштирокида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқотар қуролнинг турини (системасини), русумини, моделини, калибрини, шунингдек ўзига хос индивидуал реквизитларни, патронларининг тури ва калибрини аниқлашда қийинчиликлар юзага келганда уларни кўздан кечириш учун ҳудудий ички ишлар органининг эксперт-криминалисти жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ихтиёрий топширилган ўқотар қурол ва патронларнинг қабул қилинишининг ҳисобини юритиш мақсадида ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси томонидан мазкур Қоидаларнинг 5-иловасига мувофиқ ҳар бир қурол, шунингдек, ишлаб чиқарилган йили, заводи ва партияси, қурол тури ва калибри бир хил бўлган патронлар (аниқлик киритилган бўлса) бўйича уч нусхада квитанция расмийлаштирилади. Квитанциянинг бир нусхаси ўқотар қурол ва патронларни топшираётган фуқарога топширилади, иккинчи нусхаси қурол ва патронлар билан бирга сақланади, учинчи нусхаси назорат учун ҳудудий ички ишлар органининг навбатчилик қисмида қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқотар қурол ва патронлар профилактика инспекторига топширилган тақдирда квитанциянинг биринчи нусхаси ўқотар қурол ва патронларни топширган фуқарога топшириш учун профилактика инспекторига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агарда қабул қилинаётган ўқотар қуролнинг индивидуал рақами бўлмаса ёхуд рақами ўчирилган бўлса, унга Ҳодисалар тўғрисидаги хабарларни қайд этиш китобида материаллар қайд этилган вақтинчалик тартиб рақами берилади. Қуролга берилган вақтинчалик тартиб рақами квитанцияга киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Квитанция тўлдирилгандан кейин ҳудудий ички ишлар органининг тезкор навбатчиси ўқотар қурол ва патронларни бу турдаги қурол-яроғларни вақтинча сақлаш учун ички ишлар органининг қуролларни сақлаш хонасида ажратилган алоҳида темир шкафларга жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва патронлар бўйича материаллар юзасидан навбатчилик суткаси давомида ҳудудий ички ишлар органининг бошлиғига ёки унинг вазифасини бажарувчи шахсга ахборот берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ички ишлар органида ўқотар қурол ва патронларни ўз ихтиёри билан топшириш бўйича материалларни расмийлаштириш, уларни қабул қилиш, ҳисобини юритиш ва сақлаш, уларни ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика, криминалистика ва қидирув ҳисоблари, қуролларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизими орқали текшириш, стволи сойли ўқотар қуролни отиб текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва порлатиш қурилмаларини топшириш, уларни ички ишлар органлари томонидан қабул қилиб олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фуқароларнинг ўзларида сақланаётган ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини бевосита ўзлари ҳудудий ички ишлар органларига, ўзга давлат органлари ва ташкилотларга, шунингдек профилактика инспекторларига ёки ички ишлар органларининг бошқа ходимларига топширилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш масалалари бўйича мурожаат қилинганда, фуқаро томонидан уларни мурожаат қилиш вақтида айнан қаерда эканлиги (квартира, уй, дала ҳовли, хонадон, иншоот, транспорт воситаси, ҳудуднинг аниқ бир участкаси, бошқа жойлар) кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Фуқаро томонидан унинг ёнида ёхуд у кўрсатган жойда бўлган ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш юзасидан ҳудудий ички ишлар органига, профилактика инспектори ёки ички ишлар органларининг бошқа ходимларига мурожаат қилинганда фуқаро мурожаат қилган ички ишлар органининг тезкор навбатчиси ёки бошқа ходими қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқарога мутахассис етиб келгунга қадар хавфсизлик қоидаларига амал қилиниши, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари билан бирор-бир ҳаракатларнинг амалга оширилишига йўл қўймаслиги юзасидан йўл-йўриқ беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зудлик билан ички ишлар органининг бошлиғига (фуқаро томонидан тезкор навбатчига мурожаат қилинганда) ёки ички ишлар органининг тезкор навбатчисига (фуқаро томонидан профилактика инспектори ёки ички ишлар органининг бошқа ходимларига мурожаат қилинганда) ахборот беришга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларининг хусусиятидан, сонидан ва ҳақиқатда жойлашган жойидан ҳамда ўзга ҳолатлардан келиб чиқиб ички ишлар органи бошлиғининг кўрсатмаси билан тезкор навбатчи томонидан белгиланган тартибда ички ишлар органларининг махсус режалари амалга киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Фуқаронинг ёнида ёки бошқа жойда ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари борлиги тўғрисида мурожаат келиб тушганда ички ишлар органи бошлиғининг кўрсатмасига асосан тезкор навбатчи томонидан ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари бўлган жойга хизмат вазифаларига портловчи қурилмаларни ва портлаш хавфи бўлган предметларни зарарсизлантириш ва йўқ қилиш вазифалари киритилган ички ишлар органининг мутахассис ходими (бундан буён матнда — портлатиш техниги деб юритилади) уларни хавфсиз ташиш ва сақлаш имкони мавжудлигини аниқлаш учун юборилади. Портлатиш технигининг жойига чиқиши Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар Бош бошқармаси раҳбарияти ёки тезкор навбатчисининг кўрсатмаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Портлатиш техниги етиб келгунга қадар ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари билан бирор-бир ҳаракатлар амалга оширилиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини портлатиш техниги иштирокисиз кўздан кечириш, текшириш ва қабул қилиб олиш бўйича бирор-бир ҳаракатлар амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини кўздан кечириш натижалари бўйича портлатиш техниги томонидан мазкур Қоидаларнинг 6-иловасига мувофиқ Ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини кўздан кечириш далолатномаси тузилади. Далолатномада ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини хавфсиз ташиш ва (ёки) сақлашни имкони мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш бўйича материалларга қўшиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Портлатиш техниги томонидан ташишга ва ихтисослаштирилган омборлар шароитларида сақлашга хавфсиз деб топилган ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларининг ички ишлар органларига қабул қилинишига ва сақланишига йўл қўйилмайди, улар портловчи моддаларни сақлаш учун жиҳозланган омборхоналарга (базаларга, арсеналларга) сақлаш ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг полигонларида йўқ қилиш учун топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Портлатиш техниги томонидан хавфсиз ташиш ва ҳудудий ички ишлар органларида сақлашнинг имкони мавжудлиги аниқланган ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари портлатиш техника экспертизасини ўтказишга рухсати бўлган экспертлари ва бу турдаги экспертизани (тадқиқотни) ўтказиш учун тегишли шароитлари мавжуд бўлган ҳудудий ички ишлар органининг эксперт-криминалистика бўлинмасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ички ишлар органининг эксперт-криминалистика бўлинмаси экспертларида портлатиш техника экспертизасини амалга оширишга рухсати ва (ёки) бу турдаги экспертизани (тадқиқотни) ўтказишга тегишли шароитлар мавжуд бўлмаган тақдирда ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари экспертиза (тадқиқот) учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош марказининг портлатиш техникаси тадқиқотлари бўлинмасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфсиз ташилиши ва сақланиши мумкин бўлган ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ўз ихтиёри билан топшириш бўйича материалларни расмийлаштириш, ички ишлар органларининг криминалистика ва қидирув ҳисоблари орқали текшириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари ҳудудий ички ишлар органига қабул қилиниши, ҳисоби юритилиши ва сақланиши фақат портлатиш техника экспертизасининг хулосасида белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Портлатиш техниги томонидан хавфсиз тарзда ташиш ва сақлашнинг имкони йўқлиги аниқланган ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари ҳудудий ички ишлар органлари томонидан қабул қилинишига ва сақланишига йўл қўйилмайди ҳамда улар зарурий хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда Портловчи қурилмаларни, портлашдан хавфли предметларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш бўйича махсус вазифаларни бажариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ жойида йўқ қилинади. Йўқ қилиш ва йўқ қилиш усули тўғрисидаги қарор портлатиш техниги томонидан қабул қилинади ҳамда бу ҳақда Ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини кўздан кечириш далолатномасида тегишли ёзув қайд қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Эксперт-криминалистика бўлинмасида текширилишига эҳтиёж бўлмаган, шунингдек эксперт-криминалистика бўлинмаси томонидан текширувдан ўтказилган ҳамда ашёвий далил деб топилмаган ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмалари ўн кунлик муддатда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўз ихтиёри билан топширилган ҳамда ашёвий далил деб эътироф этилган ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларининг ҳисоби юритилиши ва сақланиши жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Юридик шахслар томонидан ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларининг ички ишлар органларига ўз ихтиёри билан топширилиши юридик шахс раҳбарининг аризаси асосида мазкур Қоидалар билан белгиланган тартибда амалга оширилади. Аризада ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини топширишга ваколатли ходимнинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўз ихтиёри билан топширилган ҳар бир ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан Жиноят-процессуал кодексининг 329-330-моддаларида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширув ўтказилиб, қонуний қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларига
1-ИЛОВА

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎_______________________________ бошлиғи
‎‎(ички ишлар органи номи, унвони,

‎‎______________________________________
‎‎фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎____________________________________ га

‎‎Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва патронлар
‎қабул қилиб олинганлиги тўғрисида
‎БИЛДИРГИ

‎‎‎‎Мен, __________________________________________________________________________________ ‎(ички ишлар органи профилактика инспекторининг лавозими,

‎‎_________________________________________________________________________________________ томондан унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎20__ йил «___»__________ куни ______________________________________________________________________ (қурол ва патронларни топширган фуқаронинг

‎‎______________________________________________________________________________________________дан, фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили)

‎‎_________________________________________________________________________________________________ (ўқотар қурол ва патронлар топширилган жой ва ҳолатларининг қисқача таърифи)

‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________________________________ да

ўз ихтиёри билан топширган __________________________________________________________________________
‎‎‎(ҳар бир ўқотар қуролнинг тури (системаси), русуми, модели, калибри, ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎

_________________________________________________________________________________________________ серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили; патронларнинг сони, тури ва калибри кўрсатилади)

‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________________________қабул қилиб олинди.
‎‎‎‎‎‎Дастлабки кўздан кечиришда қуйидагилар аниқланди: ______________________________________________________

‎‎(қуролнинг, патронларнинг

‎‎_________________________________________________________________________________________________ умумий техник ҳолати, улардаги кўриниб турган нуқсонлар ва носозликлар:

‎‎_________________________________________________________________________________________________ сидирилиш, қирилиш, стволдаги чуқурликлар, қисмлардаги коррозия [чириш, занглаш] ва ҳ.к.)

‎‎_________________________________________________________________________________________________
_______‎ ‎‎_________________________

(сана)

‎‎(лавозими, унвони, имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва патронларни
‎КЎЗДАН КЕЧИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20___ йил «_____»________________

‎‎_______‎‎‎‎______________________________ (шаҳар, туман, аҳоли яшаш пункти номи)

‎‎Мен, ______________________________________________________________________________________ (ўқотар қурол ва патронларни қабул қилаётган ички ишлар органи тезкор

‎‎_________________________________________________________________________________________‎томондан, навбатчисининг лавозими, унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎___________________________________________________________________________________________яшовчи (ўқотар қурол ва патронларни топшираётган фуқаронинг яшаш манзили,

‎‎фуқаро ______________________________________________________________________________________ нинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎ўз ихтиёри билан қурол ва патронларни топшириш тўғрисидаги 20___ йил «______» _____________________________
‎‎кунидаги __________- рақам билан қайд этилган аризасига асосан, фуқаро _____________________________________

‎‎_________________________________________________________________________________________________ (қурол ва патронларни топшираётган фуқаронинг, уларни кўздан кечириш ва қабул қилишда

________________________________________________________________________________________иштирокида иштирок этган бошқа шахсларнинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎қуйидаги қурол ва патронлар кўздан кечирилди ва қабул қилиб олинди:

Т.р.‎

‎‎Тури (системаси), русуми, модели, калибри, серияси, рақами ва ишлаб чиқарилган йили (патронларнинг тури, калибри ва сони)

‎‎Топшириш тўғрисидаги ариза бўйича топширилаётган

‎Амалда қабул қилиб олинди

‎‎Етишмайди

‎‎Ортиқчаси

1‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎ ‎‎‎

2‎.

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎‎

…‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Хулоса ва таклифлар: ________________________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎‎‎________________________________________________________________ (тезкор навбатчиниг унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎__________________
‎(имзо)

‎‎________________________________________________________________ (қурол ва ўқ-дори топширган фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎__________________ ‎(имзо)

‎‎________________________________________________________________ (қабул қилишда қатнашган фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎‎‎__________________ ‎(имзо)

‎‎_________________________________________________________________(қабул қилишда қатнашган фуқаронинг фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎‎‎‎‎__________________ ‎(имзо)

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз ихтиёри билан топширилган ўқотар қурол ва (ёки) патронларни қабул қилиб олинганлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КВИТАНЦИЯ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муомалада бўлган рўйхатга олинмаган ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларини, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини ички ишлар органлари ихтиёрига топшириш қоидаларига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎Ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини
‎КЎЗДАН КЕЧИРИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎20___ йил «_____»________________

‎‎‎‎______________________________________ (шаҳар, туман, аҳоли яшаш пункти номи)

‎‎Мен, ______________________________________________________________________________________ (ўқ-дориларни, портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларини кўздан кечираётган

_________________________________________________________________________________________томондан, портлатиш технигининг лавозими, унвони, фамилияси, исмининг бош ҳарфи)

‎‎бевосита _________________________________________________________________________________________ (ички ишлар органи ходимларининг лавозимлари, унвонлари, фамилиялари, исмининг бош ҳарфи,

‎‎_________________________________________________________________________________________________ заруратга қараб — портлаш хавфи бўлган ашёни ўз ихтиёри билан топшириши тўғрисида

‎‎_________________________________________________________________________________________________ хабар берган фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили)

‎‎_______________________________________________________________________________________ иштирокида,

‎‎‎‎қуйидаги манзил бўйича аниқланган: ___________________________________________________________________

‎‎(кўздан кечириладиган предмет аниқланган

‎‎_________________________________________________________________________________________________ жойнинг манзили ва шу жойнинг қисқача таърифи)

‎‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎қуйидаги портлаш хавфи бўлган предметлар кўздан кечирилди: ______________________________________________

‎‎‎‎(ўқ-дори, портлаш хавфи бўлган

‎‎_________________________________________________________________________________________________ предмет аниқланганда тўлдирилади — ўқ-дорининг сони (оғирлиги), тури, номланиши ва калибри;

‎‎_________________________________________________________________________________________________ портловчи моддалар ва портлатиш қурилмаларининг сони (оғирлиги), тури (системаси), русуми, номланиши;

‎‎_________________________________________________________________________________________________ корпусдаги, портлатгичдаги белгилари (маркировкаси), алоҳида хусусиятлари;

‎‎_________________________________________________________________________________________________ қўлбола портлатиш қурилмаси аниқланган тақдирда — унинг классификацияси, корпуси, портловчи модданинг заряди

‎‎_________________________________________________________________________________________________ (тури, оғирлиги), бошқарув механизми, портлатиш (ҳаракатга келтириш) воситаси, электр таъминот манбаси

‎‎_________________________________________________________________________________________________. (тури, вольт, ампер), бирлаштирувчи симлар (изоляция қобиғининг ранги), бошқа маълумотлар)

‎‎Кўздан кечиришда қўлланилди ________________________________________________________________________

‎‎‎‎(аниқлаш воситалари кўрсатилади: портловчи модда мавжудлигини кўрсатувчи

‎‎_________________________________________________________________________________________________. экспресс-анализ комплекти ва уларни қўллашнинг натижалари; портловчи моддаларнинг парларини аниқловчи детектор

‎‎_________________________________________________________________________________________________. ва уларни қўллашнинг натижалари; хизмат ити ва уни қўллашнинг натижалари)

‎‎Портловчи моддалари бўлган предметларни зарарсизлантириш (хавфсиз ҳолатга келтириш) учун кўрилган
‎‎чоралар __________________________________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎_________________________________________________________________________________________________.

‎‎‎‎Кўздан кечириш натижалари бўйича аниқланди: __________________________________________________________

‎‎((1) хавфсиз ташилиши ёки

‎‎_________________________________________________________________________________________________.
‎(2) хавфсиз ташилиши ва сақланиши имкони мавжудлиги;

‎‎_________________________________________________________________________________________________. ёхуд (3) хавфсиз ташилиши ва сақланиши имкони йўқлиги кўрсатилади)

‎‎_________________________________________________________________________________________________.
‎‎‎‎Кўздан кечириш натижалари бўйича хулоса: _____________________________________________________________

‎‎(аниқланган предметлар (1) портловчи моддаларни

‎‎_________________________________________________________________________________________________. сақлашга мўлжалланган омборхоналарда (базаларда, арсеналларда) сақлаш учун

‎‎_________________________________________________________________________________________________. ёки ИИВ полигонларида йўқ қилиниши учун топширилиши;

‎‎_________________________________________________________________________________________________. (2) тадқиқот (экспертиза) ўтказиш учун ҳудудий ички ишлар органининг эксперт-криминалистика бўлинмасига юборилиши

‎‎_________________________________________________________________________________________________ (ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказининг портлатиш техникаси тадқиқотлари бўлинмасига топширилиши);

‎‎_________________________________________________________________________________________________ (3) аниқланган жойнинг ўзида йўқ қилиниши лозим)

‎‎‎‎Ашёлар аниқланган жойнинг ўзида йўқ қилинди __________________________________________________________

‎‎(йўқ қилиш усули,

‎‎_________________________________________________________________________________________________ йўқ қилиш учун ишлатилган мосламалар, кўрилган хавфсизлик чоралари кўрсатилади)

‎‎Далолатнома тузувчи:

‎‎___________________________________________________
‎‎‎(портлатиш техниги)

‎‎__________________(имзо)

‎‎Қатнашдилар:

‎‎‎‎___________________________________________________(ички ишлар органи ходими)

‎‎‎‎__________________(имзо)

‎‎‎‎‎‎___________________________________________________(ички ишлар органи ходими)

‎‎‎‎‎‎__________________(имзо)

‎‎‎‎‎‎‎‎___________________________________________________(фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎‎‎‎‎__________________(имзо)

‎‎Далолатноманинг биринчи нусхаси ижро (мавжуд материалларга қўшиш) учун олдим

‎‎‎‎‎‎‎‎___________________________________________________(ички ишлар органининг масъулходими)

‎‎‎‎‎‎‎‎__________________(имзо)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2017 й., 10/17/2932/0027-сон)