Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2020 18.09.2017 йилдаги 739-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.09.2017 йилдаги 739-сон
Date of entry into force
25.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон ва «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонлари)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармонини ижро этиш ҳамда автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташишни лицензиялаш механизмини такомиллаштириш, автомобилларда ташувчилар фаолиятини амалга ошириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 51-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари Ш.Ш. Шоваҳобов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 18 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
739-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2017 йил 18 сентябрдаги 739-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1-илованинг 5-банди иккинчи хатбошида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«р» ва «т» кичик бандлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«с» кичик бандидаги «шаҳарда» сўзидан кейин «ва шаҳар атрофида» сўзлари қўшилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи
МИҚДОРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Фаолият турлари

Сиғими (йўловчи ўрни ва юк кўтариш қуввати, тонна)

Автомототранспорт воситасининг
бир бирлиги учун 1 йилга давлат божи миқдори (энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан шунча баравар)

1) йўловчиларни шаҳарда ташиш

автобуслар

14 ўрингача

1,0

14 ўриндан ортиқ

2,5

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

2) йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш

автобуслар

19 ўрингача

2,0

19 ўриндан ортиқ

4,0

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

8,0

енгил автомобиллар

4 ўрингача

2,0

4 ўриндан ортиқ

3,5

3) йўловчиларни шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

30 ўрингача

6,0

30 ўриндан ортиқ

16,5

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

19,5

енгил автомобиллар

1 та транспорт воситаси учун

5,5

4) йўловчиларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш

автобуслар

12 ўриндан ортиқ

28,0

микроавтобуслар

1 та транспорт воситаси учун

22,0

енгил автомобиллар

1 та транспорт воситаси учун

7,0

5) юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш

3,5 тоннагача

1,0

3,5 тоннадан
10 тоннагача

2,5

10 тоннадан
16 тоннагача

4,0

16 тоннадан ортиқ

5,5

6) юкларни автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича ташиш

3,5 тоннагача

2,0

3,5 тоннадан
10 тоннагача

4,0

10 тоннадан
16 тоннагача

5,5

16 тоннадан ортиқ

7,0

7) юкларни автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича ташиш

1 та транспорт воситаси учун

7,0

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Давлат божи лицензия/лицензия варақаларини олиш учун тўланган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ҳисобланади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1048-модда)