26.06.2001 йилдаги 272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.06.2001 йилдаги 272-сон
Date of entry into force
26.06.2001
Ҳужжат 13.06.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий эстрада қўшиқчилик санъатини ривожлантириш йўлида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Давлат томонидан бу соҳага катта эътибор қаратилиб, кенг жамоатчилик, хусусан ёшлар ўртасида эстрада санъатига қизиқиш кучайиб бормоқда, янги-янги ижодий гуруҳлар ва хонандалар майдонга чиқмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, эстрада санъати маданиятини, эстрада ижодкорларининг профессионал малакасини ошириш, ёш санъаткорларнинг ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун шарт-шароит яратиш борасида камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилмоқда. Халқимизни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар билан бир қаторда, мутасадди ташкилотлар ва баъзи эстрада жамоалари ҳамда яккахон ижрочиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида мазмунан саёз, бадиий жиҳатдан заиф қўшиқлар ҳам концерт дастурлари, радио-телеканаллардан ўрин олмоқда, аудио-видео кассеталар орқали тарқатилиб, маънавий тарбия ишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижодий жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти ва репертуарларини мувофиқлаштириш юзасидан Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси олиб бораётган ишларни қониқарли деб бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек миллий мусиқа санъатини янада ривожлантириш, ёш истеъдод эгаларига йўл очиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, эстрада қўшиқчилигининг ютуқ ва тажрибаларини умумлаштириш, соҳа тараққиёти учун зарур имкониятлар яратиш, бадиий юксак асарларни тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика кенг мусиқий жамоатчилик вакиллари, эстрада санъатининг таниқли намояндалари, «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академия ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унинг Низоми (2-илова) маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 июндаги ПҚ-653-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 306-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилангани эътиборга олинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа тегишли ижодий ташкилотларга Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг соҳа фаолиятига доир тавсия ва таклифларини эътиборга олиб, уларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
(2-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 156-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 191-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Эстрада санъатини ривожлантириш борасидаги ишларнинг самарадорлигини ошириш учун «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси тугатилиб, унинг негизида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг асосий мақсад ва вазифаларини адо этадиган хўжалик ҳисобидаги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ташкил этилсин, унинг ишчи аппарати ходимларининг чекланган сони 20 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) таркибий тузилмаси (3-илова) ва Низоми (4-илова) тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ишчи аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини 2 ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади, унинг мол-мулки, амалдаги барча мажбуриятлари, тузган шартнома ва контрактларининг бажарилиши юзасидан жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг асосий вазифалари Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий мақсадларни амалга ошириш, Кенгаш тавсияларини бажариш, эстрада санъатини ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ижодий ишларни олиб бориш, вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Кенгашга ҳисобот беради ва ўз Низомида белгиланган бошқа вазифаларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг тавсияси билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирининг ўринбосари лавозимига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси «Туркистон» концерт саройига жойлаштирилсин. «Туркистон» концерт саройини давлат бюджети ҳисобидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензияловчи орган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу фаолият турлари билан шуғулланадиган барча юридик ва жисмоний шахслар икки ой муддатда қайта рўйхатдан ўтказилиб, белгиланган тартибда махсус рухсатнома (лицензия)лар билан таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, ушбу соҳада фаолият кўрсатадиган ижодий гуруҳлар ва яккахон ижрочилар фақат «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан берилган рухсатнома (лицензия)лар асосида фаолият олиб бориши мумкин.
(4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга оширувчи, тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга бадиий хизмат кўрсатиш (концерт қўйиш) билан шуғулланувчи барча юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар ва яккахон ижрочилар учун махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш тартибини ва лицензиялар матнини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси тасдиғига киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қошида ёзувчилар, бастакорлар, мусиқа шарҳловчилари, журналистлар ва жамоатчилик намояндаларидан иборат Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг тузилгани маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан ушбу қарорнинг 4-бандида қайд этилган фаолият турлари билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга хулоса беради. Мазкур гуруҳ хулосаси «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркиби Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қарорига кўра ҳар йили 30 фоизга янгиланиб бориши инобатга олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Эстрада санъати намояндалари ва ёш ижодкорларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузурида Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисидаги таклифга розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат, жамоат ташкилотлари ҳамда мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, турли муассасалар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар ва алоҳида жисмоний шахслар ҳам Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг молиявий манбалари махсус рухсатнома (лицензия)лар учун тўловлар(солиқлар), ҳомийлик маблағлари ҳамда давлат кўмаги ҳисобидан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эстрада санъатини ривожлантиришга ҳомийлик қилиш истагини билдирган ташкилотлар (5-илова) ташаббуси маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, унинг вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси 2005 йил 1 январга қадар давлат бюджетига олинадиган барча солиқлардан озод этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун унинг ҳисоб рақамига Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасидан 50 миллион сўм миқдорида маблағ ўтказсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ташкил этилиши муносабати билан илгари «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасида фаолият кўрсатиб келган академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси ҳамда академик ва халқ бадиий жамоалари (6-илова) Маданият ишлари вазирлиги тасарруфига ўтказилсин ва уларни давлат бюджетидан ҳамда хўжалик ҳисобидаги фаолият тушумларидан молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ишлари вазирлиги таркибида 3 штат бирлигидан иборат Академик ва халқ бадиий жамоалари бошқармаси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги мазкур 3 штат бирлиги учун бюджетдан қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Маданият ишлари вазирлиги билан биргаликда 1 ой муддатда академик ва халқ бадиий жамоалари учун бино ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликларига бир ой муддатда «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари моддий-техника базаси асосида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи бўлинмаларини тузиш, академик ва халқ бадиий жамоаларини ҳудудий маданият ишлари бошқармалари тасарруфига ўтказиш вазифаси топширилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарори (4 ва 10-бандлардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1997 йил 21 февралдаги 102-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом»га қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 21 февраль 99-сон қарори 1-бандининг 2 ва 3-хатбошилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 216-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т. Алимов ва Х. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 26 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига
2-ИЛОВА

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоми

1. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, ижодий уюшмалар ҳамда таъсисчилар вакилларидан иборат Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб аталади) эстрада санъатини ривожлантириш ва ёш ижрочиларнинг камол топишига қаратилган чора-тадбирларни, гастроль-концерт фаолиятини ҳамда шу соҳада аудио-видео, Интернет материаллари, компакт-дисклар ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик органидир. Кенгаш республикада фаолият кўрсатаётган малакали эстрада хонандалари, бастакорлар, режиссёрлар, шоирлар, бадиий сўз усталари, мусиқашунослар, журналистлар, шоу-бизнес соҳаси мутахассислари ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топади. Шунингдек, Кенгаш таркибига маънавият ва маърифат соҳаси учун масъул ташкилотлар ва муассасалар вакиллари ҳам киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг олий органи Кенгаш аъзолари ва эстрада санъати намояндаларининг йиллик анжуманидир (бундан буён матнда Йиллик анжуман деб аталади). Унинг ишида Кенгаш аъзоларидан ташқари Кенгашнинг ҳудудий бўлимлари вакиллари қатнашади. Йиллик анжуманда республика эстрада санъати намояндалари маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин. Йиллик анжуман Кенгаш раҳбариятининг ҳисоботини тинглайди, Кенгаш аъзоларини сайлайди ва иш режасини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кенгашнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.5. Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.6. Мамлакатимизда эстрада қўшиқчилигини янада ривожлантиришга, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар яратилишини қўллаб-қувватлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.7. Миллий эстрада соҳасидаги истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топишига имкон яратиш, уларнинг малака ошириши, ўз иқтидорини намоён этиши учун ташкилий масалаларни ҳал этиш, бозор муносабатлари шароитида яккахон ижрочилар ва ижодий жамоалар фаолиятига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.8. Миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қаратилган, давр талабларига жавоб берадиган дастурлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.9. Эстрада қўшиқчилиги соҳасида тайёрланадиган ва тарқатиладиган аудио, видео, компакт-дисклар, Интернет материаллари ва бошқа нашрларнинг юқори савиясини таъминлаш бўйича ҳамда эстрада қўшиқчилигида тақлидчилик, бадиий саёзлик каби салбий ҳолатларга қарши, миллий ўзига хосликни сақлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.10. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.11. Эстрада санъатининг ютуқларини оммалаштириш учун зарур нашрларни тайёрлашга тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нашр этилган материалларнинг савиясини таҳлил этиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кенгашнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Гастроль-концерт фаолияти билан шуғулланувчи эстрада жамоалари, яккахон ижрочиларнинг репертуарларини, концерт дастурлари ва сценарийларини таҳлил этиш ва баҳолаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги фаолияти соҳасида мамлакат ва халқаро миқёсдаги фестиваллар, кўрик-танловлар ташкил этиш. Чет элларга гастроль сафарларига чиқиш, халқаро ва республика миқёсидаги эстрада фестивалларида қатнашишга тавсияномалар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Яккахон ижрочилар ва жамоаларнинг республика ва халқаро фестивалларда фаол қатнашувини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Давлат мукофотларига номзодлар кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5. Иқтидорли ёш эстрада қўшиқчиларининг малакасини ошириш учун олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилишга тавсиялар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.6. Эстрада санъатидаги ютуқларни рағбатлантириш учун мукофотлар таъсис этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.7. Кенгаш ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркибларига ўзгартириш киритиш тўғрисида таклифлар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.8. Кенгаш ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан республикада эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги соҳасида фаолият кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган тегишли қарорлар қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кенгаш ишини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Кенгаш ўз аъзолари таркибидан Кенгаш раиси, раис ўринбосари, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбарини ва Кенгаш масъул котибини сайлайди. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозимига тайинлаш учун Вазирлар Маҳкамасига номзод тавсия этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Кенгаш раиси, раис ўринбосари ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари жамоатчилик асосида ишлайди. Кенгашнинг масъул котиби лавозимига кўра «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директорининг ўринбосари ҳисобланади ва бирлашма ишчи аппарати штатлар рўйхати асосида маош билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Кенгаш ўз таркибида эстрада қўшиқчилик санъати жанрлари бўйича секциялар, ҳудудий бўлимлар ташкил этади ва Кенгаш аъзоларидан уларнинг раҳбарларини сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Кенгаш йиғилишлари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кенгашнинг ишчи ва маслаҳат органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Кенгаш ўз олдига қўйилган вазифаларни бажариши учун унинг ҳузурида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи ташкил этилади. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси Кенгашнинг ишчи органлари, Ижодий кўмаклашувчи гуруҳ унинг маслаҳат органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси мустақил юридик шахс мақомига эга ҳисобланади. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи эса жамоатчилик асосида фаолият юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.4. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бюджети Кенгаш томонидан тасдиқланади ва Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан молиявий таьминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.5. Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Кенгашнинг ўз вазифаларини бажаришга қаратилган йиллик режасига мувофиқ сарфланади. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ва Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ўз фаолияти бўйича йилнинг ҳар чорагида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.6. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан Ўзбекистон Республикаси ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга тегишли хулосалар беради.
(5.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Йиллик анжуман томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2. Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Йиллик анжуман қатнашчиларидан камида учдан икки қисми иштирок этаётган Йиллик анжуманда, қатнашчиларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.3. Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонунларда белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кенгаш фаолиятини тўхтатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.1. Кенгаш фаолиятини тўхтатиш уни қайта ташкил этиш ёки тугатиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.2. Кенгашни қайта ташкил этиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарори бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.3. Кенгашни тугатиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган асосларга биноан суднинг қарори бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.4. Давлат реестрига тегишли ёзув битилган пайтдан бошлаб Кенгаш қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига
3-ИЛОВА

«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси таркибий тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига
4-ИЛОВА

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоми
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси (бундан буён матнда «Ўзбекнаво» деб аталади) Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг асосий мақсад ҳамда вазифаларини бевосита амалга оширувчи, хўжалик ҳисобида фаолият юритувчи ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг қарор ва тавсиялари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ фаолият кўрсатади, ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳамда Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашига ҳисоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.3. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси юридик шахс ҳисобланади, банк муассасаларида миллий ва хорижий валютада ҳисоб рақамига эга бўлади, мулкка эгалик қилади, ўз номидан турли шартномалар, битимлар, шу жумладан, хорижий шериклар билан шартномалар, битимлар тузиши, мулкий, шахсий ҳамда мулкий бўлмаган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар олиши, суд ёки ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.4. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг манзили: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 2-уй. («Туркистон» концерт саройи).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси республикада эстрада маданиятини юксалтириш, эстрада санъати намояндаларининг ижодий имкониятларини кенгайтириш, эстрада саҳналаридан фойдаланишни яхшилаш, маданий, ишлаб чиқариш, илмий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш учун куч ва маблағларни бирлаштириш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Қуйидагилар «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий мақсадларни амалга ошириш, унинг тавсия ва қарорларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада санъатини ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ижодий ишларни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалар фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада жамоалари ва яккахон ижрочилар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада санъатида янги истеъдодларнинг юзага чиқиши, ижодий жамоалар ва яккахон ижрочилар репертуарларини доимий равишда янгилаш ҳамда мукаммаллаштириш учун илғор иқтисодий-ижодий замини фаолиятини мувофиқлаштириш, бу соҳадаги бозорнинг талаб ва таклифларини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш, тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарга концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқи учун Ижодий кўмаклашиш вакиллари гуруҳи хулосалари асосида лицензиялар бериш;
(2.2-банднинг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада жамоаларининг моддий-ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлашга қаратилган ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий фирмалар билан маданий, савдо-иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш ҳамда ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада жамоалари ҳамда якка ижрочилар фаолиятининг самарадорлигини таъминловчи бошқарув тизимини яратиш, моддий рағбатлантиришнинг замонавий шакллари ва услубларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ўз вазифаларини амалга ошириш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тасдиқлаган эстрада соҳасидаги гастроль-концерт фаолиятининг республика ва халқаро дастурлари асосида шоу-дастурлар, дам олиш кечалари, фестиваллар, кўриклар, танловлар, байрамлар ва бошқа шу каби тадбирларни ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини, шунингдек тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;
(3.1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 ноябрдаги 498-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 21-сон, 213-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада санъатини ривожлантириш, ижодий жамоалар, гуруҳлар ва яккахон ижрочиларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ёш иқтидорларни тарбиялаш ва уларни рағбатлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли эстрада тадбирлари учун чипталар нархининг чекланган даражасини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг, менежмент, консалтинг, реклама соҳасида хизматлар кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмаси асосида янги концерт дастурлари яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашига Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси раҳбарлигига номзодлар тавсия этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада санъати соҳасида ахборотлар базасини яратади, мониторингни йўлга қўяди, хорижий ташкилотлар, вакилликлар ва фирмаларга республика эстрада бозори ҳақида маълумотлар ва реклама ахбороти тарқатади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— грампластинкалар, аудио касеталар ва лазерли дискларни ёзиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг қўшиғини ёзишда «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси томонидан гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилган лицензиянинг талаб қилинишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензиясиз ушбу фаолият билан шуғулланаётгани аниқланган тақдирда тегишли чоралар кўриш учун ваколатли органларга таклиф киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гастроль-концерт фаолиятини мувофиқлаштиради ва концерт дастурларини белгиланган тартибда бадиий экспертизадан ўтказиб, бир маротабалик гастроль-концерт гувоҳномасини беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган лицензияга эга бўлмаган эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг ижросидаги қўшиқлар ва уларга ишланган мусиқий клипларни телевидение ва радио каналлари орқали узатилишининг олдини олиш чораларини кўради.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 июндаги ПҚ-653-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 306-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг маблағлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг маблағлари Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ажратмалари ва давлат улушларидан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бюджети Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши томонидан тасдиқланади ва Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси томонидан молиявий таьминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ўзига тегишли бўлган мол-мулк ва маблағлардан Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тасдиқлайдиган дастурлар, сарф-харажатлар сметаси асосида фойдаланади. Ўз мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, республика ва унинг ташқарисида ҳар қандай кўчар ва кўчмас мулкни қуриши, реконструкция қилиши, сотиб олиши, ажратиши, ижарага олиши ва ижарага бериши, қонунга хилоф бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси мустақил ва йиғма балансларга эга бўлади. Бирлашманинг мол-мулки мустақил балансда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.5. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси давлат корхоналари учун белгиланадиган қоидалар бўйича бухгалтерлик ҳисобини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг юқори бошқарув органидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Бош директор раҳбарлигидаги «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг ишчи аппарати унинг ижро этувчи ва тасарруф қилувчи органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. Бирлашма бош директори Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.4. Бирлашма бош директори Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг аъзоси ва Кенгаш раисининг ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.5. Бирлашма бош директори ўринбосари Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши билан келишган ҳолда бош директор томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.6. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг масъул котиби лавозимига кўра «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори ўринбосари ҳисобланади ва бирлашма ишчи аппарати штатлар рўйхати асосида маош билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.7. Бош директор ишчи аппарат ходимларини амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил равишда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг тугатилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг йиллик анжумани қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил қилинади ёки тугатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига
5-ИЛОВА

Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси ҳомийлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

1. «Ўзавтосаноат» уюшмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекнефтгаз» компанияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбексавдо» компанияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбектуризм» компанияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзкўргазмасавдо» акциядорлик жамияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзозиқовқаттаъминот» компанияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзмиллийбанк»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ардус» қўшма корхонаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Наврўз» савдо-ишлаб чиқариш мажмуи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Совпластитал» қўшма корхонаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ишлари вазирлиги тасарруфига ўтаётган жамоалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Муҳиддин Қориёқубов номидаги академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси ҳамда унинг ҳузуридаги қуйидаги жамоалар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т. Жалилов номидаги халқ чолғу асбоблари Давлат оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон солистлари» камер симфоник оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туркистон» камер оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мумтоз қўшиқчилик ва рақс ансамбли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хор капелласи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон» ашула ва рақс ансамбли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муножат Йўлчиева гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мақом» гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Карнай-сурнай» гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон давлат «Миллий симфоник оркестр» унитар корхонаси (Тошкент шаҳар, Ҳабиб Абдуллаев кўчаси 2-уйда жойлашган Маданият ахборот маркази биноси билан бирга)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ботир Зокиров номидаги эстрада-симфоник оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Юные дарования» камер оркестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
З. Ўзбекистон давлат «Сўғдиёна» миллий чолғу асбоблари оркестри
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 81-модда; 2003 й., 21-сон, 213-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2014 й., 19-сон, 215-модда; 31-сон, 380-модда; 2015 й., 49-сон, 613-модда; 2017 й., 35-сон, 930-модда; Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 306-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)