26.06.2001 йилдаги 272-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.06.2001 йилдаги 272-сон
Date of entry into force
26.06.2001
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эстрада қўшиқчилик санъатини янада ривожлантириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда мамлакатимизда замонавий эстрада қўшиқчилик санъатини ривожлантириш йўлида муайян ишлар амалга оширилмоқда. Давлат томонидан бу соҳага катта эътибор қаратилиб, кенг жамоатчилик, хусусан ёшлар ўртасида эстрада санъатига қизиқиш кучайиб бормоқда, янги-янги ижодий гуруҳлар ва хонандалар майдонга чиқмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, эстрада санъати маданиятини, эстрада ижодкорларининг профессионал малакасини ошириш, ёш санъаткорларнинг ўз иқтидорини тўла намоён этиши учун шарт-шароит яратиш борасида камчилик ва нуқсонларга ҳам йўл қўйилмоқда. Халқимизни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар билан бир қаторда, мутасадди ташкилотлар ва баъзи эстрада жамоалари ҳамда яккахон ижрочиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида мазмунан саёз, бадиий жиҳатдан заиф қўшиқлар ҳам концерт дастурлари, радио-телеканаллардан ўрин олмоқда, аудио-видео кассеталар орқали тарқатилиб, маънавий тарбия ишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ижодий жамоалар ва яккахон ижрочиларнинг фаолияти ва репертуарларини мувофиқлаштириш юзасидан Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси олиб бораётган ишларни қониқарли деб бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек миллий мусиқа санъатини янада ривожлантириш, ёш истеъдод эгаларига йўл очиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, эстрада қўшиқчилигининг ютуқ ва тажрибаларини умумлаштириш, соҳа тараққиёти учун зарур имкониятлар яратиш, бадиий юксак асарларни тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика кенг мусиқий жамоатчилик вакиллари, эстрада санъатининг таниқли намояндалари, «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Бастакорлар уюшмаси, Бадиий академия ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг таклифлари асосида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, унинг Низоми (2-илова) маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 13 июндаги ПҚ-653-сонли қарори таҳририда — Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 306-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилангани эътиборга олинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият вазирлиги, «Ўзтелерадио» компанияси ва бошқа тегишли ижодий ташкилотларга Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгашининг соҳа фаолиятига доир тавсия ва таклифларини эътиборга олиб, уларни амалга ошириш вазифаси юклатилсин.
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қошида ёзувчилар, бастакорлар, мусиқа шарҳловчилари, журналистлар ва жамоатчилик намояндаларидан иборат Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳининг тузилгани маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша фаолияти билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга хулоса беради. Мазкур гуруҳ хулосаси «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан лицензиялар берилиши учун асос ҳисобланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркиби Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши қарорига кўра ҳар йили 30 фоизга янгиланиб бориши инобатга олинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Адлия вазирлиги бир ой муддатда мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 26 апрелдаги 163-сон қарори (4 ва 10-бандлардан ташқари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида» 1997 йил 21 февралдаги 102-сон қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисида низом»га қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 21 февраль 99-сон қарори 1-бандининг 2 ва 3-хатбошилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекнаво» гастроль-концерт бирлашмаси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 4 майдаги 216-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари Т. Алимов ва Х. Султонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 26 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
272-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 26 июндаги 272-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низоми
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.1. Республика «Маънавият ва маърифат» Кенгаши, ижодий уюшмалар ҳамда таъсисчилар вакилларидан иборат Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб аталади) эстрада санъатини ривожлантириш ва ёш ижрочиларнинг камол топишига қаратилган чора-тадбирларни, концерт-томоша фаолиятини ҳамда шу соҳада аудио-видео, Интернет материаллари, компакт-дисклар ишлаб чиқарилишини мувофиқлаштирувчи жамоатчилик органидир. Кенгаш республикада фаолият кўрсатаётган малакали эстрада хонандалари, бастакорлар, режиссёрлар, шоирлар, бадиий сўз усталари, мусиқашунослар, журналистлар, шоу-бизнес соҳаси мутахассислари ва жамоатчилик вакилларидан таркиб топади. Шунингдек, Кенгаш таркибига маънавият ва маърифат соҳаси учун масъул ташкилотлар ва муассасалар вакиллари ҳам киради.
(1.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.2. Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом асосида амалга оширади.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг олий органи Кенгаш аъзолари ва эстрада санъати намояндаларининг йиллик анжуманидир (бундан буён матнда Йиллик анжуман деб аталади). Унинг ишида Кенгаш аъзоларидан ташқари Кенгашнинг ҳудудий бўлимлари вакиллари қатнашади. Йиллик анжуманда республика эстрада санъати намояндалари маслаҳат овози билан иштирок этишлари мумкин. Йиллик анжуман Кенгаш раҳбариятининг ҳисоботини тинглайди, Кенгаш аъзоларини сайлайди ва иш режасини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кенгашнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.1. Эстрада жамоалари, яккахон ижрочилар ҳамда бошқа санъаткорларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг ижодий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.2. Замонавий эстрада санъатининг ўзбек мусиқа маданияти тараққиётидаги ўрни, ғоявий-бадиий йўналишлари, уни миллий ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунликда ривожлантириш тамойилларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.3. Мамлакат миқёсида ўтказиладиган байрамлар, фестиваллар, кўрик-танловлар, томоша-шоулар, халқ сайиллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларга доир тавсиялар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.4. Миллий эстрада санъатининг мониторингини ташкил этиш, соҳани ривожлантириш масалаларига бағишланган турли анжуманлар, илмий-ижодий симпозиумларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, ўз даврий нашрларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.5. Соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган санъаткорларнинг номзодларини давлат мукофотларига кўрсатиш, ўзининг турли нуфузли мукофотларини таъсис қилиш, эстрада намояндалари, авваламбор, ёшларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш, тегишли ўқув юртларига тавсия этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.6. Мамлакатимизда эстрада қўшиқчилигини янада ривожлантиришга, ёшларни Ватанга муҳаббат, миллий истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи етук мусиқий асарлар яратилишини қўллаб-қувватлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.7. Миллий эстрада соҳасидаги истеъдодли ёш ижодкорларнинг касбий ва маънавий камол топишига имкон яратиш, уларнинг малака ошириши, ўз иқтидорини намоён этиши учун ташкилий масалаларни ҳал этиш, бозор муносабатлари шароитида яккахон ижрочилар ва ижодий жамоалар фаолиятига кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.8. Миллий эстрада санъатини тарғиб қилишга қаратилган, давр талабларига жавоб берадиган дастурлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.9. Эстрада қўшиқчилиги соҳасида тайёрланадиган ва тарқатиладиган аудио, видео, компакт-дисклар, Интернет материаллари ва бошқа нашрларнинг юқори савиясини таъминлаш бўйича ҳамда эстрада қўшиқчилигида тақлидчилик, бадиий саёзлик каби салбий ҳолатларга қарши, миллий ўзига хосликни сақлашга қаратилган чора-тадбирлар кўриш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.10. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириб бориш.
(2.10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.11. Эстрада санъатининг ютуқларини оммалаштириш учун зарур нашрларни тайёрлашга тегишли услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш, нашр этилган материалларнинг савиясини таҳлил этиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кенгашнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.1. Концерт-томоша фаолияти билан шуғулланувчи эстрада жамоалари, яккахон ижрочиларнинг репертуарларини, концерт дастурлари ва сценарийларини таҳлил этиш ва баҳолаш.
(3.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2. Эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги фаолияти соҳасида мамлакат ва халқаро миқёсдаги фестиваллар, кўрик-танловлар ташкил этиш. Чет элларга гастроль сафарларига чиқиш, халқаро ва республика миқёсидаги эстрада фестивалларида қатнашишга тавсияномалар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.3. Яккахон ижрочилар ва жамоаларнинг республика ва халқаро фестивалларда фаол қатнашувини таъминлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.4. Давлат мукофотларига номзодлар кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.5. Иқтидорли ёш эстрада қўшиқчиларининг малакасини ошириш учун олий ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилишга тавсиялар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.6. Эстрада санъатидаги ютуқларни рағбатлантириш учун мукофотлар таъсис этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.7. Кенгаш ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи таркибларига ўзгартириш киритиш тўғрисида таклифлар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.8. Кенгаш ваколатлари доирасидаги масалалар юзасидан республикада эстрада қўшиқчилиги ва ижрочилиги соҳасида фаолият кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт бўлган тегишли қарорлар қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кенгаш ишини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.1. Кенгаш ўз аъзолари таркибидан Кенгаш раиси, раис ўринбосари, Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбарини ва Кенгаш масъул котибини сайлайди.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.2. Кенгаш раиси, раис ўринбосари ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари жамоатчилик асосида ишлайди. Кенгашнинг масъул котиби лавозимига кўра «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директорининг ўринбосари ҳисобланади ва бирлашма ишчи аппарати штатлар рўйхати асосида маош билан таъминланади.
(4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.3. Кенгаш ўз таркибида эстрада қўшиқчилик санъати жанрлари бўйича секциялар, ҳудудий бўлимлар ташкил этади ва Кенгаш аъзоларидан уларнинг раҳбарларини сайлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4.4. Кенгаш йиғилишлари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Зарурат бўлганда навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кенгашнинг ишчи ва маслаҳат органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.1. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси Кенгашнинг ишчи органи, Ижодий кўмаклашувчи гуруҳ унинг маслаҳат органи ҳисобланади.
(5.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.2. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи жамоатчилик асосида фаолият юритади.
(5.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.3. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори ва Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи раҳбари Кенгаш раисининг ўринбосарлари ҳисобланади.
(5.3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5.4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.5. «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси ўз фаолияти бўйича йилнинг ҳар чорагида бир марта Кенгаш олдида ҳисобот беради.
(5.5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5.6. Ижодий кўмаклашувчи вакиллар гуруҳи Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши Низомида кўзда тутилган дастурий вазифаларни амалга оширади, юридик ва жисмоний шахслар, ижодий жамоалар, гуруҳлар, яккахон ижрочилардан концерт-томоша хизмати кўрсатиш билан шуғулланишга махсус рухсатнома (лицензия) олиш учун тушган аризаларни кўриб чиқиб, муҳокама қилади, санъаткорларнинг ижодий нуфузи, маҳорати, профессионал малакаси, репертуар савиясига қараб, уларга тегишли хулосалар беради.
(5.6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 июлдаги 196-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 31-сон, 380-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.1. Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор Йиллик анжуман томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.2. Низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Йиллик анжуман қатнашчиларидан камида учдан икки қисми иштирок этаётган Йиллик анжуманда, қатнашчиларнинг ярмидан кўпи ёқлаб овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6.3. Низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонунларда белгиланган тартибда қайта давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кенгаш фаолиятини тўхтатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.1. Кенгаш фаолиятини тўхтатиш уни қайта ташкил этиш ёки тугатиш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.2. Кенгашни қайта ташкил этиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарори бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.3. Кенгашни тугатиш эстрада санъати намояндаларининг Йиллик анжумани қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларида кўзда тутилган асосларга биноан суднинг қарори бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7.4. Давлат реестрига тегишли ёзув битилган пайтдан бошлаб Кенгаш қайта ташкил этилган ёки тугатилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 августдаги 678-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 930-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги 25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 12-сон, 81-модда; 2003 й., 21-сон, 213-модда; 2005 й., 27-сон, 191-модда; 2014 й., 19-сон, 215-модда; 31-сон, 380-модда; 2015 й., 49-сон, 613-модда; 2017 й., 35-сон, 930-модда; Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 306-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.01.2024 й., 09/24/25/0036-сон)