Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2022 05.09.2017 йилдаги 700-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.09.2017 йилдаги 700-сон
Date of entry into force
11.09.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 03.02.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги ПҚ-112-сонли «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 июндаги ПҚ-3074-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Марказ жойлашган бинонинг тегишли хоналарини мукаммал таъмирлаш бўйича:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи этиб Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниясини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда танлов савдолари асосида аниқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказсин ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Маданият вазирлиги билан биргаликда Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш, Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилги харажатлар сметасини ҳамда штатлар жадвалини ишлаб чиқиб, ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 5 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
700-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 сентябрдаги 700-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва жавобгарлигини, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ҳисобот беради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимига кирувчи ташкилот ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, банк, жумладан хорижий валюталардаги ҳисоб рақамларига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ҳисоб рақамларига эга бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси — реестрини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, ана шу тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш, тегишли илмий марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориб, эришилган натижаларни илмий муомалага киритиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўриш, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, глобал Интернет тармоғида кенг ёритиш, улар ҳақидаги библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўпланган материалларни мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида илмий муомалага киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказ ўзига юклатилган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) миллий ва хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда, чет элларда сақланаётган, мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси — реестрини яратиш ва уни мунтазам янгилаб бориш, шунингдек, ана шу тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш, тегишли илмий марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориб, эришилган натижаларни илмий муомалага киритиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг тўлиқ маълумотлар базаси — реестрини яратиш ва уни мунтазам равишда янгилаб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларга оид тарихий экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини юртимизга олиб келиш ишларини ҳаётга татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид юртимизга олиб келинган маданий бойликларни акс эттирувчи экспонатларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини, фото ва видеотасвирларини, тегишли илмий муассаса ҳамда марказлар, хусусан, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти билан биргаликда илмий тадқиқотларни олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий тадқиқотлари натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилишини таъминлаш;
(9-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий тадқиқотлари натижаларини ахборот бюллетенлари ва бошқа расмий нашрларда чоп этилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фаолият йўналиши бўйича хорижий давлатлардаги музей ва фондлар, архивлар, илмий-маданий муассасалар билан ўзаро маданий алоқаларни йўлга қўйиш, турли анжуманлар, конференция ва кўргазмалар ташкил этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатлар музей ва фондлари, архивлари, илмий-маданий муассасалари билан, жумладан, қўшимча илмий лойиҳаларни бажариш орқали халқаро илмий-маданий ҳамкорликнинг самарали шакллари ва йўналишларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ходимларини хориждаги етакчи илмий-маданий ва таълим муассасаларида ўқишини, тажриба орттиришини, малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро тажриба алмашиш, иш усуллари ва янги илмий-тадқиқотларни йўлга қўйиш ҳамда ёш илмий-маданий кадрларни тайёрлаш учун етакчи хорижий олимларнинг жалб этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий илмий-маданий ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги илмий тадқиқотларни бажариш учун хорижий ташкилотлар ва жамғармаларнинг халқаро илмий грантларини жалб этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни тадқиқ этиш асносида олинган маълумотларни илм аҳлига етказишда ҳамда буюк мутаффакирлар, машҳур фан ва адабиёт арбоблари шарафига бағишланган халқаро илмий, илмий-маданий конгресслар, конференциялар, симпозиумлар, семинарларни ташкил этиш ва ўтказишда, шунингдек, халқаро илмий ва маданий журналларнинг таҳрир ҳайъатлари ишларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўриш, бу борада халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни аниқлаш, улар сақланаётган ташкилотлар билан илмий алоқалар ўрнатиш ҳамда мазкур бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан хориждаги мутасадди муассаса ва ташкилотларни аниқлаш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ва унинг ёрдамида чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш учун зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш юзасидан музокаралар олиб бориш ва зарур чора-тадбирлар кўришда халқаро миқёсдаги илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат туғилган ҳолда халқаро миқёсдаги илғор тажриба асосида чет мамлакатларда сақланаётган маданий бойликларни юртимизга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўриш борасида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли таклифлар киритади;
(9-банд «в» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий бойликларни олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлил қилиш ишларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий бойликларни олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши ва самарали бажарилишини таҳлили натижасида, вазият тақозо этгани ҳолларда, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий бойликларни олиб кирилиши ва олиб чиқилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, халқаро шартномалар ва умумэътироф этилган нормаларни миллий қонунчилигимиз нуқтаи назаридан атрофлича ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, глобал Интернет тармоғида кенг ёритиш, улар ҳақидаги библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиб бориш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни республика оммавий ахборот воситаларида кенг ёритишни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликлар ва уларнинг илмий таҳлилини глобал Интернет тармоғида кенг ёритиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни чуқур илмий ўрганиш асносида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларига оид библиографик тўпламлар, каталоглар, китоб-альбомлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини турли тилларда нашр этиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) тўпланган материалларни мамлакатимиз ва жаҳон миқёсида илмий муомалага киритиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни чуқур илмий ўрганиш асносида олинган илмий маълумотлар ва уларнинг таҳлилий натижаларини кенг тарғиб этиш мақсадида илмий ва илмий-амалий конференцияларни уюштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларни тадқиқ этишга оид республика ва хориждаги турли даражалардаги конференцияларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда хориждаги мамлакатимиз тарихи ва маданиятига оид маданий бойликларга бағишланган туркум кўрсатувларни тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ва хўжалик юритувчи субъектлардан ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этишга доир маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш ҳамда бошқа ташкилотлар ўтказадиган тадбирларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ходимларининг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ишларига республикадаги ва хориждаги мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ ходимлари ва жалб қилинган мутахассисларни хорижий илмий-тадқиқот ҳамда таълим муассасаларига илмий тадқиқотларни амалга ошириши учун юбориш;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
(10-банд еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда ходимларнинг моддий рағбатлантириш фондини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий-техникавий базани ривожлантириш ва асосий фондлар реконструкция ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли таклифлар киритиш.
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва унинг ихтиёридаги бошқа маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказга белгиланган тартибда Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директорнинг Маданият вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бир нафар ўринбосари бўлади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказ директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва бошқа ташкилотларда, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Марказ номидан вакиллик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг илмий-тадқиқот ва бошқа жараёнларни ташкил этиш, илмий тадқиқотларни режалаштириш, манфаатдор илмий ва ўқув идоралари, муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишнинг барча масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади, илмий ва услубий маълумотлар ва ахборотларни муҳокама қилади, илмий ишларни нашр қилиш ва сақлашга тавсия этади, илмий ва фахрий унвонларни бериш тўғрисида илтимосномалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ мақсадга йўналтирилган дастур ва танлов мавзуларини, шунингдек, алоҳида топшириқ ва буюртмаларни амалга ошириш мақсадида Марказда вақтинчалик тадқиқот гуруҳини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда ижро интизоми ҳолати бўйича бевосита раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ўринбосари ва Марказ ходимларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ бўлимлари низомини ва Марказ ходимларининг лавозим йўриқномаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида ходимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат туғилган ҳолларда, Марказнинг таркибий тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида Марказ ходимлари томонидан бажариш учун мажбурий бўлган буйруқлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказга юклатилган мақсад ва вазифаларнинг бажарилиши, ходимлар билан тузилган шартномалар, режаларнинг бажарилиши ва натижалари, илм-фан ва техникавий ютуқларни жалб қилиш чора-тадбирлари ҳамда Марказ ва маъмуриятнинг бошқа фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги олдида ҳисобот беради.
(13-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 7-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Марказ директори вақтинча йўқлигида унинг вазифаларини унинг ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказ директорининг ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлимларга бевосита раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда бўлимларда ижро интизоми ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳасини ва материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ иш режасида, шунингдек мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган тадбирларни талаб қилинадиган давр мобайнида амалга ошириш ва мувофиқлаштиришни таъминлайди ҳамда ўрганилган масалаларнинг танқидий таҳлили асосида Марказ директорига муҳокама учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида муҳокама қилишга бириктирилган масалалар бўйича материаллар тайёрлаш учун бўлим бошлиқлари ва мутахассислар билан мажлислар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорига тегишли мутахассислар мажбуриятларини тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорига бўлимлар ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни мукофотлаш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига кўра бошқа тегишли ваколатларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказ ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат буюртмаси асосида илмий тадқиқотларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ажратиладиган грант маблағлари.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 февралдаги 109-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ мутахассислари ва бошқа ташкилотлардан жалб қилинадиган экспертларни хорижий давлатларга хизмат сафарларига юбориш ва чет эллик мутахассислар (экспертлар)ни жалб этиш харажатлари ва Марказ фаолияти билан боғлиқ бошқа харажатлар учун тадбиркорлик фаолиятидан, жумладан, ноширлик фаолиятидан тушадиган маблағлар, халқаро молиявий институтлар, хорижий ташкилотлар, донор мамлакатлар ва ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, ҳомийлик хайриялари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 964-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон; 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; 09.01.2021 й., 09/21/7/0005-сон)